ИЛОВА
|
5.1-жадвал | |
|
Хавфли гидрометеорологик жараён ва ҳодисалар тури |
Жараён ва ҳодисалар намоён бўлишининг миқдорий кўрсаткичлари |
|
Уюрмали қуюн |
Диаметри 500 метргача бўлган атмосфера гидрдоби ёки қумли гирдоб (шамол тезлиги 18 — 32,5 m/s бўлганда «Фужита» шкаласи бўйича бўрон типли, максимал тезлиги 100 m/s). |
|
Шамол (шамол бўрони) |
Тезлиги 20 m/s дан ортиқ (Бофорт шкаласи бўйича 8 балли шамол бўронларининг бошланиш чегараси) ва кучайган пайтларда 40 м/с дан ортиқ (Бофорт шкаласи бўйича 12 балли шамол довулининг бошланиш чегараси)ни ташкил этади. |
|
Ёмғир |
Сел келиши ва жала қуйиш хавфи бўлган туманларда ёғинларнинг миқдори 12 ва ундан кам соатда 30 mm дан ортиқни ташкил этади. Қолган ҳудудларда: 12 ва ундан кам соатда 50 mm дан ортиқ; 2 суткада 100 mm ва ундан ортиқ; 4 суткада 150 mm ва ундан ортиқ; 9 суткада 250 mm ва ундан ортиқ; 14 суткада 400 mm ва ундан ортиқ. |
|
Жала |
1 соатда ёғингарчилик миқдори 30 mm дан кўп |
|
Яхвонлик |
Ҳаводаги симларда деворининг қалинлиги 25 mm дан қалин муз қопламининг ҳосил бўлиши |
|
Жуда кучли қор ёғиши |
1 соатда ёғингарчилик миқдори 20 mm дан кўп |
|
Жуда катта дўл ёғиши |
Ёғин пайтида дўлнинг катталиги 20 mm дан катта |
|
Кучли қум бўронлари |
Қум бўронлари пайтида шамол тезлигининг ўртача кўрсаткичи 15 m/s ва кўриниш масофаси 500 m гача |
|
Кучли туман |
Туман вақтида кўриниш 50 m гача |
|
Қор кўчкиси |
Тик қияликлардан 0.01 млн/m3 қор ёки музли қатламнинг тўсатдан тез ҳаракатланиши |
|
Сел оқимлари |
Қисқа вақт ичида кучли ёмғир ёғишидан ҳосил бўладиган аҳоли ва халқ хўжалиги объектларига хавф солувчи оқимлар |
|
Юқори ҳароратлар |
+40ºС дан юқори |
|
Паст ҳароратлар |
-10ºС дан паст |
|
|
5.2-жадвал |
|
Жараён ва ҳодисалар тури |
Жараён ва ҳодисалар намоён бўлишининг миқдорий кўрсаткичлари |
|
Тўлин сув |
Йилнинг маълум даврларида тўйиниш манбаларидан сув қўшилишининг (қор ва музлар эриши натижасида) ортиши билан сув сатҳининг суткасига 1 m дан ошиб бориши ҳамда 15 фоиз майдон бирлигидан кам бўлмаган жойни сув босиши. |
|
Шовуш |
Дарёларда муз парчаларининг маълум бир қисмларида йиғилиб қолиши билан сув сатҳининг юқори қисмда кўтарилиши ва қуйида пасайиши кузатилади. Кўтарилиш жараёни суткасига 1 m дан ортган ҳолатлар. |
|
Музларнинг тиқилиб қолиши (затор) |
Дарёларда муз парчаларининг маълум бир қисмларида йиғилиб қолиши билан сув сатҳининг юқори қисмда кўтарилиши ва қуйида пасайиши кузатилади. Кўтарилиш жараёни суткасига 1 m дан ортган ҳолатлар. |
|
Тошқин |
Гидрологик режимнинг фазаси бўлиб, дарё ёки кўл суви сатҳининг кўтарилиши натижасида қуруқликни сув босиши. Тошқин дарё суви, асосан, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, қор ёки музликлар қисқа вақтда кўп миқдорда эриганда, қаттиқ жала қуйганда суткасига сув сатҳининг кўтарилиши 1 m дан кам бўлмаган ҳолатда |
|
Кам сувлик (межен) |
Сув сатҳининг сув олиш иншоотининг лойиҳавий сув олиш сатҳидан, оқава сув чиқариш жойлари ва кема қатнови мумкин бўлган навигация сатҳидан камида 10 кунгача пасайиши. |
|
Ўзан деформацияси |
Дарё ва бошқа сув объектларининг қирғоқ чизиғини ўзгартириши 1 m/йилдан катта бўлиши |
|
Мегацунами |
