31.05.2023 йилдаги ПФ-81-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.05.2023 йилдаги ПФ-81-сон
Date of entry into force
02.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бутун мамлакат миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар қимматбаҳо навларининг кесилишига муддатсиз мораторий амал қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, республикада ҳудуд раҳбарлари, экология ва атроф-муҳитни ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эътиборсизлиги натижасида соҳада ўтган даврда жиддий камчиликларга йўл қўйилган, айрим ҳолларда эса табиатга ва жамиятга тиклаб бўлмас даражада зарар етказилган. Хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда, айниқса, шаҳарларда ҳаво ифлосланиши бўйича ҳолат тобора ёмонлашиб бормоқда, атмосферага чиқариладиган ташланмаларнинг юкини камайтириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахтлар ва буталарни кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 44 мингга яқин, шундан 9,5 мингга яқин қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши натижасида табиатга 36 миллиард сўмлик зарар етказилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахтларнинг илдиз тизимларини бетон ва асфальт билан қоплаш, уларга турли электр чироқ ва реклама мосламаларини илиб қўйиш дарахтларнинг жиддий шикастланишига сабаб бўлмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятда ҳайвонларга, шу жумладан, уй ҳайвонлари ва қаровсиз ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда, уларни идентификация, чиплаш, вакцинация ва стерилизация қилишнинг замонавий тизими мавжуд эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда чорва моллари назоратсиз ва тизимсиз боқилиши ҳолатларининг ортиб бориши, ер ости сувларидан илмий асосларсиз фойдаланиш экотизимларнинг бузилишига, катта ер майдонлари деградациясининг ортишига ҳамда уларнинг чўлланишига олиб келмоқда, оқибатда иқлим ўзгаришининг таъсири кучаймоқда, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда экологик ҳуқуқбузарликлар юзасидан 27 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича енгил молиявий жарима жазоси қўлланилган холос;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд полигонларнинг ҳолати экологик ва санитария талабларига жавоб бермаслиги ҳамда улар фаолиятида қайта ишлаш ва утилизация технологиялари жорий қилинмаганлиги уларнинг келгусида экологик фожиа даражасидаги муаммога айланиш хавфини келтириб чиқармоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар асосида замонавий экологик мониторинг механизмини яратиш, экологик маданиятни янада ошириш, биохилма-хилликни асраш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, дарахт, буталарни экиш ва яшил ҳудудларни ташкил қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг янги тартибларини жорий қилиш орқали экологик вазиятни тубдан яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Фармон билан юклатиладиган янги вазифа ва функцияларни инобатга олиб, Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда –– Вазирлик) деб қайта номлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш. Бунда, қўшимча равишда ноқонуний кесилган дарахт ўрнига компенсациявий дарахт кўчатларини айнан дарахт кесилган жойга экиш мажбуриятини белгилаш ҳамда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллашни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга оширган ҳолда қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллашни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек, сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўрмон фонди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларини ноқонуний бериш ва улардан фойдаланиш бўйича алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларида ноқонуний бино-иншоотлар ва иморатларни қуриш бўйича алоҳида жиноят таркибини киритиш ҳамда унинг санкцияларини суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун белгиланган санкцияларга тенглаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш ва ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни ҳайвонларни боқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини белгилаш ва қўллаш тартибини қонун даражасида тартибга солиш ҳамда берилган имтиёзларни бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) барча ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш квоталарини ўрнатиш масаласини қонун даражасида тартибга солиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2023 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида «Жамоатчилик экология назоратчиси» тизими жорий қилинсин ҳамда қуйидагилар назоратчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик ҳуқуқбузарликни аниқлаш, тегишли далолатномани расмийлаштириш ва Эконазорат платформасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини амалга оширишда махсус билим ва кўникмаларни олиш учун бепул таълим олиш ва малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан кўрилган чоралар юзасидан ахборот олиш, ҳуқуқбузарга жазо тайинлаш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
