30.09.2023 йилдаги 518-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.2023 йилдаги 518-сон
Date of entry into force
03.10.2023
Ҳужжат 03.10.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида илмий тадқиқот олиб бориш, ижтимоий соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва Институт ходимларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институтининг тузилмаси 1-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорига Институт ва Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожликнинг бирламчи сабабларини таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган самарали ва истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ҳамда мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари малакасини ошириш учун ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ва Марказнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарорига асосан давлат умумий ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилиши муносабати билан бўшаган штатларнинг Агентлик тизимига ўтказиладиган қисми ҳисобидан шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан ўқув жараёнига профессор-ўқитувчиларни ҳамда соҳа бўйича мутахассисларни меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва Институтнинг хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:

а) Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, Марказда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идораларнинг Агентлик томонидан мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари учун уч йилда камида бир марта тўлов-шартнома асосида мажбурий малака ошириш курслари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Институтга 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини ҳамда Марказга жами 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Институт ва Марказ Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 30 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
518-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Илмий кенгаш

Директор

Илмий-методик ишлар бўйича директор ўринбосари

Кадрлар билан ишлаш бўйича катта инспектор

Ижтимоий тадқиқотлар бўлими

3

Бухгалтер

Дастурий тадқиқотлар бўлими

4

Бош юрисконсульт

Таҳририят ноширлик бўлими

2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар.

1. Институт ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 14 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори билан келишилган ҳолда, қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларга жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг ташкилий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Илмий кенгаш

Директор

Ўқув ва методологик жараёнларни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари

Ижро интизоми — девонхона ва умумий назорат катта инспектори

Таълим жараёнини ташкил қилиш ва назорат қилиш бошқармаси

5

Бош юрисконсульт

Бухгалтер

Таълим дастурлар ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими

4

Кадрлар билан ишлаш бўйича катта инспектор

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказ ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 15 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Профессор-ўқитувчилар сони малака оширувчилар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.