Сув ости ёки қирғоқ бўйларида кучли ер силкинишидан вужудга келадиган ёпиқ сув ҳавзаларидаги шартли цунами ҳодисаси. Ҳодиса пайтида қирғоққа уриладиган тўлқин баландлиги 2 m дан, тўлқин энергияси 20 km/h дан юқори бўлганда. |
|
Кучли тўлқинланиш |
Тўлқинланиш қирғоқ минтақасида 4 m дан баланд бўлганда. |
|
|
5.3-жадвал |
|
Гидрометеорологик ўрганилганлик даражаси |
Ҳудуднинг гидрологик ва гидрометеорологик ўрганилганлик даражасини белгиловчи шароитлар |
|
Ўрганилган |
Қуйидаги шартларга жавоб берадиган репрезентатив пост (станция)нинг мавжудлиги: |
|
кузатувлар объект лойиҳасини асослаш учун зарур бўлган барча гидрометеорологик кўрсаткичлар бўйича олиб борилади; | |
|
кузатувларнинг сифати ҳисоблашларда ишлатиладиган маълумотларнинг ишончлилигини белгилайди; | |
|
агар кузатувлар даврининг давомийлиги қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаса, дарёлар максимал сув сарфи қатори ҳисобини аниқлаш учун етарли деб қабул қилиниши мумкин: | |
|
25 йил — ўрмон зонаси учун; | |
|
30 йил — ўрмон дашт зонаси учун; | |
|
40 йил — дашт зонаси ва тоғли туманлар учун; | |
|
50 йил — қурғоқчил даштлар ва ярим чўл зоналари учун; | |
|
агар уларнинг давомийлиги қуйидаги кўрсаткичларга мувофиқ бўлса, метеорологик кузатувлар қатори етарли ҳисобланади: | |
|
ҳаво ҳарорати — 30 — 50 йил бўлса; | |
|
тупроқ ҳарорати — 10 йилдан кам бўлмаса; | |
|
тупроқнинг максимал музлаш чуқурлиги — 25 — 30 йил; яхвонлик девори ҳисобий қалинлиги — 25 — 30 йил бўлса; | |
|
шамолнинг ҳисобий босими — 20 йилдан кам бўлмаса. | |
|
Етарли даражада ўрганилмаган |
Мавжуд постлар (станциялар) ҳудудни ўрганилган деб характерловчи шароитларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига ҳам жавоб бермайди. |
|
Ўрганилмаган |
Репрезентатив постлар (станциялар)нинг мавжуд эмаслиги. |
|
Шаклланиши фақат маҳаллий омиллар ва шароитлар (ўзан жараёнлари, сув ҳавзалари қирғоқларининг емирилиши, қор кўчкилари, дарёлардаги муз тиқинлари) билан аниқланадиган гидрометеорологик жараён ва ҳодисаларни ўрганишда. |
|
|
5.4-жадвал |
|
Гидрометеорологик шароитларнинг тафсилоти |
Кузатувларнинг энг кам давомийлиги |
|
Қуруқликдаги сув объектларининг гидрологик режими (ўзан жараёни, сув омборлари қирғоқларининг емирилиши режимларини қўшган ҳолда) |
Гидрологик режимнинг барча фазаларини ўзида мужассамлаштирган йиллик давр. |
|
Метеорологик элементларнинг режими |
Барча иқлим мавсумларини ўзида мужассамлаштирган йиллик давр. |
|
Экстремал ва мавсумий гидрологик ва метеорологик кўрсаткичлар (сувнинг максимал ва минимал сатҳи ва сувнинг оқиб тушиши, ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик, сув ҳавзаларининг қишки режими) |
Режимнинг тўлиқ фазаларини ўзида мужассамлаштирган йиллик давр ёки унда содир бўладиган иқлим мавсуми. |
|
Хавфли табиий жараёнлар |
Ёмғир ёғадиган давр (ёмғирлар мавсуми). |
|
Селлар, қор кўчкилари |
Қор эриши билан бошланиб, қор кўчкилари тушиши тугашигача бўлган давр. |
|
|
7.1-жадвал |
|
Гидрометеорологик шароитлар |
Гидрометеорологик кўрсаткичлар |
|
Иқлим |
Ҳаво ҳарорати, намлигининг экстремал ва ўртача қийматлари, атмосфера ёғинларининг миқдори ва интенсивлиги, шамол тезлиги ва йўналиши, қор қатлами баландлиги ва тупроқ қатламининг музлаш чуқурлиги ва атмосфера ҳодисалари |
