20.07.2023 йилдаги ПҚ-232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.07.2023 йилдаги ПҚ-232-сон
Date of entry into force
21.07.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри аҳолисининг ўсиш суръатини инобатга олган ҳолда, уларнинг уй-жойга бўлган талабини қондириш, турмуш тарзи учун қулай шароитлар яратиш, янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали замонавий марказ барпо этиш, шунингдек, бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 720,9 гектар ер майдони танлаб олинганлиги, дастлабки босқичда 2 420 гектар ер майдонида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳасини тезкор ва сифатли ишлаб чиқиш мақсадида «Meinhardt Pte. Ltd» (Сингапур), «Foster and partners» (Буюк британия) ва «ОМА» (Голландия) компаниялари жалб этилиб, амалий ишлар бошлаб юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»ни (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда, Янги Тошкент шаҳри ҳудудини ривожлантириш режаларини (мастер режа), тармоқ режаларини ва манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, салоҳиятли инвесторларни танлаш, улар билан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда битимлар тузиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция томонидан тасдиқланган ҳудудда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида техник шартларга амал қилиш тўғрисида битимлар тузиш ва уларнинг ижроси устидан мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий уй-жойлар қуриш ишларига катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилиш, уларга замонавий услублар, энергия тежамкор технологиялар ва қурилиш материалларини қўллаш юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этиладиган муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларидан ягона оператор сифатида фойдаланиш ва истеъмолчилар билан хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишга салоҳиятли инвесторларни, шу жумладан, хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Интернет тармоғида тақдимот тадбирларини ва кенг реклама кампаниясини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дирекцияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича тармоқ режалари ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича ҳужжатларга бўлган талабларни мустақил равишда белгилаш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини сотишда уларда барпо этиладиган объектларга қўйиладиган асосий талабларни мустақил белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишларининг сифат, техник ва муддат назоратини мустақил амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал бошқариш, инвестицион фаолият, маркетинг, баҳолаш, геология қидирув, топографик суратга олиш, бино ва иншоотлар техник ҳолатини текшириш хизматларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларини ваколатли давлат органлари билан келишган ҳолда белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш даврида инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматларини кўрсатиш, уларни транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлашни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиш ва ижарага бериш тўғрисида (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгашга таклиф киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш ва тегишли вазифаларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция томонидан киритилган инвесторларнинг лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш ва унга тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш, шунингдек, ер участкаларини босқичма-босқич ўзлаштириш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич қийматини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри ҳудуди ҳамда унга туташ ҳудудлардаги қурилиш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида халқаро консультантлар ва экспертлар, архитекторлар, конструкторлар, техник назорат хизматлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали жалб қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимини қисқартириш ҳисобига, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари — «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори (кейинги ўринларда — Дирекция директори) лавозими киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда, Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Дирекцияга шахсий ғазна ҳисобварағини очишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, шахсий ғазна ҳисобварақда қуйидаги маблағлар жамланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекцияга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ер участкалари ва давлат мулки объектларини сотишдан (ижарага беришдан) тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар қийматидан ажратмалар, шу жумладан, инвестиция битимларига асосан инвесторлар томонидан объектларни қуриш ишлари учун йўналтирилган маблағлардан ажратмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобварақдаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан, шунингдек, Дирекция томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Дирекциянинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ирригация, мелиорация ва транспорт инфратузилмасини лойиҳалаш ва қуриш билан боғлиқ ишларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекциянинг жорий фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, унга тегишли бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, қуриш ва таъмирлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, мебель, алоқа воситалари, компьютер ва бошқа барча зарур инвентарлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассисларни, шу жумладан, юқори малакали мутахассислар, хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошларни Дирекцияда ишлаш учун жалб этиш ҳамда уларга ҳақ тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»нинг