ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция консультанти фаолияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 15 июлда 1495-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат бериш фаолияти тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори М. ЮНУСМАТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 июнь,
2005-06-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 213-модда; 2008 й., 42-сон, 426-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1495-7/2751-сон)