|
Дарёларнинг гидрологик режими |
Сатҳлар режими (сувнинг энг баланд сатҳи, сув босадиган ерларнинг чегаралари, музлаш режими, ўзан жараёнларининг режими (ўзан жараёнларининг тури, уларнинг шиддатлилиги ва ривожланиш даражаси, қирғоқ деформациясининг тавсифи) |
|
Сув омборлари қирғоқларининг емирилиши |
Жараёнлар тури, уларнинг йўналганлиги, шиддатлилиги ва ривожланиш даражаси |
|
Селлар |
Сел оқимларининг тарқалиш чегаралари, сел хавфи бўлган даврнинг давомийлиги, сел келишининг такрорийлиги |
|
Қор кўчкилари |
Кўчкилар содир бўлишининг такрорийлиги, кўчкилар тарқалиши ва ҳаво тўлқини таъсирининг чегаралари, қор кўчкилари содир бўлиш даврининг давомийлиги. |
|
|
8.1-жадвал |
|
Гидрометеорологик шароитлар |
Гидрометеорологик кўрсаткичлар |
|
Иқлим |
Ер юзасида ва баландликларда шамол тезлиги, йўналишининг тақсимланиши, ёғингарчиликнинг ҳисобий суткалик максимуми, яхвонлик деворининг максимал қалинлиги, илиқ ва совуқ даврларнинг давомийлиги, қор қатламининг пайдо бўлиш, сақланиб туриш, емирилиш ва эриб кетиш саналари, ҳаво ўртача суткалик ҳароратининг берилган кўрсаткичлардан ўтиш саналари, ҳаво ҳароратининг берилган миқдорларидан юқори ва паст бўлган даврларининг давомийлиги. |
|
Дарёларнинг гидрологик режими |
Сувнинг ҳисобий энг юқори сатҳи ва сарфи миқдорлари, ҳисобий сатҳларга тўғри келадиган ҳудудларни сув босиш чегаралари, муз ҳаракатининг (юришининг) энг юқори сатҳи, оқимларнинг ҳисобий тезликлари, башорат қилинадиган давр охирига тўғри келадиган ўзан режаланган силжишининг ўртача тезлиги ва қирғоқ деформация зонасининг чегараси. |
|
Кўллар, сув омборлари қирғоқларининг емирилиши |
Башорат қилинадиган давр охирига тўғри келадиган қирғоқ емирилиши зонаси чегарасининг ҳолати ва унинг ҳисобий профили |
|
Селлар |
Ёғингарчиликнинг ҳисобий суткалик максимуми, сел оқимининг максимал сарфи ва ҳажми, сел оқими ўтадиган зонанинг кенглиги, ҳаракат тезлиги, бир тошқин натижасида олиб чиқилган ётқизиқларнинг максимал ҳажми. |
|
Қор кўчкилари |
Қор кўчкисининг ҳажми ва ҳаракат тезлиги, қор кўчкиси ётқизиқларининг зичлиги ва қалинлиги, қор кўчкиси ва ҳаво тўлқинининг зарб кучи. |
|
|
|
10.1-жадвал |
|
Жараёнлар, ҳодисалар |
Жараён ва ҳодисанинг таъсир қилиш тури ва характери |
Жараён ва ҳодисанинг таъсир қилишининг тарқалиш ҳудудлари |
|
Тошқин (сув босиши) |
Жараён таъсир қилиш зонасида жойлашган бино ва иншоотларни сув босиши. |
Дарё водийларининг таги, сув омборлари, кўллар ва қирғоқ зоналари. |
|
Ниҳоятда кучли шамоллар, қуюнлар |
Жараён таъсир қилиш зонасида жойлашган бино ва иншоотларга ҳалокат келтирувчи кучга эга бўлган динамик таъсир. |
Жараён ҳаракати траекторияси йўналиши бўйлаб чўзилган фронт бўйича чегараланган йўлак. |
|
Қор кўчкилари |
Қор массаларининг ёнбағир бўйлаб ҳаракатланиши. Бу ҳаракатлар бино ва иншоотларнинг барча турига таъсир қилувчи қорнинг динамик босими ва зарбли ҳаво тўлқинлари билан бирга келади. |
Қор кўчкиси тушадиган йўналишда. |
|
Қор босишлар (уюмлари) |
Корхоналар, транспортларнинг нормал ишлашини қийинлаштирувчи қор қатламларининг катта-катта уюмлари. |
Метеорологик жараён ва ҳодисанинг таъсир зонаси. |
|
Яхвонлик |
Иншоотлар конструкциясининг, улар муз ва булдуруқ билан қопланиши оқибатида оғирлашиши. |
