15.02.2023 йилдаги 66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.02.2023 йилдаги 66-сон
Date of entry into force
16.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги экспортга йўналтирилган ва жаҳон бозорида рақобатбардош стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган Президент соврини учун танлов ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа ва тармоқлар ривожи учун хизмат қиладиган, ёшлар томонидан илгари сурилган илғор бизнес-ғоялар ва истиқболли стартап лойиҳаларни саралаш тизимини яратиш;

экспортга йўналтирилган ва жаҳон IT-бозорига мўлжалланган дастурий маҳсулотлар яратилишини қўшимча рағбатлантириш;

танлов доирасида иқтидорли ёш дастурчиларнинг тажрибасини ва уларнинг жамоада ишлаш кўникмасини ошириш;

ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловни ўтказиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилиш, танловни ўтказиш муддатлари ва масъулларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ томонидан тақдим қилинган саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаб, танловнинг махсус порталида уларнинг эълон қилиб борилишини таъминлайди;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги 640-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолибларининг лойиҳаларини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танлов 2026 йил май ойидан бошлаб ҳар йили «инкубация», «акселерация» ва «энг яхши стартап» «йўналишлари бўйича ўтказилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(4-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги 640-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харажатлар сметаси ҳар йили 1 майга қадар «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ (кейинги ўринларда — IT-парк дирекцияси) томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) танлов доирасида аризаларни қабул қилиш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, танловни ёритиш ва танлов ўтказилиши билан боғлиқ бошқа тадбирлар махсус портал орқали IT-парк дирекцияси томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) IT-парк дирекцияси ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади ва унга танлов босқичлари шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш орқали шартнома тузиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот махсус порталдан келиб тушган номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш, танлов иштирокчиларини саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш вазифаларини бажаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) танлов ғолиблари рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан аниқланади.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги 640-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра танлов ғолибларига IТ-парк дирекцияси томонидан Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда Марказий банкнинг тўлов амалга ошириладиган кунидаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида бир марталик (бир стартапга бир маротаба берилади) пул мукофотлари ҳамда ўзаро келишувлар асосида тузилган шартнома доирасида IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғармаси томонидан венчур инвестицияси кўринишида ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танловнинг «энг яхши стартап» йўналиши бўйича Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган 10 та соҳа бўйича жами 30 та жамоага — 2 500 000 АҚШ доллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-ўрин учун — 125 000 АҚШ доллари;

2-ўрин учун — 75 000 АҚШ доллари;

3-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «акселерация» йўналиши учун 15 та жамоага — 100 000 АҚШ доллари (умумий 1 500 000 АҚШ доллари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «инкубация» йўналиши учун 25 та жамоага — 40 000 АҚШ доллари (умумий 1 000 000 АҚШ доллари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

