19.12.2003 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 19.12.2003 йилдаги 18-сон
Date of entry into force
19.12.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш якунларини кўриб чиқиб, қонунларни тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисидаги»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ушбу муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Меҳнат, Фуқаролик процессуал кодекслари ва ушбу муносабатларни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари» (бундан буён матнда Қоидалар), Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида»ги Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида»ги Низом билан тартибга солиниши судларга тушунтирилсин
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Судлар ходимга етказилган зиён ўрнини қоплашга оид қуйидаги низолар бўйича ишларни кўради:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иш берувчи томонидан ходимнинг соғлиғига етказилган зиён ўрнини қоплаш ҳақидаги;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иш берувчи томонидан ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ва қўшимча харажатларни қоплаш ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ва етказилган зиённи қоплаш ҳақидаги;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) зиённи қоплаш миқдорини ёки боқувчиси вафот этганлиги натижасида зиён тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сонини ўзгартириш ҳақидаги;
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Қоидалар шартлари ва нормалари бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш ҳақидаги;
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори оширилиши муносабати билан зиённи қоплаш миқдорини кўпайтириш ҳақидаги;
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) жабрланувчининг соғлиғига шикаст етказилганлиги оқибатида берилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, иш ҳақидаги йўқотишни тўлиқ қопламаган ёки унга бундай нафақа тўланмаган ҳолларда етказилган зиённи қоплаш ҳақидаги;
(2-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) қайта тиббий гувоҳлантиришдан (ногиронликни белгилаш) сўнг соғлиққа шикаст етказилганлиги оқибатида етказилган зиён тўловларини тўлаш ёки қайта ҳисоблаш ҳақидаги;
(2-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) маънавий зиённи қоплаш ҳақидаги низолар;
(2-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан ходимга, боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан эса, унинг оила аъзоларига етказилган зиённи ундириш билан боғлиқ бошқа низолар.
(2-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 336-моддасига мувофиқ, ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза иш берувчига жабрланган ходим томонидан, у вафот этган тақдирда эса зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга манфаатдор шахслар томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар ушбу низони ҳал қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тиббий гувоҳлантиришдан ўтгандан сўнг янги муддатга соғлиққа шикаст етказилганлиги оқибатида етказилган зиён тўловларини тўлаш ҳақидаги даъволар ҳам суд томонидан биринчи марта ариза қабул қилиш учун белгиланган тартибда қабул қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Судларга тушунтирилсинки, майиб бўлиш ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни қоплаш ҳақидаги даъволар ФПК 33, 34-моддалари талабларига мувофиқ, даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги суднинг ёхуд даъвогар яшаб турган жойдаги суднинг судловига тааллуқлидир.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Майиб бўлиш ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси вафот этганлиги натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш ҳақидаги даъво аризаларини беришда даъвогарлар суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, суд харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163-моддаси талабига мувофиқ, ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш вақтида уларга етказилган шикастлар ёки боқувчининг вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилганларга кўра, даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан аризани қабул қилмасликка, шунингдек даъвони рад қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат жароҳати туфайли касб лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчининг вафотидан сўнг уч йилдан кейин келтирилган даъво талаблари, ариза берилган кунидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар етказилган зарар суммасини аниқлашда Қоидаларнинг 50-бандида назарда тутилган қуйидаги тартибга амал қилишлари керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жабрланувчиларга — улар меҳнат жароҳати оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга — боқувчининг вафот этган кунидан, аммо фақат зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан бошлаб тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишни судда кўришга тайёрлашда судларнинг эътибори низони ҳал қилиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаб, уларни талаб қилиб олиш учун тегишли чоралар кўришга қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, иш берувчининг етказилган зарарда айбдорлиги ва жавобгарлигини исботловчи далил сифатида қуйидаги ҳужжатлар ишга қўшилиши лозим: ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома, суд ҳукми ва қарори, прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов органининг қарори, меҳнат-техника инспекторининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини, саломатликка етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси; касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса; айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор; меҳнат жароҳати туфайли ходимга вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотганлик учун нафақа тўлови билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғурта бюджетига пул ўтказиш тўғрисидаги касаба уюшма қўмитасининг, туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг қарорлари ҳамда ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа далиллар.