Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2002 09.04.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 430
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги Низоми, 09.04.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 430
Date of entry into force
09.04.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2002
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«ТАСДИҚЛАНДИ»

Ўзбекистон Республикаси

Ижтимоий таъминот вазири

Б. УМУРЗОҚОВ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«КЕЛИШИЛДИ»

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

Ш. АБДУЛЛАЕВ

05.02.1998 й. 12-02-1/56-сон

«КЕЛИШИЛДИ»

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлиги

А. АКБАРОВ

26.01.1998 й. 43/02-сон

«КЕЛИШИЛДИ»

Ўзбекистон Касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгаши

Д. ЖАҲОНГИРОВА

13.03.1998 й. ДЖ-07/136-сон

«КЕЛИШИЛДИ»

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Б. ЙЎЛДОШЕВ

10.02.1998 й. 05/70-сон

«КЕЛИШИЛДИ»

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси

Ш. САТТОРОВ

24.02.1998 й. 98/19-сон

«КЕЛИШИЛДИ»

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

А. ЭРДОНАЕВ

25.02.1998 й. 07/2-сон

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 апрелда 430-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сонли «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи асосида ўз кучини йўқотган (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда кўзда тутилган тартибда қуйидаги ижтимоий суғурта бўйича нафақалар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳомиладорлик ва туғиш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бола туғилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) дафн маросими учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-бандда кўрсатилган нафақалар ижтимоий суғурта жорий қилинадиган ходимларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ҳам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Умумий қоидага кўра нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш вақтида пайдо бўлса (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътили, бола туғилиши, вафот этиши, ишга тушгунга қадар ёки ишдан бўшагандан кейин содир бўлса, агар ушбу Низомда бошқа қоида кўзда тутилмаган бўлса нафақалар тўланмаслиги мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика Пенсия жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалари алоҳида ҳолларда, ишдан бўшагандан кейин бир ой ичида меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган бўлса, ходимга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидаги муддатли хизмат сафидан бўшатилгандан кейин бир ой ичида касал бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчига ҳам вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини беришга ва нафақа тўлашга рухсат бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар меҳнат қобилияти тикланган, ногиронлик белгиланган, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган, бола туғилган ёки вафот этган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган бўлса, нафақа берилади. Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси унга мурожаат қилинган кунгача бўлган 12 ойдан ошмаган давр учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган давр учун нафақа (қисман ёки тўлиқ) Пенсия жамғармаси бўлинмаси ташаббуси билан (масалан: нафақа тайинлаш ва тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижасида) ўша муддатларга риоя қилинган ҳолда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақага 6 ойдан кечикиб мурожаат қилинганда, у айрим ҳолларда фақат пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмаларининг қарорига биноан узрли сабабларнинг мавжудлигига қараб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Нафақалар пенсия жамғармасининг маблағлари ҳисобидан тўланади. Пенсия жамғармасининг бюджети корхона, ташкилот, муассасалар, жамоа ва давлат хўжаликлари, ширкатлар ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг мажбурий бадалларидан ҳамда тўлов ажратмаларидан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг бадални тўламаганлиги, ходимларни ижтимоий суғурта бўйича нафақа билан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги устидан назоратни жойлардаги Пенсия жамғармаси идоралари амалга оширадилар, бу мақсадлар учун ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан назоратни юқори хўжалик ташкилотлари амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) санатория-курортларда даволанганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) карантинда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ясама аъзо қўйдириш учун протез-ортопедия корхонаси касалхонасига ётқизилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлашда фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим ишдан бўшатилган бўлса ҳам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узоқ вақт касал бўлганларни ТМЭК кўригига юбориш муддатлари вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини бериш тартиби тўғрисидаги қўлланмага биноан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ишдан бўшатилганликнинг тўғри ёки нотўғрилиги масаласи тўғрисида низо кўрилаётган даврда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланганда нафақа ишга тиклангандагина берилади. Бунда меҳнатга қобилиятсизлик даври учун нафақа ишга тикланган кундан бошлаб барча вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Олий ва ўрта махсус билим юртини, аспирантурани, клиник ординатурани ёки ҳунар-техника билим юртини тамомлаган ва белгиланган тартибда ишга юборилган шахсларга, агар уларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ишга тушишдан олдин бошланган бўлса нафақа ишга чиқиши лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иш жойига бораётган даврида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланганда, агар бу даврда ходим иш ҳақи ёки суткали ёки эса кўчиш бўйича харажатларни олиш ҳуқуқига эга бўлса, нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йиллик таътил (асосий ёки қўшимча) даврида касаллик (шикастланиш) туфайли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасида ишдан озод қилиш кўрсатилган барча кунлар учун нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ҳақи сақланмаган таътилда ёки болани парваришлаш бўйича таътилда бўлган даврда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланса, нафақа берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иш ҳақи сақланмаган таътил ёки болани парваришлаш бўйича таътил тугагандан кейин ҳам меҳнатга қобилиятсизлик давом этса, нафақа ходим ишга тушиши лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Даволаниш муассасасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш бўйича ташрих қилиниши муносабати билан нафақа умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Санатория-курортда даволанишда, агар навбатдаги ва қўшимча таътил ходимнинг санаторияга даволаниш учун етарли бўлмаса, нафақа берилади. Бундай ҳолда санатория-курортда даволанишнинг барча даври учун (йўлланма, даволаниш муддати) санаторияга бориш-келиш вақтини қўшиб, аммо ходимнинг йиллик таътилини чиқариб ташлаган ҳолда нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий ва қўшимча таътилдан санаторияга боришдан олдин фойдаланилган бўлса ҳам уни чиқариб ташлаган ҳолда нафақа берилади. Бу ҳолда маъмурият таътилнинг етмайдиган вақти учун иш ҳақи сақланмаган таътил беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуғ Ватан уруши ногиронларига, байналмилал жангчиларига, Чернобиль АЭСидаги фалокат оқибатларини тугатишга қатнашган шахсларга, шунингдек санаторияга даволанишни давом эттириш учун даволаш муассасаларидан ўткир миокард инфаркти билан касалланган, ташрих услуби билан юракнинг аортокоронар шунтировкаси ва аневриэмлари, ошқозоннинг ярали касаллиги, ўн икки бармоқ ичак касаллигидан даволанган ва ўт пуфагини олиб ташлашдан кейин бевосита юборилган ходимларга, шунингдек сил касаллиги билан оғриганларга нафақа санаторияда бўлган барча вақт учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногирон боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола 16-ёшга тўлгунга қадар қўшимча бир кунлик дам олиш учун нафақа давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига (ҳомийга ёки васийга), ногирон боланинг санаторияда даволанган барча даври учун (санаторияга бориш-келиш вақтини ҳисобга олиб) унга якка тартибда парвариш зарурлиги тўғрисидаги тиббиёт хулосаси мавжуд бўлганда нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Оиланинг касалликка чалинган аъзосини парваришлаш учун таътилга чиқилганда, агар парваришнинг йўқлиги беморнинг ҳаёти ёки саломатлигига хавф солса ва агар уни касалхонага жойлаштириш имконияти бўлмаса, нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиланинг касал бўлган аъзосига қараш бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бемор бировнинг қараб туришига муҳтож бўлган, лекин 7 календарь кундан ошмаган давр учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14 ёшга етмаган бемор болага қараш учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси болага парвариш керак бўлган, аммо 14 календарь кундан кўп бўлмаган муддат учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касалхонада бемор боласи билан ётиш учун вақтинча ишдан озод қилинган боланинг онаси (отаси) ёки бошқа қариндошига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси ишдан озод қилинган барча вақт учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болага қараш учун таътилда ёки иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлган ходимга мазкур