29.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2780-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори, 29.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2780-5
Date of entry into force
01.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2780-5]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони ҳамда 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сон «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016, 4-сон «Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2023 йил 24 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-q/q-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 27 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 24 майдаги 5-q/q-сон ҳамда Адлия вазирлигининг 2023 йил 27 майдаги 2-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарорнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университетида (бундан буён матнда университет деб юритилади) ўқитишнинг кредит-модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 21-банднинг иккинчи хатбошиси ва 56-банддаги «Ўқув-услубий кенгаши» деган сўзлар «Академик ҳалоллик кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 22-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Якуний назорат саволлари бўйича баллар миқдори тақсимоти (баҳо фоизи) университет Академик ҳалоллик кенгаши қарори билан тасдиқланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«30. Якуний назорат ўтказилаётган аудиторияга аудитория раҳбари ва кузатувчилардан бошқа шахсларнинг кириши қатъиян тақиқланади. Якуний назорат ўтказиш жараёни ректор, ўқув ишлари бўйича проректор, Ўқув-услубий бошқармасининг ва Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг раҳбарлари ҳамда ходимлари, шунингдек деканлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан назорат қилиб турилиши мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ф) 31-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«якуний назорат ўтказиш қоидаларини бузган талабаларни электрон таълим платформасида тегишли далолатнома тузган ҳолда имтиҳондан четлаштириш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 371-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«371. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабанинг мазкур Низомда назарда тутилган якуний назорат ишларини компютерда бажариш имконияти мавжуд бўлмаганда у якуний назорат даври бошланишидан камида икки ҳафта олдин ўқув ишлари бўйича проректорга мурожаат қилади. Бунда, ушбу талабанинг ногиронлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси Университет томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ёки «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси орқали мустақил равишда олинади. Мазкур бандда назарда тутилган талабалар якуний назоратни оғзаки имтиҳон шаклида комиссияга топширади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Якуний назорат ишларини текшириш якуний назорат имтиҳонлари якунланган кундан бошлаб 15 иш куни ичида амалга оширилади. Заруратга кўра (интернет тармоғида ёки электрон таълим платформасида техник носозлик юз берганда) ушбу муддат университет ректори томонидан 5 иш кунигача узайтирилиши мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Якуний назорат ишларини текшириш муддати якунланган кундан бошлаб 1 иш куни ичида натижалар электрон таълим платформасида эълон қилинади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 46-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Ўқув-услубий кенгаш» деган сўзлар «Академик ҳалоллик кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оралиқ назорат бўйича қўйилган баллдан норози бўлган талабалар баҳо эълон қилингандан бошлаб 72 соат давомида электрон таълим платформаси орқали апелляция шикояти беришлари мумкин. Бунда, талабалар ўқув дастуридаги баҳолаш мезонларига асосланиб апелляция шикоятида ўқитувчининг тақризига шикоят билдириши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Заруратга кўра (интернет тармоғида ёки электрон таълим платформасида техник носозлик юз берганда, талаба бетоблиги туфайли платформага апелляция шикоятини юклай олмай қолганда) ушбу муддат университет ректори томонидан 72 соатгача узайтирилиши мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Якуний назорат бўйича қўйилган баллдан норози бўлган талабалар баҳо эълон қилингандан бошлаб 72 соат давомида электрон таълим платформаси орқали апелляция шикоятини беришлари мумкин. Бунда, талабалар ўқув дастуридаги баҳолаш мезонларига асосланиб апелляция шикоятида ўқитувчининг тақризига шикоят билдириши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Заруратга кўра (интернет тармоғида ёки электрон таълим платформасида техник носозлик юз берганида, талаба бетоблиги туфайли платформага апелляция шикоятини юклай олмай қолганда) ушбу муддат университет ректори томонидан 72 соатгача узайтирилиши мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «55» рақами «56» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «Ўқув-услубий кенгаш» деган сўзлар «Академик ҳалоллик кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«61. Ўқув машғулотларида касаллиги ёки ҳужжат билан тасдиқланган бошқа узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг ёки талабанинг никоҳ тузиши, фарзанд туғилиши, фан, маданият ва спорт соҳаларидаги халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида, ҳарбий кафедра машғулотларида иштирок этганлик, университетнинг электрон таълим платформасида юзага келган техник носозлик) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган талабага унинг аризаси ҳамда илова қилинган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ факультет декани томонидан ўқув ишлари бўйича проректор билан келишилган ҳолда оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, талаба факультет декани номига оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат беришни сўраб, узрли сабаблар (ҳолатлар) бартараф этилган вақтдан бошлаб 15 иш куни ичида ариза билан мурожаат қилиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 71-банддаги «Ўқув-услубий кенгашда» деган сўзлар «Академик ҳалоллик кенгашида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 72-банддаги «Ўқув-услубий кенгашда» деган сўзлар «Академик ҳалоллик кенгашида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/2780-5/0308-сон)