венчур молиялаштириш «энг яхши стартап» ва «акселерация» йўналишлари иштирокчиларига қўлланади ҳамда шартнома шартлари венчур жамғарма томонидан белгиланади ҳамда стартапда 10 фоиздан ортиқ бўлмаган улуш эвазига ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«инкубация» йўналиши иштирокчиларига эса грант сифатида бир марталик (бир стартапга бир маротаба берилади) пул мукофотлари билан IТ-парк дирекцияси томонидан белгиланган шартлари асосида тақдирланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2023 йил 1 майга қадар танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш ва янгиликларни ёритиб боришга ихтисослаштирилган махсус портал ишга туширилишини таъминласин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги 640-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда ўтказилиши белгиланган танлов натижасига кўра 2023 йил 1 декабрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2023 йил 1 мартдан бошлаб IT-парк дирекциясига унинг резидентлари томонидан ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдори, улар томонидан яратилган дастур, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови 500 минг фойдаланувчидан ошганда 25 фоизга, 1 миллион фойдаланувчидан ошганда 50 фоизга пасайтирилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 15 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — танловнинг асосий ёки махсус йўналишларида иштирок этиш истагини билдирган, махсус портал орқали электрон шаклда ариза топширувчи жамоанинг масъул вакили;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот (кейинги ўринларда — масъул ташкилот) — порталдан келиб тушган аризаларни қўриб чиқиш, танловнинг асосий йўналишлари бўйича иштирокчи жамоаларни саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш, танлов ғолибларини аниқлаш вазифасини бажарувчи ташкилот;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги 640-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоа — танловда иштирок этиш мақсадида махсус порталда рўйхатдан ўтган гуруҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоанинг масъул вакили — жамоа номидан ягона қарор қабул қилувчи ҳамда жамоанинг фикрлари ва ғояларини ифодаловчи шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи орган — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа — иштирокчи жамоалар томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус портал (кейинги ўринларда — портал) — танлов иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, танлов талаблари ва муддатлари ҳақида ҳамда танлов билан боғлиқ бошқа маълумотлар жойлаштириладиган «www.awards.gov.uz» веб-сайти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим самарадорлик кўрсаткичлари — танлов ғолиблари бўлган жамоаларга лойиҳанинг ривожланишини белгилайдиган ва уни баҳолашга қаратилган кўрсаткичлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ментор — иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш бўйича маслаҳат (консультация) бериш орқали ривожлантиришга ёрдам берувчи мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий қўмита — танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Танловга ташкилий қўмита умумий раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита қарорлари ташкилий қўмита йиғилишида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган ҳолда тегишли баён билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, ташкилий қўмита йиғилиши ўтказиладиган сана тўғрисида ташкилий қўмита аъзоларига хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғилиш баёни 2026 йилда анъанавий, 2027 йилдан бошлаб электрон шаклда махсус порталда ташкилий қўмита котиби томонидан шакллантирилади, ташкилий қўмита аъзолари томонидан электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланади ва раислик қилувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита аъзолари ўз йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Танловни ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа ва тармоқлар ривожи учун хизмат қиладиган, ёшлар томонидан илгари сурилган илғор бизнес-ғоялар ва истиқболли стартап лойиҳаларни саралаш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга йўналтирилган ва жаҳон IT-бозорига мўлжалланган дастурий маҳсулотлар яратилишини қўшимча рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов доирасида иқтидорли ёш дастурчиларнинг тажрибасини ва уларнинг жамоада ишлаш кўникмасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Масъул ташкилот ишчи орган томонидан қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танловни ўтказиш, стартапларни ривожлантириш ҳамда инкубация ва акселерация дастурларини ишлаб чиқиш йўналишида 3 йилдан ортиқ амалий тажрибага эга бўлиши;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган чет эл давлатларида юридик шахс ташкил этган ва камида 5 та стартапни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни муваффақиятли амалга оширган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нуфузли венчур жамғармалар ва инвесторлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ташкилотнинг халқаро инкубация ва акселерация дастурларидан ўтган стартаплар орасидан камида 5 та 1 млрд АҚШ долларидан юқори баҳосига етган бўлиши.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарорига асосан бешинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик тадбиркорлик, венчур молиялаштириш ва IT-консалтинг йўналишларида камида 2 йил иш стажига эга бўлган халқаро экспертлар ва менторлар мавжудлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул ташкилот билан тузиладиган шартномада қуйидагилар инобатга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг 80 фоизи олдиндан тўлов ва 20 фоизи масъул ташкилотга юкланган ишлар якунлангандан сўнг қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолашдан олдин танлов ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан эътирозлари йўқлиги ҳақида хулосани олиш юзасидан ташкилий қўмитага сўров юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ташкилий қўмита ишчи органнинг сўрови келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли хулосани расмийлаштириши ёки асослантирилган рад жавоби бериши зарур.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарорига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ташкилий қўмитага ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танлов йўналишлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Танлов ҳар йили бир маротаба қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«инкубация» йўналиши — танловнинг ривожланишнинг бошланғич босқичида (ғоя, дастлабки прототип) бўлган жамоалар учун эксперт маслаҳатлари, тажриба алмашиш ва ўқув курслари орқали қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва стартапни кейинги босқичга тайёрлашга қаратилган йўналиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«акселерация» йўналиши — танловнинг ривожланишнинг бошланғич босқичида (дастлабки маҳсулот) бўлган жамоалар учун эксперт маслаҳатлари, тажриба алмашиш ва ўқув курслари орқали қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва стартапни кейинги босқичга тайёрлашга қаратилган йўналиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«энг яхши стартап» йўналиши — танловнинг фаол қуйидаги соҳалар бўйича инвестиция жалб қилиш (тайёр маҳсулот) босқичидаги стартаплар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий технологиялар (FinTech);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сунъий интеллектга асосланган технологиялар (AI);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар учун мослашган рақамли технологиялар (Enterprise);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Креатив индустрия ва реклама технологиялари (Creative Industry & AdTech);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқарувида қўлланадиган рақамли технологиялар (GovTech);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компьютер ва мобил ўйин дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим жараёнида қўлланадиган рақамли ва инновацион технологиялар (EdTech);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Логистика, транспорт ва ҳаракатланиш тизимларини ривожлантиришга қаратилган технологик ечимлар (Logistics & Mobility);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш соҳасида технологик ечимлар (HealthTech);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот натижаларига асосланган юқори технологик ечимлар (DeepTech).