28.07.2023 йилдаги ПҚ-244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.07.2023 йилдаги ПҚ-244-сон
Date of entry into force
28.07.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-414-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, спорт тиббиёти соҳасида кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш орқали спортчиларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт тиббиёти йўналишини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар тайёрлаш бўйича илғор инновацион, илмий-услубий технологияларни жорий этиш орқали ўқув жараёнларини спорт-таълим муассасалари ва миллий терма жамоалар билан узвий боғлиқ ҳолда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт тиббиёти йўналишида кадрлар тайёрлашда талабаларнинг амалий машғулот дарслари ҳамда амалиётини Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида ташкил этиш орқали дуал таълим тизимини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мутахассислар (спорт шифокори, спорт диетологи, спорт физиологи, спорт фармакологи, спорт психологи)ни жалб қилган ҳолда спорт тиббиёти соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш орқали спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яхшилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисларини тайёрлаш бўйича Тошкент тиббиёт академияси бош олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тиббиёт академиясида «Спорт шифокори» ва «Спорт диетологияси (овқатланиш илми)» бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент фармацевтика институтида «Экспериментал ва спорт фармакологияси» магистратура мутахассислиги бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари икки бараварга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев)нинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида ташкил этилган тиббиёт факультетини («Даволаш иши» таълим йўналиши) янада кенгайтириш орқали уни Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиали (кейинги ўринларда — Филиал)га айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалда спорт тиббиёти ва бошқа тиббиёт мутахассисликлари («Даволаш иши», «Фармацевтика», «Педиатрия») бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда Чирчиқ шаҳридаги барча турдаги тиббиёт муассасаларини Филиалга клиник-ўқув база сифатида бириктириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Аранча қўрғони, А. Яссавий маҳалласида жойлашган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги собиқ 3-сонли оилавий поликлиника, Чирчиқ шаҳри, А. Темур маҳалласида жойлашган Чирчиқ тиббиёт коллежининг бино-иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Филиалга беғараз бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга ажратилган бино ва иншоотларни заруратга кўра 2024/2025 ўқув йилига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент тиббиёт академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ва Филиални ушбу объектларга тўлиқ жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Филиалнинг спорт тиббиёти бўйича («Спорт шифокори», «Спорт диетологи» ва «Спорт фармакологи») кадрлар тайёрлашга ихтисослашган факультетини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети бино-иншоотларининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш орқали спорт соҳасида кадрларни комплекс тайёрлаш бўйича «Чирчиқ спорт кластери» намунасини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг спорт тиббиёти факультетини жойлаштириш учун тегишли бино-иншоотларни ажратиш ва уларни сақлаш харажатлари ҳамда талабаларини ётоқхона билан таъминлаш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга талабаларни қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, спорт тиббиёти («Спорт шифокори», «Спорт диетологи» ва «Спорт фармакологи») йўналишларига қабул параметрлари Спорт вазирлиги томонидан тақдим этиладиган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Соғликни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тиббиёт ва фармацевтика йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ўқув-машғулотлар базасини яратиш, жумладан замонавий лаборатория, симуляция ускуналари ва бошқа ускуналарни харид қилиш ва ушбу йўналиш учун Филиалга ажратилган бино-иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар давлат спорт-таълим муассасаларининг янгиланган штат меъёрларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, «Спорт шифокори», «Спорт диетологи» ҳамда «Спорт фармакологи» мутахассислиги бўйича штат бирликларига эҳтиёжи мавжуд бўлган давлат спорт-таълим муассасаларига ушбу штат бирликларини ажратиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва спорт фармакологлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида белгиланган тартибда бепул малака оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу мутахассисларнинг малака ошириши билан боғлиқ амалий дарслар Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов):
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий мутахассислар (спорт шифокори, спорт диетологи, спорт физиологи, спорт фармакологи, спорт психологи)ни жалб қилган ҳолда доимий равишда спорт тиббиёти соҳасидаги мутахассислар учун ўқув курслари, семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024/2025 ўқув йилига қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда «70910233-Спорт тиббиёти» ҳамда «70910401-Гигиена: нутрициология» мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда миллий терма жамоа аъзоларига тайёргарлик ва мусобақалардан кейинги даврда юқори малакали махсус тиббий амалиёт ўтказиш хизматларини ташкил этиш бўйича Қуролли Кучлар бош ҳарбий клиник госпитали билан ҳамкорликни йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар бош ҳарбий клиник госпитали орқали спортчиларга юқори малакали махсус тиббий амалиёт ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Давлат бюджети параметрларида спорт соҳасини ривожлантириш дастурлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Қуролли Кучлар бош ҳарбий клиник госпиталида юқори малакали махсус тиббий амалиёт ўтказиладиган спортчилар контингенти Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан Спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини янгича тартибда йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилдан бошлаб Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг минтақавий филиаллари (кейинги ўринларда — минтақавий филиаллар) фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар спорт тиббиёти илмий-амалий марказлари ва минтақавий филиаллар фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш, улардаги ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт-таълим муассасалари, шунингдек, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида фаолият олиб бораётган тиббиёт мутахассислари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг профессионал фаолиятига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларнинг касаллик ва жароҳатларини даволаш, шунингдек, уларга махсус ҳамда комплекс тезкор тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида тиббий-жисмоний тарбия диспансерлари вазифасини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларнинг касаллик тарихини ўзида акс эттирувчи ягона электрон ахборот тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида тайёрланаётган профессионал спортчиларни бир йилда икки маротаба чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш ва тиббий мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
генетик таҳлиллар натижаларидан келиб чиқиб, спортчиларни спорт турларига бириктириш ва селекция тизимини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Минтақавий филиаллар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий хизматларни кўрсатиш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт вазири А.И. Икрамовга Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ҳамда бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларига спортчиларни комплекс тайёрлашга ажратилган бюджет маблағларининг бир қисмини спортчиларга чуқурлаштирилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва унинг минтақавий филиалларига ҳамда Марказга мақсадли йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари 2026 йил якунига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт вазирлиги билан биргаликда Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги давлат мулки бўлган бўш турган биноларни хатловдан ўтказсин ҳамда уларга минтақавий филиалларни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий филиалларнинг фаолиятини йўлга қўйиш учун уларни Спорт вазирлиги томонидан тақдим этиладиган рўйхат бўйича зарур жиҳозлар ҳамда тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) билан биргаликда уч ой муддатда давлат спорт-таълим муассасалари ўқувчилари, миллий терма жамоалар аъзолари ҳамда профессионал футбол ва бошқа спорт клублари спортчиларини жорий ва чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тиббий-биологик ва тиббий-психологик жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни таъминловчи, спорт тиббиёти соҳасидаги ўқув услубий қўлланма ва ўқув дастурларини ишлаб чиқувчи ихтисослаштирилган спорт тиббиёт муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб спорт тиббиёти соҳасидаги ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш бевосита Марказ иштирокида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Спорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили спорт-таълим муассасалари харажатларини молиялаштиришда спорт-таълим муассасаларида таҳсил олаётган спортчи-ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун зарур бўладиган маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари кенг ёритилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 28 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-244-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/244/0531-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)