Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 28.07.2023 йилдаги 320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.07.2023 йилдаги 320-сон
Date of entry into force
31.07.2023
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 31.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга ер участкаларини ажратиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштиришда фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тизими жорий этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ажратишда очиқ электрон танловларда устуворликни таъминловчи мезонларни такомиллаштириш зарурати мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга ер участкаларини ажратиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ электрон танлов орқали «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга ер участкаларини ажратишда соддалаштирилган тартибни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 28 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
320-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 320-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги 42-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«42. «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшлар деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ёшлар етакчиси «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга оид маълумотларни «E-AUKSION» электрон савдо платформасида шакллантиради ва ЭРИ билан тасдиқлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси «жисмоний шахслар» сўзларидан кейин «ёки «Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Талабгор, ёшлар етакчиси ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан савдо платформасига киритилган маълумотлар, шу жумладан, танлов таклифларининг ҳаққонийлиги учун маълумотларни киритган шахслар жавобгар ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар дафтари» ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшлар ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларда иштирок этган талабгорларнинг жамғарган балларини ҳисоблашда ушбу Регламентга 4-илованинг «А» блок ҳамда «Б» блокнинг 4 ва 5-бандлари ҳамда «В» блокнинг 7-бандидаги баллар ва қўшимча имкониятлар берувчи коэффициент қўлланилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланади ва тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 09/23/320/0544-сон; 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)