Жараённинг ҳар хил кўрсаткичлари бўлган айрим табиий зоналар. |
|
Сел оқимлари |
Сел оқимининг иншоотларнинг барча турларига динамик таъсири, оқимнинг сел транспорт қилинадиган зонада ўзаннинг емирилиши ва материалнинг чиқиш конуси доирасида ётқизилиши. |
Сел келадиган дарё водийсининг қия қисмлари ва вақтинчалик сув йўллари. |
|
Ўзан араёни |
Дарёнинг таги, ўзаннинг ва қайирнинг қирғоқларига аккумулятив-эрозион таъсири. Ушбу жараён бу ерда жойлаштириладиган иншоотларнинг мустаҳкамлигини ёки ундан нормал фойдаланиш шароитларини бузади. |
Дарё ўзани, қайири ва уларга ёндош ҳудудларда. |
|
Дарёлар, кўллар, сув омборлари қирғоқларининг емирилиши |
Қирғоққа эрозион таъсир. Бунинг натижасида қирғоқ орқага чекиниб, унда жойлашган иншоотларнинг бузилиши (вайрон бўлиши) юз беради. |
Дарёлар, кўллар, сув омборлари қирғоқлари бўйлари зоналарида. |
| 11.1-жадвал | ||
| Гидрологик шароитларнинг кўрсаткичлари | Сув олиш жойларини қуриш лойиҳасини асослаш муаммоларини ҳал қилишда ҳисобга олинадиган гидрологик хусусиятлар | |
| Сув тортиб чиқариш қурилмаларини ва сувларни тушириш иншоотларини жойлаштириш вариантларини танлашда | Танлаб олинган вариантга қўшимча | |
| Сув сатҳи | Ҳисобий минимал ва максимал қийматлар. | |
| Сув ҳарорати | Минимал ва максимал қийматлар. | |
| Сувнинг лойқалиги | Ҳар кунлик, максимал, ўртача ойлик ва йиллик, йил орасида тақсимланиши, муаллақ ҳолдаги зарраларнинг гранулометрик таркиби. | Сув тортиб чиқариш қурилмаси створининг ҳар хил чуқурликларида. |
| Муз режими | Музлаш, очилиш, муз оқишининг бошланиш ва тугаш саналари, сув аро музларнинг, муз уюлиб ва тиқилиб қолишининг, сув орасидаги музлар тиқилишининг мавжудлиги. | Музнинг ҳисобий қалинлиги, айрим муз бўлакларининг ўлчамлари, муз бўлаклари уйилган ва музнинг қирғоққа чиқиб қолган жойлари, муз уюмларининг, тиқинларининг ҳосил бўлиши. |
| Оқим тезлиги | Юзадаги ва ҳар хил чуқурликларда. | |
| Сувнинг сифати | Кимёвий таркиби ва санитария ҳолати, фитопланктон, зоопланктон ва сув ўтларининг мавжудлиги. | Фитопланктон, зоопланктон ва сув ўтлари турларининг таркиби ва миқдори. |
| Ўзан деформацияси | Жараённинг тури, у содир бўлишининг (намоён бўлишининг) характерли белгилари ва йўналиши. | Қирғоқлар ва ўзан тубининг деформацияси, дарё тубидаги чўкиндилар уюмларининг параметрлари. |
| Йирик ва майда дарёлардаги тўлқинланишлар | Изланишлар давридаги тўлқинланишлар. | «Хавфли йўналишлар» учун тўлқиннинг ҳисобий баландлиги. |
| 11.2-жадвал | ||
| Табиий шароитларнинг кўрсаткичлари | Автомобиль ва темир йўллари қурилиши лойиҳаси ечимида ҳисобга олинадиган гидрометеорологик кўрсаткичлар | |
| Автомобиль ва темир йўллари трассаси йўналишини танлашда | Танлаб олинган трасса йўналишида қўшимча | |
| Иқлим | Ҳаво ҳарорати ва намлигининг, атмосфера ёғинларининг, шамолнинг экстремал ва ўртача миқдорлари; қор қопламининг энг юқори баландлиги ва грунтнинг музлаш чуқурлиги; атмосфера ҳодисалари. | Ҳаво ҳароратининг 0о C дан ўтадиган кунлари миқдори, момоқалдироқнинг такрорийлиги, шамолнинг такрорийлиги ва устувор йўналишлари, туманли ва яхли кунлар миқдори, қор қопламининг ҳисобий қалинлиги; қор қопламининг ва яхли даврнинг давомийлиги, қор бўронли шамолларнинг устувор йўналишлари, қорнинг бир ердан иккинчи ерга кўчиш тафсилоти, экстремал метеорологик ҳодисалар (жала, шамол ва б.) тўғрисида маълумотлар. |