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши тенденциясига мувофиқ 2024 йилдан бошлаб танлов йўналишларига белгиланган йўналишлар сони доирасида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ташкилий қўмита томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Танлов босқичлари ва уларни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танлов мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ олти босқичда ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Биринчи босқичда ташкилий қўмита томонидан ҳар йили 15 майга қадар танлов эълон қилинади ва аризалар қабули бошланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иккинчи босқичда «энг яхши стартап» йўналиши бўйича ҳар йили 15 июнга қадар, «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича эса ҳар йили 31 майга қадар ариза берувчилар томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материаллар портал орқали топширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирокчилар «Электрон ҳукумат»тизимининг Ягона фойдаланувчилар идентификация тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иштирокчи жамоалар Низомга 2-иловага мувофиқ барча маълумот ва материалларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Порталда рўйхатдан ўтиш жараёнида жамоа аъзолари танлов офертасини акцептлаш йўли билан танлов шартларига розилик билдиради ва ҳар бир жамоага махсус идентификация рақами бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Порталда назарда тутилган танлов офертасининг жамоа аъзолари томонидан қабул қилиниши иштирокчи жамоа аъзоларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилишига ёзма розилик берганлигини ифодалайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Учинчи босқичда ишчи орган томонидан барча йўналишлар бўйича 30 июлга қадар портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлиги ҳамда мазкур Низом талабларига мослиги текширилиб, ариза берувчиларнинг электрон почта манзили (шахсий кабинети)га кейинги босқичга ўтгани (ўтмагани) ҳақидаги хабар (хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақоми берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «инкубация» йўналишида 30 тадан ва «акселерация» йўналишида бўйича 25 тадан кам бўлмаган жамоалар саралаб олинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳар йили:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«энг яхши стартап» йўналиши бўйича 25 августга қадар жамоалар менторлар билан лойиҳани такомиллаштиради ҳамда ҳар бир соҳа бўйича 5 тадан 10 тагача истиқболли лойиҳалар тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида рейтинг натижаларига кўра финалга ўтади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тўртинчи босқичда ҳар йили ўтказиладиган «Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги» доирасида «энг яхши стартап» йўналиши бўйича ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказади ва ҳимоя қилади. Лойиҳалар тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин ва унинг якуни бўйича «энг яхши стартап» йўналишида муваффақиятли иштирокчи жамоаларга танлов ғолиби мақоми берилади ва тақдирлаш маросими ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу босқичда, «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича 25 ноябрга қадар иштирокчи жамоалар учун экспертлар иштирокида маслаҳатлар ва ўқув сессиялари ташкил этилади ва жами 40 та лойиҳа саралаб олинади ва финал босқичига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лойиҳалар масъул ташкилот томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида рейтинг шакллантирилиб, жами 40 та иштирокчи жамоалар саралаб олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бешинчи босқичда 25 декабрга қадар ишчи орган томонидан белгиланган саналарда «инкубация» ва «акселерация» йўналишидаги иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳаларини масъул ташкилотга тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар. Лойиҳалар тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лойиҳалар масъул ташкилот томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида жами 40 та иштирокчи жамоалар саралаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саралаб олинган иштирокчи жамоа танловнинг «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича танлов ғолиби мақоми берилади ва уларга мазкур Низом талабларига мувофиқ мукофот совринлар ва инвестициялар ажратилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танловнинг «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича натижалар тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки кун ичида порталда ҳам жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳар йили 5 ноябрга қадар ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда ташкил қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Танловнинг «энг яхши стартап» ва «акселерация» йўналишлари ғолибларига IT Park дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғармаси томонидан инвестициялар мазкур Низомга мувофиқ, шартномада белгиланган муддатларда ажратилади, бунда молиялаштириш даври 1 йилдан ошмаслиги шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Танлов босқичлари ўтказиладиган муддатлар ва саналарга ташкилий қўмита томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда танлов бошланишидан бир ҳафта олдин порталда ўзгартиришлар ҳақида эълон жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Танловда иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловда иштирок этиш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бир жамоа таркибида иштирок этиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танловда иштирок этиш учун жамоалар таркиби «инкубация» йўналишида 2 — 5, «акселерация» ва «энг яхши стартап» йўналишларида эса 3 — 8 кишидан иборат бўлиши керак.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Танловда иштирок этиш учун фақат 1 та йўналиш бўйича ариза юборишга рухсат этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоа таркибига жамоанинг масъул вакили мурожаати асосида ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Танлов доирасида менторлик қилаётган шахслар иштирокчи жамоалар таркибида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги 640-сонли қарорига асосан киритилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Танловда иштирок этиш учун пул ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Иштирокчи жамоалар томонидан танловгача ва танлов давомида ишлаб чиқилган лойиҳалар билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов доирасида иштирокчи жамоаларга кўрсатилган хизматлар учун масъул ташкилотга тўланган маблағлар бундан мустасно.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини баҳолаш ҳамда танлов ғолибларини аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Масъул ташкилот танловда умумий ҳакамлик қилади ва иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини тасдиқланган баҳолаш мезонларига асосан баҳолайди ва саралайди, шунингдек, танлов ғолибларини аниқлайди.