15.02.2023 йилдаги 66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.02.2023 йилдаги 66-сон
Date of entry into force
16.02.2023
Ҳужжат 16.02.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги экспортга йўналтирилган ва жаҳон бозорида рақобатбардош стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган Президент соврини учун танлов ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа ва тармоқлар ривожи учун хизмат қиладиган, ёшлар томонидан илгари сурилган илғор бизнес-ғоялар ва истиқболли стартап лойиҳаларни саралаш тизимини яратиш;

экспортга йўналтирилган ва жаҳон IT-бозорига мўлжалланган дастурий маҳсулотлар яратилишини қўшимча рағбатлантириш;

танлов доирасида иқтидорли ёш дастурчиларнинг тажрибасини ва уларнинг жамоада ишлаш кўникмасини ошириш;

ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловни ўтказиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилиш, танловни ўтказиш муддатлари ва масъулларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.

танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолибларининг лойиҳаларини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танлов 2023 йил май ойидан бошлаб ҳар йили 5 та асосий ва 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харажатлар сметаси ҳар йили 1 майга қадар «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ (кейинги ўринларда — IT-парк дирекцияси) томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) танлов доирасида аризаларни қабул қилиш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, танловни ёритиш ва танлов ўтказилиши билан боғлиқ бошқа тадбирлар махсус портал орқали IT-парк дирекцияси томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) IT-парк дирекцияси ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади ва унга танлов босқичлари шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш орқали шартнома тузиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот махсус порталдан келиб тушган номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш, танлов иштирокчиларини саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш вазифаларини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) танлов ғолиблари қуйидаги тартибда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий йўналишлар бўйича — жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус йўналиш бўйича — ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра танлов ғолиблари IT-парк дирекцияси томонидан Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги миқдорларда Марказий банкнинг тўлов амалга ошириладиган кундаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танловнинг 5 та асосий йўналишлари бўйича:

1-ўрин учун — 100 000 АҚШ доллари;

2-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари;

3-ўрин учун — 30 000 АҚШ доллари;

б) танловнинг махсус йўналиши бўйича (битта) — 100 000 АҚШ доллари.

6. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2023 йил 1 майга қадар танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш ва янгиликларни ёритиб боришга ихтисослаштирилган махсус портал ишга туширилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда ўтказилиши белгиланган танлов натижасига кўра 2023 йил 1 декабрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2023 йил 1 мартдан бошлаб IT-парк дирекциясига унинг резидентлари томонидан ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдори, улар томонидан яратилган дастур, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови 500 минг фойдаланувчидан ошганда 25 фоизга, 1 миллион фойдаланувчидан ошганда 50 фоизга пасайтирилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 15 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — танловнинг асосий ёки махсус йўналишларида иштирок этиш истагини билдирган, махсус портал орқали электрон шаклда ариза топширувчи жамоанинг масъул вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот (кейинги ўринларда — масъул ташкилот) — порталдан келиб тушган аризаларни қўриб чиқиш, танловнинг асосий йўналишлари бўйича иштирокчи жамоаларни саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш, танловнинг махсус йўналиши ғолибини аниқлаш вазифасини бажарувчи ташкилот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоа — танловда иштирок этиш мақсадида махсус порталда рўйхатдан ўтган гуруҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоанинг масъул вакили — жамоа номидан ягона қарор қабул қилувчи ҳамда жамоанинг фикрлари ва ғояларини ифодаловчи шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи орган — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа — иштирокчи жамоалар томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус портал (кейинги ўринларда — портал) — танлов иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, танлов талаблари ва муддатлари ҳақида ҳамда танлов билан боғлиқ бошқа маълумотлар жойлаштириладиган «www.awards.gov.uz» веб-сайти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим самарадорлик кўрсаткичлари — танлов ғолиблари бўлган жамоаларга лойиҳанинг ривожланишини белгилайдиган ва уни баҳолашга қаратилган кўрсаткичлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ментор — иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш бўйича маслаҳат (консультация) бериш орқали ривожлантиришга ёрдам берувчи мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий қўмита — танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Танловга ташкилий қўмита умумий раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Танловни ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа ва тармоқлар ривожи учун хизмат қиладиган, ёшлар томонидан илгари сурилган илғор бизнес-ғоялар ва истиқболли стартап лойиҳаларни саралаш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга йўналтирилган ва жаҳон IT-бозорига мўлжалланган дастурий маҳсулотлар яратилишини қўшимча рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов доирасида иқтидорли ёш дастурчиларнинг тажрибасини ва уларнинг жамоада ишлаш кўникмасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Масъул ташкилот ишчи орган томонидан қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танловни ўтказиш, стартапларни ривожлантириш ҳамда акселерация дастурларини ишлаб чиқиш йўналишида 3 йилдан ортиқ амалий тажрибага эга бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган чет эл давлатларида юридик шахс ташкил этган ва камида 5 та стартапни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни муваффақиятли амалга оширган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нуфузли венчур жамғармалар ва инвесторлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик тадбиркорлик, венчур молиялаштириш ва IT-консалтинг йўналишларида камида 2 йил иш стажига эга бўлган халқаро экспертлар ва менторлар мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ташкилий қўмитага ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танлов йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Танлов 2023 йилдан бошлаб ҳар йили бир маротаба қуйидаги 5 та асосий ва 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) асосий йўналишлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект технологиялари — сунъий интеллект технологияларига асосланган турли хил соҳалар учун ечимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар — таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида операцион жараёнларни рақамлаштириш, давлат хизматларини электрон тарзга ўтказиш ёки ижтимоий соҳаларда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари — турли хил соҳаларда дастурий маҳсулотлар ва аппарат-дастурий комплексларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик ва молиявий технологиялар — тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик бирлашмалари учун электрон тижорат, корпоратив ечимлар ва молия технологияларини яратишга қаратилган лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компьютер ва мобил ўйин дастурлари — компьютер ва мобил қурилмалар учун оффлайн ёки онлайн ўйинлар ишлаб чиқиш ҳамда жараёнларни геймификация этишга қаратилган лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) махсус йўналиш — ишчи орган томонидан ишлаб чиқиладиган ва ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган шартлар асосида 72 соат ичида алоҳида дастурий маҳсулотнинг прототипини ишлаб чиқиш. Бунда ишчи орган масъул ташкилотнинг таклифлари асосида танловнинг махсус йўналиши бўйича иштирокчи жамоаларнинг олдига қўйиладиган шартларни ишлаб чиқади ва ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши тенденциясига мувофиқ 2024 йилдан бошлаб танлов йўналишларига белгиланган йўналишлар сони доирасида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ташкилий қўмита томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Танлов босқичлари ва уларни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танлов мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ олти босқичда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Биринчи босқичда ташкилий қўмита томонидан ҳар йили 1 майга қадар танлов эълон қилинади ва аризалар қабули бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иккинчи босқичда ҳар йили 1 июлга қадар ариза берувчилар томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материаллар портал орқали топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танловнинг асосий йўналишларида фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, танловнинг махсус йўналишида эса қўшимча равишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларда фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда иштирок этиш учун жамоаларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга барча аъзолари порталда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтадилар.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — махсус йўналиш иштирокчиси бўлган жамоалар порталда мавжуд шакл орқали рўйхатдан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иштирокчи жамоалар Низомга 2-иловага мувофиқ барча маълумот ва материалларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Порталда рўйхатдан ўтиш жараёнида жамоа аъзолари танлов офертасини акцептлаш йўли билан танлов шартларига розилик билдиради ва ҳар бир жамоага махсус идентификация рақами бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Порталда назарда тутилган танлов офертасининг жамоа аъзолари томонидан қабул қилиниши иштирокчи жамоа аъзоларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилишига ёзма розилик берганлигини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Учинчи босқичда ишчи орган ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда мазкур Низом талабларига мослигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳар йили 25 июлга қадар ариза берувчиларнинг кейинги босқичга ўтганлиги (ўтмаганлиги) ҳақида электрон почта манзилига хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақоми берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳар йили 5 августга қадар иштирокчи жамоалар учун умумий учрашув ва ментор маслаҳатларини олиш мақсадида тадбир ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи жамоалар ҳар йили 5 августдан 5 сентябрга қадар ўзлари ишлаб чиққан лойиҳаларни такомиллаштиришлари ва порталга қайтадан жойлаштиришлари мумкин. Кечикиб тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тўртинчи босқичда масъул ташкилот ҳар йили 5 сентябрдан 25 сентябрга қадар иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган мезонлар ва мазкур Низом талаблари асосида онлайн тарзда жамоа иштирокисиз баҳолайди ва саралайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир асосий йўналиш бўйича энг юқори натижага эга бўлган 10 тадан (жами 50 та) иштирокчи жамоа танлаб олинади ва улар танловнинг кейинги (бешинчи) босқичига ўтади.