бандда назарда тутилган нафақа берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг онаси касал бўлиб болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда 3 ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган ишлаётган шахсларга нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Карантин вақтида, агар ходим санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўзининг атрофидаги шахсларнинг юқумли касалликлари оқибатида ишдан четлатилган бўлса, нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Агар ходим сил касаллиги ёки касб касаллиги оқибатида ўз ишига вақтинчалик меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, аммо даволаниб бориш қоидасини бузмасдан бошқа ишни бажариши мумкин бўлса, тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) хулосаси бўйича, агар бундай комиссия тузилмаган бўлса, даволанувчи шифокорнинг даволаниш муассасасининг бош шифокори тасдиқлаган хулосаси бўйича у вақтинча бошқа ишга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар вақтинчалик бошқа ишга ўтказилган ходимнинг янги ишига унинг олдинги ишидан кўра кам ҳақ тўланса, бунда ўтказилган барча вақт учун вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича нафақа берилади, аммо у икки ойдан кўп бўлмаслиги лозим. Нафақа умумий қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади, лекин унинг миқдори бажараётган иши учун олаётган иш ҳақи билан биргаликда янги ишга ўтказилгунгача бўлган тўла иш ҳақининг миқдоридан ошмаслиги керак. Барча ҳолларда нафақа миқдори, агар у бошқа ишга ўтказилмаганда тўланиши лозим бўлган нафақа миқдоридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда касб касаллиги оқибатида бошқа ишга ўтказилган шахсларга нафақа, агар у амалдаги қонунга биноан аввалги иш ҳақи билан янги ишдаги иш ҳақи ўртасидаги фарқни корхонадан олиш ҳуқуқига эга бўлмаса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар маъмурият томонидан вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасида кўрсатилган муддатда бошқа иш берилмаса, бунинг оқибатида ўтказиб юборилган кунлар учун нафақа умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Протез-ортопедия корхонасининг касалхонасига жойлашганда касалхонада бўлган вақт учун ва касалхонага келиб-кетиш вақти учун нафақа тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлган ходимларга меҳнат жароҳати ёки касб касаллиги оқибатидаги вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа умумий асосларда, бошқа сабаблар оқибатидаги вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа мавсумий ёки вақтинчалик иш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида кўрсатилган иш кунлари доирасида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ишлаётган ногиронларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа, меҳнатда жароҳатланиш ҳодисалари ёки касб касаллигидан ташқари, кетма-кет икки ойдан ва календар йилда уч ойдан ошмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватан урушининг ишловчи ногиронларига ва имтиёзлари жиҳатидан Ватан уруши ногиронларига тенглаштирилган бошқа ногиронларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, меҳнат жароҳатлари ҳодисалари ёки касб касаллигидан ташқари, кетма-кет тўрт ойгача ёки календарь йилда беш ойгача берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль АЭСидаги фалокат ёки унинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ ногиронлиги аниқланган ногиронларга ҳам нафақа ана шу муддатлар доирасида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишловчи ногироннинг вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлиги меҳнат жароҳати ёки касб касаллиги туфайли юз берса, нафақа у тўла соғайгунча ёки меҳнат жароҳати ёхуд касб касаллиги билан боғлиқ ногиронлик гуруҳи қайта кўриб чиқилгунга қадар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сил касаллиги оқибатида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа тўла соғайгунча ёки кўпи билан 10 ойга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сил касаллиги билан қайта касалланганда ёки сил касаллиги оқибатида ногирон деб аниқланган ходимларга мазкур касаллик бўйича нафақа кўпи билан 6 ойга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддатда ТМЭК кўригидан қайта ўтиш учун келмаган ногиронга мазкур бандда белгиланган муддат мобайнида нафақа тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ходимларни қонун билан белгиланган ҳолларда, шунингдек, ҳарбий хизматга чақиришда, шу жумладан даволаш муассасасининг касалхонасига жойлаштириб, даврий тиббий кўрикдан ўтказиш вақти учун нафақа берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Иш вақтинча тўхтатилган даврда, ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини ёҳуд ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил даврида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ҳолда ходим кўрсатилган давр тугагандан кейин ишга тушиш лозим бўлган кундан бошлаб нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ходим ишдан (лавозимдан) четлаштириб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган даврда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган бўлса, нафақа берилмайди. Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ходим ишга қўйилганидан кейин ҳам давом этса, ишга тушиши лозим бўлган кундан бошлаб нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қуйидаги ҳолларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа берилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёҳуд ўзини касалликка солган ходимларга. Уларга илгари тўланган нафақа суд қарори асосида ундириб олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш оқибатида бошланган касалликлар ёки жароҳатлар туфайли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) жиноят содир қилиш вақтида олинган жароҳатлар оқибатида бошланган ходимларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизликда (Низомнинг 86-бандида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) суд қарори асосида мажбурий даволаш вақти учун (руҳий касалликлардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳибсда бўлган давр учун ва суд-тиббиёт экспертизаси вақти учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланишидан олдин узрсиз сабабларга кўра ишга келмаган, улар учун шифокор белгилаган тартибни бузган ёки узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда шифокор кўригига ёки тиббий-меҳнат экспертизаси комиссиясига (ТМЭК) келмаган ходимлар, қоидани бузиш рўй берган кундан бошлаб корхона, ташкилот ва муассасанинг нафақа тайинловчи ижтимоий суғурта бўйича комиссияси белгилайдиган муддатга нафақадан маҳрум қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий меҳнат билан шуғулланувчи, шу жумладан хусусий (гуруҳ) ижара шароитида ёки шахсий деҳқон хўжалигида меҳнат қилувчи, Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўламаган, шифокор белгилаган тартибни, шунингдек тиббий кўрикдан ҳамда тиббий-меҳнат экспертизаси кўригидан ўтиш муддатларини бузган шахслар бузиш содир бўлган кундан бошлаб Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлими томонидан белгиланган муддатгача нафақадан маҳрум қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. НАФАҚА МИҚДОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатдан майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий меҳнат стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаётган Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига, байналмилал жангчиларга ва имтиёз жиҳатидан уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль АЭСидаги фалокат оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чернобиль фалокати оқибатида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилиш органлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без касалликлари (аденома, рак), хавфли ўсмалар билан касалланган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21 ёшга етмаган сағир етим ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа мазкур Низомнинг 4-бандига биноан тайинланганда қуйидагича берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муддатли хизматдан бўшагандан кейин касал бўлганда белгиланган минимал иш ҳақи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сил касаллиги билан касалланганда мазкур Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа ҳолларда иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа, барча ҳолларда, минимал иш ҳақидан кам бўлмаслиги ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган тармоқлар учун белгиланган туман коэффициентини ҳам ҳисобга олиб ва нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақидан юқори бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Нафақа миқдори вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача, меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнига берилган бошқа ҳужжат асосида ҳисобланган умумий иш стажига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни тайинлаш учун умумий меҳнат стажини аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Умумий меҳнат стажи белгиланган тартибда берилган меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат бўйича, шунингдек Пенсия жамғармаси органлари берган маълумотномалар асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий меҳнат стажи тўғрисидаги ҳужжатлар бўлмаганда иш даври гувоҳлар кўрсатмаси асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий офат, фалокат, фожиа ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар туфайли иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман сақланмаган бўлса, иш стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимиятлари томонидан тузиладиган иш