20.11.2023 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 32-сон
Date of entry into force
20.11.2023
Ҳужжат 20.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида» 1992 йил 19 июндаги 5-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси, Фуқаролик кодексининг 100-моддаси ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек, нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, юридик ва жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ўзининг шаъни ҳамда қадр-қимматига доғ туширадиган маълумотлар бўйича раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақли эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Қонунларни тўғри татбиқ этиш, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз эканлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги кафолатланганлиги, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишларига ёрдам беришини ҳисобга олиб, шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги ишларни судлар синчиклаб, пухта қуришлари зарур»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар ва оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кунидан эътиборан бир ойдан кечиктирмай эфирга берилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оммавий ахборот воситаси раддияни, жавобни эълон қилишдан бўйин товласа ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзининг шаънига ҳақоратловчи маълумотлар айтилган, шунингдек, туҳмат қилинган, ёлғон ахборотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139, 140 ва 1413-моддаларига кўра, жиноий жавобгарликка ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41 ва 2022-моддаларига кўра, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли органларга мурожаат қилишга ҳақли.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида» 1992 йил 13 ноябрдаги 5б-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандининг учинчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақининг» жумласи «базавий ҳисоблаш миқдорининг» жумласига ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида» 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра» жумласи «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар» жумласи «болалар масалалари бўйича комиссиялар» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошисидаги «вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияларга» жумласи «болалар масалалари бўйича комиссияларга» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» жумласи «туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисидаги «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг» жумласи «Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларининг» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-бандидаги «туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг» жумласи «туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларининг» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-бандидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» жумласи «туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссия ва инспекцияларнинг» жумласи «болалар масалалари бўйича комиссиянинг» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошисидаги «вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияга» жумласи «болалар масалалари бўйича комиссияга» жумласига ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида» 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилидаги таҳрирининг 20-банди биринчи хатбошиси биринчи гапи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-бандининг биринчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақининг» жумласи «базавий ҳисоблаш миқдорининг» жумласига ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Маънавий зарарни қоплаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, Меҳнат кодексининг 4, 21, 120, 150, 154, 174, 319, 355, 527, 565, 568-моддалари, 1996 йил 26 апрелдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, 2014 йил 6 майдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 113-моддаси, 2012 йил 2 майдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддаси, Фуқаролик кодексининг 11, 99, 100, 163, 1021 ва 1022-моддалари, 1998 йил 29 августдаги «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишига эътибор қаратилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Меҳнат кодексининг 4, 120, 150, 154, 174, 568-моддаларига биноан суд меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида камситишлар, ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этилиши, меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда ўзгартириши, ишдан қонунга хилоф равишда четлаштириши, меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилиниши ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини қонунга хилоф равишда ўзгартириш оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни компенсация қилиш мажбуриятини иш берувчига юклаши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида» 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасига кўра, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланганлиги, уй-жой қонунчилиги нормаларига риоя қилиш фуқаролар, шунингдек, уй-жой фондини ҳисобга олиш, сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлашни таъминлаш ваколати юклатилган давлат органлари, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун судлар бундай тоифадаги ишларни ҳал этишда масъулиятни янада оширишлари, низоларнинг қонуний кўрилишини тўлиқ таъминлашлари лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қуйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, ушбу фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида» 2003 йил 19 декабрдаги 18-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-бандининг учинчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг» жумласи «базавий ҳисоблаш миқдорининг» жумласига ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши кафолатланганлиги боис никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалар судга келиб тушганда судья ҳар бир даъво ариза бўйича тарафлар билан медиация кўринишидаги суҳбат ўтказиши кераклигига судьяларнинг эътибори қаратилсин. Бунда судья муайян ишнинг ҳолатларини муҳокама қилмасдан, никоҳдан ажратишнинг салбий оқибатларини, жумладан, фарзандларнинг тарбиясига таъсирини, моддий ва ҳуқуқий ҳолатларни тушунтириши, эр ва хотинни яраштириш чораларини кўриши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида» 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-бандининг учинчи хатбошисидаги «ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик функцияларининг амалга оширилиши халқ таълими муассасалари васийлик ва ҳомийлик бўлимлари зиммасига» жумласи «вояга етмаганларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик функцияларининг амалга оширилиши туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилидаги таҳрирининг 18-банди биринчи хатбошисидаги «ушбу Кодекс» жумласи «Оила Кодекси» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-бандининг иккинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар» жумласи «болалар масалалари бўйича комиссиялар» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори» жумласи «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори» жумласига ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 14-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошиси қуйидагича мазмундаги биринчи ва тўртинчи хатбошилари билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал этади. Аризани иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш, шунингдек, аризани тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий ёки маъмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра, келиб тушганда судья ариза ФПКнинг 189, 190 ва 191-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, иқтисодий ёки маъмурий суддан келиб тушган ариза ёки иш материалларидаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома судьянинг камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги ажрими билан расмийлаштирилади ва ажримда бу камчиликларни бартараф этиш муддати кўрсатилади. Мазкур ажрим даъвогар (аризачи)га ФПК 273-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда даъво ариза (ариза) ФПК 195-моддаси, 1-қисмининг 41-бандига асосан қайтарилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «ёки қайтариш» деган сўзлари «ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказишга» деган жумла билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, учинчи, тўртинчи хатбошилари тегишинча, бешинчи, олтинчи, еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга, аризани ёки ишни судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш ҳақидаги ажрим нусхаси эса аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида» 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш ёки шахсни шерик жавобгар сифатида ишга жалб қилиш тўғрисида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилидаги таҳрирининг йигирма бешинчи хатбошиси чиқарилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилидаги таҳрири қуйидаги мазмундаги ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида;»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги қирқинчи-қирқ биринчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«даъво ариза (ариза)ни судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилидаги таҳрирининг йигирма олти — қирқинчи хатбошилари тегишинча йигирма бешинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилидаги таҳрирининг ўттиз биринчи — ўттиз саккизинчи хатбошилари тегишинча ўттиз иккинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилидаги таҳрирининг ўттиз тўққизинчи хатбошиси қирқ иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилидаги таҳрирининг қирқ биринчи хатбошиси қирқ иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-бандининг учинчи хатбоши «Арз қилинган талаб» деган сўзлардан кейин «фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«иш фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатиш ҳақида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ва бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма олти ва йигирма еттинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«даъво ариза (ариза)ни судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма олтинчи хатбоши йигирма саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 20 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-сон