05.09.2023 йилдаги 450-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2023 йилдаги 450-сон
Date of entry into force
06.09.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш учун мурожаат қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда 2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан кейин қайтариб бериш тизимини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномага асосан бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базасини «Бандлик хизмати» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали таълим муассасалари битирувчилари ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлик ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш тизимини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда битирувчилар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлик ҳолатини реал вақт режимида аниқлаш имкониятини яратиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 5 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
450-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 450-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Субсидия бериш тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иш берувчилар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилгандан сўнг уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан кейин субсидия олиш учун тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатда ишга қабул қилинган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш берувчининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маҳаллий меҳнат органи иш берувчи томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида ўрганиб чиқади. Бунда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда унга камида уч ой мобайнида иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари) мавжудлиги субсидия бериш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иш берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда унга камида уч ой мобайнида иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи уч иш куни ичида иш берувчига жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилганлиги учун субсидия бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради. Буйруқда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тўлиқ тақдим этилмагани ёки жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАК да рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда унга камида уч ой мобайнида иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжудлиги эмаслиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этади ва мурожаатчига рад этишнинг сабаблари асосланган хабарномани юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иш берувчи маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги буйруғидан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан беш иш куни ичида иш берувчига жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳар бир шахсни ишга қабул қилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган иш берувчилар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Иш берувчи

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Ихтиёрий

2-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

Мурожаатни ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Уч иш кунида

3-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидияни иш берувчининг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Беш иш кунида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 450-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Молиялаш-тириш манбаи

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мослаштириш ва уларни фаол ҳаётга жалб этиш.

1. Маҳаллалардаги «бешлик» томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг оилавий шароитини, турмуш даражасини ўрганиш.

2. Маҳаллаларда давра суҳбатлари, учрашувлар ва бошқа тарғибот тадбирлари ўтказиш орқали уларнинг онгига фаол, соғлом турмуш тарзини сингдириш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

Доимий

Ички ишлар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари

2.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларнинг бандлиги таъминланиши юзасидан мониторинг олиб бориш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослаштирилганлиги ва бандлик ҳолатини маҳаллалардаги участка профилактика нозирлари ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда мониторинг қилиб бориш.

2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослаштирилганлиги ва бандлиги таъминланиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда умумлаштириб бориш.

3. Умумлаштириш натижасида аниқланган жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ижтимоий мослашмаган ва бандлиги таъминланмаган шахслар билан алоҳида манзилли ишлаш. Бунда зарур ҳолатларда психологларни жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

Ҳар чоракда

Ички ишлар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,сектор раҳбарлари

3.

Ҳар йили туман (шаҳар) ҳокимларининг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича қарорларини қабул қилиш.

1. Кейинги йил учун захира қилинадиган иш ўринлари бўйича корхона ва ташкилотларнинг таклифларини Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан умумлаштириш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига киритиш.

2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

туман (шаҳар) ҳокимлик қарорлари

-

Ҳар йили 1 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман, шаҳар ҳокимликлари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни доимий ва вақтинча иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга мавжуд бўш (вакант) ва захирага қўйилган иш ўринларини таклиф этиш ва уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш.

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни йўлланма билан касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув курсларига юбориш.

2. «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунарга ўқитиш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатиш.

1. Профилактика инспекторлари билан узвий ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тиллар ўқув курсларига юбориш.

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Доимий

Ички ишлар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,сектор раҳбарлари

7.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга субсидиялар бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратиш.

2. Ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини мониторинг қилиб бориш.

3. Тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бўлган шахсларни ҳоким ёрдамчиси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда тижорат банклари маблағлари

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2023 й., 09/23/450/0682-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)