уставини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар Дирекцияга ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварағидаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни беғараз ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 1 апрелга қадар автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув таъминоти, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш мақсадида халқаро молия институтлари кредитларини ва давлат-хусусий шериклик асосида инвесторлар маблағларини жалб этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Янги Тошкент шаҳри ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун ҳар йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан зарур маблағларни ажратиб бориш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ер майдонлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ҳокимлиги Дирекциянинг мурожаатига асосан бир ой муддатда ушбу рўйхатдан 6 000 гектар ер участкаларини Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Дирекцияга доимий фойдаланишга берилган ер участкалари ер майдонларини ривожлантириш режалари (мастер режа) ишлаб чиқилганидан кейин белгиланган тартибда реализация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалаштирилаётган 19 720,9 гектар ер участкаларидан 3-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 12 878,6 гектар, шундан 11 478,4 гектар суғориладиган ер участкаларини аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг 12-бандида назарда тутилган ер участкаларининг ер фонди тоифаси улар амалдаги ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари томонидан белгиланган тартибда туман захирасига қайтарилганидан ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўзгарган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга мўлжалланган ер участкаларидан улар белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа мақсадларда фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалаштирилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари, бино ва иншоотларга эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ушбу ер участкаларида тасдиқланган бош режа талабларига ва Дирекция билан тузилган шартнома шартларига асосан қурилиш қилишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ тоифаси ўзгартирилганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2028 йил 1 январга қадар ҳар йил якунида тенг улушларда ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилишини ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгаш икки ой муддатда янги ўзлаштириладиган ерлар рўйхатини ҳудудлар ва йиллар кесимида тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлиги мазкур бандда ҳамда ушбу қарорнинг 13-бандида назарда тутилган шартлар бажарилишига кўра Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош режага мувофиқ Янги Тошкент шаҳри ҳудудида муҳандислик-коммуникация тармоқлари, транспорт инфратузилмаси ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш учун ер участкалари Дирекция таклифига асосан тегишлича Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокими томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ Дирекция томонидан (буюртмачи сифатида) «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 мартдаги ПҚ-138-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2024 й., 07/24/138/0238-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар, аукцион ўтказиш харажатлари чегирилган ҳолда, Дирекциянинг махсус ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларига сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2027 йил 1 январга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) объект қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун мутаносиб равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми шаҳарсозлик фаолияти объектини (якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари бундан мустасно) қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритилсин.
(16-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 07/24/403/0955-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу кичик бандда назарда тутилган қўшимча тушумлар суммаси ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмалари қурилиши учун ҳар ойда тўлиқ Дирекциянинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Дирекция буюртманомаларига биноан Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва кўп марталик визаларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва муддати узайтирилишини;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Дирекцияга ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш, республикага олиб кириш ҳамда улардан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этилган «Янги Тошкент» лойиҳаси офиси биноси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмаси объектлари Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Янги Тошкент шаҳри ҳудудида мастер режага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш мақсадида дастлабки босқичда 2023 йил 18 март — умумхалқ хайрия ҳашари куни 1 000 та қимматбаҳо дарахт кўчатлари экилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда экилган дарахт кўчатларини Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармасидан Дирекцияга ўтказиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция тузилмасида Янги Тошкент шаҳри ҳудудида экилган ва кейинчалик экиладиган дарахт кўчатларини сақлаш, парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш учун алоҳида бўлинма ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Янги Тошкент шаҳри барпо этилиши муносабати билан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан зарур ер майдонларини Тошкент шаҳри таркибига ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 20 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-232-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бошқарув кенгаши раиси