стажини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қисман сақланган ҳужжатлар ҳамда гувоҳлар кўрсатмалари асосида айтиб ўтилган комиссиялар томонидан белгиланган меҳнат фаолияти даврлари ҳужжатлар билан тасдиқланган иш даври сингари ижтимоий суғурта бўйича нафақа олиш ҳуқуқини берадиган умумий иш стажига ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг иш даври Пенсия жамғармаси органлари томонидан суғурта бадалларини тўлаганлик тўғрисида берилган маълумотномалар асосида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. УМУМИЙ ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Умумий иш стажига қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишлаган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижодий фаолият билан шуғулланувчи ходимларга иш стажи ижодий уюшмалар бошқаруви томонидан, унинг биринчи босилган ёки дастлабки ижро этган ёхуд мазкур муаллифнинг асари биринчи марта оммага кўрсатилган кундан бошлаб, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаб турган бўлса, иш стажига ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда бирлашмаларида бўлган давр, ички ишлар органлари ҳамда миллий хавфсизлик органларидаги хизмат даври;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳарбийлаштирилган соқчилик, махсус алоқа органлари ҳамда тоғ-қутқарув қисмларидаги хизмат даври қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) диний ташкилотларда ишлаган давр, агар улар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб келган бўлсалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) тадбиркорлик фаолияти, агар улар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб келган бўлсалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) алоҳида фуқароларга ёлланиб ишлаган давр (уй ходимлари, котибалар, энагалар, шофёрлар, қоровуллар), агар улар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб келган бўлсалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлган ва маҳбусликни ўтаган даври.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Алоҳида фуқароларнинг қисқа муддатли, тасодифий ва майда ишларни бажарганлик учун олган иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига бадал тўланмаган бўлса, иш стажига ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ФУҚАРОЛАРНИНГ АЛОҲИДА ТОИФАЛАРИГА ИШ СТАЖИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Саноатнинг мавсумий тармоқларидаги корхона ва ташкилотларда банд бўлган ходимларга мавсум давомидаги иш бир йилга ҳисобланади, мавсумда тўлиқ ишланмаган бўлса, ҳақиқий ишланган давр ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ишланган иш даври, агар Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўлаб келинган бўлса ва давлатлараро битимларда бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, иш стажига ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда ёлланиб (битим асосида) ишлаган иш даври Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги кўчманчи меҳнаткашлар ишлари бўйича Агентлик томонидан меҳнат дафтарчасига киритилган ёзувлар бўйича, агар Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаб келинган бўлса, иш стажига ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА НАФАҚА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси ишловчи аёлларга жами 126 календарь кун муддатга берилади. Туғиш қийин кечган ёки икки ёҳуд ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси 140 календарь кун муддатига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аёл бола ташлаганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тайинлаш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ишдан бўшатилишнинг тўғрилиги ҳақида бахс кетаётган даврда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил беришда нафақа ишга қайта тиклангач берилади. Бунда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил вақти учун нафақа ишга қайта тиклаш тўғрисида қарор чиққан кундан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Олий ёки ўрта махсус ўқув юртини, аспирантурани, клиник ординатурани ёҳуд ҳунар-техника билим юртини тамомлаган ва белгиланган тартибда ишга юборилган аёлларга ишни бошлагунга қадар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилган ҳолда, ишга келиши белгиланган кундан бошлаб нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ишни вақтинчалик тўхтатиш ёки ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил даврида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилган ҳолда, кўрсатилган давр тугагандан кейин аёл ишга тушиши лозим бўлган кундан бошлаб нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда бўлиш вақтида, болани парваришлаш учун таътилда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча қобилиятсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади. Болани парваришлаш бўйича таътил даври учун нафақа тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси очилган кунига бўлган тариф ставкаси туманлар ҳамда жойларда белгиланган иш билан боғлиқ олинадиган туман коэффициенти ва устамаларни ҳисобга олинган ҳолда олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Иш ҳақи тўлаш тўхтатилиб, ишдан (лавозимдан) четлаштириш оқибатида аёл ишламаган даврда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилган ҳолда нафақа берилмайди. Агар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил ишга қўйилгандан кейин ҳам давом этадиган бўлса, нафақа у ишга тушиши лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади, шу жумладан, мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ нафақа тайинланганда ҳам 100 фоиз миқдорда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. БОЛА ТУҒИЛГАНДА БЕРИЛАДИГАН НАФАҚА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ишлаётган аёлларга, шунингдек ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ёки ўрта махсус ўқув юртларда, аспирантура, клиник ординатурада ёхуд ҳунар-техника билим юртларида, кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш курсларида ва мактабларида таҳсил олаётган аёлларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ойлик минимал иш ҳақининг икки баравари миқдорида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ҳақига коэффициент қўлланиладиган туманлар ва жойларда яшовчиларга нафақа ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган тармоқ ходимлари учун қўлланиладиган коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда нафақа боланинг ишлайдиган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган отаси ёҳуд ота-она ўрнини босувчи шахсларга, иш ҳақи ёки стипендиянинг миқдоридан қатъи назар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишламайдиган ва ўқимайдиган ёлғиз оналарга бола туғилганда нафақа ижтимоий таъминот органлари орқали тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Фарзандликка олинган болаларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Агар аёл ҳомиладорлик бўйича таътил даврида ишдан бўшаган, шу давр мобайнида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа олган бўлса, бир марталик нафақа умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Мазкур Низомнинг 46-бандининг биринчи хат бошида кўзда тутилган ҳолларда бола туғилганда бериладиган нафақа бола отанинг ўлимидан кейин туғилса ҳам берилади. Ўлим кунидан бола туғилгунга қадар 10 ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, шахс боланинг отаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Бола ўлик туғилса, бола туғилганда бериладиган нафақа берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ДАФН ҚИЛИШ УЧУН НАФАҚА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Дафн қилиш учун нафақа ходим вафот этганда ёки ходимнинг қарамоғида бўлган қуйидаги оила аъзолари вафот этганда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) турмуш ўртоғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 18 ёшга тўлмаган ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсиз (ёшидан қатъи назар) болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ота-онаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бобоси ва буваси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яшаш учун мустақил маблағ манбаига эга бўлган (иш ҳақи, пенсия, стипендия олувчи, жамоа хўжалигининг меҳнатга қобилиятли аъзолари ҳисобланувчи ва ҳоказо) оила аъзолари қарамоғида турган ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ходим вафот этганда дафн қилиш учун нафақа унинг оила аъзоларига ёки дафнни ўтказишни ўз зиммасига олган шахсларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиланинг вафот этган аъзосини дафн қилиш учун нафақа ишловчи ходимга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Аёл бола ташлаган ҳолда дафн қилиш учун нафақа берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Дафн қилиш учун нафақа энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ҳақига коэффициент белгиланган туманлар ва жойларда нафақа миқдори ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган тармоқлари учун белгиланган туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ходим вафот этган ёки унинг оила аъзоси вафот этган тақдирда дафн қилиш учун нафақа, агар унга сўнгги иш ҳақи тўланган кундан бир ойдан кўп вақт ўтмаган бўлса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Олий ёки ўрта махсус ўқув юртларида, аспирантурада, клиник ординатурада ёҳуд ҳунар-техника билим юртларида таҳсил олаётган шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари вафот этган тақдирда дафн қилиш учун нафақа ходимлар учун мазкур Низомда белгиланган қоидаларга мувофиқ ва миқдорда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактаблар, курсларнинг (кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва тайёрлаш бўйича ўқув-курс комбинатлари, шунингдек малака ошириш институтлари) ўқувчилари ва тингловчилари ёки уларнинг оила аъзолари вафот этганда, агар улар курсларга, мактабларга (институтларга) корхона томонидан юборилган бўлсалар ва уларнинг ўқиш давридаги иш ҳақи тўла ёки қисман сақланиб қолган бўлса, дафн қилиш учун нафақа умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК, ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Жамоа хўжалиги аъзолари иш ҳақига жамоа хўжалиги иштирокчиси бўлган жамоа хўжаликлараро ташкилотда, жамоа хўжалиги учун иш бажарувчи давлат ташкилотида ишлаганлик учун олинадиган иш ҳақи, агар бу ташкилотларга жамоа хўжалиги аъзоси маълум муддатда жамоа хўжалиги бошқарувининг қарори билан юборилган бўлса қўшилади. Уларга меҳнат ҳақи ҳисобидан берилган маҳсулот давлат харид нархлари бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Суғурта бадали ҳисобланмайдиган иш ҳақи турлари Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган иш ҳақи ва бошқа тўловлар турлари рўйхати билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми, нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб ўртача ойлик, кунлик иш ҳақи миқдори аниқланади. (Эслатма: кейинчалик бир ойдан ошган иш даври учун тўланадиган қўшимчалар «Мукофотлар» деб аталади)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги сабабли тўла ишламаган, ҳомиладорлик ва туғиш, бола уч ёшга тўлгунга қадар болага қараш таътилида бўлган, ҳарбий ўқув ёки синов йиғинларида ёки бошқа корхонада ишлаш учун юборилган ойлар мукофот суммаси бўлинадиган ойлардан чиқариб ташланади. Агар ҳисоблаш учун уч ойдан кам бўлган давр олинса, ҳар бир ойда чорак мукофотининг учдан биридан кўп бўлмаган қисми ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Аввалги ёки жорий календарь йилда ишга кирган ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошлангунга қадар иш даврида ҳисобланган мукофотлар ҳисобга олинади, лекин у дастлабки 12 ойдагидан кўп бўлмайди ва уларнинг йиғиндиси мана шу ойлар сонига бўлинади. Агар мукофотлаш тизими мазкур корхонада янгидан жорий этилган бўлса ҳамда тўла бўлмаган календарь йили амал қилса, шунингдек корхонада ёки аниқ ходимда мукофотлаш шартлари ва тартиби ўзгарса, мукофотлар юқоридаги тартибда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришда ойлик иш ҳақи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган кунгача олиб келинган доимий равишда олинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда кунлик ёки соатбай тариф ставкаси ва мазкур Низомнинг 60-61-бандларига биноан ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик (ўртача кунлик, ўртача соатбай) мукофотлар суммаси ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ходим тўлиқ бўлмаган мансаб маошини олса, нафақа ҳам маошнинг ҳақиқатда олинадиган қисми асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи мазкур бандда кўрсатилган иш ҳақи суммасини вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик рўй берган ойдаги барча иш кунларига (жадвал бўйича) бўлиш йўли билан аниқланади. (Эслатма: ушбу ва кейинги барча ҳолларда иш вақти соатлари нормаси доирасида тузилган иш графиги назарда тутилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кунлик нафақа ўртача кунлик иш ҳақига асосланган ҳолда ва тайинланган нафақа миқдорининг иш ҳақига фоизлигига боғлиқ (ушбу Низомнинг 28,29,44-бандлари) ҳолда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани ушбу ойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ишбай иш ҳақи олувчи ходимларга нафақа уларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойнинг биринчи кунидан олдинги сўнгги календарь ойдаги иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ойлик иш ҳақига ушбу Низомнинг 60, 61-бандларига биноан ҳисоблаб чиқарилган мукофотларнинг ўртача суммаси қўшиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кўрсатиб ўтилган ойда ходим тўлиқ ишламаган бўлса (масалан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли), нафақа меҳнатга қобилиятсизлик ойидаги ҳақиқий ишланган кунлари учун иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кўрсатилган ойдан ходим иш ҳақи олмаган бўлса (масалан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли), нафақа меҳнатга қобилиятсизлик ойидаги ҳақиқий ишланган кунлар учун иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда назарда тутилган нафақа ҳисоблаб чиқариш тартиби иш ҳақи миқдори ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлган, шунингдек вақтбай меҳнат ҳақи олувчи, ушбу ойнинг иш ҳақи билан биргаликда ойлик мукофоти олувчи ходимларга нисбатан ҳам қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи Низомнинг ушбу банди ҳамда 65-бандида кўрсатилган иш ҳақини ушбу иш ҳақи олинган даврдаги жадвал бўйича барча иш кунлари сонига таққослаш йўли билан аниқланади. Бунда иш ҳақи тақсимланадиган иш кунлари сонига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътили, навбатдаги ва қўшимча таътиллар, шунингдек озод этилган кунлар қўшилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кунлик нафақа ўртача кунлик иш ҳақига асосланган ҳолда ва тайинланган нафақа миқдорининг иш ҳақига фоизлигига боғлиқ (ушбу Низомнинг 28, 29, 44-бандлари талабини эътиборга олган) ҳолда ҳисобланади. Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Жамоа хўжалиги аъзоларига, шу жумладан механизаторлар ва мутахассисларга нафақа умумий асосларда ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамоа хўжалигида кейинчалик ҳисоб-китоб қилинадиган (давр бўйича, йил охирида) авансли ҳақ тўлаш амалга оширилса, нафақа вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) бошланган кунгача олинган авансдан ҳисоблаб чиқарилади, ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин эса жамоа хўжалиги аъзосига иш ҳақи бўйича нафақани қайта ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар меҳнатга ҳақ тўлаш пул билан берилмасдан, меҳнат кунлари ёзилса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари) меҳнат кунлари бўйича ҳақ тўланадиган кунгача бошланса, нафақа энг кам иш ҳақидан тўланади ва кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиниб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Агар нафақани ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақи асос қилиб олинадиган вақт мобайнида ходимнинг иш ҳақи миқдори ўзгарса, нафақани ҳисоблашда иш ҳақи ўзгарган кундан бошлаб тўланган иш ҳақи олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим узрли сабабларга кўра иш ҳақига эга бўлмаган, амалдаги қоидаларга мувофиқ иш ҳақидан нафақа ҳисоблаб чиқарилиши лозим бўлган ҳолларда нафақа тариф ставкаси (лавозим маоши) ва мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши лозим. Бунда тариф ставкаси ёки энг кам иш ҳақи туман коэффициенти ва устамалар белгиланган туманлар ва жойларда ишлаганлик учун бериладиган устамаларни ҳисобга олган ҳолда асос қилиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш даврида иш ҳақи ўзгарган бўлса, шу даврдан бошлаб нафақа миқдори ҳам тегишли равишда қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақига қўшимча ҳақ ҳисобланган бўлса, нафақа ҳам тегишли равишда ошади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Агар ходим штатдаги асосий иш бўйича тўла мансаб маоши олмаса ва шу туфайли у ўша ёки бошқа корхонада ўриндошлик билан ишласа, нафақа ҳар иккала иш жойидаги умумий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили вақтинчалик ишда бўлмаган ходимни алмаштириш даврида бошланган бўлса ва агар шу муносабат билан вақтинча ишламаганнинг ўрнида ишлаганга юқорироқ иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади, лекин у ўрнига ишлаб туриш давом этиши керак бўлган кунидан ошмаслиги лозим, агар бундай кун белгиланмаган бўлса вақтинча ишда бўлмаган ходим ишга киришган кундан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили иш вақтида бошланган бўлса ва корхона, цех, бўлимнинг ишни вақтинча тўхтатиши даврида давом этса, иш тўхтаган давр учун нафақа ўша касб ва малакага эга бўлган ходимларга мана шу давр учун тўланадиган иш ҳақи миқдорида берилади, лекин у ушбу нафақани ҳисоблаб чиқаришнинг умумий қоидалари бўйича олиши керак бўлган нафақадан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили ишнинг вақтинча тўхташи даврида бошланган бўлса, иш тўхтаган давр учун нафақа Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддасида белгиланган иш тўхтаган даврда сақланадиган иш ҳақи миқдорида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили (қачон бошланишидан қатъи назар) корхона (цех, бўлим)нинг ишга туширилишидан ёки тугатилишидан кейин ҳам давом этса, ишга туширилгандан ёки тугатилган кундан бошлаб нафақа ходим иш тўхтагунга қадар олган иш ҳақи ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Агар ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини иш ҳақига устамалар белгиланган туманларда ишлаш даврида олган бўлса, бу туманлар ва жойлардан ташқарида бўлган вақт учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа (шу жумладан меҳнат жароҳати олиш ёки касб касаллиги муносабати билан) устамалар ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қоида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб чиқаришда қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Иш ҳақига устама ёки муайян муддатга ёхуд муайян жойда вақтинчалик бўлганлиги учун иш ҳақига оширилган коэффициент белгиланган ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа бу устама ёки коэффициент ҳисобга олинган ҳолда устама ёхуд оширилган коэффициент белгиланган кунгача, ё эса вақтинчалик бўлганлиги