05.07.2023 йилдаги ПҚ-215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.07.2023 йилдаги ПҚ-215-сон
Date of entry into force
07.07.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Сурхондарё вилоятида қуввати 1500 — 1600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишига оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Сурхондарё вилоятида қурилаётган иссиқлик электр станциясининг қурилишини жадаллаштириш ҳамда аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Stone City Energy» компанияси (Нидерландия) (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500 — 1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан «SCE Quvvat» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 22 апрелда инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) имзоланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 22 апрелда Инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда Ислом тараққиёт банки (IDB) ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ҳамда бошқа кредиторлар иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) кредиторлар талабларига мувофиқ Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция битимига 2023 йил 29 июнда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга 2023 йил 8 майда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ислом тараққиёт банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган тегишли Ислом молиялаштириш тузилмалари ва келишувларидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида Солиқ шартномаси, шунингдек, Ислом тараққиёт банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан шартномалар тузилган бўлиб, улар ушбу Ислом молиялаштириш тузилмалари ва келишувларига нисбатан қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги Ислом молиялаштириш тузилмалари ва келишувларидан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ислом тараққиёт банки томонидан, шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги асосий келишув, агентлик шартномаси (сотиб олиш мажбурияти), англашув меморандуми, тўловни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаат, ушбу молиялаштириш усулининг бир қисми сифатида талаб қилинадиган тўловлар ва бошқа тегишли шартномалар ва воситаларга нисбатан тузиладиган ҳар қандай трансфер акти (сертификат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан «Истисна» харид шартномаси, «форвард» ижара шартномаси, сотиб олиш ва сотиш мажбурияти, хизмат кўрсатиш агентлиги шартномаси (инвестиция агентлиги шартномаси), тўловни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаат, ушбу молиялаштириш усулининг бир қисми сифатида талаб қилинадиган тўловлар ва бошқа тегишли шартномалар ва воситаларга нисбатан тузиладиган ҳар қандай трансфер акти (сертификат).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда молиялаштириш шартномалари сифатида Ислом молиялаштириш тузилмалари ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан қўлланиладиган шартномалар молиявий ижара ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ислом тараққиёт банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан ажратилаётган маблағлар капитал ҳаракати операцияси сифатида таснифланади ҳамда ташқи савдо операцияларига нисбатан қўлланиладиган рўйхатдан ўтиш талабидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 5 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-215-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 июлдаги ПҚ-215-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги «Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300 — 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5001-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш».

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги «Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5003-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги «Сурхондарё вилоятида қуввати 1500 — 1600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5193-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Лойиҳа доирасида ижарага бериладиган ер участкаси учун тўлов Лойиҳа компанияси томонидан амалга оширилиб, тўлов қиймати ер солиғи қийматига тенглаштирилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-169-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илованинг 5-банди эълон қилинмайди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 07/23/215/0459-сон)