Ушбу босқич натижалари лойиҳалар баҳоланганидан сўнг бир ҳафта муддатда порталда эълон қилинади ва улар бўйича жамоанинг масъул вакили электрон почта манзилига кейинги босқичга ўтганлик (ўтмаганлик) тўғрисида хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижалар эълон қилингандан сўнг ҳар йили 5 октябрга қадар навбатдаги босқичга ўтган иштирокчи жамоаларга ишчи орган томонидан тегишли йўналишлар бўйича менторлар таклиф этилади ва ўз лойиҳаларини такомиллаштириш учун 30 кун муддат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи жамоалар такомиллаштирилган лойиҳалар ва улар тўғрисидаги маълумотларни порталга қайтадан жойлаштиришлари мумкин. Кечикиб тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бешинчи босқичда лойиҳалар тақдимоти ҳар йили 10 ноябрга қадар ташкилий қўмита томонидан белгиланган сана ва жойда анъанавий (оффлайн) тарзда ўтказилади. Бунда ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар. Лойиҳа тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловнинг махсус йўналиши бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. Бунда махсус йўналиш бўйича иштирокчи жамоалар 72 соат ичида алоҳида шартлар асосида дастурий маҳсулотнинг прототипини ишлаб чиқадилар ҳамда ўз лойиҳаларини масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул ташкилот ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини тақдимотлар натижаси бўйича баҳолайди ва ҳар бир йўналиш бўйича 5 тадан олтинчи (якуний) босқичга ўтадиган иштирокчи жамоаларни аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳалар тақдимоти учун ҳар бир иштирокчи жамоага 15 дақиқа, хусусан, кириш сўзи ва тақдимот, лойиҳанинг имкониятларини амалиётда намойиш этиш ҳамда лойиҳа бўйича савол-жавоблар учун 5 дақиқадан вақт ажратилади. Тақдимот учун қўшимча вақт берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу босқичда иштирокчи жамоаларнинг лойиҳалари масъул ташкилот томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда масъул ташкилот томонидан ҳар бир асосий йўналиш бўйича танловнинг кейинги (якуний) босқичига ўтадиган 5 тадан (жами 25 та) иштирокчи жамоа танлаб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Олтинчи босқичда ҳар йили 20 ноябрдан 5 декабрга қадар масъул ташкилот томонидан танловнинг асосий йўналишлари бўйича аниқланган 25 та иштирокчи жамоага жамоатчилик томонидан қуйидаги мезонлар асосида 5 баллик тизим бўйича овоз берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг ташқи кўриниши (интерфейс ва дизайни);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг функционали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг қулайлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг тайёрлиги (тўлиқлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг долзарблиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик томонидан овоз бериш порталда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жамоатчилик томонидан овоз бериш натижасига мувофиқ ҳар бир йўналиш бўйича энг кўп овозга эга бўлган, 1, 2 ва 3 ўринларни эгаллаган (жами 15 та) иштирокчи жамоалар танловнинг асосий йўналиши бўйича ғолиблар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловнинг асосий ва махсус йўналиши бўйича натижалар расман тақдирлаш маросимида эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки кун ичида порталда ҳам жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳар йили 25 декабрга қадар ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Танловнинг асосий йўналишлари бўйича ғолибларга пул мукофотлари йил давомида уч траншда ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда улар пул мукофотининг иккинчи-учинчи траншларини олиш учун ўз лойиҳаларини ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида такомиллаштириб боришлари зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Танлов босқичлари ўтказиладиган муддатлар ва саналарга ташкилий қўмита томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда танлов бошланишидан бир ҳафта олдин порталда ўзгартиришлар ҳақида эълон жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Танловда иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловнинг асосий йўналишларида танловда иштирок этиш учун ариза бериш кунида ўттиз ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган шахслар бир жамоа таркибида иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус йўналишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларда фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танловда иштирок этиш учун жамоалар таркиби асосий йўналишлар бўйича 3 — 8 киши ва махсус йўналиш бўйича 3 — 5 кишидан иборат бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Танловда иштирок этиш учун фақат 1 та асосий йўналиш ҳамда махсус йўналиш бўйича ариза юборишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоа таркибига жамоанинг масъул вакили мурожаати асосида ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Танловда иштирок этиш учун пул ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Иштирокчи жамоалар томонидан танлов доирасида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини баҳолаш ҳамда танлов ғолибларини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Масъул ташкилот танловнинг иккинчи-бешинчи босқичларида умумий ҳакамлик қилади ва иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини тасдиқланган баҳолаш мезонларига асосан баҳолайди ва