муносабати билан улар тўланган жойдан чиқиб кетган кунгача берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақа ойига бир марта вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик давридаги иш кунлари тўғри келган ойнинг иккинчи ярми иш ҳақи билан бирга тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ АЛОҲИДА ТОИФАЛАРИГА НАФАҚАЛАР ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Газеталар ва журналлар, телеграф агентликлари, ахборот агентликлари, нашриётлар, радио ва телевидениенинг ижодий ходимларига муаллифлик (саҳналаштирганлик учун) мукофоти ҳам ҳисобга олиниб иш ҳақи тўлаш ёки муаллифлик иши учун оладиган мукофотидан келиб чиқадиган ставка бўйича ҳақ тўлаш амалга ошириладиган бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходимларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси суғурта бадали жорий қилиниб, муаллифлик (саҳналаштирганлик учун) мукофотини ҳам ҳисобга олган ҳолда мазкур корхона, ташкилот ва муассасада тўланган ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муаллифлик (саҳналаштирганлик учун) мукофоти ўртача иш ҳақига ушбу Низомнинг 60-бандида баён қилинган қоидалар бўйича қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Маълум нормадаги ишни бажарганларидан сўнг мансаб маошини олувчи ходимларга (артистлар ва бошқалар) нафақа, шу жумладан, меҳнатда майибланганлик, касб касаллиги, шунингдек ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойнинг биринчи санасидан олдинги календарь ойидаги иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Иш шароитларига кўра йилнинг турли даврлари бўйича турлича иш ҳақлари белгиланган тақдирда (денгиз, дарё флоти ва балиқчилик саноати флоти экипажлари аъзоларидан ташқари), нафақа ходим ўз иш жойида қолган тақдирда оладиган иш ҳақи миқдорига қараб белгиланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик маълум бир даврда бошланиб иккинчи даврда давом этган тақдирда иккинчи даврнинг иш ҳақи бўйича нафақа ишловчилар учун иш ҳақи ўзгарган муддатдан бошлаб тўланади. Меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлаганда юқорида қайд этилган ҳолларнинг иккинчи даври учун нафақа ишбайчининг тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарё флоти ҳамда балиқ саноати флоти экипажлари аъзоларига нафақа вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган йилдан олдинги календарь йилдаги ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик собир бўлган йилда ишга кирган шахсларга, шунингдек тўлиқ календарь йил ишламаганлар учун нафақа ҳисоблаб чиқаришда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик содир бўлган даврдан олдинги вақтдаги иш ҳақи инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кунлик ўртача иш ҳақи миқдори ўтган йил давомида олинган иш ҳақи йиғиндисини ўша йилнинг календарь кунларига тақсимланган ҳолда белгиланади. Бунда йиллик иш ҳақи бўлинадиган кунлардан байрам ва дам олиш кунлари, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўлган кунлар, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътиллар, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳоллар бўйича ишдан озод қилинган кунлар олиб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа дам олиш кунлари (отгул) учун нафақа лавозим маошидан (тариф ставкасидан) келиб чиққан ҳолда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Денгиз ва дарё флотлари, балиқ саноати флоти экипажларининг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) кунлари ҳақ тўланмайдиган захирада (резервда) бўлган даврга тўғри келган ҳолларда нафақа тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Иш соатларини ҳисоблаб чиқиш имкони бўлмаган ходимларга (уйда ишловчиларга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, иккиламчи ва бошқа хил ашёларнинг штатли тайёрловчиларига, озиқ-овқат чиқиндиларини йиғувчиларга, тарқатма ва ташиш савдоси сотувчиларига, суратга олиш корхоналари агентларига ва бошқа шундай тоифадаги ходимларга (ишга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан тайинланадиган нафақа сўнгги 12 ой иш мобайнидаги кунлик ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиққин ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу корхонада 12 ойдан кам ишлаган шахсларга нафақалар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътилга қадар ишланган вақтнинг кунлик ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кунлик ўртача иш ҳақи юқорида айтиб ўтилган давр учун тайинланган ҳақиқий иш ҳақини мазкур даврнинг календарь кунларига бўлиб чиқиш билан аниқланади. Бунда иш ҳақи бўлинаётган кунлар ҳисобига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, асосий ва қўшимча таътиллар, шунингдек, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ишдан озод қилиш кунлари қўшилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кунлик тариф ставкаси соатбай тариф ставкасини 40 га кўпайтириш ва ҳосил бўлган суммани 7 га бўлиш йўли билан аниқланади, кунлик ҳисоб-китоб ставкаси ёки кунлик ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб ставкасини ойнинг нафақа тўланадиган барча календарь кунларига бўлиб чиқиш билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақа вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътилнинг барча календарь кунларига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Штатсиз ходимлар, агар улар меҳнат шартномаси асосида ишлаётган бўлсалар, ижтимоий суғурта бўйича нафақа билан таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча ҳолларда штатсиз ходимларга нафақалар мазкур Низомнинг 63-бандида ишбай иш ҳақи олувчи ходимлар учун белгиланган қоидалар бўйича ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишга чиқиш графиги ўрнатилмаган штатсиз ходимларга нафақа мазкур Низомнинг 76-бандида белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соатбай меҳнати учун иш ҳақи оладиган штатсиз ходимларга (ўқув юртлари, курсларнинг ўқитувчилари, тўгараклар раҳбарлари ва ҳоказолар) нафақалар ҳар соат учун тўланган тўловлардан келиб чиқиб белгиланади ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили муносабати билан (жадвал) бўйича қолдирилган иш соатлари учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Адвокатларга адвокатлар коллегияси аъзоларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, шунингдек ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси мазкур Низомнинг 63-бандида ишбай иш ҳақи олувчи ходимлар учун белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аккорд-мукофот тизими бўйича етиштирувчи давлат хўжалиги, жамоа хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бажараётган ишлари ва олаётган ҳақлари ҳисоб-китоб қилиб борилаётган ходимларгагина берилади. Барча ҳолларда шу жумладан меҳнат жароҳати олганда, касб касаллигига дучор бўлганда, ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан таътилга чиқилганда нафақа бажараётган мазкур ишлар учун тўланадиган ҳақиқий иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақа ҳисоблаб чиқаришда ўртача кунлик иш ҳақи нафақани ҳисоблаб чиқариш учун олинган иш ҳақини (Низомнинг 63-банди) иш ҳақи олинган даврдаги календарь кунлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) кунлари олиб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақа календарь кунлари учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) қишлоқ хўжалик экинларини парвариш қилиш бошланган даврга тўғри келганда ва бу ишлар тамом бўлганидан сўнг давом этган тақдирда кўрсатилган даврнинг тугаш кунидан бошлаб мазкур Низомнинг 75-бандига биноан ходим бу давр мобайнида бажариши лозим бўлган ишнинг тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда нафақа ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш даври тугаганидан кейин ходим ишламаслиги керак бўлганда нафақа тўлаш тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, шу жумладан хусусий ижара (гуруҳ) шароитида ёки шахсий ёрдамчи деҳқон (фермер) хўжалигида банд бўлган ходимларга шунингдек, алоҳида фуқаролар қўлида шартнома асосида уларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлаётган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ўтган йилда Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасидан келиб чиқиб аниқланган иш ҳақи асос қилиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган йилда суғурта бадаллари тўланмаган бўлса, (якка меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари) кўрсатиб ўтилган ходимларга нафақа энг кам иш ҳақи миқдорида белгиланади ва у кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Асосий иш жойида иш ҳақини тўла ёки қисман сақлаб қолинган ҳолда қишлоқ хўжалигида ёки бошқа корхоналарда ишларни бажариш учун юборилган ходимларга айни вақт ичида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ҳоллари рўй берганлиги туфайли тўланадиган нафақанинг миқдори, улар мазкур ишларни бажаришга юборилган пайтда асосий иш жойларида олган иш ҳақи миқдорига қараб белгиланади ва нафақа асосий иш жойидан умумий асосларда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Мактабларнинг, курсларнинг (малака ошириш), ходимлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув-курс комбинатларининг, шунингдек малака ошириш институтларининг тингловчиларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар улар курсларга, мактабларга, (институтларга) корхона томонидан юборилганда ва ўқиш даврида уларнинг иш ҳақлари тўлиқ ёки қисман сақланган тақдирда умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақанинг миқдори ўқув даврида, стипендияни ҳисобга олмаган ҳолда, уларнинг сақланадиган иш ҳақлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ишлаб чиқариш практикаси даврида иш ҳақи