самарали фаолият учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақ олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик экология назоратчилари ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва уни расмийлаштириш жараёнида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда маълумотларнинг ҳаққоний тайёрланишига мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида қўшимча 6 та штат бирлигидан иборат бўлган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси (кейинги ўринларда –– Бошқарма) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида жами 30 та штат бирликлари ажратилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура тизимида жорий этилаётган 37 та штат бирлиги Вазирлик тизимининг умумий штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига ажратилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлик тузилмасида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси (кейинги ўринларда –– Инспекция) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқлов ходимлари ҳамда ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликларидаги давлат инспекторлари (ўрмон инспекторлари) штат бирликлари Инспекцияга ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция давлат экологик назоратини амалга оширишда унга нисбатан Вазирликнинг қонунчиликда белгиланган вазифалари, ваколатлари ва ҳуқуқлари татбиқ этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Инспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекцияга тегишли автотранспорт воситалари «ECO» давлат рақамларининг махсус сериясига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар Инспекцияга унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар унинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республиканинг туман ва шаҳарларида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимини тубдан такомиллаштириш, салбий таъсирнинг юзага келишини прогнозлаш механизмининг қуйидаги тартиблари ўрнатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) республика ҳудудлари бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 31 декабрга қадар туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар 1-иловага мувофиқ харид қилинади ва ўрнатилади. Бунда:
(8-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик станциялар Вазирлик томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидлар республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган ссуда маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2026 йил якунига қадар республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади;
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2027 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар маълумотлари атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш орқали визуаллаштирилиб, расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини сифатли олиб бориш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган графикка асосан 2025 йил 1 июлга қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга, 2025 йил якунига қадар –– II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилсин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг санитар ҳимоя зоналарини автомат стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншоотлари ва автоматик мониторинг тизимларини ўрнатиш учун хўжалик юритувчи субъектларга халқаро молиявий институтларнинг маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 июлдан бошлаб мазкур бандда кўзда тутилган ускуналарни ўрнатган (ёки шартномага асосан 15 фоиздан ортиқ тўловларни амалга оширган) корхоналарга атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини тенг улушларда 36 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Фармоннинг ушбу бандида кўзда тутилган ускуналарни ўрнатмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 январдан бошлаб атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва (ёки) локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни давлат экологик ва шаҳарсозлик экспертизаларидан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланган объектларни, уларни ўрнатмаган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирликнинг Миллий табиий мерос объектлари рўйхатини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 январга қадар республиканинг миллий аҳамиятга эга табиат объектларини, шу жумладан ноёб ва такрорланмас экотизимлар, биохилма-хиллик турлари ва табиий ландшафтларни хатловдан ўтказсин ҳамда Миллий табиий мерос объектлари рўйхатини тасдиқлаб, эълон қилсин ва доимий равишда янгилаб борсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 августдан бошлаб ЮНЕСКОнинг халқаро конвенция талабларига асосан Ўзбекистон табиий мерос объектлари номинацияларини белгиланган тартибда ЮНЕСКО рўйхатига тақдим этиш чораларини кўриб борсин.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликнинг республиканинг яшиллик даражасини ошириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирларни ташкиллаштириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш ҳамда ўрмончилик ва ўрмон кўчатчилигини ривожлантиришда қуйидагича тубдан янги тизимни жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) республика бюджетидан 2024 йил учун 100 миллиард сўм, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар учун 500 миллиард сўмдан маблағ ажратилади ҳамда маблағлар «Очиқ бюджет» ахборот портали ва Ўзбекистон Республикасининг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури орқали қуйидагиларга йўналтирилади:
