14.06.2023 йилдаги ПФ-95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.06.2023 йилдаги ПФ-95-сон
Date of entry into force
15.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда болаларнинг дам олишини ташкил этиш, уларни соғломлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга доир муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, болалар оромгоҳлари фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилиб, соҳадаги бошқарув ягона тизим асосида йўлга қўйилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар оромгоҳлари фаолиятини ягона тизим асосида йўлга қўйиш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва оромгоҳларга ёшларни жалб этиш қамровини кенгайтириш мақсадида 65 та болалар оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимига ўтказилиб, бошқа ташкилотлар тизимида бўлган 35 та болалар оромгоҳларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартиришни тақиқлашни назарда тутувчи рўйхат тасдиқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар оромгоҳларида мавсумдан ташқари вақтларда дам олиш масканлари фаолиятини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг дам олишларини тизимли йўлга қўйиш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этишда болалар оромгоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим болалар соғломлаштириш оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилганлиги ҳамда айримларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартириш тақиқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ негизида Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таътил пайтларида болаларнинг мароқли дам олишлари учун қулай имкониятлар яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда болалар оромгоҳларини молиявий соғломлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш бўйича айланмаларга қўшилган қиймат солиғи солинмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, ўқув-машқ базалари ва болалар-соғломлаштириш оромгоҳлари эгаллаган ерларга ер солиғи солинмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реализация қилишга доир айланмалари солиқ солинмайдиган айланмалар бўлган чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматларни олиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар реализация қилинган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи ва уларни сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган объектлар мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков)га Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари вақтда ташкил этилган дам олиш масканлари (дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари)нинг ушбу йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган даромадлари 2026 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари вақтда ташкил этиладиган дам олиш масканлари (дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари)ни мажбурий сертификатлаштириш талабини бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-95-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-95-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5527-сон Фармонига 2-илованинг 20-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонига 5-илованинг 5-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6167-сон Фармонига 1-илованинг 8 ва 15-позициялари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги «2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4916-сон қарорининг 4-иловасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-позиция чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳдаги «**Бўш ер майдони хатловдан ўтказилиб, ортиқча ер майдони маҳаллий ҳокимлик захирасига олинган ҳолда, белгиланган тартибда савдоларга чиқарилади» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-168-сон қарорига 2-илованинг 73, 367, 519, 530, 532, 759, 1377 ва 1411-позициялари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги «Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-427-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «оромгоҳларга» сўзидан кейин «ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали уларнинг аъзоларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «в» кичик банди билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги оромгоҳларни муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари шаклида ташкил этиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат органлари ва ташкилотларида жамоа шартномаларига мувофиқ ўз ходимлари томонидан фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархи иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, молиявий имкониятига қараб, тўлиқ миқдорда ёки унинг бир қисми тўлаб берилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилари билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига белгиланган тартибда тақсимланадиган ижтимоий солиқ тушумларнинг бир қисми қуйидаги харажатларни қоплашга йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни санаторийларда соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархининг бир қисмини қоплаш учун ижтимоий солиқ тушумидан ажратмани ҳисобга олган ҳолда оромгоҳларга ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали унинг аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи миқдорида компенсация бериш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Комиссия қарори асосида болаларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштириш ишлари босқичма-босқич мактаб таътиллари (ёзги, кузги, қишки ва баҳорги) даврида ташкил этилади, қолган вақтларда оромгоҳлар дам олиш маскани сифатида фаолият юритади. Бунда дам олиш масканининг сертификатлаштирилиши талаб этилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

24.

«Шабада» болалар оромгоҳи

Китоб тумани, Қайнар қишлоғи

6,10

1119,82

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46 ва 64-позициялари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 571-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

571.

Собиқ ҳарбий қисм бино ва иншоотлари

Фарғона тумани, Навкент МФЙ

3,40

1 376,00

Фарғона тумани ҳокимлиги

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 66 –– 69-позициялар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

66.

Болалар оромгоҳи бино ва иншоотлари

Оҳангарон тумани, Санам МФЙ

20,30

4 193,9

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси

67.

«Транспортчи авлод» болалар оромгоҳи

Оҳангарон тумани, Қўрама ҚФЙ, Бешқўл қўрғони

30,00

8811,20

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

68.

«Чотқол» болалар оромгоҳи

Бўстонлиқ тумани, Юсуфхона қўрғони

18,00

7202,00

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси

69.

«Космос» соғломлаштириш оромгоҳи

Бўстонлиқ тумани, Кўктўнли МФЙ

13,76

1 308,00

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ: объектларнинг ер участкаси ҳамда бино ва иншоотлар майдонига кадастр ҳужжатларига мувофиқ аниқлик киритилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17 ва 18-позициялари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 36-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

36.

«Кимёгар» болалар оромгоҳи

Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғи

2,80

3 658,61

«Maxam-Chirchiq» АЖ

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 06/23/95/0372-сон)