Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
06.09.2026
06.01.2026
05.07.2024
11.08.2023
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш;
2.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 5 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3431]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8/3-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 3 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 4 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18 апрелдаги 8/3-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва чақириб олиш тартиб-таомилларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов тизимининг ишлашини таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ташкилоти — банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
билвосита эгалик қилувчи (олувчи) — тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи (акцияларни олувчи) жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим тўлов тизими оператори — тўлов тизимининг узлуксиз ишлаши ёки унинг ишидаги тўхталишлар (узилишлар) Ўзбекистон Республикаси тўлов хизматлари бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига таъсир кўрсатадиган ёки тўлов хизматлари бозорида таваккалчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган, шунингдек Марказий банк томонидан муҳим тўлов тизими жумласига киритилган тўлов тизимининг оператори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогари — тўлов тизими операторлари ёки тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) олиш учун мурожаат қилган юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдор — тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига пировардида эгалик қилувчи ёки уни назорат қилувчи жисмоний шахс (жисмоний шахслар).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан чекланмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи лицензия берилган вақтдан бошлаб вужудга келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг муассислари (акциядорлари)нинг мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқлиги;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарларининг мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган талабларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари) ҳамда ижро этувчи органи раҳбарларининг мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқлиги;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган устав фондига (устав капиталига) қўйилган талабларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг мазкур Низомнинг 7-бобида белгиланган ташкилий, техник, хавфсизлик ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талабларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда норезидент юридик ва жисмоний шахслар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши эллик фоиздан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 81-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 81-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланувчи норезидент юридик шахслар Ўзбекистон Республикасида тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиқ улушига эга бўлиши учун ушбу ташкилотларнинг устав фонди (устав капитали) 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлмаслиги керак.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар молиявий ташкилот устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлган тақдирда, чет давлатнинг назорати органи томонидан молиявий ташкилотнинг салоҳиятига берилган баҳоси эътиборга олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахслар белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва камида бир йил фаолият юритаётган бўлиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг бенефициар мулкдори ёхуд муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин эмас:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун йўналтириладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари ҳақидаги ахборот мавжуд бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ёки чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўлов тизими оператори ёхуд тўлов ташкилоти устав фондига (устав капиталига) ёки акцияларига эгалик қилишига тақиқ (чекловлар) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари) ҳамда ижро этувчи органи раҳбарларининг ишчанлик обрўсига доир талаблар
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари) ҳамда ижро этувчи органи раҳбарларининг ишчанлик обрўсига доир талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг профессионаллигини, виждонлилигини, тартиблилигини ва бошқа сифатларини тасдиқловчи, қонунчилик ҳужжатлари асосида иш юритиши ҳамда ташкилотни хатарга ва унга нисбатан ишончнинг йўқотилишига олиб келувчи ҳаракатлар қилмайди деб ҳисоблашга асос бўлувчи бенуқсон ишчанлик обрўсининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдор, муассислар (акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарларига нисбатан иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш, бошқарув тартибига қарши жиноятлар, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатининг мавжуд эмаслиги;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдор, муассислар (акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарлари террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётганлар рўйхатида мавжуд эмаслиги;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдор, муассислар (акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарларини молия соҳасида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд қарорининг мавжуд эмаслиги;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-3, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 6 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат ваколатли органи томонидан лавозимига киришишидан олдин келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган номзоднинг раҳбар лавозимига, олдиндан келишиб олинмасдан (тайинланмасдан, тасдиқланмасдан) киришганлиги ҳолатининг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислар (акциядорлар) ва ижро этувчи орган раҳбарлари ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида ўзи ҳозирда ёки илгари ижроия органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёхуд ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчиси (муассиси) сифатида ёки бошқа усулда назорат қилган ёки назорат қилаётган юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келганлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар бўлиб ишлаётган (ишлаган) юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасининг ташқи ёхуд бошқа объектив омиллар билан асосланмаган салбий молиявий кўрсаткичларга эгалигини (эга бўлганлигини) тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акционери) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат молиявий сектор назорат органи томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун қўлланилган чора ҳамда санкцияларнинг мавжуд эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг устав фондига (устав капиталига) қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг устав фонди (устав капитали) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ҳамда тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг муассислари (акциядорлари) томонидан киритилган пул маблағларидан ташкил топади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия даъвогари устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори лицензия олиш учун ариза тақдим этилган вақтда тўлиқ шаклланган бўлиши ва лицензия берилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши керак.