(13-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2023 й., 06/23/199/0882-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил белбоғ», «яшил боғ» ва «яшил жамоат парк»лар ҳамда «яшил қопламалар» –– ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахт кўчатларини экиш, ер участкаларини тайёрлаш ва лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғчиликни ривожлантиришда оналик плантацияларни кенгайтириш, бу орқали сифатли уруғ ва қаламчаларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмончилик ва ўрмон кўчатчилигини ривожлантириш, шу жумладан, ёпиқ илдизли тизими билан тувакда етиштириш усулини қўллаш ва дарахт туридан келиб чиқиб, камида уч йил давомида парваришлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориш тизимларини ташкил этиш ва сув чиқариш қудуқларини ўрнатишга сарфланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳар йили шакллантириладиган ва тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури амалга оширилади;
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2023 й., 06/23/199/0882-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик томонидан экологик экспертиза ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахт кўчатларини экиш, суғориш, парвариш қилиш, «яшил боғлар», «яшил жамоат парклари», «яшил қалқон» ва «яшил қоплама» ҳимоя ўрмонзорларини ташкил этиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2023 йил якунига қадар ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг тегишлича бюджетдан ташқари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўз боғлари ташкил этилади ҳамда уч йил давомида парваришланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотларнинг боғлари туманлар (шаҳарлар) марказий ҳудудларида 50 сотихдан 2 гектаргача бўлган майдонларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғларни барпо этиш «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти ва Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ташкилоти ва ҳокимликларнинг барпо этиладиган боғлари учун ер майдонларини аниқлаш ва маблағларни ажратиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир йирик саноат корхонаси (атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи) томонидан ўз ва туташ ҳудудларида Вазирлик билан келишилган лойиҳа асосида уч йил давомида «яшил белбоғ»лар барпо этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар республика ҳаво ҳудудидан фойдаланишда учувчисиз учадиган аппаратлар парвози учун аризалар (буюртманомалар)ни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, учириш билан боғлиқ бошқа тўловлардан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кўчатчилик соҳасида профессионал меҳнат бозорини яратиш, ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон хўжаликларида кўчат етиштирувчи питомникларни ташкил этиш мақсадида, хўжаликлар ҳудудларининг узоқ муддатли ижарага бериладиган участкалари Вазирлик томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фонди участкалари фақат «E-auksion» платформаси орқали ижарага берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик экология назоратчиларига улар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, қонунчиликда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун жорий қилинган пенсияни ҳисоблаш учун иш стажини ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида уй шароитида кўчат (ниҳол) етиштириш ёки Жамоатчилик экология назоратчиси фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Белгилансинки, республикада қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар «Ноль чиқинди» (Zero waste) тамойиллари асосида янги тартиб ва механизмлар орқали амалга оширилади. Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни маиший чиқинди турларига қараб, алоҳида-алоҳида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш (Recycling) ёки куйдириш, соҳага айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча мавжуд полигонлардаги чиқиндиларнинг босқичма-босқич тўлиқ қайта ишланиши ва куйдирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни куйдириш натижасида олинадиган иссиқлик ёки электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқ бўлган қисмини аҳоли ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мавжуд энергетика ва коммуникация тармоқларига тўлов эвазига, шу жумладан «яшил тариф» қўлланган ҳолда йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Давлат бюджетидан «яшил субсидиялар» ажратиш тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик 2023 йил 1 сентябрга қадар маиший чиқиндиларнинг комплекс бошқаруви бўйича дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 августдан бошлаб хавф-хатарлик даражаси II — IV тоифа бўлган янги қурилиш объектларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисми Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