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги 640-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саралаш ва баҳолаш мезонлари тасдиқлангандан сўнг танловнинг жорий мавсуми тугагунга қадар (навбатдаги танлов эълон қилингунига қадар) уларга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тақиқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ташкилий қўмита танловнинг ҳар бир босқичи алоҳида тартибда ўтказилишини инобатга олган ҳолда, ҳар йили 15 июнга қадар саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ва ишчи органга махсус порталда эълон қилиш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини баҳолаш мезонларида қуйидагилар инобатга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа аниқ муаммо (муаммолар)ни ҳал қилиш ёки фойдаланувчилар томонидан мавжуд талабни бажаришга қаратилгани ва амалдаги ечимларнинг самарали, сифатли ва қулайлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа даромадлилиги ва молиявий модели асослангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа бозор шароитларида рақобатга чидамлилиги, ривожланаётган йўналиш (соҳа)га қаратилганлиги ва фойдаланувчилар учун жозибадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ мезонлар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ғолиблар «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича бешинчи босқичда, «энг яхши стартап» йўналишида эса тўртинчи босқичда масъул ташкилот томонидан аниқланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Танловдан четлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Иштирокчи жамоаларнинг аъзолари томонидан қуйидаги хатти-ҳаракатлар амалга оширилганлиги аниқланса, улар танловдан четлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ташкилотнинг фаолиятига халақит берса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портал фаолиятига халақит берса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов доирасида аризада кўрсатилмаган, яъни иштирокчи жамоанинг аъзоси бўлмаган шахсларни жалб қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хоҳиши билан танловда иштирок этишни давом эттиришдан воз кечса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов офертасида белгиланган шартларни бузса;
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низом талабларига риоя қилинмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган иштирокчи жамоаларнинг аъзоларини танловдан четлаштириш бўйича ташкилий қўмитага таклиф киритади.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Четлаштириш натижасида таркибида уч кишидан камайиб кетган иштирокчи жамоаларнинг масъул вакили бир кун муддатда ташкилий қўмитага ўз жамоаси қайта шакллантирилганлиги ҳақида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотларни киритиши лозим. Акс ҳолда, ушбу иштирокчи жамоа танловдан четлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ташкилий қўмитанинг иштирокчи жамоалар аъзоларини танловдан четлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ва қарор қабул қилингандан кейин иштирокчи жамоанинг масъул вакилининг электрон почта манзилига хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита ҳар йили саралаш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлашда махсус портал орқали иштирокчи жамоалар томонидан танлов жараёнларини яхшилаш ва такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифларни инобатга олиб боради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Танловни молиялаштириш ва танлов ғолибларини тақдирлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Танлов ғолиблари қуйидаги миқдордаги мукофот ва инвестиция билан тақдирланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танловнинг «инкубация» йўналиши учун 25 та жамоага — 40 000 АҚШ доллари (умумий 1 000 000 АҚШ доллари) грант сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) танловнинг «акселерация» йўналиши бўйича 15 та жамоага — 100 000 АҚШ доллари (умумий 1 500 000 АҚШ доллари) IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғарма томонидан инвестиция сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) танловнинг «энг яхши стартап» йўналиши бўйича Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган 10 та соҳа бўйича IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғарма томонидан инвестиция сифатида жами 30 та жамоага — 2 500 000 АҚШ доллари қуйидаги нисбат бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-ўрин учун — 125 000 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-ўрин учун — 75 000 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Танлов ғолибларига пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўловлар амалга ошириладиган кунидаги расмий курси бўйича миллий валютада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «инкубация» йўналиши бўйича — иштирокчи жамоанинг банк ҳисоб рақамига йил давомида уч траншда белгиланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида ўтказиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «акселерация» ва «энг яхши стартап» йўналишлари бўйича — иштирокчи жамоаларнинг банк ҳисоб рақамларига IТ-парк дирекцияси ҳузуридаги венчур жамғарма томонидан ўтказилган чуқур текширув (Due Diligence) асосида бир йил давомида тўлиқ ўтказиб берилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Танловнинг «инкубация» йўналиши бўйича ғолибларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолиблари эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш куни ичида пул мукофотининг биринчи транши (50 фоиз миқдорида) тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул мукофотининг кейинги транши (25 фоиздан 50 фоизгача) йил давомида муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ ўтказиб берилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Танловнинг «инкубация» йўналиши бўйича ғолиблар пул мукофотининг иккинчи (ёки учинчи) траншини олиш учун ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажариши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Мазкур Низом шартларини бажармаган ёки бузган, шунингдек, муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажармаган танловнинг «инкубация» йўналиши ғолибларига пул мукофотининг қолган транши тўланмайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бир йил давомида тўлиқ бажармаган жамоаларга тўланмаган пул мукофоти Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига қайтариб берилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Танловнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида тақдимот ташкилотчилар томонидан ижтимоий тармоқларда ҳамда махсус дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда жонли онлайн эфирга узатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда барча тақдимотлар видеотасвирга олиш мосламалари ҳамда махсус дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда видеотасвирга олинади ва мазкур видеотасвирлар икки йил давомида сақланади
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Танловнинг ёпилиш тадбири тантанали равишда ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Танлов натижалари юзасидан иштирокчи жамоалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат юборишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Танлов натижалари суд қарори асосида бекор қилинган ёки танловда коррупция омиллари аниқланганини исботловчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, тегишли йўналишнинг танлов натижалари бекор қилинади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Масъул ташкилот, унинг раҳбарлари ва ходимлари ҳамда масъул ташкилот томонидан танлов жараёнига жалб қилинган шахсларга алоқадор (аффилланган) шахсларнинг танловда иштирок этиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Танловни ташкил қилиш ва ўтказишга жалб қилинган барча шахслар танлов билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилишлари тақиқланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловни ташкил қилиш ва ўтказишда юзага келган низоли ҳолатларда танлов билан боғлиқ маълумотлар Ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов билан боғлиқ маълумотларни Ташкилий қўмита билан келишилмаган ҳолда ошкор қилган шахслар ушбу хатти-ҳаракатлар натижасида кўрилган зарар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(43 ва 44-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ушбу Низом талабларига амал қилмаган ва унинг талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташкилий қўмита

