14.06.2023 йилдаги ПҚ-190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.06.2023 йилдаги ПҚ-190-сон
Date of entry into force
15.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) компанияси томонидан (кейинги ўринларда — Инвестор) «Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан 2023 йил 29 апрелда инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 350 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2023 йил 29 апрелда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ:
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестор ушбу битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан лойиҳа доирасида ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компанияси (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) фойдасига воз кечиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
(1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр тармоқларига улашни таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқларини Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларда қуриши ва ишга тушириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 30 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэнергосотиш» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун ва подстанция қуришга сарфланган харажатлар бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган ва миллий валютада тўланадиган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ 997 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини ҳокимлик захирасига қайтарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бухоро вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкаларини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан тегишли ер участкаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ижарага берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги — Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги — Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-190-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-190-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари координаталари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер майдони

(гектар)

Шундан, яйлов ва пичанзорлар

(гектар)

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

2084қ

200

200

2085қ

797

797

Жами

997

997

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 07/23/190/0370-сон; 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)