смета қийматини шакллантиришда қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш харажатлари ҳам кўзда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш ва полигонларга жойлаштириш бўйича шартнома тузиш мажбурияти белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат экологик экспертизаси хулосаси белгиланган тартибда Давлат экологик экспертизаси маркази раҳбари ҳамда унинг вилоятлар ва Тошкент шаҳри филиаллари раҳбарлари томонидан тасдиқланади, шунингдек, Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади (махсус ва ҳарбий объектлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2024 йил 1 январдан бошлаб хавф-хатарлик даражаси III-IV тоифа бўлган барча янги қурилиш объектлари лойиҳалари, шу жумладан, гидротехника иншоотлари лойиҳалари қурилиш зонасидаги иқлим билан боғлиқ хатарларни ҳисобга олиш бўйича Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан бериладиган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2024 йил 1 январдан бошлаб атроф-муҳитга таъсири бўйича I –– IV тоифаларга кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказиш жараёнида Вазирлик томонидан углерод нейтраллигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият туридан келиб чиқиб, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида ишлаб чиқариш натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газлари миқдори ҳамда углерод изини (carbon footprint) камайтиришнинг аниқ кўрсаткичлари лойиҳа паспорти билан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган кўрсаткичлар асосида углерод изини камайтириш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилади, унинг натижалари қонунчиликда белгиланган тартибда жарима ва қўшимча компенсация тўловларини қўллашга асос бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосаси ва унинг бажарилиши юзасидан олиб борилган ишлар бўйича ахборот Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 2024 йилдан бошлаб марказлашган инвестиция лойиҳалари ҳамда атроф-муҳитга таъсири бўйича I-II тоифага кирувчи фаолият турларига оид марказлашмаган инвестиция лойиҳалари белгиланган тартибда давлат экологик экспертизадан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 2024 йил 1 январдан бошлаб эксперимент тариқасида Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ атроф-муҳитга таъсири бўйича III-IV-тоифага кирувчи фаолият турларига оид лойиҳалар нодавлат ташкилотлари томонидан экологик экспертизасидан ўтказилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 2023 йил 1 июлдан бошлаб чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади. Бунда, чиқинди полигонлари ҳудудларини чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга ижарага бериш, уларни тозалаш ҳамда бўшатилган ер участкаларини реализация қилиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлик 2024 йил 1 январгача технологик жараёнларнинг экологик меъёрларга ва талабларга мувофиқлигини баҳолашга асосланган «яшил сертификатлаш» ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни экологик маркировкалаш тизимини йўлга қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирлик, Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 1 декабрдан бошлаб республикада электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этишни жадаллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида камида 2 каналли 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияларини барпо этишнинг мажбурий тартибини ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Экология жамғармаси ҳисобидан «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирлик 2023 йил 1 июлдан бошлаб аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида атроф-муҳитни ҳимоялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган «Чиқиндиларни оммавий йиғиш» (ЎзПлоггинг) умуммиллий ҳаракатини ташкил этсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сектор раҳбарлари ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, тадбирларга кенг жамоатчилик ва экофаолларни жалб этишга масъул бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат парклари, яшил боғлар, тоғли ҳудудлар, сув ҳавзалари атрофи ва бошқа атроф-муҳитга таъсири катта объектларда хайрия югуриш марафонлари, атроф-муҳитда пиёда (Плалкинг) ва велосипедда сайр қилиш (Пликинг) вақтларида чиқиндиларни саралаб йиғиш кунлари ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саралаб йиғиш кунларида мусобақалар ўтказилиб, босиб ўтилган масофа ва саралаб йиғилган чиқиндилар ҳажми асосида ғолиблар аниқланади ва Вазирлик томонидан рағбатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Республика таълим муассасаларида ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини уйғотиш, уларни табиат ҳимоячиси сифатида тарбиялаш мақсадида Вазирлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёш экологлар» ҳаракати доирасида туман, шаҳар ва республика даражасида атроф-муҳит муаммолари юзасидан «Табиатга меҳр» инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танловини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида «Табиат мадҳияси» (мусиқа ва матни) учун танлов эълон қилиш ва ғолибларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни асраб-авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналарга бағишлаб тадбирларни ташкил этиш ва унда «Ёш экологлар» ҳаракати фаолларини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш экологлар сафини кенгайтириш мақсадида «Ёш экологлар» ҳаракати қурултойини ташкил этиш, тарихий шаҳарларда (Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм) йирик анжуманларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатга доир инновацион лойиҳа ва натижадор таклифларга эга