16.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1545-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 16.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1545-5
Date of entry into force
16.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1545-5]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон «Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 4 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30/27-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/27-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўлов ҳужжатлари асосида тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Филиалга эга бўлмаган банк ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қонунчиликда белгиланган тартибда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши, бундан банк филиали мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда — БДМАБ)да хос рақам (уникал код)га эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) банклараро тўлов тизими билан маълумот алмашинувини таъминлаш имконини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 15-банднинг 3-кичик бандидаги «рўйхатдан ўтган» деган сўзлар «аккредитация қилинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 17-банднинг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2) Электрон тўловлар фақатгина банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, бундан шартномада кўзда тутилган ҳоллар ҳамда Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш мустасно. Бунда, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларида электрон тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«181. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда банкларнинг вакиллик ҳисобварағидан маблағларни акцептсиз тарзда ҳисобдан чиқаришда Марказий банк мемориал ордердан фойдаланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) қуйидаги мазмундаги 401-402-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«401. Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш учун банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур вакиллик ҳисобварағида овердрафтни шакллантириш орқали банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китоб ниҳоясига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
402. Операцион кун охирида вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари кейинги иш кунидан бошлаб вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шаклланган куннинг ўзида Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизимида ушбу банкнинг электрон тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 46-банддаги «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи етарли ижобий қолдиққа эга бўлиши керак» деган сўзлар «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлиши керак» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 10/23/1545-5/0094-сон)