15.11.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3478
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 15.11.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3478
Date of entry into force
17.11.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибини тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3478]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 15 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 15 ноябрдаги 20-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Намунавий тартиб шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва ҳимоя қилиш тартибини, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш принциплари, мақсадлари ҳамда шартларини, шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Намунавий тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар субъекти (субъект) — шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар базаси — таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш — шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (оператор) — шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (мулкдор) — шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахс — субъект, мулкдор ва (ёки) оператор бўлмаган, аммо шахсга доир маълумотларга ишлов бериш бўйича ҳолатлар ёки муносабатлар орқали улар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни йиғиш — шахсга доир маълумотларни олиш билан боғлиқ ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни тизимлаштириш — шахсга доир маълумотларни маълум бир тизимга бирлаштиришга қаратилган ҳаракат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни сақлаш — шахсга доир маълумотларнинг яхлитлиги, махфийлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни тарқатиш — шахсга доир маълумотларни номуайян доирадаги шахсларга ошкор этишга, шу жумладан шахсга доир маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ҳаммага маълум қилишга, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришга ёки шахсга доир маълумотлардан бирор-бир бошқа усул билан фойдаланиш имконини беришга қаратилган ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни бериш — шахсга доир маълумотларни муайян шахсга ошкор этишга қаратилган ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни блоклаш (чеклаш) — шахсга доир маълумотларга ишлов беришни вақтинча тўхтатиш (шахсга доир маълумотларни аниқлаштириш учун ишлов бериш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш — мулкдорнинг, операторнинг ва учинчи шахснинг фаолияти мақсадларини амалга оширишга қаратилган шахсга доир маълумотлар билан ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни ўзгартириш ва (ёки) тўлдириш — шахсга доир маълумотлар базасида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар қийматларини ўзгартириш ва (ёки) тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш — шахсга доир маълумотларни мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига узатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш — амалга оширилиши натижасида шахсга доир маълумотларнинг муайян субъектга тегишлилигини аниқлаш имкони бўлмай қоладиган ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш — амалга оширилиши натижасида шахсга доир маълумотларни тиклаш имкони бўлмай қоладиган ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биографик маълумотлар — субъектнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, туғилган йили ва жойи, манзили, касби тўғрисидаги, шунингдек биометрик, генетик ва махсус маълумотлар таркибига кирмайдиган шахсга доир бошқа маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биометрик маълумотлар — субъектнинг анатомик ва физиологик ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи шахсга доир маълумотлар (бармоқ излари, юз кўриниши, кўз гавҳари, овоз хусусиятлари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
генетик маълумотлар — субъектнинг наслдан-наслга ўтган ёки орттирилган хусусиятларига тааллуқли бўлган, субъектнинг биологик қиёфасини таҳлил қилиш ёки муқобил ахборот олиш имконини берадиган бошқа элементни таҳлил қилиш натижаси бўлган шахсга доир маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус маълумотлар — ирқий ёки ижтимоий келиб чиқишга оид маълумотлар, сиёсий, диний ёки дунёқарашга оид эътиқодлар, сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларига аъзолик тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек жисмоний ёки руҳий (психик) саломатликка тааллуқли маълумотлар, шахсий ҳаёт ва судланганлик тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Намунавий тартиб шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида мулкдорлар, операторлар, субъектлар ва учинчи шахслар ўртасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг принциплари, шартлари ва мақсадлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг принциплари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари ва усулларининг қонунийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва ҳимоя қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъектлар, мулкдорлар ва операторлар ҳуқуқларининг тенглиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъект бу маълумотларга ишлов беришга розилик берганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъект тараф бўлган шартномани бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш ёки шундай шартнома тузилгунига қадар субъектнинг сўровига биноан чоралар кўриш зарур бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдор ва (ёки) операторнинг қонунчиликда белгиланган мажбуриятларини бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъектнинг