04.11.2023 йилдаги 586-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.11.2023 йилдаги 586-сон
Date of entry into force
06.11.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорликка янада кенг жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда бунга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш йўлга қўйилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ушбу жараёнларда тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратишда юқоридаги дастурни амалга ошириш бўйича масъул раҳбарлар таркибига тегишли аниқликлар киритиш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, дастур билан қамраб олинадиган тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосарларига «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари билан «ҳамкорлик шартномаси»ни тузиш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркибига тегишли аниқликлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 4 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
586-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги 586-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-илованинг матнидаги «Бош вазирининг ўринбосари» сўзлари «Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири» сўзлари билан, «Ш. Кудбиев — иқтисодиёт ва молия вазири» сўзлари «И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-илованинг 7-банди тўртинчи хатбошиси «Иқтисодиёт ва молия вазири» сўзларидан кейин «ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 09/23/586/0828-сон)