Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг
буйруғи
Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3475]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 15 октябрдаги 10-мб-сонли «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3575, 18.11.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
1. Статистика ҳисоботи шакллари 1 — 72-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 16 ноябрдаги 23-мб-сон «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 13.12.2022 й., 10/22/3401/1088-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 январдан кучга киради.
Директор Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 октябрь,
39-мб-сон
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ___ йил учун ҳисобот (1-илова)
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (2-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (3-илова)
Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (4-илова)
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисидаги ҳисобот (5-илова)
Деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (6-илова)
Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (7-илова)
____ йил пахта хом ашёси ҳосилини қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот (8-илова)
Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (9-илова)
Канализация иши тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (10-илова)
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (11-илова)
Қора ва рангли металл маҳсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ҳисобот (12-илова)
Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (13-илова)
Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (14-илова)
Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (15-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (16-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (17-илова)
Пахта хом ашёсини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот (18-илова)
Дон экинларини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот (19-илова)
Пилла хариди тўғрисидаги ҳисобот (20-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (21-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (22-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (23-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот (24-илова)
Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот (25-илова)
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (26-илова)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича ____ йил учун ҳисобот (27-илова)
Ерларни яроқли ҳолга келтириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (28-илова)
Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (29-илова)
Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (30-илова)
Очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (31-илова)
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (32-илова)
____ йил учун меҳнат ҳисоботи (33-илова)
Меҳнат ҳисоботи (34-илова)
Касб ва лавозимлар бўйича ходимларнинг иш ҳақи тўғрисида____ йил апрел ойи учун ҳисобот (35-илова)
Оилалар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (36-илова)
Табиий, суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича ____ йил учун ҳисобот (37-илова)
Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (38-илова)
Ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида____ йил учун ҳисобот (39-илова)
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (40-илова)
Уй-жой олиш учун турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ва уй-жой олган оилалар сони тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (41-илова)
Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти ва хўжалик автомобил йўллари узунлиги тўғрисида ___ йил учун ҳисобот (42-илова)
Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти иши тўғрисида ҳисобот (43-илова)
Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (44-илова)
Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (45-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот (46-илова)
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (47-илова)
Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисобот (48-илова)
Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (49-илова)
____/____ ўқув йили бошига умумтаълим муассасасининг ҳисоботи (50-илова)
____/____ ўқув йили бошига бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳисоботи (51-илова)
____/____ ўқув йили бошига олий таълим ташкилотининг ҳисоботи (52-илова)
____ йил 1 январ ҳолатига мактабдан ташқари таълим ташкилотининг ҳисоботи (53-илова)
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар учун таълим муассасасининг ____ йил учун ҳисоботи (54-илова)
Музей фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (55-илова)
Театр фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (56-илова)
Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (57-илова)
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (58-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (59-илова)
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни бажарилиши ҳамда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида ____- йил учун ҳисобот (60-илова)
Инновация фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (61-илова)
____ йил 1 январ ҳолатига пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида ҳисобот (62-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича ____ йил учун ҳисобот (63-илова)
Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлик сабаблари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (64-илова)
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (65-илова)
Нодавлат нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (66-илова)
Нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (67-илова)
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (68-илова)
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (69-илова)
Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (70-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (71-илова)
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (71/1-илова)
____ йил учун экспорт-импорт тўғрисида ҳисобот (71/2-илова)
Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб бeрувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг ____ йил учун ҳисоботи (71/3-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (71/4-илова)
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (71/5-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (71/6-илова)
Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (71/7-илова)
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (71/8-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (71/9-илова)
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (71/10-илова)
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (72-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот (72/1-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи (72/2-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот (72/3-илова)
Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, тeхнопарк иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот (72/4-илова)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2023 й., 10/23/3475/0851-сон)