ёки бошқа шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдор ва (ёки) операторнинг ёки учинчи шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун ёхуд шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилмаслиги шарти билан ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларга эришиш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларга уларни мажбурий равишда эгасизлантириш шарти билан статистик ёки бошқа тадқиқот мақсадларида ишлов берилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бу маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан олинган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субъектнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш зарур бўлган тақдирда, бу маълумотларга ишлов беришга розилик олиш мумкин бўлган пайтга қадар субъектнинг розилигисиз йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мулкдор ва (ёки) оператор ёхуд учинчи шахс томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларга ишлов беришни аниқ ва олдиндан белгиланган мақсадларда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларга ишлов беришда мақсадлари бир-бирига мос келмайдиган шахсга доир маълумотлар базаларини бирлаштиришга йўл қўйилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларнинг аниқлиги, ишончлилиги, яхлитлиги ва бутлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар шахсга доир маълумотларни сақлаш муддати қонунчиликда ёки субъект билан тузилган шартномада белгиланмаган бўлса, шахсга доир маълумотларни уларга ишлов бериш мақсадларига эришиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ишлов берилаётган шахсга доир маълумотлар ишлов бериш мақсадларига эришилгандан сўнг ёки ушбу мақсадларга эришиш зарурати йўқолган тақдирда йўқ қилиниши ёки эгасизлантирилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари мулкдор ва (ёки) операторнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, низомлар, таъсис ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар билан белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ва ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган маълумотларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субъектнинг розилиги билан эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ёки махфийликка риоя этишга доир талаблар татбиқ этилмайдиган шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган шахсга доир маълумотлардир. Улар таркибига шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларда, жумладан электрон ахборот ресурсларида, оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда жойлаштирилган шахсга доир маълумотлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган шахсга доир маълумотлар эркин фойдаланилиши учун субъектнинг розилиги берилмаган ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан фойдаланилиши чекланган шахсга доир маълумотлардир. Улар таркибига субъектга тегишли бўлган биографик, биометрик, генетик, махсус ва бошқа маълумотлар кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс томонидан субъект ёки унинг қонуний вакилининг розилиги билан амалга оширилади, ушбу Намунавий тартибнинг 4-банди учинчи — саккизинчи хатбошларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Шахсга доир махсус маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилиги ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Офертада (оммавий шартномада) шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари аниқ кўрсатилган тақдирда, офертани (оммавий шартномани) қабул қилиш (тасдиқлаш) субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилиги деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субъектнинг мулкдор ва (ёки) операторнинг хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган талаб ва шартларга розилик бериши мулкдор ва (ёки) оператор томонидан субъектнинг шахсга доир маълумотларига ишловга беришга розилиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Субъект ёки унинг қонуний вакили шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўғрисидаги розилигини исталган вақтда қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тўхтатиш ҳақида ариза (хабарнома) келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечикмай мулкдор ва (ёки) оператор томонидан субъектнинг шахсга доир маълумотлари йўқ қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилигида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) операторнинг номи, СТИРи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИР);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) субъектнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) субъектнинг ишлов беришга розилик берилаётган шахсга доир маълумотлари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик амал қиладиган муддат ёки давр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга бериш ва (ёки) ушбу маълумотларни трансчегаравий узатишга розилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) шахсга доир маълумотларни ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларда тарқатишга розилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган шахсга доир маълумотларни йиғиш учун субъект ёки унинг қонуний вакилининг розилигини олиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ёки эҳтиёт чоралари сифатида ўрнатилган видеотасвирга олувчи воситалар ёрдамида йиғилган маълумотлар уларга аниқ мақсадларда ишлов бериш назарда тутилмаган тақдирда шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳисобланмайди. Бунда, ушбу видеотасвирга олувчи воситалар ёрдамида йиғилган маълумотларни тарқатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Шахсга доир маълумотларни тизимлаштириш тартиби ва принциплари мулкдор ва (ёки) оператор томонидан мустақил равишда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Шахсга доир маълумотларни сақлаш шахсга доир маълумотларни йиғиш чоғида илгари билдирилган мақсадлар талаб этадиган даражада субъектни идентификация қилиш имконини берадиган шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Шахсга доир маълумотларни ўзгартириш ҳамда тўлдириш мулкдор ва (ёки) оператор томонидан субъектнинг ёки унинг қонуний вакилининг аризаси (сўрови) асосида ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш субъектнинг аризаси (сўров) берилган пайтдан эътиборан уч кунлик муддатдан кечиктирмай мулкдор ва (ёки) оператор томонидан амалга оширилади ҳамда бу ҳақда субъект хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган шахсга доир маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш бундай номувофиқлик аниқланган пайтдан эътиборан дарҳол амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс томонидан фақатгина уларни йиғишнинг илгари кўрсатилган мақсадлари учун амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдор ва (ёки) операторнинг, шунингдек учинчи шахснинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган ходимлари томонидан шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш фақат уларнинг ўз касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Шахсга доир маълумотларни йиғишнинг илгари билдирилган мақсадларидан четга чиқилган ҳолларда, ушбу маълумотларни тарқатиш субъектнинг розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар сўраб олинганда шахсга доир маълумотлар субъектига бу ҳақида хабарнома юборилади (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, нодавлат ташкилотларга шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Субъектни хабардор қилиш ва унинг розилигини қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ўз ваколатларини амалга ошираётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар тарихий, статистик, социологик ёки илмий мақсадларда ишлов бериш учун берилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан йиғилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари бир хилда ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар ҳудудига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Шахсга доир маълумотларнинг бир хилда ҳимоя қилинишини таъминламайдиган хорижий давлатлар ҳудудига трансчегаравий узатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) субъектнинг ўз шахсга доир маълумотларини трансчегаравий узатиш бўйича розилиги мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг соғлиғи ва маънавиятини муҳофаза қилиш зарур бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тарихий, статистик, социологик, илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шахсга доир маълумотларга ишлов берилаётганда мулкдор ва оператор, шунингдек учинчи шахс бу маълумотларни эгасизлантириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш учун субъектнинг розилигини олиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш шахсга доир маълумотларни тиклаш имкониятини истисно қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Шахсга доир маълумотлар мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда уч кун ичида йўқ қилиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадига эришилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун берилган розилиги чақириб олинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг субъект берган розилик билан белгиланган муддати ўтганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) суднинг қарори қонуний кучга кирганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Субъект ҳақидаги шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилганда, субъект ёки унинг қонуний вакилининг талабига, суд қарори ёки бошқа ваколатли давлат органининг талабига асосан бир иш куни ичида у сақланаётган манбадан йўқ қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Мулкдор ва (ёки) операторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мулкдор ва (ёки) оператор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъектнинг мурожаатига кўра унинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга тааллуқли ахборотни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи вазифаларини бажариш учун зарур ва етарли бўлган шахсга доир маълумотлар таркибини тасдиқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларга ишлов беришдан кўзланган мақсадга эришилган тақдирда, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда уларни йўқ қилиш чораларини кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда субъектнинг ўз шахсга доир маълумотларига ишлов бериш учун розилиги олинганлиги далилини тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