| Кичик дарёлар ҳавзасидан тушадиган максимал сув миқдори | Жала оқими ва баҳор тошқинлари оқимларининг шаклланиши тўғрисида маълумотлар. | Максимал сув сарфи ва сув сатҳининг ҳисобий қийматлари; ёғингарчилик ва баҳор тошқинларининг гидрографлари; ёғингарчиликнинг суткалик максимуми ва уларнинг ҳар хил вақт оралиғидаги интенсивлиги. |
| Ўрта ва катта дарёлар ҳавзасидан тушадиган максимал сув миқдори | Сувнинг максимал сарфи ва сатҳи, муз шароитлари тўғрисида маълумотлар. | Сувнинг максимал ҳисобий сарфи ҳамда унинг ўзан ва қайир орасида тақсимланиши; сувнинг максимал ҳисобий сатҳи; сувнинг энг баланд, паст ва бошқа характерли сатҳларининг (баҳорги муз кўчишларида, музнинг ҳаракати ва тиқилишида ва б.), тафсилоти; музнинг ҳисобий қалинлиги ва муз бўлакларининг муз кўчишидаги ўлчамлари; ўзан ва қайир учун оқимнинг ўртача ҳисобий тезлиги; сув ости чўкиндиларининг гранулометрик (механик) таркиби ва ўртача диаметри; тўлқинларнинг ҳисобий баландлиги. |
| Қор кўчкилари | Қор кўчкиларининг асосий параметрлари тўғрисида маълумотлар. | Қор қопламининг қалинлиги ва режими ҳамда қор бўронлари ҳақида, қор кўчкиларининг пайдо бўлиш ҳақида, қор кўчкиларини йиғгичлар ва қор бўронлари воситасида кўчириладиган ёндош участкаларнинг морфометрияси ҳақида, қор кўчкиси узиладиган чизиқнинг энг баланд ҳолати, қор кўчкиси оқимининг зичлиги ҳақида маълумотлар. |
|
|
11.3-жадвал |
|
Ўтиш жойининг мураккаблик гуруҳи |
Ҳаво линияси трассасининг сув объектидан ўтиш шароитлари |
|
I |
Сув объекти қайир билан биргаликда аниқ ҳаво линиясини лойиҳалаш учун қабул қилинган таянч устунларидаги (чизиқли) битта ҳисобий оралиқ билан кесишади. |
|
II |
Сув объекти ўзанининг ва қайирининг эни ёки қирғоқлар емирилиш (ювилиш) зонаси ҳисобий оралиқдан катта. Бу ҳолда, асосан, тагликли чизиқли таянч устунлар қўллаш ёки пойдеворларни махсус муҳофазалаш талаб қилинади. |
|
III |
Кема қатнови бўлган дарё ёки канал баландлиги 50 m дан ортиқ махсус таянч устунлари қўллаш ёрдамида кесиб ўтилади. Бундан ташқари, масофаси 700 m дан ортиқ бўлган оралиқ билан кесиб ўтиладиган ҳар қандай сув объекти (таянч устунларининг баландлигидан қатъи назар). |
|
11.4-жадвал | |
|
Ҳаво линиялари ва подстанцияларга инвестицияларни ҳамда қурилиш лойиҳаларини асослашда ҳисобга олинадиган гидрологик кўрсаткичлар ва маълумотлар | |
|
Ҳаво линияси трассаси ва подстанция майдончаси жойини танлашда |
Танлаб олинган ва келишилган ҳаво линияси трассасида (подстанция майдончасида) |
|
III ва II мураккаблик гуруҳига мансуб сув объектларидан ўтиш жойлари | |
|
Ўтиш жойларининг сони |
Сув энг юқори кўтарилишининг R фоизли такрорланишдаги ҳисобий сатҳи, сув босиш зонасининг эни, чуқурлиги (ўрта ва энг катта), ҳисобий сатҳларда оқимнинг тезлиги ўртача (ўтиш жойи профилининг участкалари бўйича). |
|
Ўзаннинг ёки ўзан ва қайир деформациясининг башорат қилинадиган зоналари; ўтиш жойидаги оралиқнинг тавсия қилинадиган узунлиги; |
