08.08.2023 йилдаги ПҚ-271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.08.2023 йилдаги ПҚ-271-сон
Date of entry into force
09.08.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон банки иштирокида «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг кам углеродли ривожланишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши маъқуллангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Лойиҳа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга «Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси» компонентидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга «Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси» компонентидан иборат эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Лойиҳа доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1,25 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Жаҳон банки орқали Ўзбекистон Республикаси номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар институционал салоҳиятни ривожлантириш ҳамда иссиқхона газлари эмиссиясини назорат қилиш инфратузилмасини яратиш (иссиқхона газлари реестрини яратиш, мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизимини ишлаб чиқиш) ишларини молиялаштиришга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳасининг асосий йўналишлари ва уларга ажратиладиган маблағлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа 2023 — 2028 йиллар давомида республика миқёсида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида ташкил этилган «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси Жаҳон банки томонидан қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 7 та штат бирлигига кенгайтирилиб, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа доирасида углерод эмиссияларини қисқартириш ва энергия ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида электр энергияси ва табиий газ таъминоти соҳасидаги тариф сиёсати босқичма-босқич такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳанинг «Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси» компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 15 АҚШ долларини, «Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси» компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 30 АҚШ долларини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги Лойиҳани амалга ошириш юзасидан молиявий битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Лойиҳа доирасида Углерод активлари трансформатив фондининг васийси ҳисобланадиган Жаҳон банки билан «Қабул қилувчи томон билан келишув» имзоланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Энергетика вазирлиги билан биргаликда жорий йил Углерод активлари трансформатив фондининг васийси ҳисобланадиган Жаҳон банки билан «Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш келишуви» ва «Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш натижаларини сотиб олиш келишуви» имзоланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Лойиҳа доирасида тижорат банкларида миллий ва чет эл валюталарида махсус мақсадли ҳисоб рақами очилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформаси доирасида иссиқхона газлари реестри яратилишини ҳамда мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизими бўйича йиғиладиган маълумотлар базаси ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 июлга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иқтисодий фаолият турларини экологик жиҳатдан таснифлаш имкониятини берувчи «яшил» таксономия тизими жорий этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги «Яшил энергия» сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-156-сон қарори 5-бандидан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 8 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-271-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги ПҚ-271-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» лойиҳасининг асосий йўналишлари ва уларга ажратиладиган маблағлар миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Асосий йўналишлар

Масъул идоралар

Молиялаштиришнинг тахминий миқдори*(млн АҚШ долл.)

1-компонент: Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш**

1.1-субкомпонент: UNFCCC талаблари асосида мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизимини ишлаб чиқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзгидромет

6,00

Иссиқхона газлари кадастри (расмий статистика маълумотларига асосланган иссиқхона газларининг чиқарилиши ва тутиб қолинишини тавсифловчи тизимлаштирилган маълумотлар жамланмаси)

Иссиқхона газлари реестри (иссиқхона газларининг чиқарилиши тўғрисида ҳисоботларни ўз ичига олган ахборот тизими)

Углерод бирликлари реестри («яшил» лойиҳалар рўйхатдан ўтказиладиган, углерод бирликлари ва улар билан боғлиқ операциялар ҳисоби юритиладиган ахборот тизими)

Маълумот ва ахборот маркази

1.2-субкомпонент: «Яшил» ўсиш ва углерод савдоси бўйича қуйидаги вазирлик ва идораларнинг салоҳиятини ошириш: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2,00

1.3-субкомпонент: Париж битими 6-моддасига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш (иссиқхона газлари эмиссияси савдоси, лойиҳаларни кўриб чиқиш, MRV, iCRAFT лойиҳаларини мувофиқлаштириш, мониторинг юритиш ва бошқалар)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

7,00

Миллий қонунчилик базасини тайёрлаш

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (маркази)нинг низомини тайёрлаш

UNFCCC талаблари асосида лойиҳани кўриб чиқишнинг миллий қоидаларини тайёрлаш

Халқаро бозорларда биринчи углерод сотилишига қадар молиялаштириш (иш ҳақи, техника)

«Яшил энергия» сертификатлари ягона электрон платформасини ишга тушириш

2-компонент: Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш натижаларини сотиб олиш**

2.1-субкомпонент: Energy Sector Reforms (энергия регулятори ва UzPower Trade ташкил этиш; энергия бозорига ўтиш; энергетика соҳасидаги ҳуқуқий, тартибга солиш, режалаштириш ва институционал ислоҳотлар, шунингдек, янги ўқув марказини ташкил қилиш ва бошқалар)

Энергетика вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги

18,00

2.2-субкомпонент: Энергия тарифлари (субсидия) ислоҳотлари ва унга тааллуқли бўлган алоқа кампаниялари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги

2,00

Самарали тариф сиёсати, нархларни шакллантириш ва амалга ошириш

Алоқа кампанияларини ишлаб чиқиш

2.3-субкомпонент: Ижтимоий заиф уй хўжаликларини энергия тарифлари ислоҳотларидан ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий ёрдам фаолияти (ижтимоий хавфсизлик тармоғи тизимини, ижтимоий рўйхатларни ва бошқаларни кучайтириш)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги

5,00

2.4-субкомпонент: Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш (уй-жойларга қуёш панеллари, қуёш сув иситкичларини ўрнатиш ва бошқалар) ҳамда энергия самарадорлигини ошириш чораларини (иссиқлик насослари, қуёш сув иситкич ва совиткич тизими ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва пилот лойиҳаларини амалга ошириш

Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5,00

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, товарларни етказиб бериш юзасидан тендерлар ва хизматларни бажариш натижалари бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Иқтисодиёт ва молия вазирига Лойиҳа доирасида ажратилиб, иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2023 й., 07/23/271/0574-сон)