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмаси қўмитасининг ёки бошқа вакил қилинган ваколатли орган томонидан берилган жабрланувчининг айб даражасини аниқлаш ҳақидаги хулоса иш бўйича далиллардан бири ҳисобланиб, ФПК 80-моддасига мувофиқ, ишда мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан биргаликда суд томонидан баҳоланиши лозим.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, иш берувчининг айби фараз қилинади. Иш берувчи ошиқча хавф манбаи томонидан зарар етказилиши ҳолларидан ташқари, етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исботлаб берган тақдирда зарарни қоплашдан озод қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Судларга тушунтирилсинки, ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 327-моддасида белгиланган, етказилган зиённи талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини кенгайтириб шарҳлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни қоплашга бўлган ҳуқуқ, хотин(эр)нинг янгидан никоҳ тузган ҳолатларида ҳам сақланиб қолади. Чунки, қонунда бундай ҳолатларда ушбу шахсларга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти бекор бўлиши назарда тутилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этганнинг вояга етмаган болалари бошқа шахс томонидан фарзандликка олинганда ҳам уларнинг зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади. (Оила кодексининг 166-моддаси).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан зарар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб иш ҳақи (ёки унинг тегишли қисми) миқдорида жабрланувчига пул тўланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саломатликнинг ёмонлашуви билан боғлиқ қўшимча харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йўла бериладиган нафақадан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кўрилган зарарни тўлаш миқдори жабрланувчининг меҳнат жароҳати олгунига қадар оладиган иш ҳақига нисбатан фоизларда, касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчиларнинг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан аниқланади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ҳақи ёки унинг бир қисмини қоплашда, жабрланувчига меҳнатда жароҳат олиши туфайли тайинланган ногиронлик пенсияси, шунингдек, меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсияларнинг бошқа турлари ҳисобга олинмайди. Шунингдек, жабрланувчининг жароҳат олганидан кейинги иш ҳақи зарарни қоплашда ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар-ногиронларга зарарни қоплаш суммаси белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарарни қоплаш миқдори ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи таркибига ҳар қандай бир марталик тўловлардан ташқари (фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация, ишдан бўшатиш вақтидаги нафақа ва бошқалар) иш вақтидан ортиқча, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда ўриндошлик асосида ишлаганлик учун тўловлар ҳисобга олинади. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътил даври учун тўланадиган нафақа ҳисобга олинади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етказилган зарарни қоплаш миқдорини белгилашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш Қоидаларнинг 11—21-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қоидаларнинг 27-бандига мувофиқ, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун зарар миқдори вафот этган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги меҳнатга лаёқатли, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ҳар бирига бериладиган зарар тўловлари миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг ҳаммасига тўғри келадиган улуши уларнинг сонига тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боқувчини йўқотганлик туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар учун уларга боқувчи вафоти туфайли тайинланган пенсия, шунингдек бошқа пенсиялар, иш ҳақи, стипендиялар ва бошқа даромадлар зарар тўлови ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоқда бўлган ҳар бир шахс ҳисобига бериладиган зарар тўлови миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
(11-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онанинг иккаласи ҳам вафот этган тақдирда, болаларга тўланадиган зарар миқдори ота-онанинг иккаласининг умумий иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 323, 330-моддаларига мувофиқ, ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги ҳамда меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши туфайли, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда соғлиққа шикаст етказилиши ёки боқувчининг вафоти туфайли етказилган зарарни ундириш ҳақидаги низоларни кўришда суд жамоа шартномасини, бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа органи ўртасидаги келишувни талаб қилиб олиши лозим.