03.04.2023 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2023 йилдаги 137-сон
Date of entry into force
03.04.2023
Ҳужжат 03.04.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарасига доир ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган очиқ электрон танловда иштирок этган талабгорлар томонидан кўпроқ балл тўплаш мақсадида ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар ихтиёрий равишда тўланиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу қўшимча тўловлар танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланиши ва ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланиши назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз навбатида, ундирилган қўшимча тўловлар тегишли ҳудудда қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини ривожлантириш, хусусан суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий қилиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатлари ва сарфлаш тартибини аниқ белгилаш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижарасига доир қонуности ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловлар ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатлари ва сарфлаш тартибини аниқ белгилаш, шунингдек, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланиши зарур бўлган қўшимча тўловларнинг энг юқори чегарасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ер участкасининг ижарага олиш муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар ставкаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов ғолиби томонидан қўшимча тўловнинг 5 фоизи ижара шартномаси тузилгунига қадар, қолган қисми эса ижара муддатида, ҳар бир йилга тенг бўлган ҳолда тўланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини ва сарфлаш тартибини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 3 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 137-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг тўққизинчи хатбошиси «муомалага лаёқатли» сўзларидан кейин «, тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхат олинган» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига электрон ахборот алмашинув орқали юборади»;

9-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«белгиланган муддатда жавоб берилмаган ёки ижрочига қайтаришда ер участкасининг ихтисослиги ва йўналиши аниқ белгилаб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари тасдиқланган ҳисобланади»;

32-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғолиб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловни тўлашни ўз зиммасига олганда, ижарага олиш шартномаси қўшимча тўловнинг 5 фоизи операторнинг махсус ҳисобварағига шахсий кабинет орқали тўлангандан сўнг имзоланади.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб танловларда қўшимча тўловнинг 5 фоизини тўламаган ва/ёки шартнома имзолашни рад этган (муддатида имзоламаган) танлов ғолиби ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар — савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилади ва улар ушбу ҳолатни биринчи марта содир этган тақдирда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга, иккинчи марта такрорлаганда эса муддатсиз даврга танловлардан четлатилади.

Ушбу чекловлар танлов ғолиби ва унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилгунга қадар уларнинг иштирокида савдолари бошланган ва/ёки якунланган бошқа лотлар бўйича танлов жараёнларига ҳамда уларнинг натижаларига қўлланилмайди»;

33-банд «ЭРИ билан» сўзларидан кейин «ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг» сўзлари «якунланган ёки ўтказилмаган деб эътироф этилган кунда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғолиб томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловнинг оператор махсус ҳисобварағига тўланган 5 фоиз қисми ижарага олиш шартномаси имзолангандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тўлиқ ўтказиб берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғолиб томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловнинг операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган қисми ижара шартномасида инобатга олинади»;

1-илова қуйидаги мазмундаги 1а-босқич билан тўлдирилсин:

«

1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш бўйича «E-IJARA» АТга таклифлар киритади.

Заруратга кўра

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, таклифни қабул қилади ёки рад этади.

5 иш куни ичида

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» блок қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

А-БЛОК. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловлар (энг юқори балл — 36)

1.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловлар (мазкур сумма танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланади ҳамда ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланади)*

ер норматив қийматининг 1 баробарига тенг миқдорда

10

ер норматив қийматининг 2 баробарига тенг миқдорда

20

ер норматив қийматининг 3 баробарига тенг миқдорда

30

ер норматив қийматининг 4 баробарига тенг миқдорда

36

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» блокда:

номи «Талабгор ҳақида маълумотлар» сўзларидан кейин «(энг юқори балл — 36)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

3.

Талабгорнинг аграр соҳа бўйича мутахассислиги, малака ва билимга эгалиги

Олий маълумот

5

Урта махсус маълумот

4

Янги тартибда ташкил қилинган касбга ўқитиш марказларида малака ва билимга эгалиги (моно-марказ, агрохизматлар маркази, фермерлар мактаби, маслаҳат офислари ва бошқа)