Сув энг юқори кўтарилишининг энг баланд сатҳи, ёки маълум бўлганлар ичида энг юқориси, у содир бўлган йил ва аналог бўйича тахминий таъминланганлиги; баҳорги тошқинларнинг (тошқин даврининг) бошланиш ва тугаш саналари, кузатилган энг баланд сатҳ; баланд сатҳлар туришининг давомийлиги; сув кўтарилиши ва пасайишининг жадаллиги; ёз чилласининг ўртаси ва охиридаги сув сатҳи. |
|
Қирғоқнинг баландлиги ва емирилишга бардошлилиги; қайирнинг кенглиги, унинг сув босиш чуқурлиги, емирилишга бардошлилиги; |
Берилган таъминланганликдаги сувнинг максимал сарфлари (баланд сувлар сатҳини (BSS) R фоизли такрорланишда гидравлик-морфометрик усулда ҳисоблаш зарурат туғилганда). |
|
Қайирда муз оқишининг мавжудлиги, унинг характери, муз бўлаклари ва муз оқиш зонасининг ўлчамлари; кема ҳаракатининг мавжудлиги, кемаларнинг сув сатҳидан баландлиги (келажакда ўсишини ҳисобга олган ҳолда) |
Муз шароитлари — Муз режими асосий фазаларининг кириш муддатлари; баҳорги муз оқишининг ўртача ва чекка бошланиш ҳамда тугаш саналари, баҳорги муз оқишида кузатилган сувнинг энг баланд сатҳи, берилган таъминланганликда баланд сув туришининг ҳисобий сатҳи; қайирдаги муз оқиш зоналарининг келиб чиқиши, ўзан ва эски ўзанда ҳосил бўлган муз бўлакларининг энг катта ўлчамлари, муз бўлакларининг ҳаракатланиш йўналишининг схемаси, уларнинг қайирдаги таянч устунлари ўрнатилган жойларда трассага яқинлашиш бурчаги; музнинг кузатилган ва муз оқишидан олдинги энг катта қалинлиги; муз уюмлари ҳосил бўлган жойлар, уларнинг баландлиги, эни, узунлиги; муз тиқинлари ҳосил бўладиган жойларнинг мавжудлиги, уларнинг ўтиш жойларида дарё режимига таъсири; муз устидан ўтиш эҳтимоли даврининг бошланиши. |
|
Ўзан жараёнининг тури, унинг йўналганлиги, фаоллиги, ўзан ва ирмоқ қирғоқларининг деформацияланиш тезлиги; қирғоқларда сув оқизиб келиб ётқизган участкаларининг жойлашган жойи; иншоотлар хизмат қиладиган муддатлар башорат қилинадиган деформациялар зонасининг кенглиги, ўзан ва ирмоқларнинг энг катта емирилиш чуқурлиги ва башорат қилинадиган ҳолати (профили). | |
|
Қайирнинг, ирмоқларнинг, ўзаннинг, унинг қирғоқлари гидроморфологик кўрсаткичларининг комплекси: ўсимликлари, рельефи, грунтлари, юқори (баланд) сув босиш ва уларнинг пасайиш шароитлари, оқим йўналишлари, тезликлари, қияликлари, баланд сувлар қолдирган излар ва баҳорий муз оқишларининг излари, ётқизиқлар, йиғилган ва емирилган участкалар, ўзан ётқизиқлари, уларнинг қирғоқ деформациясига таъсири (ўзан жараёни ва қайир деформациясини ҳисобга олган ҳолда), қайир массивининг тури, дарёда кечув жойларининг мавжудлиги, улар чекланган даврлар ва б. Водийнинг гидроморфологик тафсилоти, унинг кенглиги, ёнбағирларнинг баландлиги, профили; деформация жараёнлари. | |
|
Сув объектларининг I гуруҳ мураккабликдаги ўтиш жойлари | |
|
Ўтиш жойларининг сони |
Водийнинг гидроморфологик тафсилоти (ёнбағирларнинг кенглиги, баландлиги, профили, жарланганлиги, серилдизлиги, мустаҳкамлиги, ўзан ва қайирнинг кенглиги ва ўнқир-чўнқирлиги, ўзан қирғоқларининг баландлиги, профили, мустаҳкамлиги, деформация жараёнлари). |
|
Сув объектларининг I , II ва III гуруҳ мураккабликдаги ўтиш жойлари | |
|