салоҳиятли ёшлар учун «Ёш экологлар» ҳаракати кўкрак нишонини таъсис этиш орқали ёшлар жамоасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактабларининг Миллий ўқув дастурига (табиий фанлар, физика, биология, география, кимё фанлари доирасида) жами 132 соатлик «экосоат» дарсларини киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирлик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда шаҳарларда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, аҳолининг сувни тежаш ва унинг ифлосланишини камайтиришга қаратилган қуйидаги тартибни жорий этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 январдан бошлаб Нукус шаҳрида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида «Тежамкор уй» ва «Тежамкор хонадон» рейтинг тизимини ишга тушириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йил якунига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйларни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолиб хонадон ва уйларга Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламаларини бепул ўрнатиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур тажрибани 2025 йилдан бошлаб Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Университетга ўқув адабиётларини сотиб олиш, илмий тадқиқотларни ҳамда инновацион ишларни олиб бориш фаолиятини молиялаштириш учун Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига келиб тушадиган маблағларнинг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вазирлик экотуризм, тоғ, ов ва сафари туризм соҳасини янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари ва миллий табиат боғларининг (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно) имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда тегишли инфратузилма объектларини барпо этиш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга муносиб шарт-шароит яратиш ва хизмат кўрсатилишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳамда Маданият ва туризм вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Табиатга саёҳат» экотуризмни ривожлантириш миллий дастурини (кейинги ўринларда –– Миллий дастур) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда –– экоҳудудлар) туризм хизматлари турларини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экоҳудудларнинг брендини яратиш ва унинг асосида тарғибот кампанияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экоҳудудларга инвестицияларни жалб қилган ҳолда «пикник» зоналар, манзарали томоша қилиш майдончалари, экоуйлар мажмуаси, юрта, «глэмпинг» ва кемпинг лагерлари ҳамда ташриф марказлари (visitor center) ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда осма дор йўллари, электромоторли қайиқ, қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва квадроцикллар, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционлар, аэростатлар, «рафтинг» ва «флайбординг», ғилдирак устидаги уйлар ва ер усти транспорт воситалари каби туризм хизматларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича ихтисослаштирилган питомникларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғли ва чўл ҳудудларда экстремал туризмни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экоҳудудларда янги туризм хизматларини (шу жумладан, Planting Tour, Plogging Tour ва бошқалар) ва экоакцияларни ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Вазирлик ушбу бандда кўрсатилган тадбирларни ҳамда экоҳудудларда кичик экотуризм кластерларини ташкил этиш, уларни ривожлантириш мастер-режалари ва режалаштирилаётган инвестицион лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилишини Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Белгилаб қўйилсинки, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ижтимоий буюртмалар бериб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий буюртмалар доирасида Экология жамғармасидан маблағлар ажратиб боради ҳамда ўз расмий веб-сайтига бу ҳақда эълон жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилган ишлар натижаларининг умумий муҳокамасини ташкил этади ва уларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик уч ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган маблағларни ажратиш бўйича низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Вазирлик 2023 йил 1 июлгача қуйидагиларни назарда тутувчи Республикада ташкил этиладиган экологик акциялар махсус платформасини ишга туширсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни асрашга оид ташкил этилиши режалаштирилган акциялар ва лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эковолонтёрларнинг акциялар ва лойиҳаларни ташкил этишга кўмаклашиши ва уларни ўтказиш бўйича аризаларини кўриб чиқиш ҳамда Вазирлик фаолиятига кўмаклашиши бўйича маълумотларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаол волонтёрларни рағбатлантириш тартиби ва волонтёрлар жалб этиладиган йўналишлар рўйхатини жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Вазирлик Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-81-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда туман (шаҳарлар)да атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун ўрнатиладиган автоматлашган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИЧИК СТАНЦИЯЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Жами постлар сони