3

Мавжуд эмас

0

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-позициядаги «Ишсиз оила аъзолари сони (ота-онаси, эр-хотини, фарзандлари)» сўзлари «Ишсиз оила аъзолари (ота-онаси, эр-хотини, фарзандлари) сони (маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан баҳоланади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» блокнинг 6-позициясидаги «Ер участкаси жойлашган вилоятда, бироқ бошқа туман (шаҳар)да яшовчи талабгор» қатори чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг тўққизинчи хатбошиси «мурожаат қилган» сўзларидан кейин «тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига электрон ахборот алмашинув орқали юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«белгиланган муддатда жавоб берилмаган ёки ижрочига қайтаришда ер участкасининг ихтисослиги ва йўналиши аниқ белгилаб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари тасдиқланган ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-банднинг иккинчи хатбошиси «ЭРИ билан» сўзларидан кейин «ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғолиб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловни тўлашни ўз зиммасига олганда, ижарага олиш шартномаси қўшимча тўловнинг 5 фоизи операторнинг махсус ҳисобварағига шахсий кабинет орқали тўлангандан сўнг имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 апрелдан бошлаб танловларда қўшимча тўловнинг 5 фоизини тўламаган ва/ёки шартнома имзолашни рад этган (муддатида имзоламаган) танлов ғолиби ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар — савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилади ва улар ушбу ҳолатни биринчи марта содир этган тақдирда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга, иккинчи марта такрорлаганда эса муддатсиз даврга танловлардан четлатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу чекловлар танлов ғолиби ва унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар савдо қоидасини бузган иштирокчи деб эътироф этилгунга қадар уларнинг иштирокида савдолари бошланган ва/ёки якунланган бошқа лотлар бўйича танлов жараёнларига ҳамда уларнинг натижаларига қўлланилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-банддаги «ЭРИ билан» сўзларидан кейин «ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Очиқ электрон танлов ғолиби жисмоний шахс бўлса, танлов ғолиби шартнома имзолаш учун берилган беш иш куни доирасида ўзининг ягона таъсисчилигида таъсис этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни шахсий кабинети орқали киритади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг» сўзлари «якунланган ёки ўтказилмаган деб эътироф этилган кунда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғолиб томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган қўшимча тўловнинг операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган қисми ижара шартномасида инобатга олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғолиб томонидан ғолибликка эга бўлиш учун қабул қилинган қўшимча мажбуриятдан дастлабки тўлов сифатида операторнинг махсус ҳисобварағига тўланган ва ижара шартномаси тузилгандан кейин тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб бериладиган маблағлар ижара шартномасида инобатга олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«47. Танловга қўйилган объект ижрочи томонидан ёки тегишли суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорларига асосан танлов бошлангунга қадар ёки танлов ўтказилмаган деб топилгандан сўнг савдо платформасидан олиниши (буюртмага ўзгартириш киритилиши, бекор қилиниши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловга қўйилган ер участкасини савдодан олиш (буюртмага ўзгартириш киритиш, бекор қилиш ва тўхтатиш) бўйича ёзма сўров хати фақат савдо платформаси орқали танлов ўтказиладиган кун соат 09:30 гача (GMT+5) қабул қилинади. Белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган сўров хатига (суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорига) асосан ер участкасининг танловдан олинишига йўл қўйилмайди. Танловни ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар бўлмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илова қуйидаги мазмундаги 1а-босқич билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва бўш турган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш бўйича «E-IJARA» АТга таклифлар киритади.

Заруратга кўра

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, таклифни қабул қилади ёки рад этади.

5 иш куни ичида

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» блок қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

А-БЛОК. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловлар (энг юқори балл — 78, чорвачилик йўналиши учун — 88)

1.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўлов (мазкур сумма танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланади ҳамда ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланади)*

а) чорвачиликдан бошқа йўналишлар учун:

ер норматив қийматининг 1 баробарига тенг миқдорда

18

ер норматив қийматининг 2 баробарига тенг миқдорда

38

ер норматив қийматининг 3 баробарига тенг миқдорда

58

ер норматив қийматининг 4 баробарига тенг миқдорда

78

б) чорвачилик йўналиши учун:

ер норматив қийматининг 1 баробарига тенг миқдорда

18

ер норматив қийматининг 2 баробарига тенг миқдорда

35

ер норматив қийматининг 3 баробарига тенг миқдорда

70

ер норматив қийматининг 4 баробарига тенг миқдорда

88

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» блокда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи «автоматик равишда баҳоланади» сўзларидан кейин «, энг юқори балл — 45» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-позиция «иш стажи» сўзларидан кейин «(бунда иш стажи бўйича маълумот талабгор томонидан платформада ҳисобланадиган шартли 16 ёш ҳамда талабгорнинг ёши ўртасидаги оралиқ вақт доирасида белгиланади)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-позиция «ҳисобга олинади» сўзларидан кейин «, бир нечта турдаги техника мавжуд бўлган тақдирда, энг юқори баллга эга бўлган тоифадаги техника балли ҳисобга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» блокда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи «келгусидаги режалари» сўзларидан кейин «(энг юқори балл — 33, чорвачилик йўналиши учун — 43)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-позиция чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 31-илова билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
31-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда — қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти ҳамда Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда ихтиёрий равишда тўланади ва тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўшимча тўловлар сарфланишини назорат қилиб бориш учун бюджет тизими бюджетлари харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифидан келиб чиқиб, ҳар бир тармоқ харажатлари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қўшимча тўловларни ундириш муддатларини белгилаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловлар танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танлов ғолиби томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун зиммасига олинган қўшимча тўловнинг дастлабки тўлов сифатида оператор махсус ҳисобварағига тўланган ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган 5 фоиз қисми инобатга олинади ва қўшимча тўлов суммасидан камайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўшимча тўловларнинг бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори тўлаш графигига мувофиқ танлов ғолиби томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлаш графигида қўшимча тўловларнинг ҳар бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори ҳисобот йилида 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қўшимча тўловлар тўлаш графигида белгиланган муддатдан олдин ҳам тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловлар ижара даври муддатига бўлиб тўланганда, қолган сумма тўлов амалга оширилган санадаги норматив қийматни ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қўшимча тўловлар танлов ғолиби томонидан тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қўшимча тўловларни сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўшимча тўловлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли туман (шаҳар)да қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун туман (шаҳар) ҳокими қарорига мувофиқ йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳалари туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарори тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туман (шаҳар) бюджетида жамланган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда бошқа туман (шаҳар) бюджетига ўтказилишига ёки қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини бажариш бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш, шунингдек, улар юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни амалга ошириш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўшимча тўловларнинг икки йил давомида тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслиги Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда, танлов ғолибининг қўшимча тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очади.

Белгиланган муддатларда

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўловларни ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўлайди.

15 апрель ва 15 октябрга қадар

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

1. Қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун қарорларни қабул қилади.

2. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарорини тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.

Белгиланган тартибда

4-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

Туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлайди.

Белгиланган тартибда

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

Қабул қилинган қарор асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтиради.

Белгиланган тартибда

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2023 й., 09/23/137/0186-сон; 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)