1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Маданий мерос агентлиги | Илмий-эксперт кенгаш | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданий мерос бошқармалари | Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи, И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Ўзбекистон замонавий санъати музейи, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари тарихи ва маданияти давлат музейлари, Термиз археология музейи, Ангрен шаҳар тарихи музейи, Чирчиқ шаҳар тарихи музейи, Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи, Оққўрғон тумани ўлкашунослик музей-мемориали, «Ипак йўли» давлат музейи | «Бухоро», «Шаҳрисабз», «Самарқанд», «Термиз», «Қўқон», «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхоналари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Маданий мерос илмий-тадқиқот институти | Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи, Абдулла Қодирий мемориал музейи, Мухтор Ашрафий уй-музейи, Ойбек уй-музейи, Сергей Бородин уй-музейи, Сергей Есенин мемориал музейи, Тамарахоним уй-музейи, Тўра Сулаймон уй-музейи, Усмон Юсупов мемориал уй-музейи, Юнус Ражабий уй-музейи, Ўрол Тансиқбоев уй-музейи, Ғафур Ғулом уй-музейи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий марказлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси, «Ўзбек — Туркман дўстлик уйи» ва «Улли ҳовли» мажмуаси» дирекцияси, Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекцияси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Мозийдан садо» журнали таҳририяти | Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти («Археологик топилмалар фонди» ноёб илмий объекти билан) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Функциялар |
Амалга ошириш муддати |
|
1. |
Реставраторлар малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш. |
2023 йил октябрь |
|
2. |
Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш. | |
|
3. |
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қўриқланадиган теграларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
2023 йил ноябрь |
4-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Маданий мерос агентлигининг марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармаларининг тузилмалари, штат жадвали ҳамда низомларини тасдиқлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил 1 июль |
Маданий мерос агентлиги |
|
|
2. |
Маданий мерос соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш, маданий мерос объектлари, музейлар ва музей-қўриқхоналарда аҳоли учун тезкор қайта алоқа тизими (телеграм бот, қисқа рақам, электрон портал)ни йўлга қўйиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил 1 июль |
Маданий мерос жамғармаси |
Маданий мерос агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
3. |
Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси |
2023 йил 1 август |
Маданий мерос агентлиги |
|
|
4. |
Маданий мерос соҳасида рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишларни қайта кўриб чиқиш, рақамли ресурсларни оптималлаштириш ва мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса бериш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил 1 сентябрь |
Маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Маданий мерос жамғармаси |
Маданий мерос агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
|
5. |
Вилоят, туман ва шаҳарлар бош режаларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга оид талабларга мувофиқлиги юзасидан аудит ўтказиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб режа асосида |
Маданий мерос агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
|
6. |
Реставрация мавсумининг қисқалигини инобатга олиб, Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси, Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ҳамда Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалари Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан унга сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддатда кўриб чиқилишини таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июнь ойидан бошлаб, доимий |
Ушбу бандда белгиланган мақсадлар учун ажратилган маблағлар |
Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази, Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
7. |
Республика болалар кутубхонасини унинг амалдаги молиялаштириш манбалари, штат бирликлари ва моддий-техника базасини сақлаб қолган ҳолда Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига ўтказиш. |
Амалий чора-тадбирлар, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил август |
Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
|
|
8. |
Маданий мерос объектларини кино ва сериаллар тасвирга олиш учун локациялар сифатида ҳамда уларнинг тасвирларидан почта маркалари ва почта варақаларида фойдаланиш орқали кенг тарғиб қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил октябрь ойидан бошлаб, мунтазам |
Ижрочилар маблағлари |
Маданий мерос агентлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
9. |
Ўзбекистон билан ЮНЕСКОнинг ҳамкорлигини ривожлантириш ва Миллий комиссия фаолиятини қўллаб-қувватлаш. |
Амалий чора-тадбирлар, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил 1 ноябрь |
Маданий мерос агентлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
|
10. |
Ўзбекистон музейлари уюшмасини тузиш ва Халқаро музейлар кенгаши (ICOM)да миллий комиссия мақомини олишга кўмаклашиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил 1 ноябрь |
Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
|
11. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 237-бандига мувофиқ, 2024 йилда Ижодий иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференциясини (WCCE) ўтказиш ишларини жадаллаштириш. Бунда: Тошкент шаҳрида Француз маданият маркази, Замонавий санъат маркази ва 2 та арт-резиденцияни очиш; халқаро жамоатчилик учун Ўзбекистон ижодий иқтисодиётини бирлаштирувчи платформа сифатида Ўзбекистон давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тақдимотини ўтказиш; маданият ва тадбиркорлик фаолиятининг намунаси сифатида Абулқосим мадрасасида ижодий иқтисодиёт кластерини яратиш; ушбу бандда қайд этилган объектларда тегишли қурилиш-монтаж ишларини якунлаш чораларини кўришни назарда тутиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси |
2024 йил ноябрь |
Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар |
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданий мерос агентлиги |
|
12. |
Маданий мерос соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, халқаро ташкилотлар грантларини жалб қилиш, реставрация ва сақлаш бўйича малака ошириш тадбирларини амалга ошириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил ноябрь ойидан бошлаб, мунтазам |
Маданий мерос жамғармаси, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар |
Маданий мерос агентлиги |
|
13. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 238-бандига мувофиқ, Ўзбекистон тарихининг тарихий жанг санъатини илмий ўрганиш ва намойиш қилиш орқали мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирларни тарихий-илмий, амалий ва аниқ молиялаштириш манбалари нуқтаи назаридан такомиллаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил 1 декабрь |
Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар |
Мудофаа вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
14. |
Давлат бюджетидан маданий мерос объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш ва уларнинг муҳофазасини таъминлаш, уларни реставрация қилиш ва тиклаш, шунингдек, археология ишлар учун Маданий мерос агентлигига ажратиладиган маблағларнинг йил давомида фойдаланилмаган қисми ҳар йили 20 декабрга қадар Агентлик ҳузуридаги Маданий мерос жамғармасига ўтказилишини таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йилдан бошлаб, ҳар йили 20 декабрга қадар |
Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
|
15. |
Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида сақланаётган, кўргазма учун чет элларга олиб чиқилмайдиган ноёб осори-атиқаларнинг янгиланган рўйхатини тасдиқлаш. |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси |
2024 йил 1 март |
Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
|
|
16. |
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари атрофини ободонлаштириш, тозалигини сақлаш, санитар-гигиеник шохобчаларни ташкил қилиш бўйича ягона минимал талабларни белгилаш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил 1 апрель |
Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
|
17. |
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида инклюзив шароитларни яратиш бўйича ягона минимал талабларни белгилаш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил 1 апрель |
Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
|
18. |
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари давлат реестрини тасдиқлаш. Бунда, объектнинг тўлиқ номи, даври, тоифаси, манзили, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини назарда тутиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси |
2024 йил 1 апрель |
Маданий мерос агентлиги, Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
|
19. |
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига виртуал тур (360 даражадаги медиа материаллар) қилиш имконини яратиш ва тарғиб қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 1 сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Маданий мерос агентлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
20. |
Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда музейлар соҳасини ривожлантириш стратегиясини белгилаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси |
2024 йил 1 ноябрь |
Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
|
|
21. |
Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш стратегиясини тасдиқлаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси |
2024 йил 1 ноябрь |
Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси |
|
|
22. |
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг электрон паспорти ва давлат кадастрини тўлиқ шакллантириш ҳамда уларни Маданий мерос порталига жойлаштириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил 1 декабрь |
Маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Маданий мерос жамғармаси |
Маданий мерос агентлиги |