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан, мажбурият юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотига қўйиладиган ташкилий, техник, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талаблар
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотида тўлов хизматларини кўрсатиш фаолиятини самарали амалга ошириш мақсадида қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотига тегишли ёки камида уч йил муддатга ижарага олинган ҳамда тегишли хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлган бинолар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими ва тўлов хизматларини кўрсатиш, бошқарув, ички назорат ва таваккалчиликларни бошқариш тизимларининг самарали ишлаши, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш учун малакали ва тажрибали ходимлар;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолиятининг хусусияти ҳамда ҳажмини инобатга олган ҳолда техник қуввати етарли бўлган функционал ускуналар (компьютер, коммуникация, маълумотларни сақлаш ва тўлов тизими ишлашини таъминлайдиган бошқа техник ускуналар) ва дастурий таъминот билан жиҳозланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тизимининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг тўлов тизими ҳисоб-китоб банки бўлишга ёзма розилиги (шартнома нусхаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ҳисоб-китоб банки ва эквайринг хизматларини кўрсатувчи банк тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти билан тузиладиган шартнома доирасида кредит, ликвидлилик, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир талабларга риоя этиш ҳамда таваккалчиликларни бошқаришда масъул ҳисобланади.
(17-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаши ҳамда ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиши шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ахборот тизимларини «Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 3513, 21.05.2024 йил) мувофиқ ташкил этиши зарур.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг ахборот тизимлари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
серверлар Oʻz DSt 2875:2014 «Датамарказларга қўйиладиган талаблар. Инфратузилма ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш» стандартидаги датамарказларда жойлаштирилганлиги;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архивлаш, антивирус, виртуал тармоқ, тармоқ муҳофазаси, мониторинг, тажовузларни аниқлаш, идентификация, назорат қилиш ва бошқа қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги тизимлари мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тунги вақтда қўриқлаш ва огоҳлантириш қурилмалари билан жиҳозланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизими операторларида PCI DSS стандартларига риоя этилиши бўйича сертификат бўлиши керак. Агар ушбу сертификатлар лицензия олиш учун ҳужжат топшириш вақтида мавжуд бўлмаса, банк карталарига доир ахборотларга ишлов бериш фаолияти бошлангунга қадар тақдим этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти операцион таваккалчиликни баҳолаш ҳамда операцияларнинг таъсирини таҳлил қилиш асосида фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлаш режасини ва захира режаларини ишлаб чиқиши ҳамда Марказий банкка тақдим этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолияти узлуксизлигини таъминлаш режаси қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган ресурслар тўғрисидаги янгиланган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режани амалга ошириш учун масъул бўлган гуруҳ аъзолари, уларнинг вазифалари ва мажбуриятлари, ички ва ташқи алоқа каналлари бўйича янгиланган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узилишлардан кейин тизимни қайта тиклаш учун маълумотларнинг нусхаларини захирага олиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим фаолиятининг ишдан чиқиши ва бузилишлар содир бўлганда, амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни стресс тестдан ўтказиш даврийлиги ва усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов хизматларини кўрсатиш тўхтатилганда, тугалланмаган тўлов операцияларининг бажарилишини таъминлаш ва мавжуд шартномаларнинг бекор қилиниши ҳолларида кўриладиган чора-тадбирлар тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захира режалар фавқулодда ҳодисалар юз берганда, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг аппарат дастурий мажмуалари, ходимлари ҳамда аутсорсингга топширилган хизматларнинг ҳаракати билан боғлиқ жараёнларни ўз ичига олиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Банклар тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банкка лицензия олиш тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон ёки ёзма шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк бошқарувининг тўлов тизимини ташкил этиш ҳақидаги қарорининг кўчирма нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин икки календарь йил учун тўлов тизимини ривожлантиришга доир бизнес-режа, унда тўлов тизимини ташкил этишнинг мақсадлари ва режалаштирилаётган натижалари, шу жумладан бозор ва инфратузилма омилларининг таҳлили кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимининг қоидалари, шу жумладан антифрод тизимининг тавсифи.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Банк ҳисобланмайдиган лицензия даъвогари тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банкка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон ёки ёзма шаклдаги лицензия олиш тўғрисидаги аризани тақдим этади ҳамда аризага қуйидагиларни илова қилади:
