24.11.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2184-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи, 24.11.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2184-1
Date of entry into force
25.11.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2184-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 23 декабрдаги 202-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2184, 2011 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Б. МУСАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 8 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78/2023-Б-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 3 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 28 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 8 ноябрдаги 78/2023-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-банддаги «олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар» деган сўзлар «олий, ўрта махсус ва профессионал» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган таълим олувчилар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаларининг бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарларининг буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари ўринбосари раислик қилади ва унинг таркибига тармоқ касаба уюшмаси, таълим муассасасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганда махсус текшириш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган далолатнома мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг расмийлаштирилади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«17. Икки ва ундан ортиқ таълим олувчининг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш таълим муассасалари бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари раислик қиладилар ҳамда унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси раиси ҳамда бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларига масъул ходим ҳамда ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2023 й., 10/23/2184-1/0892-сон)