2.

Ш.Б. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими в.б., Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари

3.

З.Т. Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими

4.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

5.

Ш.Д. Кудбиев

иқтисодиёт ва молия вазири

6.

Л.Н. Қудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

7.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири

8.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

9.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

10.

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири

11.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

12.

А.Дж. Ташкулов

адлия вазири

13.

О.А. Назарбеков

маданият ва туризм вазири

14.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

15.

А.Х. Кулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири

16.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

17.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

18.

С.И. Самадов

Бош прокурор ўринбосари

19.

Н.Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

20.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

21.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

22.

Ш.Ш. Шарахметов

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

23.

Ф.Ж. Пўлатов

Кадастр агентлиги директори

24.

Р.С. Шарифов

«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК директори

25.

Лавозимига кўра

«Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори, Бошқарув кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ер майдонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ердан фойдаланувчилар тури

Фойдаланувчилар сони

Контур
сони

Жами ер майдони, га

шундан:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, га

шу жумладан:

Бошқа ерлар, га

суғориладиган ерлар

яйлов ерлари

Тошкент вилояти (жами)

791

3 406

19 720,90

12 878,59

12 647,43

231,16

6 842,31

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари

264

1 228

13 177,84

12 155,92

12 135,25

20,67

1021,92

2.

Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхоналар

49

49

203,86

191,49

191,49

-

12,37

3.

Деҳқон хўжалиги ерлари

97

114

323,51

269,05

267,47

1,58

54,46

4.

Ўзга ердан фойдаланувчилар

379

578

2 268,31

163,95

25,61

138,34

2 104,36

5.

Аҳоли томорқа ерлари

-

1045

3 006,39

18,33

0,13

18,20

2 988,06

6.

Маҳаллий ҳокимлик захирасидаги ерлар

2

24

60,50

49,73

27,03

22,70

10,77

7.

Каналлар ва йўллар учун ажратилган ерлар

-

368

680,50

30,12

0,45

29,67

650,38

I.

Юқори Чирчиқ тумани

763

2 978

17 314,80

11 120,18

10 889,02

231,16

6 194,62

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари

238

1 045

11 382,26

10 440,64

10 419,97

20,67

941,62

2.

Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхоналар

48

48

199,93

187,79

187,79

-

12,14

3.

Деҳқон хўжалиги ерлари

97

108

286,84

233,22

231,64

1,58

53,62

4.

Ўзга ердан фойдаланувчилар

379

578

2 268,31

163,95

25,61

138,34

2 104,36

5.

Аҳоли томорқа ерлари

-

929

2 658,70

18,33

0,13

18,20

2 640,37

6.

Маҳаллий ҳокимлик захирасидаги ерлар

1

23

56,90

46,13

23,43

22,70

10,77

7.

Каналлар ва йўллар учун ажратилган ерлар

-

247

461,87

30,12

0,45

29,67

431,75

II.

Ўрта Чирчиқ тумани

28

428

2 406,1

1 758,41

1 758,41

-

647,69

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари

26

183

1 795,58

1 715,28

1 715,28

-

80,30

2.

Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхоналар

1

1

3,93

3,7

3,7

-

0,23

3.

Деҳқон хўжалиги ерлари

-

6

36,67

35,83

35,83

-

0,84

4.

Ўзга ердан фойдаланувчилар

-

-

-

-

-

-

-

5.

Аҳоли томорқа ерлари

-

116

347,69

-

-

-

347,69

6.

Маҳаллий ҳокимлик захирасидаги ерлар

1

1

3,6

3,6

3,6

-

-

7.

Каналлар ва йўллар учун ажратилган ерлар

-

121

218,63

-

-

-

218,63

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Мавзе номи

Контур сони

Ер майдони, га

шу жумладан:

суғориладиган

кўпйиллик дарахтзорлар

яйлов ерлари

Тошкент вилояти

2911

12878,59

11478,4

1169,1

231,2

Юқори Чирчиқ тумани

Жами

2 483

11120,2

9852,1

1037,0

231,2

1.

Ўзбекистон

199

1169,94

1126,32

43,62

-

2.

Дўстлик

714

2418,05

1976,61

441,44

-

3.

Суранкент

406

2498,88

2336,58

157,30

5,00

4.

Туркистон

108

177,71

139,45

11,62

26,64

5.

Гулистон

528

2525,49

2333,43

56,42

135,64

6.

Ийк ота

471

2264,22

1937,66

326,56

-

7.

Қибрай,

Нормухаммедов

57

65,89

2,01

-

63,88

Ўрта Чирчиқ тумани

Жами

428

1758,41

1626,29

132,12

-

1.

Дўстлик

152

1182,46

1063,72

118,74

-

2.

Охунбобоев

116

368,12

362,31

5,81

-

3.

Ким Пен Хва

16

28,04

20,47

7,57

-

4.

Шоличилик институти

144

179,79

179,79

-

-

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 07/23/232/0504-сон; 25.03.2024 й., 07/24/138/0238-сон; 23.11.2024 й., 07/24/403/0955-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)