01.04.2021 йилдаги ЎРҚ-681-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 01.04.2021 йилдаги ЎРҚ-681-сон
Date of entry into force
02.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 26 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 12 мартда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг амал қилиши белгиланган тартибда хусусийлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкалари, шунингдек мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкалари билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Томорқа хўжалиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалиги шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди. Томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (қайта ишлаш) бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил равишда амалга оширувчи шахс аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалигини юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкасида етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусий мулкдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Шахсий томорқа ер участкаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий томорқа ер участкаси томорқа хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёхуд якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадида ажратилган ер участкасидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалигини юритиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин савдо ва оила эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ушбу Қонун кучга киргунига қадар мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди ерлари ҳамда аҳоли пунктлари ерларидан берилган ер участкаларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларидан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган шахсий томорқа ер участкалари ёки уларнинг бир қисми мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга вақтинча фойдаланиш учун топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини томорқа хўжалигини юритиш учун бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахсларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа хўжаликларини эркин ва мустақил равишда бошқариш, шу жумладан етиштирилган ҳамда мустақил тарзда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин реализация қилиш, мустақил равишда нарх белгилаш ва олинган даромадларни тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи етиштирган ёки қайта ишлаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларда, савдо шахобчаларида мустақил равишда ёки ўз вакиллари орқали монеликсиз ва эркин реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокластерлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативларига ихтиёрий равишда аъзо бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхоналар ташкил этиш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ҳамда паррандалар, қишлоқ хўжалиги ашё-анжомлари ва ускуналари, суғориш қурилмалари (насослар, артезиан қудуқлар ва бошқаларни) сотиб олиш учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан, шу жумладан имтиёзли кредитлардан, субсидиялардан ва бошқа преференциялардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ихтиёрий равишда аъзо бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерга оид ташкилотларнинг ҳамда хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва реализация қилишга доир хизматларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларида давлат органларининг, шу жумладан архитектура-қурилиш, экология, санитария-гигиена органларининг ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминловчи органларнинг рухсатномасини олиш заруратисиз енгил конструкциялардан иссиқхоналар қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахсларнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахслар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилишини таъминлаши, шу жумладан ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки ободонлаштиришни амалга ошириши;
(6-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш чораларини кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой қуриш ҳуқуқисиз ажратилган ер участкаларида бинолар ва иншоотлар қурмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда экология ҳамда санитария талаблари ва нормаларига риоя этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурларини қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун зарур бўлган уруғликлар, кўчатлар, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш механизмини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларида юқори ҳосилли, экспорт учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этишга, моддий-техника ресурслари билан таъминлашга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни ташкил этишга доир тадбирлар дастурларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда реализация қилиш соҳасида имтиёзлар, субсидиялар ва бошқа преференциялар берилишига доир таклифларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ва амалга оширади;
(8-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда томорқа хўжаликларини ривожлантиришга доир асосий кўрсаткичларни шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа хўжаликларининг моддий-техника таъминотини яхшилашга, уларни сув ресурслари, зарур уруғликлар, кўчатлар, минерал ўғитлар билан таъминлашга доир тегишли чора-тадбирларни, шунингдек томорқа хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларининг эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишда, шу жумладан агротехника тадбирларини бажаришда ҳамда шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизматлар кўрсатиш ташкилотлари билан ўзаро муносабатларда ҳимоя қилади, шунингдек судда уларнинг манфаатларини ифода этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда томорқа хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурсларни тежовчи агротехнологияларни, муқобил энергия манбаларини жорий этишга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларида деҳқончилик маданиятини оширишга кўмаклашади, шунингдек улардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ самарали фойдаланилишини таъминлашга доир тушунтириш ишларини амалга оширади.
(9-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ер участкаларидан хусусий ер эгалари томонидан фойдаланилиши масаласи бўйича ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда уларни етиштириш (қайта ишлаш) масалаларига доир тавсияларни ишлаб чиқади ҳамда бепул ва пулли асосда томорқа хўжаликларига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг томорқа хўжаликларини ривожлантириш соҳасида иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкалари эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа хўжаликларини эркин ва мустақил равишда бошқаришда, шу жумладан етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мустақил тарзда тасарруф этишда, мустақил равишда нарх белгилашда ва даромадларни тасарруф этишда шахсий томорқа ер участкалари эгаларига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи аҳоли ўртасида шахсий томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш масалаларига доир тушунтириш ишларини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилиши устидан мониторингни амалга оширади.
(10-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Томорқа хўжалигидаги меҳнат фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалигидаги фаолият шахсий томорқа ер участкаси эгасининг ва оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар) ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Бунда шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари ижтимоий солиқни ихтиёрий асосда тўлайди. Ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдорини тўлаш меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш чоғида бир календарь йил деб ҳисобга олинади. Ижтимоий солиқни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июндаги ЎРҚ-847-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 03/23/847/0384-сон — 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Томорқа хўжалигини юритишда фойдаланиладиган мол-мулк
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалигини юритишда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган шахсий томорқа ер участкасида жойлашган турар жой, ишлаб чиқариш биноларидан, маиший ва бошқа бинолардан, шунингдек транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасидан, ашёлар, асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, асаларилар, паррандалар, ипак қурти (пилла) ва бошқа мол-мулкдан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Томорқа хўжаликларининг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжаликларининг ҳисоби шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган шахслар томонидан ихтиёрий равишда тақдим этиладиган маълумотлар асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш орқали юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрида қуйидаги ахборот акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкаси эгасининг, шунингдек у билан бирга яшовчи ёки томорқа хўжалигини юритишни биргаликда амалга оширувчи бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа ер участкасининг дон экинлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилган, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган (қайта ишланадиган) майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг, асалариларнинг, паррандаларнинг ва ипак қурти қутиларининг сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникасининг, ускуналарининг, транспорт воситаларининг сони тўғрисидаги ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрида акс эттирилган маълумотлардан қонунчиликда белгиланган тартибда томорқа хўжаликларини ривожлантиришга доир асосий кўрсаткичларни шакллантириш ва амалга ошириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий томорқа ер участкаларида томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги 113-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-484-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 429-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда) 11-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа, фермер ва деҳқон хўжаликларига» деган сўзлар «томорқа, фермер ва деҳқон хўжаликларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 274-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 8, 470-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда) 111-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларига» деган сўзлар «томорқа, фермер ва деҳқон хўжаликларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда) ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 12-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа хўжаликларидаги» деган сўзлар «томорқа хўжаликларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 96-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида» деган сўзлар «томорқа ва деҳқон хўжаликларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-681-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/681/0264-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 03/23/847/0384-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)