саралайди, шунингдек, махсус йўналиш ғолибини аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ишчи орган масъул ташкилот таклифлари асосида иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини саралаш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини саралаш ва баҳолаш мезонлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий қўмита томонидан ҳар йили танлов эълон қилинадиган кунга қадар янгидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловнинг иккинчи — бешинчи босқичлари ва махсус йўналиш учун алоҳида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Танловнинг асосий йўналиши бўйича ғолиблар олтинчи (якуний) босқичда 25 та жамоага жамоатчилик томонидан порталда овоз бериш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус йўналиш ғолиби танловнинг бешинчи босқичида масъул ташкилот томонидан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Танловдан четлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Иштирокчи жамоаларнинг аъзолари томонидан қуйидаги хатти-ҳаракатлар амалга оширилганлиги аниқланса, улар танловдан четлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ташкилотнинг фаолиятига халақит берса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портал фаолиятига халақит берса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов доирасида аризада кўрсатилмаган, яъни иштирокчи жамоанинг аъзоси бўлмаган шахсларни жалб қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хоҳиши билан танловда иштирок этишни давом эттиришдан воз кечса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов шартларини бузса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низом талабларига риоя қилинмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул ташкилот иштирокчи жамоаларнинг аъзоларини танловдан четлаштириш бўйича ташкилий қўмитага таклиф киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Четлаштириш натижасида таркибида уч кишидан камайиб кетган иштирокчи жамоаларнинг масъул вакили бир кун муддатда ташкилий қўмитага ўз жамоаси қайта шакллантирилганлиги ҳақида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотларни киритиши лозим. Акс ҳолда, ушбу иштирокчи жамоа танловдан четлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ташкилий қўмитанинг иштирокчи жамоалар аъзоларини танловдан четлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ва қарор қабул қилингандан кейин иштирокчи жамоанинг масъул вакилининг электрон почта манзилига хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Танловни молиялаштириш ва танлов ғолибларини тақдирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Танлов ғолиблари қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танловнинг 5 та асосий йўналишлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-ўрин учун — 100 000 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-ўрин учун — 30 000 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) танловнинг махсус йўналиши бўйича (битта) — 100 000 АҚШ доллари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Танлов ғолибларига пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўловлар амалга ошириладиган кундаги расмий курси бўйича миллий валютада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) асосий йўналиш бўйича — иштирокчи жамоалар аъзоларининг банк карталарига тенг миқдорда Ташкилий қўмитанинг хулосаси асосида бир йил давомида уч траншда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) махсус йўналиш бўйича — иштирокчи жамоа аъзоларининг банк карталарига тенг миқдорда 15 (ўн беш) иш куни давомида тўлиқ ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Танловнинг асосий йўналишлари бўйича ғолибларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолиблари эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш куни ичида пул мукофотининг биринчи транши (50 фоиз миқдорида) тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул мукофотининг кейинги икки транши (25 фоиздан) йил давомида муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Танловнинг асосий йўналишлари бўйича ғолиблар пул мукофотининг иккинчи-учинчи траншларини олиш учун ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажариши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ишчи орган ҳар йили 15 ноябрга қадар масъул ташкилот таклифлари асосида ишлаб чиқилган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ташкилий қўмитага киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Мазкур Низом шартларини бажармаган ёки бузган, шунингдек, муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажармаган танловнинг асосий йўналишлари ғолибларига пул мукофотининг иккинчи-учинчи траншлари тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бир йил давомида тўлиқ бажармаган жамоаларга тўланмаган пул мукофоти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Танловнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида тақдимот ташкилотчилар томонидан ижтимоий тармоқларда ҳамда махсус дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда жонли онлайн эфирга узатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Танловнинг ёпилиш тадбири тантанали равишда ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Танлов натижалари юзасидан иштирокчи жамоалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ушбу Низом талабларига амал қилмаган ва унинг талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташкилий қўмита

