12.06.2023 йилдаги ПҚ-185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.06.2023 йилдаги ПҚ-185-сон
Date of entry into force
13.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги ПҚ-118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилишда тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва солиқ имтиёзларини бериш орқали рағбатлантириш шунингдек, соҳага хусусий секторни жалб қилиш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги ПҚ-118-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шериклар томонидан кўмир маҳсулотлари захирасини яратишга бюджетдан режалаштирилган маблағлар доирасида олдиндан 50 фоизгача бўнак маблағларини молиялаштириш ва қолган маблағларни 1 сентябрга қадар молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хом ашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари хусусий шерикларнинг энг мақбул таклифларини танлаб олишда Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларида жойлашган объектлар учун хусусий шериклар маблағлари улуши камида 30 фоиз ва ундан юқори бўлишига рухсат бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 12 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-185-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-185-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги ПҚ-118-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ва вилоятлар» сўзлари «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хусусий шерикка ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд соз ҳолатида бўлган иситиш қозонларидан фойдаланиш, биринчи босқичда эски ва самарасиз қозонларни алмаштириш ҳамда кейинги босқичларда лойиҳа давомида қолган қозонларни алмаштириш ҳуқуқи берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахмонов), Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдуразаков) ва Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х. Бозаров)» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2-иловада белгиланган ҳудудлар бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хусусий шерикка ижтимоий соҳа муассасаларининг фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва иншоотларини фойдаланиш учун вақтинчалик ижарага бериш ёки омборхона қурилиши учун ер участкасини (ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи берилмаган ҳолда) ажратиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтлари — электрон тендер (танлов) савдолари платформалари орқали ва (ёки) Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши қарорлари асосида энг мақбул таклифлари асосида танлаб олинади ва танлов асосида жалб қилинган лойиҳа институтлари билан Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ўртасида шартномалар расмийлаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш харажатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шериклар томонидан кўмир маҳсулотлари захирасини яратишга бюджетдан режалаштирилган маблағлар доирасида олдиндан 50 фоизгача бўнак маблағлари молиялаштирилади ҳамда қолган маблағлар 1 сентябрга қадар молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоизни, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларида (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектлар учун камида 30 фоизни ҳамда объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни бошқариш ва эксплуатация қилиш даври давомида хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар, шунингдек, мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳамда энергия ресурсларини тежаш ҳисобига иқтисод қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларда (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектларнинг эксплуатация харажатларига 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан қўшимча 30 фоизгача маблағ ажратилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим ҳудудларда ижтимоий соҳа иситиш тизими табиий газдан кўмирга ўтказилишини ҳамда кўмир харажатларининг нормалари ва нархини ошишини инобатга олиб, маҳаллий бюджет параметрларида эксплуатация харажатлари учун кўзда тутилган маблағларни ҳисоб-китобларга кўра оширишга рухсат берилади ва улар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ёки мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик энергияси йўқотишларини камайтириш ва объектнинг энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари кўзда тутилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлари ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари тўлақонли фаолият кўрсатиши учун масъул ва шахсий жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хом ашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида хусусий шерикка ўз мажбуриятларини бажаришга ҳар томонлама, шу жумладан кўмир ёқилғисини муддатидан олдин жамлаб қўйишда амалий ёрдам кўрсатсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хусусий шериклар маблағларининг улуши камида 50 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларда (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектлар учун камида 30 фоиз ва ундан юқори бўлиши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «шундан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун 250 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятига 50 млрд сўмдан маблағ ажратсин» сўзлари «ажратсин ҳамда давлат-хусусий шериклик битими расмийлаштирилишига қараб молиялаштириб борилишини таъминласин» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 07/23/185/0361-сон)