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

3

2.

Амударё тумани

2

3.

Беруний тумани

2

4.

Бўзатов тумани

1

5.

Қонликўл тумани

1

6.

Қораўзак тумани

1

7.

Кегейли тумани

2

8.

Қўнғирот тумани

5

9.

Мўйноқ тумани

1

10.

Нукус тумани

1

11.

Тахиатош тумани

1

12.

Тахтакўпир тумани

1

13.

Тўрткўл тумани

2

14.

Хўжайли тумани

2

15.

Чимбой тумани

1

16.

Шуманай тумани

1

17.

Элликқалъа тумани

1

жами:

28

Андижон вилояти

1.

Андижон шаҳри

3

2.

Хонобод шаҳри

1

3.

Олтинкўл тумани

1

4.

Андижон тумани

1

5.

Асака тумани

3

6.

Балиқчи тумани

2

7.

Бўстон тумани

1

8.

Булоқбоши тумани

2

9.

Жалақудуқ тумани

4

10.

Избоскан тумани

1

11.

Қўрғонтепа тумани

2

12.

Марҳамат тумани

2

13.

Пахтаобод тумани

2

14.

Улуғнор тумани

1

15.

Хўжаобод тумани

2

16.

Шаҳрихон тумани

2

17.

Қорасув шаҳри

1

жами:

31

Бухоро вилояти

1.

Бухоро шаҳри

3

2.

Когон шаҳри

2

3.

Олот тумани

1

4.

Бухоро тумани

1

5.

Вобкент тумани

1

6.

Ғиждувон тумани

1

7.

Жондор тумани

1

8.

Когон тумани

1

9.

Қоракўл тумани

1

10.

Қоровулбозор тумани

2

11.

Пешку тумани

2

12.

Ромитан тумани

2

13.

Шофиркон тумани

1

жами:

19

Жиззах вилояти

1.

Жиззах шаҳри

5

2.

Арнасой тумани

1

3.

Бахмал тумани

3

4.

Ғаллаорол тумани

2

5.

Дўстлик тумани

1

6.

Зомин тумани

3

7.

Зарбдор тумани

2

8.

Зафаробод тумани

1

9.

Мирзачўл тумани

1

10.

Пахтакор тумани

1

11.

Фориш тумани

3

12.

Шароф Рашидов тумани

1

13.

Янгиобод тумани

1

жами:

25

Қашқадарё вилояти

1

Қарши шаҳри

3

2.

Муборак тумани

2

3.

Шаҳрисабз шаҳри

3

4.

Китоб тумани

1

5.

Ғузор тумани

2

6.

Деҳқонобод тумани

1

7.

Қамаши тумани

1

8.

Қарши тумани

1

9.

Косон тумани

2

10.

Касби тумани

2

11.

Кўкдала тумани

1

12.

Миришкор тумани

2

13.

Нишон тумани

1

14.

Чироқчи тумани

1

15.

Шаҳрисабз тумани

1

16.

Яккабоғ тумани

1

жами:

25

Навоий вилояти

1.

Навоий шаҳри

4

2.

Зарафшон шаҳри

1

3.

Конимех тумани

1

4.

Кармана тумани

1

5.

Қизилтепа тумани

1

6.

Навбаҳор тумани

1

7.

Нурота тумани

2

8.

Томди тумани

1

9.

Учқудуқ тумани

1

10.

Хатирчи тумани

1

жами:

14

Наманган вилояти

1.

Наманган шаҳри

5

2.

Косонсой тумани

1

3.

Мингбулоқ тумани

2

4.

Наманган тумани

1

5.

Норин тумани

2

6.

Поп тумани

3

7.

Тўрақўрғон тумани

2

8.

Уйчи тумани

1

9.

Учқўрғон тумани

1

10.

Чортоқ тумани

1

11.

Чуст тумани

1

12.

Янгиқўрғон тумани

1

жами:

21

Самарқанд вилояти

1.

Самарқанд шаҳри

6

2.

Каттақўрғон шаҳри

2

3.

Оқдарё тумани

2

4.

Булунғур тумани

1

5.

Жомбой тумани

1

6.

Иштихон тумани

1

7.

Каттақўрғон тумани

1

8.

Қўшработ тумани

1

9.

Нарпай тумани

1

10.

Нуробод тумани

1

11.

Пайариқ тумани

2

12.

Пастдарғом тумани

1

13.

Пахтачи тумани

2

14.

Самарқанд тумани

1

15.

Тайлоқ тумани

1

16.

Ургут тумани

1

жами:

25

Сирдарё вилояти

1.

Гулистон шаҳри

3

2.

Ширин шаҳри

1

3.

Янгиер шаҳри

1

4.

Оқолтин тумани

1

5.

Боёвут тумани

2

6.

Гулистон тумани

1

7.

Мирзаобод тумани

1

8.

Сайхунобод тумани

1

9.

Сардоба тумани

1

10.

Сирдарё тумани

3

11.

Ховос тумани

1

жами:

16

Сурхондарё вилояти

1.

Термиз шаҳри

3

2.

Денов тумани

2

3.

Олтинсой тумани

1

4.

Ангор тумани

1

5.

Бойсун тумани

2

6.

Бандихон тумани

1

7.

