09.11.2023 йилдаги ЎРҚ-876-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.11.2023 йилдаги ЎРҚ-876-сон
Date of entry into force
09.11.2023
Ҳужжат 09.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 28 октябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга мамлакатнинг айрим ҳудудларида чорва озуқаси экинларини етиштириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги деҳқон хўжалиги учун ажратиладиган ер участкаларининг қонунчиликда белгиланган ўлчамини қайта кўриб чиқиш ва ошириш заруратини юзага келтирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мамлакатнинг айрим ҳудудларида чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг энг кўп ўлчамини 1 гектардан 5 гектарга оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун мамлакатнинг айрим ҳудудларида чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашга ва мазкур соҳада маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар) 461-моддасининг 1-банди қуйидаги мазмундаги 1 ва 11-бандлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1) деҳқон хўжалигини юритиш учун (бундан ушбу модданинг 11-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно) — 0,06 гектардан 1 гектаргача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган айрим ҳудудларда — 0,06 гектардан 5 гектаргача».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-680-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 286-модда; 2022 йил, № 11, 1061-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмдаги «иккинчи қисмида» деган сўзлар «иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 9 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-876-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 03/23/876/0839-сон)