Кемалар ҳаракатининг мавжудлиги, сув объектларининг кема ҳаракатланиш шароитлари бўйича турлари, синфи, кемалар сув усти габаритларининг сув сатҳидан баландлиги (кемалар ҳаракатларининг келажакда ривожланишини ҳисобга олган ҳолда). Амалдаги ва лойиҳаланаётган гидротехник иншоотлар ва уларнинг ўтиш жойлари участкаларида гидрологик режимга таъсири тўғрисида маълумотлар. | |
|
11.5 жадвал | |
|
Ҳаво линиялари ва подстанцияларга инвестициялар киритишни ва қурилиш лойиҳасини асослашни ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган метеорологик кўрсаткичлар | |
|
Ҳаво линиялари трассаси ва подстанция жойлашадиган жойни танлашда |
Танлаб олинган ва келишилган ҳаво линиялари трассаси ва подстанция майдончасида |
|
Атмосферанинг табиий манбалар (шўрхоклар, шўр кўллар ва б.) ва саноат корхоналари чиқиндилари билан ифлосланиш шароитларини характерловчи кўрсаткичлар |
Ҳаво ҳарорати: ўртача ойлик ва ўртача йиллик; абсолют минимум ва максимум, абсолют минимумлардан ўртачаси; энг совуқ беш кунлик ва яхвонликнинг ҳисобийлари; илиқ ва совуқ даврларнинг давомийлиги; |
|
Шамол: саккиз румб бўйича йўналишларнинг такрорийлиги ва штилларнинг ойлик ва йиллик такрорийлиги; ўртача ойлик ва ўртача йиллик тезлиги, берилган такрорийликдаги кузатилган максимал ва ҳисобий максимал тезликлар; кучли шамоллар кузатилган ўртача ва энг кўп кунлар; | |
|
Иқлим параметрлари — шамол бўлган пайтда ва шамолсиз максимал яхвонлик режимларида ҳамда яхвонлик пайтидаги максимал шамол босимида: яхвонлик деворининг эквивалент қалинлиги, яхвонлик пайтида шамол босими; | |
|
Асосий иқлим параметрлари (регионал хариталар ва маълумот — услубий материаллар бўйича) |
Ойлик ва йиллик момоқалдироқли кунлар сони, момоқалдироқларнинг ўртача йиллик давомийлиги — соатларда, тоғли туманларда булутлар орасидаги чақмоқлар ерга берган разрядларининг сони; |
|
Ойлик ва йиллик қор бўронли ва қум бўронли кунлар сони; | |
|
Ойлик ва йиллик туманли ва шудрнгли кунларнинг ўртача ва энг кўп сони; | |
|
Ойлик ва йиллик атмосфера ёғинларининг илиқ ва совуқ даврлар бўйича ва йил бўйи ўртача йиғиндиси, қаттиқ, аралаш ва суюқ ёғинларнинг ойлик ва йиллик миқдори (умумий миқдоридан фоиз ҳисобида); | |
|
Қор қатламининг ўн кунликдаги ўртача қалинлиги, энг қалин қатламга нисбатан (доимий рейка бўйича) йиллик ўртача, максимал ва минимал қалинлиги, қор қатламининг зичлиги, унинг пайдо бўлиш ва йўқ бўлиш санаси, ҳисобий қор босими. Ойлик ўрта музлаш чуқурлиги, энг катта ва энг кичик чуқурликларнинг ўртачаси. | |
|
|
11.6-жадвал |
|
Ўтиш жойларининг мураккаблик даража гуруҳи |
Магистрал қувурўтказгич трассаси кесиб ўтадиган сув объекти ўтиш жойининг шароитлари |
|
I |
Ёз чилласида трасса билан кесишувчи створ учун сув сатҳининг кенглиги 30 метргача (ўртача чуқурлиги 1,5 m). |
|
II |
Худди юқоридагидай, 1,5 m ўртача чуқурликда 31 дан 75 m гача |
|
III |
Худди юқоридагидай, 75 m дан кам, аммо 90 фоиз таъминланганликда сув сатҳи туришининг 20 кунлигида сув босиш зонаси 500 m дан ортиқни ташкил қилади. |
| 11.7-жадвал | ||
| Табиий шароитлар тафсилоти | Магистрал қувурўтказгичлар қурилишини лойиҳалашни асослашни ишлаб чиқиш учун ўтказиладиган муҳандислик гидрометеорология изланишларида аниқланадиган гидрометеорологик кўрсаткичлар | |
| Трасса йўналишини танлашда | Трассанинг танлаб олинган йўналишида қўшимча | |