Танловни эълон қилади ва аризалар қабули бошланади.

Ҳар йили 1 майга қадар

2-босқич

Ариза берувчилар

Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материаллар портал орқали топширилади.

Танловда иштирок этиш учун жамоаларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга барча аъзолари порталда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтадилар.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — махсус йўналиш иштирокчиси бўлган жамоалар порталда мавжуд шакл орқали рўйхатдан ўтади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

3-босқич

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ (Ишчи орган)

1. Портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда Низом талабларига мослигини текширади.

Бунда ариза берувчиларнинг кейинги босқичга ўтганлиги (ўтмаганлиги) ҳақида электрон почта манзилига хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақоми берилади.

Ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар
Ҳар йили 25 июлга қадар

Ишчи орган

2. Иштирокчи жамоалар учун умумий учрашув ва ментор маслаҳатларини олиш мақсадида тадбир ташкил этилади.

Ҳар йили 5 августга қадар

Иштирокчи жамоалар

3. Иштирокчи жамоалар ўзлари ишлаб чиққан лойиҳаларни такомиллаштиришлари ва порталга қайтадан жойлаштиришлари мумкин. Кечикиб тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.

Ҳар йили 5 августдан 5 сентябрга қадар

4-босқич

Ахборот технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи масъул ташкилот

(масъул ташкилот)

1. Иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган мезонлар ва Низом талаблари асосида онлайн тарзда жамоа иштирокисиз баҳолайди ва саралайди.

Ҳар бир асосий йўналиш бўйича энг юқори натижага эга бўлган 10 тадан (жами 50 та) иштирокчи жамоа танлаб олинади ва улар танловнинг кейинги (бешинчи) босқичига ўтади.

Ҳар йили 5 сентябрдан 25 сентябрга қадар

Ишчи орган

2. Ушбу босқич натижалари порталда эълон қилинади ва улар бўйича жамоанинг масъул вакили электрон почта манзилига кейинги босқичга ўтганлик (ўтмаганлик) тўғрисида хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади.

Лойиҳалар баҳоланганидан сўнг бир ҳафта муддатда

Иштирокчи жамоалар

3. Навбатдаги босқичга ўтган иштирокчи жамоаларга ишчи орган томонидан тегишли йўналишлар бўйича менторлар таклиф этилади ва ўз лойиҳаларини такомиллаштириш учун 30 кун муддат берилади.

Ҳар йили 5 октябрдан 5 ноябрга қадар

5-босқич

Иштирокчи жамоалар, масъул ташкилот

1. Ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар.