башарти янги маълумотларнинг ишончлилиги ҳужжатлар билан тасдиқланса, шахсга доир маълумотларни ўзгартириши ва (ёки) тўлдириши ёхуд бундай ўзгартириш ва (ёки) тўлдиришни киритиш имкони бўлмаган тақдирда бу маълумотларни йўқ қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш шартлари бузилганлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлган тақдирда, уларга ишлов беришни вақтинча тўхтатиши ёки уларни йўқ қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъектнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни вақтинча тўхтатиш ва (ёки) уларни йўқ қилиш учун субъект томонидан ҳужжатларни электрон тарзда бериш имкониятини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотлар ўзгартирилган, йўқ қилинган ва улардан фойдаланиш чекланган ҳолларда субъектни, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг бошқа иштирокчиларини ёзма шаклда хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар сўраб олинганда, шахсга доир маълумотлар субъектига бу ҳақида хабарнома юбориши (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, нодавлат ташкилотларга шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мулки бўлган ва (ёки) ишлов берилаётган шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдор ва (ёки) оператор шахсга доир маълумотларга ишлов беришни қуйидаги ҳолларда учинчи шахсга топширишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субъектнинг ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги розилиги мавжуд бўлган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар қарор мулкдор ва субъект ўртасидаги шартномани ижро этиш ёки илгари тузилган шартнома шартларини бажариш учун қабул қилинаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мулкдорнинг ва (ёки) операторнинг, шунингдек учинчи шахснинг шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятлари шахсга доир маълумотларни йиғиш пайтидан эътиборан вужудга келади ва улар йўқ қилиб ташланган ёки эгасизлантирилган пайтга қадар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мулкдор ва (ёки) оператор шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар учун масъул бўлган таркибий бўлинмани ёки мансабдор шахсни белгилайди ҳамда унинг фаолиятини Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибига мувофиқ таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс томонидан шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Шахсга доир маълумотлар хавфсизлигига бўлган таҳдид шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида рухсатсиз, шу жумладан тасодифий кириш натижасида йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусха олиш, учинчи шахсларга рухсатсиз тақдим этиш, рухсатсиз тарқатиш ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини яратадиган шартлар ва омиллар мажмуидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қуйидагиларни таъминлайдиган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) субъектнинг ўз шахсий ҳаётига аралашувдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқи амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) шахсга доир маълумотларнинг яхлитлигини ва бут сақланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шахсга доир маълумотларнинг махфийлигига риоя этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов берилишининг олди олинишини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида мулкдор ва (ёки) оператор қуйидагиларни амалга ошириши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шахсга доир маълумотларни ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ва ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган маълумотларга ажратиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ёки уларга кириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни белгилаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ахборот хавфсизлиги воситаларини ўрнатиш ҳамда ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи техник воситаларнинг дастурий таъминотини янгилашни таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) маълумотлар базасини бошқариш тизимларининг ҳодисалар журналини юритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган шахсга доир маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини қайд қилинишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган шахсга доир маълумотлар яхлитлигини назорат қилиш воситаларини қўллаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) субъектнинг розилиги мавжуд бўлганда ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган шахсга доир маълумотларни хавфсиз алоқа каналлари ва (ёки) шифрлаш воситалари орқали бошқа шахсларга бериши, бундан қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган шахсга доир маълумотларни ишончли сақлаш учун криптографик ахборотни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишни таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаган шахсга доир маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларни идентификация қилиш ва (ёки) аутентификация қилиш воситаларидан фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) агар мулкдор ва (ёки) оператор юридик шахс бўлса, шахсга доир маълумотларга ишлов беришни ташкил этувчи ваколатли шахсни тайинлаши ёки тузилмавий бўлинмани ташкил қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича мулкдор ва (ёки) оператор сиёсатини белгилайдиган ички ҳужжатларни тасдиқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) шахсга доир маълумотлар субъектининг мурожаатига асосан шахсга доир маълумотларни блоклаш ва йўқ қилиш тартибини белгилаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида ахборот хавфсизлигини ташкил этиш ва амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат стандартлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Шахсга доир маълумотларни маълумотлар базаларида ишлов беришда зарур ҳимоя қилинганлик даражаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мулкдор ва (ёки) операторлар шахсга доир маълумотларга маълумотлар базаларида ишлов беришда шахсга доир маълумотларнинг зарур ҳимоя қилинганлик даражасини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларга маълумотлар базаларида ишлов беришда шахсга доир маълумотларнинг зарур ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Намунавий тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2023 й., 10/23/3478/0861-сон)