Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
26.07.2025
03.03.2025
10.05.2024
28.10.2023
24.03.2023
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 26.07.2025
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сонли ««Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларнинг электрон онлайн-аукционлар воситасида ер участкаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг ўрни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг ёки уларнинг вакилларининг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш бўйича аризалари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ваколатли органлардан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир марталик тўловни ажратиш тўғрисидаги ариза натижалари ариза берувчиларга электрон шаклда юборилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олган ногиронлиги бўлган шахсга ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилага (кейинги ўринларда — имтиёзли тоифадаги шахслар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби ва молиялаштириш манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли тоифадаги шахсларнинг мурожаатларини туманларда (шаҳарларда) ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини шакллантириш ва юритиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги 566-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2023 й., 09/23/566/0801-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оила таркибидаги ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аёллар дафтари»га киритилган шахслар учун — «Аёллар дафтари» жамғармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар дафтари»га киритилган шахслар учун — «Ёшлар дафтари» жамғармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир дафтар»га киритилган шахслар учун — «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тегишлича мазкур жамғармалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш, шунингдек, сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш жараёнларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги маълумотлар базаларининг ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиниши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар ўз вақтида ажратиб борилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш комиссияси таркибининг тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 23 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда — Низом) ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилалар ёки уларнинг вакиллари (имтиёзли тоифадаги шахслар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — ер участкасини сотиб олиш бўйича аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган имтиёзли тоифадаги шахснинг бундай аукционга кириш (қатнашиш) имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш (кейинги ўринларда — бир марталик тўлов) — имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун тегишлича «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан ушбу жамғармалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан бир марталик тўловларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия — туманда (шаҳарда) ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланадиган комиссия.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир дафтар»га киритилган шахслар учун — «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тегишлича мазкур жамғармалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ариза берувчи бир марталик тўловни олиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бир марталик тўлов ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бир марталик тўлов ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсга молиявий ёрдам сифатида бир марта тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўловни амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари ариза берувчи номидан, ЯИДХП oрқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчининг аукцион орқали сотиб олган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи аукцион орқали ер участкаси сотиб олгандан бошлаб уч ой ичида сотиб олиш билан боғлиқ харажатни қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўловни амалга ошириш комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари Комиссия ишчи органи (кейинги ўринларда — Комиссия ишчи органи) ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бир марталик тўловни амалга ошириш учун имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, тегишлилиги бўйича «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»нинг бирида турган бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ариза берувчи унинг сўровномаси кўриб чиқилишининг ҳар қандай босқичида бир марталик тўлов олишни рад этиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи бир марталик тўлов олишни рад этганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия ишчи органи ҳисобот ойининг 20-санасига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли тоифадаги шахсларнинг ўн икки ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд эмаслиги мезонига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлими томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг ногиронлик ҳолати туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила таркибида ногиронлиги бўлган шахс борлиги туман (шаҳар) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) имтиёзли тоифадаги шахслар учун бир марталик тўловни молиялаштириш манбаи қуйидаги тартибда аниқлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган имтиёзли тоифадаги шахслар учун тегишлича «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир дафтар»га киритилган шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилмаган имтиёзли тоифадаги шахсларни мувофиқлиги бўйича улардан бирига киритиш чораларини кўради ҳамда мазкур банднинг «б» кичик бандига мувофиқ молиялаштириш манбаини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»дан бирига киритилиши лозим бўлган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризаларини кўриб чиқиш кейинги ҳисобот ойига қадар кечиктирилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўрганиш жараёнида имтиёзли тоифадаги шахслар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлардан зарур маълумотлар сўраб олиниши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўловни амалга ошириш масаласини Комиссия аъзоларининг умумий йиғилишида кўриб чиқади ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари ҳисобидан маблағлар ажратиш мақсадида молиялаштириш манбаини кўрсатган ҳолда, имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тегишлилиги бўйича «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўрганиш натижаларига кўра имтиёзли тоифадаги шахсларнинг маълумотлари бўйича ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга номувофиқлик (шу жумладан, тегишли ташкилотлардан аниқлик киритиш мақсадида олинган маълумотлар асосида) аниқланган тақдирда, Комиссия томонидан бир марталик тўловни ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда бир иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир марталик тўловни бошқа асослар бўйича ажратишни рад этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссия томонидан киритилган рўйхат асосида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ҳисобот ойининг 30-санасига қадар тегишлилиги бўйича «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармасининг Васийлик кенгашлари ёки халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарори QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштирилади ҳамда шу куннинг ўзида Комиссия ишчи органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишчи органи бир иш кунида имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарорни ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига ёки ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, қоғоз шаклида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Туман (шаҳар) ҳокимлиги «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармасининг Васийлик кенгаши ёки халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарорига мувофиқ беш иш кунида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг тегишли қарорлари асосида имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризасида кўрсатилган банк пластик ҳисобварағига маблағ ўтказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссия бир иш кунида бир марталик тўлов ўтказиб берилганлиги ҳақида ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсга ЯИДХП орқали уларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборади ёки ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Комиссия доимий фаолият юритади ҳамда унинг аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни Комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарорларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссия котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раисининг топшириқларига асосан унинг аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия иш режаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия иш юритувини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия йиғилишлари унинг аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия йиғилишлари видеоконференцалоқа шаклида ҳам ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларида белгиланган муддатгача сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу Низом талабларининг ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ариза берувчи бир марталик тўловни ажратишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат молиявий назорати инспекцияси ушбу Низом доирасида ажратилган маблағлар мақсадли сарфланишини назорат қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокими, комиссия раиси
2.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари
3.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари
4.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари
5.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
6.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи
7.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи
8.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимлигининг турар жойлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи
11.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларидан масъул ходим, комиссия масъул котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Комиссия аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахс ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг аъзоси ёки вакиллари уларнинг (кейинги ўринларда — имтиёзли тоифадаги шахслар)
Электрон онлайн-аукцион воситаси орқали сотиб олинган ер участкаси харажатларини қоплаб бериш юзасидан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларига — Комиссия ишчи органига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
вакил томонидан мурожаат этилганда, вакилликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади;
бир марталик тўлов юзасидан мурожаат қилган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг сўровномаларини Комиссияга тақдим этади.
Ҳар ойнинг 20-санасига қадар
3-босқич
Комиссия
Рўйхат бўйича имтиёзли тоифадаги шахсларнинг мезонларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ҳамда молиялаштириш манбаини аниқлайди.
Бир марталик тўловни ажратиш мақсадида молиялаштириш манбаини кўрсатган ҳолда, имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тегишлилиги бўйича «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.
Ҳар ойнинг 25-санасига қадар
4-босқич
«Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармасининг Васийлик кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисида навбатдаги йиғилишларда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади.
Ариза берувчилар ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, уларга бир марталик тўлов ажратиш тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарорни расмийлаштиради ва шу куннинг ўзида Комиссия ишчи органига юборади.
Ҳар ойнинг 30-санасига қадар
5-босқич
Комиссия ишчи органи
Имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарорни ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига ёки ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, қоғоз шаклида юборади.
1 иш кунида
6-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
«Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг Васийлик кенгашлари ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларига мувофиқ «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бир марталик тўлов уларнинг банк пластик ҳисобварағига ўтказилишини таъминлайди.
5 иш кунида
7-босқич
Комиссия
Бир марталик тўлов ўтказиб берилгани ҳақида ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсга ЯИДХП орқали уларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборади ёки ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
1 иш кунида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СЎРОВНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзининг ёки оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахснингЖШШИРи:
4.
Ҳудуд номи (вилоят):
5.
Туман (шаҳар) номи:
6.
МФЙ (ҚФЙ) номи:
7.
Электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олинган ер участкасининг нархи:
8.
Банк пластик карта ҳисобварағи (карта рақами ва амал қилиш муддати):
9.
Боғланиш учун телефон рақами:
10.
Вакилликни тасдиқловчи ҳужжат (вакил томонидан мурожаат этилганда)
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги 566-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2023 й., 09/23/566/0801-сон)