тўланадиган иш жойларига ёки лавозимларга тайинланган олий ўқув юртлари талабаларига, ўрта махсус, ҳунар-техника билим юртлари, умумий таълим мактаблари ўқувчиларига ишлаб чиқариш практикасини ўташ кунларига тўғри келган вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик ҳоллари содир бўлганда ёки ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан берилган таътиллар бўйича уларга нафақалар ишлаб чиқариш практикасини ўтаётган жойларидан умумий қоида асосида тўланади, аммо ишлаб чиқариш практикаси давом этиши лозим бўлган кундан кўп бўлмаган давр учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш объектларида ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ишлаш учун тузилган мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шахслар жумласидан бўлган талабалар отрядларининг аъзоларига улар отрядларда ишлаб юрган даврда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган бўлса, нафақа отрядда олган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушбу Низомнинг 21-бандида кўзда тутилган муддатларда иш жойидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабалар отрядларидан ташқари бошқа ишларга юборилган олий ўқув юртлари талабаларига, ўрта махсус, ҳунар-техника билим юртлари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун тўланадиган нафақа миқдори улар олаётган иш ҳақлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Барча ҳолларда, шу жумладан меҳнатда жароҳат олганда, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунлари учун иш жойидан нафақа берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақа фақат кўрсатилган ишларни бажариш даври мобайнида тўланади холос.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Олий ва ўрта махсус билим юртларини, клиник ординатурани, ҳунар-техника билим юртини тугатган ва белгиланган тартибда ишга юборилган шахсларга (Низомнинг 12 ва 41-бандлари) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг миқдори умумий қоидалар бўйича аниқланади, ҳисоблаб чиқариш эса уларнинг эгаллашлари лозим бўлган лавозим маошларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нафақа умумий асосларда берилади. Бунда аввалги иш жойларида жазони ўтаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа миқдори жазони ўташ бошланишига қадар бўлган умумий иш стажига қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан мазкур шахсларга бериладиган нафақалар суд ҳукми билан уларнинг иш ҳақларидан ундиришлар ушлаб қолинган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Нафақалар ходимнинг иш жойидан (унинг меҳнат дафтарчаси сақланаётган жойда) корхона, ташкилот ёки муассасаларнинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ёки шу иш учун вакил қилинган комиссия аъзоси томонидан тайинланади. Комиссия, унинг таркиби ва аъзолари сони, раиси корхона, ташкилот, муассаса раҳбарнинг буйруғи ёки хўжалик бошқарувининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия жароҳатланиш, касб касаллигига чалинган ҳолларида нафақа тайинлайди. У нафақа тўлашни рад этиш, нафақадан маҳрум этиш (тўлиқ ёки қисман) ёки нафақа олиш ҳуқуқи юзасидан келиб чиққан низолар бўйича, нафақанинг миқдори ҳақида қарор чиқаради. У беморнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси ва бошқа ҳужжатларининг асосли равишда ва тўғри берилганлигини кўриб чиқади. Қолган барча ҳолларда нафақаларни комиссиянинг шу ишга вакил қилинган аъзоси тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий суғурта бўйича комиссия бўлмаган корхоналарда нафақалар маъмурият томонидан шу ишга вакил қилинган шахс томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибда меҳнат фаолияти билан, ижара ёки шахсий деҳқон хўжалигида банд бўлган ходимларга, шунингдек, алоҳида фуқаролар қўлида шартнома асосида уларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлаётган ходимларга нафақалар Пенсия жамғармаси туман, шаҳар бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи ва аспирантларга нафақалар мазкур Низомнинг 45 ва 56-бандларига биноан ўқиш жойларида тайинланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар сафидан озод этилгандан кейин вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчиларга нафақа мазкур Низомнинг 4-бандига биноан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Барча нафақалар мазкур Низомга мувофиқ маъмурият томонидан Пенсия жамғармаси ҳисобидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Агар ходимда ўзи ишлаб турган корхонадан ташқарида (масалан, таътилда ёки хизмат сафари чоғида) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган бўлса, нафақалар унинг иш жойидан тайинланади ва тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизликнинг муддати тугаганидан сўнг ишга тушишнинг биринчи куниёқ корхона маъмуриятига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этадилар. Касаллик давом этаётган тақдирда навбатдаги иш ҳақи берилиш вақти келганда ҳам вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси тўлов учун топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурият вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасида «Табелчи томонидан» ва «Кадрлар бўлими томонидан тўлдирилади» деган бўлимларга зарур маълумотларни ёзади ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини (бемор ҳақидаги маълумотлар ёзиб имзо қўйилади) нафақа тайинлаш учун ижтимоий суғурта бўйича комиссияга топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Меҳнатда майибланиш (жароҳат, куйиш, совуқ олдириш ва ҳоказолар) туфайли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланганда нафақа ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса содир бўлганлик ҳақидаги далолатнома (шакл Н-1) мавжуд бўлганда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бахтсиз ҳодиса бошқа шарт-шароитларда рўй берса (уй шароитида, ишга бориш ёки ишдан қайтаётганда, давлат ёки жамоатчилик бурчини бажараётган пайтда ва ҳоказолар), нафақа рўй берган бахтсизлик сабаблари маъмурият томонидан ўрганиб чиқилгандан кейингина тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Агар жароҳатланиш қуйидаги шароитларда юз берган бўлса (қонунбузарлик бўйича хатти-ҳаракатлар қилиш ҳолларидан ташқари) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик иш жараёнида жароҳатланиш туфайли бўлган деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иш бурчини бажараётган пайтда (шу жумладан хизмат сафари вақтида), шунингдек махсус топшириқ бўлмаган ҳолда ҳам корхона манфаатини кўзлаб қилинган хатти-ҳаракатлар пайтида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Иш берувчининг транспортида ишга борилаётган ёки ишдан қайтаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) иш вақти давомида (шу жумладан белгиланган танаффус вақтини қўшганда) корхона ҳудудида ёки бирон бир бошқа иш жойида, иш бошлашдан олдин ёки ишдан кейин иш қуролларини, кийим-кечакларини ва ҳоказоларни тартибга келтириш пайтларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) иш вақти давомида корхонага яқин бўлган жойда ёки бошқа иш жойида (белгиланган танаффусни қўшганда), ички меҳнат тартиб-қоидаларига зид келмаган тақдирда ерларда ҳозир бўлиш пайтида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) асосий иш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, давлат ва жамоатчилик олдидаги бурчларини бажараётган чоғида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) инсон ҳаётини қутқариш, ҳуқуқ тартиботини, давлат ва жамоа мулкини, шунингдек фуқаролар мулкларини муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик бурчини бажараётган пайтида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Донорлик вазифаларини бажариш натижасида меҳнат қобилиятининг йўқотилиши меҳнат жароҳати туфайли йўқотилган меҳнат қобилияти даражасига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа тайинлашда белгиланган тартибда тасдиқдан ўтказиладиган касб касалликлари рўйхатида кўрсатилган касалликлар касб касалликлари деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Мазкур Низомга биноан нафақа олиш ҳуқуқи ижтимоий суғурта бўйича комиссия ёки вакил қилинган комиссия аъзоси ҳар бир вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича тўлов амалга оширилиши лозим бўлган кунлар сонини ва иш ҳақига нисбатан белгиланадиган нафақа миқдори фоизини белгилайди. Ушбу қарор нафақа белгилаш баённомасида қайд этилади ва комиссия раиси ёки вакил қилинган комиссия аъзосининг имзоси қўйилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасида қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жароҳат туфайли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа, агар унинг аҳволи комиссия мажлисига келишга имкон берган тақдирда нафақа олувчининг иштирокида тайинланади. Нафақадан маҳрум этиш ёки нафақани бутунлай ёки қисман тўлашни рад этиш масаласи ҳам нафақа олувчининг иштирокида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда ижтимоий суғурта бўйича комиссия нафақа бермаслик тўғрисида қарор чиқаради. Бунинг сабаблари вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасида қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бемор томонидан шифокор кўрсатмаларининг бузилиши, унинг маст ҳолда ёки мастлик билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлари оқибатида касаллик келиб чиққанда ёки жароҳат олинган тақдирда мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда суғурта бўйича комиссия нафақа тўланишидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳол нафақа белгилаш баённомасида ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасида нафақадан маҳрум этилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Нафақа тайинлангандан сўнг ижтимоий суғурта бўйича