Жарқўрғон тумани

1

8.

Қизириқ тумани

1

9.

Қумқўрғон тумани

1

10.

Музработ тумани

2

11.

Сариосиё тумани

3

12.

Термиз тумани

1

13.

Узун тумани

1

14.

Шеробод тумани

1

15.

Шўрчи тумани

1

жами:

22

Тошкент вилояти

1.

Олмалиқ шаҳри

3

2.

Ангрен шаҳри

3

3.

Бекобод шаҳри

4

4.

Чирчиқ шаҳри

4

5.

Оҳангарон шаҳри

2

6.

Янгийўл шаҳри

2

7.

Нурафшон шаҳри

2

8.

Оққўрғон тумани

1

9.

Оҳангарон тумани

1

10.

Бекобод тумани

1

11.

Бўстонлиқ тумани

4

12.

Бўка тумани

1

13.

Зангиота тумани

3

14.

Қибрай тумани

2

15.

Қуйичирчиқ тумани

1

16.

Паркент тумани

2

17.

Пискент тумани

1

18.

Тошкент тумани

1

19.

Ўртачирчиқ тумани

1

20.

Чиноз тумани

1

21.

Юқоричирчиқ тумани

1

22.

Янгийўл тумани

1

жами:

42

Фарғона вилояти

1.

Қўқон шаҳри

3

2.

Қувасой шаҳри

3

3.

Марғилон шаҳри

3

4.

Фарғона шаҳри

4

5.

Олтиариқ тумани

2

6.

Бағдод тумани

1

7.

Бешариқ тумани

1

8.

Бувайда тумани

1

9.

Данғара тумани

1

10.

Қува тумани

1

11.

Қўштепа тумани

1

12.

Риштон тумани

1

13.

Сўх тумани

1

14.

Тошлоқ тумани

1

15.

Ўзбекистон тумани

3

16.

Учкўприк тумани

1

17.

Фарғона тумани

2

18.

Фурқат тумани

1

19.

Ёзёвон тумани

1

жами:

32

Хоразм вилояти

1.

Урганч шаҳри

3

2.

Хива шаҳри

2

3.

Боғот тумани

1

4.

Гурлан тумани

1

5.

Қўшкўпир тумани

1

6.

Урганч тумани

1

7.

Ҳазорасп тумани

2

8.

Хонқа тумани

1

9.

Хива тумани

2

10.

Шовот тумани

1

11.

Янгиариқ тумани

1

12.

Янгибозор тумани

1

13.

Тупроққалъа тумани

1

жами:

18

Тошкент шаҳри

1.

Олмазор тумани

2

2.

Бектемир тумани

2

3.

Миробод тумани

2

4.

Мирзо Улуғбек тумани

2

5.

Сергели тумани

2

6.

Учтепа тумани

2

7.

Яшнобод тумани

3

8.

Чилонзор тумани

3

9.

Шайхонтоҳур тумани

3

10.

Юнусобод тумани

3

11.

Яккасарой тумани

3

12.

Янгиҳаёт тумани

2

жами:

29

Республика бўйича жами:

347

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар)лар ҳудудига жойлаштирилиши белгиланаётган атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш автоматлашган кичик станциялари мазкур ҳудудларнинг географик жойлашуви, иқлимий кўрсаткичлари ҳамда саноатлашуви инобатга олинди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш автоматик станциялари атмосфера ҳавосидаги азот диоксиди, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, аммиак, майда дисперсли заррачалар — чанг (РМ2,5 ва РМ10) ни ўлчашга ихтисослашган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Замин» халқаро жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида жорий йилда ўрнатиладиган атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш автоматлашган кичик станциялар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармонининг 11-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-116-сон Фармонига 7-банднинг «а» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Қўмита» сўзи «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-244-сон Фармонига 4-илованинг 16-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илованинг 16 ва 27-позициялари «Негизида ташкил этилаётган орган номи» устунидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-илованинг 5-позицияси «Ҳузурига ўтказилаётган орган номи» устунидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-бўлимининг номи ва «Табиат ресурслари вазирлиги» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

1758

1758

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони

3

3

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳлар қисмининг 5.11-кичик бандидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг 11-бандидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2а-илованинг 11 — 11.2 позициялари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

