03.07.2013 йилдаги ПҚ-1994-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 03.07.2013 йилдаги ПҚ-1994-сон
Date of entry into force
29.07.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида»ги ПҚ–1923-сон қарорига мувофиқ ва республикада спорт тиббиётини янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда унинг илғор ютуқларини мамлакат терма жамоалари спортчи-аъзоларининг Олимпия, Осиё ўйинларига, жаҳон ва Осиё чемпионатларига, бошқа халқаро мусобақаларга комплекс жисмоний ва психологик тайёргарлик кўриш жараёнига кенг жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Спорт тиббиёти маркази спортчиларнинг — мамлакат терма жамоалари аъзоларини мусобақаларга тиббий-биологик ва тиббий — психологик тайёргарлигини таъминловчи бош тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2018 й., 07/18/3457/0503-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Спорт тиббиёти марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, спорт турининг хусусиятини, йўл қўйиладиган жисмоний юкламани, спорт патологиясини даволаш ва олдини олишнинг илғор услубларини, мусобақаларга тайёргарлик кўришда спортчиларнинг тиббий назоратини ҳисобга олган ҳолда спортчиларнинг функционал аҳволини диагностика ва коррекция қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёш ва истиқболли спортчиларни, уларнинг индивидуал генетик ва фенотипик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда танлашнинг замонавий тиббий-биологик услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларни спорт турлари бўйича тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида дори воситаларининг, овқатланиш тартиби ва рационининг спортчиларнинг физиологик ҳолатига таъсирини тадқиқ қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2018 й., 07/18/3457/0503-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мусобақа ва машғулотларни режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда спортчининг индивидуал спорт жисмоний юкламасини текшириш ва мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчи организмининг жисмоний тайёргарлиги ўсишига ва масъулиятли халқаро мусобақаларга энг юқори функционал тайёргарлигини таъминлашга қаратилган улар саломатлиги даражасининг муттасил ўсишини назорат ва коррекция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик тайёргарлигини, шунингдек зарур психологик коррекцияни ўтказишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларда спорт жароҳатлари, патологиялари ва синдромларини, шу жумладан республиканинг бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари даволаш-диагностика базаларидан фойдаланган ҳолда, олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда спорт тиббиёти ва антидопинг назорат соҳасидаги илғор методика ва технологияларни алмашиш ва жорий қилиш учун бу соҳадаги етакчи хорижий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббий ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга илмий-ташкилий, маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика ва реабилитация ишлари масаласида услубий ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг бошқарув ходимлари чекланган сони 19 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолиятини ташкил этиш Комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолиятини ташкил этиш Комиссияси (А.И. Икрамов) бир ойлик муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт тиббиёти маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича, шу жумладан юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва энг замонавий тиббий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, спортчиларнинг улар томонидан хизмат кўрсатиладиган контингентини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ижро этувчи аппарати ва Спорт тиббиёти марказини жойлаштириш учун янги бино қурилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда тўрт ойлик муддатда бино қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя қилиниши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафталик муддатда янги бино қурилишини молиялаштириш ва Спорт тиббиёти марказини сақлаш манбалари юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳар ҳокимияти икки ойлик муддатда бино қурилиши учун зарур бўлган ер майдонини белгиланган тартибда ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Янги бино қурилиши учун республикага олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари ва конструкциялари, шунингдек Спорт тиббиёти марказининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун тиббиёт анжомлари ва жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва унинг учун сарфланадиган материаллар, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2016 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 3 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1994-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Маъмурий-бошқарув ходимларининг чекланган сони — 19 нафар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори Марказнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, Марказ тузилмаси ва маъмурий-бошқарув ходимларининг чекланган сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Тиббиёт ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони Марказ директори томонидан белгиланади.
(изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолиятини ташкил этиш Комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

А.И. Икрамов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ‎ўринбосари, комиссия раиси‎
Б.И. Закиров‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ‎ўринбосари, Давлат архитектура ва қурилиш ‎қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари
С.А. Арабов‎ —‎‎ Ер ресурслари, геодезия, картография ва ‎давлат кадастри давлат қўмитаси раиси‎
М.З. Усманов‎ —‎‎ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ‎президенти‎
А.А. Худаяров‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ‎ўринбосари‎
Ж.А. Акрамов‎ —‎‎ Маданият ва спорт ишлари вазирининг ‎биринчи ўринбосари‎
С.Х. Гафаров‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, ‎монополиядан чиқариш ва рақобатни ‎ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ‎биринчи ўринбосари
Д. Р. Турдиев‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазири ўринбосари‎
Д.А. Қўчқоров‎ —‎‎ Молия вазири ўринбосари‎
Қ. Тоғаев‎ —‎‎ Адлия вазири ўринбосари‎
Б.С. Раҳмонов‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ‎ўринбосари‎
Д.Б. Шагазатов‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни ‎сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ‎АТД бош мутахассиси, комиссия котиби‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 383-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2018 й., 07/18/3457/0503-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)