2. Танловнинг махсус йўналиши бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. Бунда махсус йўналиш бўйича иштирокчи жамоалар 72 соат ичида алоҳида шартлар асосида дастурий маҳсулотнинг прототипини ишлаб чиқадилар ҳамда ўз лойиҳаларини масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар.

3. Ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоаларнинг лойиҳа тақдимотлари натижаси бўйича баҳолайди ва ҳар бир йўналишлар бўйича 5 тадан олтинчи (якуний) босқичга ўтадиган иштирокчи жамоаларни аниқлайди.

Бунда ҳар бир асосий йўналиш бўйича танловнинг кейинги (якуний) босқичига ўтадиган 5 тадан (жами 25 та) иштирокчи жамоа танлаб олинади.

Ҳар йили 10 ноябрга қадар ташкилий қўмита томонидан белгиланган санада

6-босқич

Жамоатчилик

1. Масъул ташкилот томонидан танловнинг асосий йўналишлари бўйича аниқланган 25 та иштирокчи жамоага белгиланган мезонлар асосида 5 баллик тизим бўйича овоз берилади.

Жамоатчилик томонидан овоз бериш натижасига мувофиқ ҳар бир йўналиш бўйича энг кўп овозга эга бўлган, 1, 2 ва 3 ўринларни эгаллаган (жами 15 та) иштирокчи жамоалар танловнинг асосий йўналиши бўйича ғолиблар ҳисобланади.

Ҳар йили 20 ноябрдан 5 декабрга қадар

Ташкилий қўмита

2. Танловнинг асосий ва махсус йўналиши бўйича натижалар расман тақдирлаш маросимида эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки кун ичида порталда ҳам жойлаштирилади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда ташкил қилинади.

Ҳар йили 25 декабрга қадар

Ишчи орган

3. Танлов ғолибларига пул мукофотлари ўтказиб берилади:

а) асосий йўналишлар бўйича — биринчи транш (50 фоиз миқдорида);

б) махсус йўналиш бўйича — 100 фоиз миқдорида.

Танлов ғолиблари эълон қилинган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида

Танловнинг асосий йўналишлари бўйича ғолиблар

4. Иккинчи-учинчи траншларни (25 фоиздан) олиш учун муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида ўз лойиҳаларини такомиллаштиради.

Бир йил мобайнида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловида қатнашиш учун топшириладиган ариза
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАКЛИ

Ариза берувчи ҳақида маълумот

1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О.

2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почтаси

4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари:

• Frontend дастурчи

• Backend дастурчи

• Data муҳандис

• AI муҳандис

• Мобил дастурчи

• Devops дастурчи

• Product менежер

• Web дастурчи

• Синовчи

• Дизайнер

• Бошқа

5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят

6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи

Лойиҳа тўғрисида маълумот

7. Танлов йўналиши:

• Сунъий интеллект технологиялари

• Ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар

• Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари

• Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар

• Компьютер ва мобил ўйин дастурлари

8. Лойиҳа номи

9. Лойиҳанинг тавсифи

10. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган)

11. Лойиҳанинг тақдимоти (PDF шаклида) — юклаш ёки унга ҳавола

12. Лойиҳанинг GitНub платформасидаги ҳавола

13. Лойиҳанинг прототипи (MVP)ra ҳавола

14. Лойиҳанинг юқори сифатдаги логотипи (юклаш)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири, ташкилий қўмита раиси

2.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

А.З. Саъдуллаев

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари — Ёшлар ишлари агентлиги директори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишувга асосан)

5.

Д.А. Ваҳобов

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси

6.

К.Х. Каримов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Лавозими бўйича

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О.Н. Мирзаев

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори

9.

К.Н. Ирисбекова

АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси

10.

Ф.З. Ибрагимов

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ директори, ташкилий қўмита котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибга мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заруратга кўра, Ташкилий қўмита таркибига хорижий экспертлар ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар мутахассислари жалб этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 09/23/66/0090-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)