11.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология вазирлиги

Минэкологии

11.1

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги

Ўрмон хўжалиги агентлиги

Агентство лесного хозяйства

11.2

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги

Ўзгидромет

Узгидромет

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги «Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3617-сон қарорининг 18-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3815-сон қарорига 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Университет ректори ёки ушбу вазифани бажариш юклатилган шахсга қонунчиликка мувофиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори татбиқ этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «чиқинди полигонлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банди «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида махсус автотранспорт воситалари ва техникаларни, шунингдек, чиқинди тўплаш контейнерларини сотишдан келиб тушадиган маблағларни ҳудудий «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарининг махсус транзит банк ҳисоб рақамларига тўланишини ва Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг махсус банк ҳисоб рақамида жамланишини таъминласин ҳамда уларни махсус автотранспорт воситалари ва техникалар паркини янгилашга, шунингдек, халқаро молия институтларидан давлат кафиллиги остида олинадиган кредит маблағлари бўйича мажбуриятларни сўндиришга йўналтирсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги «Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5270-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) ҳар йили Университетга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 100 та ўрин ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган маблағлардан мазкур мамлакатлар фуқароларига иқтисодий класс тоифасидаги бир йилда бир маротаба бир марталик келиб-кетиш авиа чипталарини харид қилиш, ҳар ойда 500 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида стипендия ажратиш, ётоқхона харажатлари учун ҳар ойига 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, бой архитектураси, маҳаллий урф-одатлари ва анъаналари билан хорижий талабаларни таништириш мақсадида бир йилда икки маротаба Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига саёҳат қилиши учун 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети Васийлик кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

А.А. Абдухакимов

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори, Васийлик кенгаши раиси

З.Г. Пололикашвили

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби (келишув бўйича)

У.А. Азамов

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари

Ф.К. Умаров

Самарқанд шаҳар ҳокими

Б.Ш. Фазилов

«ERIELL Group» бошқаруви раиси

Б.Н. Абдуллаев

«Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» давлат муассасасининг Самарқанд минтақавий реставрация маркази директори

М.М. Саидов

Самарқанд археология институти директори в.б.

Г.Б. Исроилова

Хусусий туризм ташкилотлари уюшмасининг раиси

Б.А. Зуфаров

«Samarkand Touristic Centre» МЧЖ ижрочи директори

Р.Ж. Хоффман

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори, Васийлик кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгашининг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-76-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аъзоси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг бошлиқлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан бевосита лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Глобал экологик жамғармаси, Мослашиш жамғармаси ҳамда Яшил иқлим жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, тақдимнома ҳамда кўрсатмалари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Ўрмон хўжалиги агентлиги — Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг, Гидрометеорология хизмати агентлиги — Гидрометеорология хизмати марказининг вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларни (агентликлар бундан мустасно) ҳамда уларнинг таркибидаги ташкилотларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва давлат ўрмон хўжаликлари тузилмаларини (намунавий тузилмаларини) тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан техник штат бирликларини жорий қилиш ва сақлаш, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда экспертларини маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида Экология жамғармаси ҳисобидан ташаббускор ва малакали мутахассислардан иборат доимий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳлари таркибини мустақил тасдиқлаш, уларнинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 8-банддаги «Давлат экология қўмитасининг» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 9-банднинг «г» кичик бандидаги «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари «экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қарорга 1 — 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-349-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектларини ва қайта юклаш станцияларини ташкил этиш, техника ва ускуналарни харид қилиш ҳамда саралаш ускуналарини ўрнатиш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Давлат экологик экспертиза маркази Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 15-уйга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз жойлаштирилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-сон қарорига 1-илованинг 488, 901 — 910 ва 915-бандлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сон Фармонининг 1, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5580-сон Фармонининг 2-банди «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2966-сон қарори 1 — 3-бандлари ва қарорга 1 — 4 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4896-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошиси, 8-банди ва қарорга 4 — 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 24.11.2023 й., 06/23/199/0882-сон; 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон; 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 02.06.2025 й., 06/25/90/0486-сон; 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон; 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)