11.08.2023 йилдаги 363-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.08.2023 йилдаги 363-сон
Date of entry into force
15.08.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг туризм жозибадорлигини ошириш ва фуқароларнинг назорат тартиб-таомилларидан соддалаштирилган тартибда ўтишлари учун Ўзбекистон Республикасининг барча чегара ўтказиш пунктларида босқичма-босқич икки йўлакли тизим жорий этилиб, мазкур тизимда танлаб текшириш тамойилини қўллаш натижасида божхона назоратига кетадиган вақтни уч бараварга қисқартиришга эришилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, чегара ўтказиш пунктларида фуқароларнинг ҳаракат оқими ошиб бораётганлигидан келиб чиқиб ва божхона назорати тартиботларини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида айрим халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида визуал кузатув орқали назоратдан ўтишни таъминлайдиган Масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонида халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида масофавий божхона назорати (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига иловага мувофиқ халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли тизимни тугатган ҳолда масофавий божхона назорати тизимини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 11 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
363-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 363-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-банддаги «тизимни қўллаш тартиби» сўзлари «ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки йўлакли тизим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб келиш йўналишида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро темир йўл қатновлари бошланиш ёки сўнгги нуқтасида божхона назорати амалга ошириладиган темир йўл вокзалларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракатининг интенсивлиги юқори бўлган (бир йил давомида ўртача бир суткада икки минг нафар ёки ундан ортиқ фуқаролар ҳаракатланганда) ва инфратузилмаси икки йўлакли тизим жорий этиш талабларига жавоб берадиган автомобиль ўтказиш пунктларида жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) масофавий божхона назорати тизими Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида татбиқ этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби тўғрисида низом»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банддаги «икки йўлак тизимини» сўзлари «икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«масофавий божхона назорати — халқаро аэропортлар орқали учиб кетаётган йўловчиларни махсус ажратилган жойларда хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда танлаб олиш тамойили асосида ҳамда масофавий визуал кузатувни амалга ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишни таъминлайдиган тизим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. «Яшил» ва «қизил» йўлаклар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) автомобиль йўллари (пиёдалар) ва темир йўл вокзалларида жойлашган ўтказиш пунктларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона ҳудудига кириб келиш жойларида — чегара назоратидан ўтгандан сўнг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона ҳудудидан чиқиш жойларида — чегара назоратидан ўтишдан олдин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортларда кириб келишда жисмоний шахс йўлакни танлашда кузатиб бориладиган багажга эга бўлиши учун багаж бериладиган жойдан сўнг жойлаштирилиши зарур»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортларнинг божхона ҳудудидан чиқиб кетишда махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирувини ўтказиш имконини берувчи масофавий божхона назорати тизимидан фойдаланишга рухсат этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қуйидаги мазмундаги 5 — 8-боблар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5-боб. Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб кетиш жойидаги масофавий божхона назорати тизимига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида жисмоний шахсларнинг божхона декларациясини расмийлаштириш ва уларга божхона қонунчилиги бўйича тушунтиришлар бериш учун йўловчилар ҳаракатига таъсир қилмайдиган алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона расмийлаштируви жойи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида «Божхона», «Таможня» ва «Customs» ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Божхона расмийлаштируви жойи халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва багажни топшириш ҳамда чегара назоратидан ўтиш жойлари оралиғидаги ҳудудида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Божхона назорати зонасига кириш ва ундан чиқиш жойлари эни 50 сантиметр бўлган линиялар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Божхона назорати зонасига кириш жойларига давлат тилида, рус ва инглиз тилларида «Божхона назорати зонаси», «Зона таможенного контроля» ва «Customs cоntrol zone» ёзувлари бўлган махсус белгилар ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Божхона назорати зонасига кириб келиш жойларида божхона қонунчилиги тўғрисида бевосита жисмоний шахслар учун божхона чегараси орқали ҳаракатланганда декларацияланиши лозим бўлган товарлар тўғрисида замонавий ахборот ҳудудлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ахборот ҳудудида масофавий божхона назорати тизимига оид божхона қонунчилиги ва бажарилишини назорат қилиш божхона органларига юкланган бошқа қонунчиликнинг асосий қоидалари, шунингдек, божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш жойлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ахборот ҳудуди давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек, фаолият кўрсатадиган ҳудудида божхона ҳудудидан чиқиб кетиш жойи жойлашган божхона органлари қўлланилишини мақсадга мувофиқ деб биладиган бошқа ҳар қандай тилдаги ахборот материалларини ўз ичига олган стендлар, шчитлар, табло ва бошқа қурилмалар билан жиҳозланиши даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ҳудудида йўловчи божхона декларациялари бланкларини тўлдириш жойлари, тоза бланкалар ва давлат тили, рус ҳамда инглиз тилларида тўлдириш намуналари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Жисмоний шахсларнинг масофавий божхона назоратидан ўтиши тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юклари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг авиация хавфсизлиги бўлинмалари (кейинги ўринларда — авиация хавфсизлиги бўлинмалари) ходимлари томонидан текшириш орқали назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқилиши тақиқланган, чекланган ёки олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ошиб кетадиган товарлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий ва хорижий валюта бойликлари аниқланганда, товарлар қонунчилик талаблари асосида олиб ўтилаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан текшириш жараёнига божхона органлари ходимлари таклиф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқлик киритиш мақсадида ўтказилган божхона назоратида ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетилаётган товарларга нисбатан божхона органлари томонидан дастлабки процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Жисмоний шахсларнинг багажларини назорат қилиш технологик схемаларга мувофиқ божхона органлари ва авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан алоҳида ёки ҳамкорликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Масофавий божхона назорати тизими жорий этилган халқаро аэропортларда жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юклари божхона органлари томонидан божхона назоратидан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари ва багажлари қуйидаги ҳолларда божхона назоратидан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назоратини ўтказиш «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан буюрилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органларида давлат органлари, шунингдек, хорижий давлатлар божхона, бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органларига фуқароларнинг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишига оид тезкор хабарлари келиб тушганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назоратининг тегишли шаклларини қўллаш натижасида жисмоний шахснинг ўзини тутиш ҳаракатларида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг етарлича аломатлари аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Масофавий божхона назоратидан ўтишда қуйидаги ҳолатларда товарлар оғзаки декларацияланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқилиши тақиқланмаган ва (ёки) чекловлар белгиланмаган товарлар олиб ўтилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиймати ва (ёки) миқдори республикадан жисмоний шахс томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан олиб чиқиш нормалари доирасидаги товарлар олиб ўтилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёзма декларацияланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган нақд валюта маблағлари чекланган нормалардан ошмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Жисмоний шахсларнинг белгиланган божхона назорати зонаси орқали ёзма декларациясиз ўтиши, божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларацияланадиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жисмоний шахслар божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этилмайди.

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш тартиби божхона органлари томонидан белгиланади.

34. Жисмоний шахслар ёнида, қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларида ёзма декларацияланиши лозим бўлган товарлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу товарлар ҳақида ёзма декларациялаш орқали божхона органи ходимига божхона декларациясини тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Икки йўлакли тизим жорий этилмаган чегара божхона постларида жисмоний шахсларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтиши тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Икки йўлакли тизим жорий этилмаган чегара божхона постларида жисмоний шахслар ўтиши учун божхона назорати ва расмийлаштируви жойлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур жойлар кириш ва чиқиш қисмлари эни 50 сантиметр бўлган линиялар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, божхона назорати зонасига ушбу жойларга киришда давлат тилида, рус ва инглиз тилларида «Божхона», «Таможня» ва «Сustoms» ёзувлари бўлган махсус белгилар ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Жисмоний шахслар ёнида, қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларида ёзма декларацияланиши лозим бўлган товарлар мавжуд бўлган тақдирда, божхона декларацияси божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан декларациялаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Жисмоний шахслар белгиланган божхона назорати ва расмийлаштируви жойи орқали ёзма декларациясиз ўтиши, божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларацияланадиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жисмоний шахслар божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш тартиби божхона органлари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/363/0601-сон)