14.08.2023 йилдаги 370-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2023 йилдаги 370-сон
Date of entry into force
14.08.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда туризм хизматларини жадал ривожлантириш, айниқса, инфратузилмани яхшилаш, зиёрат туризми ва ички туризм имкониятларини кенгроқ ишга солиш, шунингдек, маданий мерос объектлари муҳофазасини кучайтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ёндош инфратузилмани ташкил этишда мазкур объектларга зарар етказилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг туристик жозибадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш зарурати пайдо бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий маданий мерос объектларини асраш, уларнинг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва тарихий муҳитини сақлаб қолиш ҳамда уларга ташқи омиллар таъсирини камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди тўплаш ҳамда иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини бинолар фасадининг транспорт ва пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил этиш, бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли транспорт воситаларининг киритилишига йўл қўймаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
370-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 370-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 13-банднинг биринчи хатбошиси «масофада» сўзидан кейин «шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ва пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида (имкон қадар) ташкил этилади ва бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситалари киритилишига йўл қўйилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 473-банд «ташкил этиши» сўзларидан кейин «ҳамда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлашиши» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/370/0597-сон)