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарининг бухгалтерия баланси ва охирги ҳисобот санасига доир молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарининг ижро органлари раҳбарлари ва аъзолари тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлган бизнес-режа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таваккалчиликларни бошқариш тизими тўғрисидаги, шу жумладан мижозларнинг пул маблағлари бут сақланишини таъминлашга доир талаблар ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик тизимлари, назорат механизмлари ҳамда тизимлари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик сиёсати ҳақидаги, шу жумладан таваккалчиликларни батафсил баҳолашни ўз ичига олган ҳужжат, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни ҳамда тўлов хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун таваккалчиликларни, шу жумладан фирибгарлик ҳамда конфиденциал ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича кўриладиган чораларнинг тавсифи;
(23-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бажарилишини таъминлаш чораларининг тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Марказий банк томонидан лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Банк ҳисобланмайдиган лицензия даъвогари тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс ваколатли органининг тўлов тизимини ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимининг қоидалари, шу жумладан антифрод тизимининг тавсифи;
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг тўлов тизими ҳисоб-китоб банки бўлишга ёзма розилиги (шартнома нусхаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лицензия даъвогари тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда тўлов ташкилотининг тўлов тизими оператори ва иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини ҳам илова қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ҳисоб-китоб банкларининг ҳисобварақларига тўловларни амалга ошириш режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловларнинг якунланганлиги ва чақириб олинмаслиги ҳолатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк иш куни давомида фойдаланиладиган маблағлар миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов фармойишларини чақириб олиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензия даъвогари томонидан тақдим этиладиган бизнес-режада яқин икки календарь йил учун тўлов тизимини ривожлантириш, шу жумладан тўлов хизматлари соҳасидаги фаолиятни ташкил этишнинг мақсадлари ва режалаштирилаётган натижалари, тўлов хизматлари бозори ва инфратузилмасига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили кўрсатилади. Бизнес-режада қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг нормал ва барқарор ишлашини таъминлаш учун мавжуд тизим ҳамда жараёнлар, техник ва молиявий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган ва бозор нархларига асосланган ҳисоб-китоблар, бунда икки йил давомида даромад ва харажатлар прогнози акс эттирилиши зарур;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилиши режалаштирилаётган операциялар ҳажми ва қиймати, мижозлар сони, нархлар, транзакция бўйича маълумотлар, рентабелликнинг кутилаётган ўсиши каби асосий кўрсаткичларни ўз ичига олган фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий қарздорликлар ва асосий воситаларнинг таснифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капитал ҳақидаги маълумот, шу жумладан, устав капиталининг миқдори, таркиби, манбалари тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов хизматлари бозоридаги ўрни, тўлов хизматлари фойдаланувчилари ва иштирокчилари доираси, хизмат кўрсатиш каналларидан фойдаланиш бўйича маркетинг режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни амалга ошириш учун техник воситалар ва зарур манбалар тавсифи, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ва рўйхатга олиш тизимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензия даъвогари таваккалчиликларни бошқариш тизими тўғрисидаги, шу жумладан мижозларнинг пул маблағлари бут сақланишини таъминлашга доир талаблар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш ёки бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат функциялари, жумладан комплаенс назорат қилиш учун масъул бўлган шахс (шахслар) маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарининг аутсорсингга топшириладиган функцияларини кузатиш ва назорат қилиш усулининг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агент ва субагентларини мониторинг қилиш ва назорат қилиш тартибининг тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лицензия даъвогари томонидан тақдим этиладиган тўлов ташкилотининг тўлов тизими оператори ва иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов хизматларининг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ташкилотининг тўлов тизими оператори ва иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар бўйича пул маблағлари ҳаракати ва ҳисоб-китоб тартиби ҳамда схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогарининг учинчи шахсларга аутсорсингга бериши мумкин бўлган фаолият турлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Аризани кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Марказий банк лицензия даъвогарининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кўриб чиқади ҳамда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Марказий банк лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш ҳамда лицензия даъвогарининг бино (офисларини) техник ва хавфсизлик шартларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида жойига чиқиб ўрганишлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Марказий банк лицензия даъвогарига қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогари томонидан тегишли тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия даъвогари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ бўлмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Марказий банк мазкур Низомнинг 33-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар ариза ва тақдим этилган ҳужжатларда бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, уларни бартараф этиш учун лицензия даъвогарига муддат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, Марказий банк лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда, лицензияни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогари рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва даъвогар мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия даъвогари рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Лицензия даъвогари лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, лицензияни бериш ёхуд уни беришни рад этиш лицензия даъвогарини рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кундан ошмайдиган муддатда Марказий банк томонидан амалга оширилади. Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин лицензия даъвогари томонидан берилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти лицензия бериш учун тақдим этган ҳужжатлардаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, Марказий банкни бу ҳақда уч иш куни мобайнида ёзма шаклда ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида Марказий банкка, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда Марказий банк лицензиялар реестрига тегишли ўзгартишлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бериш лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Марказий банк томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни қайта расмийлаштирганлик учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти Марказий банкнинг қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини бажармаган, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган тақдирда, Марказий банк лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунигача бўлган муддатда тўхтатиб туриши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Марказий банкнинг лицензияни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Марказий банк лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунигача бўлган муддатда тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда, кўрсатилган муддат тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш ҳақида Марказий банкка ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганидан кейин олти ойдан сўнг лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Марказий банкка ариза билан мурожаат этмаган бўлса, лицензия чақириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Лицензияни тўхтатиб туриш ва чақириб олиш тўғрисидаги маълумот тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш куни ичида лицензиялар реестрига киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Марказий банк лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига лицензияни чақириб олиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк қуйидаги ҳолларда тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилоти лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилоти тугатилганда — тугатилиш пайтидан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этилиши натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек қайта ташкил этилаётган тўлов тизими операторида янгитдан вужудга келган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилиши санасидаги фаолиятнинг лицензияланадиган айни бир турини амалга оширишга доир лицензия мавжуд бўлганда қўшиб юборилиши мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган талаблар тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимининг оператори ёки тўлов ташкилоти лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятни амалга оширмаганда ёки фаолияти олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб турилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга зид эканлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой мобайнида тўлов тизимининг оператори томонидан бартараф этилмаганда;
(49-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарори (рўйхат рақами 3431-2, 05.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизимининг оператори бўлган банкда банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотининг фаолияти уларнинг тўлов тизимлари ва тўлов хизматларини ишга тушириш бўйича барча тест синовлари якунланганидан сўнг ҳамда тўлов хизматларидан чекланмаган тарзда фойдаланиш таклиф қилинган вақтдан бошланган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Марказий банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Марказий банк лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотларидан тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида юзага келадиган масалалар бўйича тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотларидан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари асосида тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотларидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияни чақириб олиш масаласи бўйича қарор чиқариш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиясиз тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти фаолияти амалга оширилаётганлиги тўғрисида аниқланган фактлар ҳақидаги маълумотларни белгиланган тартибда тегишли органларга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятига рухсат беришга доир низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Марказий банкнинг қарорлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги АРИЗА
Қуйидаги реквизитлар билан тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беришингизни сўраймиз:
1. Тўлиқ фирма номи:_____________________________________________________________________________________________ 2. Жойлашган жойи: ______________________________________________________________________________________________ 3. Муассислар томонидан тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш юзасидан уларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этиш учун ваколат берилган шахс(ларнинг) маълумотлари: Ф.И.О.:_________________________________________________________________________________________________________ Телфон:________________________________________________________________________________________________________ Почта манзили:__________________________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили:__________________________________________________________________________________________ 4. Аризада илова қилинган ҳужжатлар руйхати ___________варақда (ҳужжатлар тикилган, рақамланган, имзоланган ва тегишли тартибда тасдиқланган бўлиши лозим) 1)_____________________________________________________________________________________________________________ 2)_____________________________________________________________________________________________________________ 3)_____________________________________________________________________________________________________________ 5. Тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия даъвогари томонидан мазкур Низомнинг 15-бандидагиамалга оширилиши режалаштирилган тўлов хизматлари турлари: 1)_____________________________________________________________________________________________________________ 2)_____________________________________________________________________________________________________________ 3)_____________________________________________________________________________________________________________ _______________ (ташкилот номи) «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонун ва лицензия талаблари ва қоидаларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун муассислар муассислар (акциядорлар) жавобгар ҳисобланади.
Ваколатли шахснинг ФИО.:
___________________________ (имзо)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3431-1, 04.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА