1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятида қуввати 250 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 63 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-190-сонли ««Бухоро вилоятининг қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни асосида «Бухоро вилоятида қуввати 250 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 63 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ва синовдан ўтказиш, унга эгалик қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш, ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш (сотиш), шунингдек, қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тизимига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр иншоотларини барпо этиш бўйича халқаро тендер натижаларига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar» (БАА) компанияси тендер ғолиби (кейинги ўринларда — Тендер ғолиби) деб топилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Тендер ғолиби томонидан Лойиҳани амалга ошириш учун хусусий шерик сифатида Ўзбекистон Республикасида «Nur Bukhara Solar PV» МЧЖ ХК (кейинги ўринларда — Хусусий шерик) таъсис этилганлиги;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тендер ғолиби номидан Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 3 апрелда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тузилганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Бухоро вилоятида қуввати 250 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 63 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини Хусусий шерик лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 273 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (кейинги ўринларда — Давлат шериги) ва Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 3 апрелда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шерик ишлаб чиқарилган электр энергиясини ва электр энергиясини сақлаш тизимидаги қувватни Давлат шеригига кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шерик қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 50 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шерик Лойиҳа доирасида қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни Давлат шеригига топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат шериги 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши, электр энергияси ва электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Тендер ғолиби номидан Хусусий шерик ўртасида имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат шериги ва Хусусий шерик ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун хорижий валютада деноминацияланган 3,044 АҚШ центи ҳамда электр энергиясини сақлаш тизимидаги фойдаланишга тайёр ҳар бир мегаваттга (соатига) 16,55563 АҚШ доллари миқдорида тариф ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин ҳамда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган шартларга кўра тўлов нархларининг АҚШ долларига боғланишига рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Давлат шеригига Хусусий шерик томонидан Лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Хусусий шерик ва Тендер ғолиби ҳуқуқини Лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат шеригига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шерик билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шерик томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Хусусий шерик фойдасига чет эл банкининг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Хусусий шерикка, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Лойиҳани молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лойиҳа доирасида қуёш фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлигининг Лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Бухоро вилояти ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 648,56 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини туман ҳокимлиги захирасига қайтарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бухоро вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган шартларга мос келадиган, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида қуёш фотоэлектр станцияси, электр энергиясини сақлаш тизими ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ўзига берилган тегишли ер участкаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Лойиҳани амалга ошириш муддатига тенг даврга Хусусий шерикка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш учун Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатиб ўтилган муддатга Хусусий шерикка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун Давлат шеригига ижарага берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифаси ўзгартирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шерик томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хусусий шерикнинг буюртманомасига биноан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги — Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги — Хусусий шерик ва Лойиҳа доирасида жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда Лойиҳа амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг иловасига асосан Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Лойиҳани амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 30 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-383-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-383-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятида қуввати 250 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 63 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур рақами
Жами ер участкаси
(гектар)
Шундан, яйлов ва пичанзорлар
(гектар)
Олот тумани, Қирлишон массиви
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси
9141қ
645,91
645,91
Олот тумани, Қирлишон массиви
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси
9141қ
2,65
2,65
Жами
648,56
648,56
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2023 й., 07/23/383/0918-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)