комиссия ёки вакил қилинган комиссия аъзоси корхонанинг ҳисоб-китоб бўлимига нафақа чиқариш ва тўлаш учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини топширади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари, шу жумладан тўланмайдиганлари ҳам нафақа тайинлаш мажлис баённомасида имзо қўйилгандан сўнг топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўланадиган ва тўланмайдиган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари шунингдек, нафақа олиш учун тақдим этилган барча бошқа ҳужжатлар корхона бухгалтериясида пуллик ҳужжатларга тенг ҳолда сақланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари барча харажат ҳужжатларидан бўлак ҳолда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Иш вақтини, умумий иш стажини ҳисобга олиб бориш, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўлаш ҳисоб-китобларини қилишда электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) қўлланиладиган корхоналарда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари маъмурият томонидан ҳисоблаш марказига топширилади. У ерда икки нусхада нафақа тайинлаш ва ижтимоий суғурта бўйича белгиланган шаклда нафақанинг миқдори ҳисоблаб чиқилган қайднома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари ЭҲМда ҳисоб-китобларни чиқариш учун масъул шахснинг имзоси қўйилган икки нусхадаги тўлов қайдномаси билан бирга аниқ муддатларда (маошлар бўйича ҳисоб-китоб қилишга 5-6 кун қолганда) ижтимоий суғурта бўйича комиссияга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ҳисоб-китобнинг, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг даволаш муассасаси томонидан тўлдирилишининг тўғрилигини, зарур ҳолларда бошқа ҳужжатларни ҳам (бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги далолатномалар ва бошқалар) текширади ва нафақа тайинлаш белгиланган ҳолларда эса нафақадан маҳрум қилиш бўйича фармойиш чиқаради. Икки нусхадаги тўлов қайдномалар ижтимоий суғурта бўйича комиссия раиси томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов қайдномасининг бир нусхаси вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси билан бухгалтерияга юборилади. Улар текширувдан ўтказилгандан сўнг бош (катта) бухгалтер томонидан имзоланиб, ҳисоблаш марказига узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ва нафақа суммасини иш ҳақи тўлаш қайдномасига киритиш учун қайтариб юборилади. Шундан сўнг тўлов қайдномаси вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари билан сақлаш учун бухгалтерияга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов қайдномасининг иккинчи нусхаси эса нафақа тайинлаш баённомаси сифатида ижтимоий суғурта бўйича комиссияда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақа чиқаришда мазкур бандда кўрсатилган қоидага мувофиқ, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг орқа томони тўлдирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. ЭҲМ ёрдамида фақат нафақа миқдори белгиланадиган корхоналарда нафақалар белгилаш ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини тўлдириш («Бухгалтерия томонидан тўлдирилади» деган бўлимдан ташқари) мазкур Низомнинг 93 ва 95-бандларида белгиланган тартибга биноан тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухгалтерия томонидан тўлдирилади» деган бўлимдаги маош ва унинг асосида чиқарилган нафақа миқдори ҳақидаги маълумотлар ЭҲМда тайёрланади, ЭҲМда ҳисоб-китоб ишлари учун масъул шахснинг ва бош (катта) бухгалтернинг имзолари бўлган тўлов қайдномада келтирилади. Тўлов қайдномалари касаллик варақасига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақаларни машина-ҳисоблаш станцияларида ҳисоблаб чиқарадиган корхоналарда худди шундай тартибда нафақалар тайинланади ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тайинланадиган нафақа иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда берилади. Сил касаллиги санаториясида даволаниш учун бериладиган таътил кунларига нафақа худди шундай тартибда тўланади. Бошқа турдаги санаторияларда даволаниш учун бериладиган таътилларни тўлаш ходим санаториядан қайтгандан сўнг амалга оширилади. Бунда ижтимоий суғурта комиссиясига ёки вакил қилинган комиссия аъзосига агар бир томонга бориш вақти бир суткадан ортиқ бўлса, санаторияда бўлган вақт кўрсатилган «йўлланманинг қайтиш томони», шунингдек, йўл чипталари топширилгандагина нафақа берилади. Йўлланма бўйича фойдаланилмаган кунлар, санаторияга, шунингдек етиб бориш ёки қайтиш йўли белгиланган муддатдан ортиқ бўлганлик учун нафақа берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси туғишдан олдин амалда фойдаланилган кунларнинг сонидан қатъи назар, таътилнинг тўлиқ даври учун бир йўла тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Бола туғилганда бир йўла тўланадиган нафақани олиш учун ота ёки она ижтимоий суғурта бўйича комиссияга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ФХДЕ томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномани топшириш лозим. Берилган ҳужжатлар асосида вакиллик қилувчи комиссия аъзоси нафақа олиш ҳуқуқини белгилайди ва белгиланган миқдорда уни тайинлаш тўғрисида қарор чиқаради. У нафақа тайинлаш баённомасига ёзилиб қўйилади. ФХДЕ бўлими томонидан берилган маълумотноманинг орқа томонида вакиллик қилувчи комиссия аъзосининг имзоси билан нафақа тайинланганлиги ва унинг миқдори ҳақида ёзиб қўйилади. Шундан сўнг ҳужжатлар корхонанинг ҳисоб-китоб қилиш бўлимига топширилади. Корхона шу куннинг ўзидаёқ нафақани бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома йўқотилган тақдирда бир йўла тўланадиган нафақа ФХДЕ бўлимлари томонидан берилган бола туғилганлиги ҳақидаги такрорий маълумотноманинг ҳамда отанинг иш жойидан (ўқиш жойидан) нафақа олмаганлиги ҳақидаги маълумотнома топширилганидан сўнг берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Ходимнинг вафоти туфайли уни кўмиш маросимини ўтказиш учун ижтимоий суғурта комиссиясига ФХДЕ бўлими томонидан берилган вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани топшириб нафақа олинади. Оила аъзоси вафот этганда эса вафот этганлик ҳақидаги маълумотномадан ташқари уй-жойдан фойдаланиш идораси (бинодан фойдаланиш дирекцияси, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, шу жумладан маҳалла «Оқсоқоллари Кенгаши» томонидан вафот этган шахснинг ходим билан қариндошлик алоқалари борлиги ва у ходимнинг қарамоғида бўлганлиги тўғрисида маълумотнома ҳам топширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Топширилган ҳужжатлар асосида вакил қилинган комиссия аъзоси нафақа олиш ҳуқуқини, унинг миқдорини белгилайди ва нафақа тайинлаш ҳақида қарор чиқаради ва нафақа тайинлаш баённомасига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этганлик тўғрисидаги маълумотноманинг орқа томонига вакил қилинган комиссия аъзосининг имзоси билан нафақа тайинланганлиги ва унинг миқдори ҳақида ёзиб қўйилади. Шундан сўнг барча ҳужжатлар корхонанинг ҳисоб-китоб бўлимига топширилади. Нафақа ўша куннинг ўзидаёқ тўланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Корхона тугатилган тақдирда нафақа мазкур Низомда белгиланган қоидага кўра тугатилган корхонанинг ўрнида ташкил этилган корхона ёки Пенсия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмаларининг кўрсатмаси билан бошқа корхона томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Якка тартибда меҳнат фаолияти, ижара ёки шахсий деҳқон хўжалигида банд бўлган, шунингдек алоҳида фуқаролар қўлида шартнома асосида уларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлаётган фуқаролар нафақа олиш учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини, бола туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ва вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлимларига топширадилар. Топширилган ҳужжатлар асосида Пенсия жамғармасининг бўлим вакили нафақа тайинлаш тўғрисида қарор чиқаради ва у баённомага ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақа тайинлашда мазкур Низомнинг 93—101-бандларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳали олинмаган нафақа, ходимга олинмаган иш ҳақини тўлаш муддатлари давомида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Ортиқча тўлаб юборилган нафақа суммаси, агар ортиқча тўлаш санашда (арифметик) адашиш ёки нафақа олувчининг қалбаки маълумотнома тақдим қилиши (ҳужжатларга ўзгартиш киритиш ва ҳоказолар) туфайли содир бўлган бўлса, нафақа олувчидан қонун асосида ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегириш кейинги сафар тўланадиган нафақа ёки иш ҳақидан амалга оширилади. Ҳар сафар ходим олиши керак бўлган суммадан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган сумма чегириб қолинади. Чегириб қолиш корхонанинг ҳисоб-китоб бўлими орқали ижтимоий суғурта комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади. Бу қарор санаш жараёнида йўл қўйилган хато туфайли ортиқча тўлаш содир бўлганда нафақа тайинланган кундан 3 ойдан кечиктирмай, ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилиш бўйича содир бўлганда эса чекланган муддатда қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ходим мазкур корхонада ишламаётган бўлса, унга ортиқча тўлаб юборилган нафақа суммаси суд орқали ундириб олинади. Нафақа олишда суиистеъмолликда айбланганлар (қалбакичилик, ҳийла-найранг, ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш ва ҳоказолар) бўйича ҳужжатлар қонунда белгиланган чораларни қўллаш учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва бола туғилганлик муносабати билан бериладиган нафақалардан судларнинг қарорига кўра алимент ундириш ёки майиб қилганлик ёҳуд саломатликка етказилган бошқа зарарни қоплаш ёки боқувчининг вафоти туфайли тўловлар чегирилади. Нафақалардан