Танловни эълон қилади ва аризаларни қабул қилишни бошлайди.

Ҳар йили 15 майга қадар

2-босқич

Ариза берувчилар

Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материалларни портал орқали топширади.

Танловда иштирок этиш учун жамоаларнинг аъзолари порталда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтади.

Ҳар йили 15 июнга қадар

3-босқич

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ

(ишчи орган)

1. Портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда Низом талабларига мослигини текширади.

Бунда ариза берувчиларнинг кейинги босқичга ўтгани (ўтмагани) ҳақида электрон почта манзилига хабар юборади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақомини берилади.

Ҳар йили 30 июнга қадар

Иштирокчи жамоалар

2. Ўзлари ишлаб чиққан лойиҳаларни такомиллаштиради ва порталга қайтадан жойлаштириши мумкин. Кечикиб тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.

4-босқич

«Энг яхши стартап» йўналиши бўйича иштирокчи жамоалар

1. Лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказади.

«Энг яхши стартап» йўналишидаги иштирокчилар «буткэмп»да иштирок этиб, менторлар иштирокида ўз лойиҳаларини такомиллаштиради ва рейтинг натижасида ҳар бир соҳа бўйича 5 тадан 10 тагача финалистлар аниқланади.

Ҳар йили ўтказиладиган Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида

Масъул ташкилот Ташкилий қўмита,

ишчи орган,

масъул ташкилот

2. Лойиҳалар тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин ва унинг якуни бўйича «Энг яхши стартап» йўналишида муваффақиятли иштирок этган жамоаларга танлов ғолиби мақомини беради ва тақдирлаш маросимини ўтказади.

3. «Инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича иштирокчи жамоалар учун экспертлар иштирокида маслаҳатлар ва ўқув сессияларини ташкил этади.

