19.08.2023 йилдаги 400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.08.2023 йилдаги 400-сон
Date of entry into force
22.08.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ маслаҳати институтининг роли ва фаолиятини кенгайтириш орқали солиқ тўловчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса бериш жараёнига солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини янада кенгроқ жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг ихтиёрий тугатилиши тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиш муддатини 7 иш кунидан 10 иш кунига узайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиёрий тугатиш натижалари юзасидан солиқ маслаҳатчилари томонидан тузиладиган хулоса шаклини расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларга солиқ маслаҳатчилари томонидан хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган тафовутларни бартараф этиш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси сифатида қайта ташкил этилганлиги муносабати билан мазкур низомга тегишли ўзгартиришлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 19 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
400-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 8, 11, 12, 21, 22-бандлардаги ва 1-иловадаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 9 ва 19-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитасидан», «Давлат солиқ қўмитасини» ва «етти иш куни» сўзлари тегишлича «Солиқ қўмитасидан», «Солиқ қўмитасини» ва «ўн иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) биринчи хатбошидаги «тенг кучга эга бўлган» сўзлардан кейин «мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутларни солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг тавсиясига кўра хулоса бергунга қадар солиқ тўловчилар томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир

ХУЛОСА

Солиқ тўловчи __________________________________________ бўйича

(тўлиқ номи)

(солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг номи, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, унинг реквизитлари)

(солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатига киритилганлиги ҳақида маълумот (Солиқ маслаҳатчилари палатаси веб-сайтидаги рўйхат рақами)

(солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари ва солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О. ва малака сертификати берилган санаси ва рақами)

(ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг (мижоз) тўлиқ номи, СТИР, манзили, реквизитлари)

(ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана/рўйхатдан ўтказувчи органга ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилган сана)

(ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан у томонидан солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан хабарнома юборилган сана)

(солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома ҳақида маълумот (рақам ва сана)

Хизмат кўрсатилган даврлар

(календарь йил(лар))

(солиқ тўловчи ҳақида қисқача маълумот (давлат рўйхатидан ўтган сана), амалга оширган фаолият турлари)

(таъсисчилар ва устав фонди ҳақида маълумот)

лицензияланадиган фаолият тури ҳақида маълумот (номи, рақами, санаси)

(хулоса берилган даврда (йиллар бўйича) тўланган солиқ турлари, айланма (тушум) миқдори)

(аниқланган тафовутларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилоти тавсиясига кўра хизмат кўрсатиш жараёнида бартараф этилиши тўғрисида маълумот (агар бартараф этилган бўлса)

Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчига кўрсатилган солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш натижаси қуйидагича:

_________ йилги фаолияти бўйича:

сўмда

Т/р

Солиқ тури

Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг маълумоти бўйича

Фарқи

Тавсиялар:

(тафовут аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича Солиқ қўмитасига юбориладиган ҳужжатлар тўғрисида маълумот ва бошқа тавсиялар)

Солиқ маслаҳатчилари

ташкилотининг раҳбари __________________ Ф.И.О. __________ имзо

Солиқ маслаҳатчиси _____________________ Ф.И.О. __________ имзо».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/400/0635-сон)