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоа шартномаси ёки иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувда бир йўла бериладиган нафақа миқдори амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлса ёки миқдор кўрсатилмаган бўлса ёхуд бундай шартнома, келишув тузилмаган бўлса, у ҳолда бир йўла бериладиган нафақанинг миқдорини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 323, 330-моддаларига мувофиқ ҳал қилинади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жабрланувчи меҳнатда майиб бўлиши сабабли қўшимча харажатлар сарфлаган бўлса, улар зарар етказилишига жавобгар бўлган иш берувчи томонидан Қоиданинг 22—25-бандларида белгиланган тартиб ва миқдорда қопланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жабрланувчи махсус транспорт воситалари (қўл билан бошқариладиган автомобил, моторли аравача) га муҳтож бўлса, уларни сотиб олиш натижасида етказилган зарар ТИЭК томонидан кўрсатилган транспорт воситаси қиймати доирасида қопланади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус транспорт воситаларини капитал таъмирлаш учун сарфланган харажатлар ҳам қопланади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ, махсус тиббий парваришга ҳамда уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига, уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларидан ташқари қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчи ким томонидан парвариш қилинганлиги ва бу харажатлар ҳақиқатда сарфланган-сарфланмаганлигидан қатъи назар, бундай харажатларни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келгуси вақт учун қўшимча харажатлар ТИЭК хулосасида белгиланган муддат доирасида ундирилади.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ходимнинг меҳнат қобилияти тўлиқ ёки қисман йўқолишига олиб келган касб касаллигининг келиб чиқишида иш берувчининг айби мавжуд бўлган тақдирдагина жабрланувчига зарар ундириб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинобарин, судлар касб касаллиги аниқланганлиги ҳолатининг ўзи иш берувчига зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш учун етарли асос бўла олмаслигини назарда тутишлари лозим. Мазкур турдаги ишларни кўришда ходимда бундай касалликнинг мавжудлигини тасдиқловчи ёзма далил ТИЭК гувоҳлантирган далолатнома, касаллик тарихидан кўчирма ва бошқаларни текшириш билан бир қаторда, судлар иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш ҳоллари бор-йўқлигига ҳар бир ҳолатда алоҳида эътибор беришлари шарт.
(14-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Судларга тушунтирилсинки, жабрланувчига иш берувчи томонидан зарар етказилганда, унинг қўпол эҳтиётсизлиги зарарни қоплаш ҳақидаги даъвони тўлиқ рад қилишга асос бўла олмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 326-моддаси талабига мувофиқ, агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зиённинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчи айбининг даражасига қараб, мувофиқ равишда камайтирилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолда зиённинг ўрнини қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчининг эҳтиётсизлиги қўпол эҳтиётсизлик ёки зарар миқдорига таъсир қилмайдиган оддий эътиборсизлик масаласи ҳар бир ҳолда муайян ҳолатлардан келиб чиқиб ҳал қилиниши керак. Хусусан, жабрланувчининг мастлик ҳолати етказилган зарар билан сабабий боғланишда бўлиб, унинг келиб чиқишига ёки кўпайишига олиб келган тақдирда қўпол эҳтиётсизлик деб ҳисобланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарарни тўлашнинг қўшимча турларига, бир йўла нафақа тўлашга, шунингдек, боқувчисининг вафоти туфайли етказилган зарар тўловларига нисбатан аралаш жавобгарлик қўлланилмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ошиқча хавф манбаи томонидан ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ошиқча хавф манбаи ва унинг эгаси ҳақидаги тушунча Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 999-моддасида ёритиб берилганлигини судлар эътиборда тутишлари лозим.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 335-моддасига мувофиқ, иш берувчининг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли ходимга етказилган маънавий зиён ходимга меҳнат шартномаси тарафларининг келишувида белгиланган миқдорларда пул шаклида компенсация қилинади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низо юзага келган тақдирда, ходимга маънавий зиён етказилганлиги факти ва уни компенсация қилиш миқдорлари, ўрни қопланиши лозим бўлган моддий зарардан қатъий назар, суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1022-моддаси талабидан келиб чиқиб белгиланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бахтсиз ҳодиса маънавий зарарни қоплаш назарда тутилган қонун амалга киритилгандан кейин содир бўлган бўлса, бундай ҳолда жабрланувчига етказилган маънавий зарар қопланади. Чунки, бу қонун амалга киритилгунга қадар соғлиғига шикаст етказилиши ёки боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарар учун қонунда бундай мулкий жавобгарлик тури белгиланмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Корхона тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда, тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти Қоидаларнинг 42-бандига мувофиқ, унинг ҳуқуқий ворисига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона тугатилганда, зарарни қоплаш тўловлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилмаган тақдирда зарарни ундириш ҳақидаги даъво унинг ҳуқуқий ворисига ёки юқори турувчи хўжалик органига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ишларни кўришда, судлар, зарар етказилишининг сабабларини аниқлашга алоҳида аҳамият беришлари, зарур ҳолларда уларга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам равишда мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 19 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-сон