Ҳар йили 25 ноябрга қадар

5-босқич

Масъул ташкилот,

«инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича иштирокчи жамоалар

1. Ўзларининг лойиҳаларини масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар.

2. Тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида жамоалар саралаб олади.

3. Саралаб олинган 40 та иштирокчи жамоа танловнинг «инкубация» ва «акселерация» йўналишлари бўйича танлов ғолиби мақоми берилади ва уларга мазкур Низом талабларига мувофиқ мукофот совринлари ажратилади.

Ҳар йили 25 декабрга қадар

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танловида қатнашиш учун топшириладиган ариза
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАКЛИ

«Энг яхши стартап» йўналиши

1. Жамоа ҳақида маълумот

1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О.

2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почта манзили

4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари:

 Frontend дастурчи

 Backend дастурчи

 Data муҳандис

 AI муҳандис

 Мобил дастурчи

 Devops дастурчи

 Product менежер

 Web дастурчи

 Синовчи

 Дизайнер

 Бошқа

5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят

6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи

2. Лойиҳа ҳақида маълумот

1. Лойиҳа соҳаси:

 Молиявий технологиялар (FinTech)

 Сунъий интеллектга асосланган технологиялар (AI)

 Корхоналар учун мослашган рақамли технологиялар (Enterprise)

 Креатив индустрия ва реклама технологиялари (Creative Industry & AdTech)

 Давлат бошқарувида қўлланадиган рақамли технологиялар (GovTech)

 Компьютер ва мобил ўйин дастурлари

 Таълим жараёнида қўлланадиган рақамли ва инновацион технологиялар (EdTech)

 Логистика, транспорт ва ҳаракатланиш тизимларини ривожлантиришга қаратилган технологик ечимлар (Logistics & Mobility)

 Соғлиқни сақлаш соҳасида технологик ечимлар (HealthTech)

 Илмий-тадқиқот натижаларига асосланган юқори технологик ечимлар (DeepTech)

2. Лойиҳа номи

3. Лойиҳа тавсифи

4. Ривожланиш босқичи

5. Олдинги ҳисобот даври учун умумий даромад

6. Мазкур йилнинг биринчи чораги учун даромад

7. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган)

8. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳавола

9. Лойиҳа тақдимоти (PDF)

10. Логотип (.svg/.png)

«Инкубация» йўналиши

1. Жамоа ҳақида маълумот

1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О.

2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почта манзили

4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари:

 Frontend дастурчи

 Backend дастурчи

 Data муҳандис

 AI муҳандис

 Мобил дастурчи

 Devops дастурчи

 Product менежер

 Web дастурчи

 Синовчи

 Дизайнер

 Бошқа

5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят

6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи

2. Лойиҳа ҳақида маълумот

1. Лойиҳа номи

2. Ривожланиш босқичи

3. Лойиҳа соҳаси

4. Лойиҳа тавсифи

5. Минимал ишлайдиган маҳсулот (MVP)

6. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган)

7. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳавола

8. Лойиҳа тақдимоти (PDF)

9. Логотип (.svg/.png)

«Акселерация» йўналиши

1. Жамоа ҳақида маълумот

1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О.

2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почта манзили

4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари:

 Frontend дастурчи

 Backend дастурчи

 Data муҳандис

 AI муҳандис

 Мобил дастурчи

 Devops дастурчи

 Product менежер

 Web дастурчи

 Синовчи

 Дизайнер

 Бошқа

5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят

6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи

2. Лойиҳа ҳақида маълумот

1. Лойиҳа номи

2. Ривожланиш босқичи

3. Лойиҳа соҳаси

4. Лойиҳа тавсифи

5. Олдинги ҳисобот даври учун умумий даромад

6. Мазкур йилнинг биринчи чораги учун даромад

7. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган)

8. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳавола

9. Лойиҳа тақдимоти (PDF)

10. Логотип (.svg/.png)

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 февралдаги 66-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири, ташкилий қўмита раиси

2.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;

3.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишувга асосан)

5.

Д.А. Ваҳобов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

6.

С.Б. Раджабов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

А.Ш. Бобоев

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О.Н. Мирзаев

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори

9.

К.Н. Ирисбекова

АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси

10.

А.О. Караматов

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ бош  директори, Ташкилий қўмита котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заруратга кўра Ташкилий қўмита таркибига хорижий экспертлар, бошқа вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари жалб этилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 июндаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 09/23/66/0090-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 08.06.2026 й., 09/26/288/0570-сон)