бошқа ҳеч қандай чегирма амалга оширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ходимнинг вафоти кунигача олинмай қолган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси у билан бирга яшаган оила аъзоларига, шунингдек вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги туфайли вафот этганнинг қарамоғида бўлганларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг вафот этган кунига қадар олинмаган нафақа вафот этган ходим билан қариндош ва бирга истиқомат қилганлик ёки вафот этганнинг қарамоғида бўлганликни тасдиқловчи далил бўлган ҳужжат топширилганидагина нафақа берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола туғилганда бир йўла тўланадиган нафақани олиш ҳуқуқига эга бўлган она вафот этганда мазкур нафақа отага ёки уни ўз тарбиясига олган бошқа шахсга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Пенсия жамғармаси маблағидан бериладиган нафақа белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўйича тўланиши мумкин ёки фуқароларнинг аризасига биноан банк муассасаларига ўтказилиши ҳамда алоқа бўлими орқали жўнатиб турилиши мумкин. Нафақани жўнатиш билан боғлиқ бўлган чиқимлар нафақа суммасидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Корхонанинг бош бухгалтери ижтимоий суғурта комиссияси билан бир қаторда нафақа тўлаш бўйича маблағларнинг тўғри сарфланиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар нафақа тайинлаш ёки ходимнинг умумий иш стажини аниқлаш пайтида амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган қоидалар бузилишига йўл қўйилган ёки тўлов учун тақдим қилинган ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилган тақдирда бош бухгалтер тўловни амалга оширмай, уларни йўл қўйилган хатолар тўғрисидаги ёзма баённомаси билан ижтимоий суғурта бўйича комиссияга қайтариб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий суғурта бўйича комиссия бош бухгалтер хулосаси билан рози бўлмаган тақдирда келиб чиққан низони ҳал қилиш учун Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлимига мурожаат қилади ва унинг қарори бажарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Пенсия жамғармаси ҳудудий органларининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси талабига биноан корхона маъмурияти текшириш ўтказиш учун жорий йилда ва текширилаётган йилдан олдинги бир календарь йилда тўланиши лозим бўлган нафақалар ҳужжатларини тақдим этади. Бошқа даврлар бўйича текширишлар нафақалар тўланадиган маблағларни сарф қилишда суиистеъмоллик фош этилган тақдирда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Маъмурият томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари бузулиши оқибатида ходимнинг меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги аниқланса, корхона маъмурияти сўзсиз тартибда Пенсия жамғармасига ушбу шикастланиш ва касаллик сабабли берилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақага нафақани тўлашга кетган харажатларни қоплаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Нафақаларни тўлаш учун қилинган харажатлар амалдаги қоидаларга хилоф равишда амалга оширилганда корхона, ташкилот, муассасалар томонидан қилинган харажатлар Пенсия жамғармаси ҳисобига ўтказилган бадаллар ҳисобига қабул қилинмайди ва улар корхона ҳисобига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Вакил қилинган ижтимоий суғурта комиссияси аъзоси томонидан қабул қилинган қарор устидан Ижтимоий суғурта бўйича комиссияга шикоят қилиниши мумкин. Комиссиянинг қарори устидан Пенсия жамғармаси туман ва шаҳар бўлимларига шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Нафақаларни нотўғри ҳисоблаш ва белгилаш ҳамда тўлаш устидан шикоят туман, шаҳар судига берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМНИНГ 4-БАНДИНИ ҚЎЛЛАНИШГА ОИД ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишдан бўшагандан сўнг бир ой ичида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган кун унинг бошланиш кунини билдиради. Бунда мазкур даврни ҳисоблаб чиқариш ишдан бўшаган кундан кейинги кундан бошлаб амалга оширилади. Масалан, ходим 15 сентябрда бўшатилган. Бўшатилган кундан кейинги бир ойлик давр 16 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган даврни аниқлашда дам олиш кунлари ҳисобдан чиқарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пенсия жамғармасининг бўлинмаси ходим ишдан бўшагандан сўнг вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолса, (ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланса) унинг меҳнатга муносабати, оиласининг таркиби ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда унга нафақа бериш масаласини кўриб чиқишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг сўнгги иш жойидаги ижтимоий суғурта бўйича комиссия унинг ишга муносабати, оиласининг таркибий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда Пенсия жамғармаси шаҳар, туман бўлимига илтимос хати билан мурожаат қилади, улар ўз навбатида қўйилган масалани кўриб чиқиб, Пенсия жамғармаси вилоят, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасига тегишли таклиф билан чиқишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли хизматдан бўшатилгандан сўнг бир ой ичида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган собиқ ҳарбий хизматчиларга (захирага бўшатилган муддатдан ташқари хизматдаги офицерлар ва ҳарбий хизматчилардан ташқари) нафақа Пенсия жамғармаси бўлинмаси томонидан иш ҳақининг минимал миқдорини тайинланиб, тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ишдан бўшагандан сўнг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш уларнинг сўнгги иш жойларидаги бўшашдан олиб келган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси бериладиган давр, мазкур масалани кўриб чиққан пенсия Жамғармаси бўлинмаси томонидан касалликнинг қанча давом этганлиги, оиласининг таркиби ва моддий аҳволидан келиб чиққан ҳолда, лекин қоида бўйича тиббий-меҳнат экспертизасига (ТМЭК) юборилиши белгиланган муддатдан кўп бўлмаган давр, белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги ҳамда «Ижтимоий суғурта бўйича комиссия ҳақида»ги низомлар Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг талаблари асосида тайёрланди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IV-сессиясида қабул қилинган ва 1996 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилган «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282—288-моддалари талабларига мазкур Низом мувофиқлаштирилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яъни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 283-модданинг 2 чи қисми «Давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўлаш» Низомнинг 6-бандига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 284-модда «Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан бериладиган таъминот турлари» Низомнинг 1 ва 16-бандларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 285-модда «Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси» Низомнинг 28-бандига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 286-модда «Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси» Низомнинг 36-банддан 44-бандларигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 287-модда «Бола туғилганда бериладиган нафақа» Низомнинг 45-банддан 50-бандларигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 288-модда «Дафн этиш маросими» учун бериладиган нафақа Низомнинг 51-бандидан 56-бандларигача ўз аксини топди. Бундан ташқари Республикамиз Меҳнат кодексининг 153-модда (Низомда 72-банд), 155-модда (Низомда 30 ва 69-банд), 230-модда (Низомда 16-банд), 233-модда (Низомда 36-бандлар) қонуни талаблари асосида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1994 йил 17 ноябрдаги «Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини бериш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом 1994 йилнинг февралида (08-3/91-сонли) тайёрланиб, шу йилнинг 3 февралида Адлия вазирлиги рўйҳатидан ўтказилган Низом асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарорига (12-илова) асосан «Ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни тайинлаш учун умумий меҳнат стажини аниқлаш тартиби тўғрисида» йўриқнома тайёрланиб 1996 йил 25 июнда Адлия вазирлиги (257-сони билан) рўйхатидан ўтказилган Йўриқнома асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорга биноан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ишлаб чиққан «Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш, жамғарма маблағларини сарфлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномани 1997 йил 8 январда Ўзбекистон Адлия вазирлиги (297-сони билан) рўйхатдан ўтказилган йўриқнома асосида тайёрланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси ўрнига Ўзбекистон Республика Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ташкил қилинди. Мазкур қарорнинг 12-бандига асосан Жамғармага меъёрий Низом ва йўриқномаларни тайёрлаш ҳамда мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг кучга кириши муносабати билан қуйидаги Низом ва Йўриқномалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасининг 1994 йил 10 февралдаги 08-3/91-сонли «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасининг 1994 йил 15 февралдаги 08-3/104-сонли «Бирлашма, корхона, жамоа хўжалиги, кооператив, муассаса, ташкилот, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисида»ги Низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасининг 1996 йил 15 мартдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар (Рўйхат 21-1-сон 1996 йил 24 апрелда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлашда умумий иш стажини ҳисоблаш тўғрисида»ги Йўриқнома 1996 йил 25 июндаги 257-сон тартиблари.