| Магистрал қувурўтказгичлар трассалари учун | ||
| Иқлим | Ҳаво ҳарорати ва намлигининг, атмосфера ёғинларининг, шамолнинг экстремал ва ўртача миқдорлари; қор қопламининг энг юқори баландлиги ва грунтнинг музлаш чуқурлиги; атмосфера ҳодисалари. | Грунтларнинг ўртача ва энг чуқур музлаш чуқурлиги ҳамда музлаш даврининг ўртача давомийлиги; тупроқ юзасининг ойлик ва йиллик ўртача ҳарорати ва уларнинг чуқурлик бўйича тақсимланиши; яхвонлик — совуқ-нам ҳаво ётқизиқларининг оғирлиги. |
| Кичик ўтиш жойлари учун | ||
| Дарёларнинг гидрологик режими | Трассанинг характерли участкалари бўйича тахминан баҳоланган ўтиш жойларининг сони. | Сувнинг ҳисобий энг баланд сатҳи*, сувнинг ҳисобий максимал сарфи **, ўзан тубининг емирилиши (ювилиши) мумкин бўлган энг катта чуқурлик; иншоотлар хизмат қилишининг охирида ювилиши мумкин бўлган чуқурликнинг башорати. |
| Катта ва ўрта ўтиш жойлари учун | ||
| Дарёларнинг гидрологик режими | Сувнинг энг баланд ҳисобий сатҳи; баҳорги муз юришининг энг баланд ва энг паст сатҳи; оқимнинг сув юзаси ва сув тагидаги ўртача ҳамда максимал тезлиги; сув ҳароратининг 12о S даража ўртача ва чекка саналари ***, сувнинг муздан ҳоли бўлган даврдаги лойқалиги ***, чўкиндилар оқиб келиши ва сув тубидаги уюмларнинг параметрлари ***. | |
| Ўзан ва қайир деформацияси | Ўзан туби емирилишининг энг катта чуқурлиги; ўзан туби емирилишининг башорат қилинган профили; берилган давр ҳолатига ўзан ва қайирнинг башорат қилинган деформацияси. | |
|
|
11.8-жадвал |
|
Табиий шароитлар тафсилоти |
Дарё транспорти объектларини лойиҳалаш учун муҳандислик гидрометеорология изланишларида аниқланиши керак бўлган гидрологик кўрсаткичлар |
|
Сувнинг сатҳлари |
Гидрологик режим ва характерли сатҳлар фазалари кириб келадиган ўртача ва чекка саналар; характерли ҳисобий ва кунлик ҳар хил эҳтимолликда таъминланган сатҳларнинг туриш давомийлиги ва таъминланиш эҳтимоллиги. |
|
Сув ва чўкиндиларнинг сарфи |
Сувнинг ҳисобий максимал ва минимал сарфи; сув сарфининг сатҳ, лойқалик, чўкиндилар сарфи билан боғлиқлик графиклари; дарё сувининг унинг ирмоқлари бўйича тақсимланиш фоизларининг эгри чизиқлари. |
|
Сув юзасининг нишаблиги |
Сув сатҳи юзасининг бўйлама профили, нишабликларнинг ва сув пасайиши (тушиши) билан боғлиқлиги. |
|
Оқим тезлиги |
Оқимнинг энг катта ва ўртача тезлиги, шу жумладан, саёзликларда сатҳлар ўзгаргандаги оқимлар тезликлари. |
|
Музлаш шароитлари |
Очилишдан олдин баҳорги муз юриши даврида музнинг мустаҳкамлиги, муз бўлакларининг ўлчами, уларнинг ҳаракат тезлиги ва қирғоққа яқинлашиш бурчаги, муз уюмлари ҳосил бўладиган жойлар, уларнинг баландлиги, эни ва узуглиги, муз тиқинларининг мавжудлиги ва такрорийлиги, муз фазаларининг пайдо бўлиш муддатлари. |
|
Тўлқинланиш |
Ҳисобий сатҳларда турли миқдорларда таъминланган тўлқинланиш кўрсаткичлари ва уларнинг такрорланиб туриши, тўлқинланиш даври (оқимни ҳисобга олган ҳолда дарёларда). |
|
Ўзан жараёнлари |
Жараённинг тури, ривожланиш даражаси, деформациянинг тафсилоти, ювилишнинг (емирилишнинг) энг катта чуқурлиги, чўкинди босиш миқдори ва ўзан ҳодисаларининг башорат қилинган жойи. |
|
Сувнинг кимёвий таркиби |
Кимёвий таркиб нормаллаштирилган асосий ингридиентларининг таркиби. |
ИЛОВА