16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон
Date of entry into force
17.06.2023
Ҳужжат 17.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 1 июнда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, норасмий бандлик улушини қисқартириш, шунингдек ўзини ўзи банд қилган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ҳар ойлик ижтимоий солиқ суммаси миқдорининг юқорилиги, шахсий томорқа ер участкасида фаолиятни амалга ошираётган фуқаролар учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш чоғида ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги қонунчиликда назарда тутилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш имконини бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу сабабли ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига савдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорларни истисно этган ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун тўланиши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ суммасининг миқдори йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти бараваридан бир бараваригача миқдорга камайтирилишини, шунингдек шахсий томорқа ер участкаларида фаолиятнинг айрим турлари билан банд бўлган фуқаролар томонидан томорқа ер участкаси майдонидан ҳамда улар парвариш қилаётган уй ҳайвонлари ва паррандалар сонидан қатъи назар, ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлаш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига томорқа хўжалигида меҳнат фаолиятини тартибга солувчи тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун бундан буён норасмий бандлик улушини қисқартиришга, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар, томорқа хўжалигида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар учун ижтимоий солиқ тўловининг ҳисоб-китобини ва уларнинг меҳнат стажи ҳисобланишини соддалаштиришга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан янада кўпроқ иш ўринлари сони яратилишига хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «иккинчи қисмида» деган сўзлар «иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2) савдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банди учинчи хатбошисининг ўзбекча матни «50 фоизи миқдорида» деган сўзлардан кейин «мажбурий тартибда тўланади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи банд қилган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари бўлган фуқаролар томонидан (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалигининг аъзолари (бундан деҳқон хўжалиги бошлиғи мустасно) ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар томонидан ихтиёрий тартибда солиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уста-шогирд» мактаблари ўқувчилари — улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги бошлиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар (бундан ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган жисмоний шахслар мустасно) томонидан мажбурий тартибда солиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — ўн биринчи қисмлари тегишинча бешинчи — ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «иккинчи қисмида» деган сўзлар «иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун» деган сўзлар «якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи қисмидаги «(деҳқон хўжаликлари аъзолари учун — йил)» деган сўзлар «(деҳқон хўжаликлари аъзолари ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар, шунингдек ушбу модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган жисмоний шахслар учун — йил)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модданинг биринчи қисмида, учинчи қисми бешинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 482-модда бешинчи қисмининг 1-бандидаги «408-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар «408-моддасининг бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-681-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 287-модда) 11-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар) ижтимоий солиқ тўлаши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 1 ва 2-моддаларининг қоидалари 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 16 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-847-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 03/23/847/0384-сон)