Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.01.1994 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.01.1994 йилдаги 37-сон
Date of entry into force
26.01.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХАЛҚАРО ҚАЙТА ҚУРИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН ИНСТИТУЦИОНАЛ КРЕДИТДАН ҲАМДА ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро қайта қуриш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит (институционал қурилиш ҳамда техник ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳа — кейинги ўринларда институционал кредит деб юритилади) бериш тўғрисидаги Битимга мувофиқ Халқаро қайта қуриш ва тараққиёт банки (ХҚТБ) томонидан берилаётган институционал кредитдан, шунингдек, Япония Ҳукуматининг гранти (кейинги ўринларда «грант» деб юритилади)дан самарали фойдаланиш ҳамда институционал кредит ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 йил муддатга, беш йиллик имтиёзли давр ҳам шунга киради, 21 млн. АҚШ доллари миқдорида берилаётган институционал кредит ХҚТБ томонидан Ўзбекистонда бозор инфраструктурасини шакллантиришга техник ёрдам кўрсатишга, хусусийлаштириш соҳасида консультация хизматлари кўрсатиш ва кадрларни ўқитишга, иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашга, молия тизимини шакллантиришга, иқтисодиётнинг базавий тармоқларида тадқиқот ишларини олиб боришга, шунингдек, институционал кредитдан фойдаланиш учун масъул бўлган вазирликлар ва идораларни компьютер ва ахборот билан таъминлашга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант Ўзбекистонда телекоммуникациялар тизимини такоммиллаштиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўн кун муддатда институционал кредит ва грант маблағларидан фойдаланиш учун махсус аванс счётлари очилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказий банкка қуйидагилар тавсия этилсин ҳамда Давлат мулк қўмитасига, «Ўздавжамғарма»га, Меҳнат вазирлигига, Алоқа вазирлигига, «Ўзбекнефтгаз» корпорациясига, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига, шунингдек «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига қуйидаги вазифалар топширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда институционал кредитдан фойдаланиш бўйича (Алоқа вазирлиги — грант маблағлари учун ҳам) вазирлик ёки идора раҳбари бошчилигида ишчи гуруҳи тузсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда институционал кредит доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иловага* мувофиқ зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар (Алоқа вазирлиги — грант маблағлари учун ҳам);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш, шунингдек режалаштирилаётган чора-тадбирларнинг календарь жадвали тўғрисида ҳисобот тақдим этиб турсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Институционал кредит ва грант доирасида консультантларни танлаш ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш бўйича тендерлар ўтказиш тўғрисида низомни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит ва у бўйича фоизлар институционал кредит бўйича Битимда назарда тутилган муддатларда ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи кредитга хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг экспорт-импорт режасини тузаётганда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомасига биноан ҳар йили институционал кредитни ва у бўйича фоизлар қопланишини таъминловчи зарур миқдордаги экспорт ресурсларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат солиқ қўмитаси бож ҳужжатларининг тезкорлик билан расмийлаштирилишини ҳамда институционал кредит ва грант ҳисобига сотиб олинаётган асбоб-ускуналарнинг бож йиғимлари ва пошлиналарсиз ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси институционал кредит ва грант ҳисобига сотиб олинадиган асбоб-ускуналар манзилларга бетўхтов етказиб берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Институционал кредит ва грантдан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатилиши устидан умумий назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ў.Т. Султоновга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 26 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-сон