Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
21.07.2026
08.02.2026
05.02.2026
04.05.2025
18.04.2024
25.10.2023
04.10.2023
01.07.2023
01.01.2023
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ, шунингдек, товарларни электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 118 ва 261-моддаларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун божхона органига транзит декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари тақдим этилиши белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транзит декларацияси божхона ҳудудига кириб келаётган товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар ёки кесиб ўтиш вақтида берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органларига дастлабки ахборот тақдим этилган ҳолларда Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясига (1975 йил 14 ноябрь, Женева) мувофиқ тўлдирилган халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси ҳамда Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга (1990 йил 26 июнь, Истанбул) мувофиқ тўлдирилган АТА карнети транзит декларацияси сифатида қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органига транзит декларацияси товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар тақдим этилганда, қонунчиликда белгиланган дастлабки электрон шаклдаги ахборотни тақдим этиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «E-Tranzit» автоматлаштирилган ахборот тизими ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво транспорти учун божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситасида божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспортида божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида, 2028 йил 1 январдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганда, уни олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимлар ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун умумий ҳисобланган йиғимлар, транспорт воситасини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиргандаги тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда назарда тутилган йиғимлар божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 31 январдаги 55-сонли қарорига асосан киритилган — 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 4 май)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сонли қарорига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 4 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорга 2-илованинг 2-банди 2023 йил 1 июлдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
737-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати органлари — шахслар, товарлар ва транспорт воситаларини ушбу Низомга мувофиқ Давлат чегараси орқали ўтказишда иштирок этадиган чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария, экология ва ветеринария назорати органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
декларацияловчи шахс — божхона органларига транзит декларациясини ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган транзит декларациясини тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транзит декларацияси — товарлар ва (ёки) транспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларни жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-tranzit» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-tranzit» ААТ) — божхона транзити божхона режимига жойлаштириладиган товар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотларни тақдим этиш, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, расмийлаштириш, ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Е-архив» интерактив хизмати — товарларни электрон шаклда декларациялашни шакллантиришга асос ҳисобланган электрон ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда сақлаш учун мўлжалланган ва декларациялаш жараёни ва божхона расмийлаштируви давомида божхона органлари билан ахборот алмашинувига қаратилган бир марталик электрон архивни яратиш имконини берувчи хизмат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жўнатувчи божхона органи — қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш бошланадиган бўлса, ўша божхона органи;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация коди — божхона органларига тақдим қилинган транзит декларациясига «E-tranzit» ААТ орқали берилган ягона электрон код;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муносабат белгиси — давлат назорат органлари томонидан «E-tranzit» ААТга қўйиладиган белги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар келиб тушадиган божхона органи — қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш тугалланадиган бўлса, ўша божхона органи;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транзит операциялари — товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувида товарларга ва транспорт воситаларига нисбатан давлат назорат органлари ва (ёки) ваколатли шахс томонидан амалга ошириладиган ҳаракат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Товар ва транспорт воситаларини божхона транзити божхона режимига жойлаштириш «E-tranzit» ААТда ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимида транзит декларациясини божхона органига электрон тарзда тақдим этиш ва уни расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Транзит декларацияси бир ёки бир нечта товарнинг кузатув ҳужжатлари бўйича ташиладиган товарнинг ҳар бир туркуми ёки товарларнинг бир нечта туркуми учун расмийлаштирилади. Бунда товарнинг бир нечта туркуми бўйича битта транзит декларациясини расмийлаштириш учун улар бир транспорт воситасида битта транспорт ҳужжати билан битта жўнатувчидан битта қабул қилувчининг манзилига ташилаётган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Транзит декларациясининг божхона расмийлаштируви қуйидаги икки босқичда ушбу Низомга иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда декларацияловчи шахс товарлар бўйича транзит декларациясини жўнатувчи божхона органларига электрон шаклда тақдим этади. Тақдим этилган транзит декларацияси божхона органларида рўйхатга олиниб, унга давлат назорат органлари томонидан муносабат белгиси қайд этилади ва транзит операцияси бошланади. Бунда, божхона, ветеринария ва фитосанитария органларининг назорат тартиботлари хавфни бошқариш тизимининг топшириғига асосан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда божхона транзити божхона режимига расмийлаштирилган товар ва транспорт воситалари белгиланган жойларга етказиб берилади, товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги факти тасдиқланади ва кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг товар келиб тушадиган божхона органи томонидан транзит операциялари якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Транзит декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни божхона ҳудудига олиб киришда ёки божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтишда — товар ва транспорт воситаси божхона чегарасини кесиб ўтгунга қадар ёки кесиб ўтиш вақтида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона ҳудудида турган товарларни божхона назорати остида етказиб беришни назорат қилишда — товарлар транспорт воситасига юкланишидан аввал тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона ҳудудида турган божхона назорати остидаги транспорт воситасини товар сифатида етказиб беришни назорат қилишда — юк операцияларини амалга оширишдан олдин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар транзит декларацияси жўнатувчи божхона органи томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида унда кўрсатилган товарлар декларация рўйхатга олинган божхона органига тақдим этилмаган бўлса, транзит декларацияси берилмаган деб ҳисобланади ва автоматик тарзда бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Божхона органига транзит декларациясини тақдим этиш қуйидаги ҳолатларда талаб этилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ва транспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқилаётганда, бундан реэкспорт божхона режимидаги товарлар олиб чиқилиши мустасно;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар томонидан қўл юки ёки кузатиб бориладиган багажида товарлар олиб ўтилаётганда, бундан тижорат мақсадида олиб ўтилаётган товарлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юксиз транспорт воситалари ўтганда ҳамда йўловчилар ташилганда, транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товар сифатида олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали товар сифатида транзит олиб ўтиш ҳолатлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенциясига (1975 йил 14 ноябрь, Женева,) мувофиқ товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси асосида дастлабки ахборотни тақдим этиш орқали ташилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга (1990 йил 26 июнь, Истанбул) мувофиқ товарлар АТА карнети асосида божхона органларига дастлабки ахборотни тақдим этиш орқали ташилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича олиб келинаётган товарлар ташилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Транзит декларацияси жўнатувчи божхона органига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда «Е-Транзит» ААТ орқали декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транзит декларацияси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилганда, декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган транзит декларацияси жамиятнинг масъул ходими томонидан умумлаштирилади ва битта темир йўл транспорти таркиби доирасида божхона органига ўзига бириктирилган электрон рақамли имзоси орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг масъул ходимига транзит декларацияси товарга ваколатли шахс ёки у билан шартнома тузган божхона брокери номидан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис томонидан ўзига бириктирилган электрон рақамли имзоси орқали тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транзит декларацияси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти масъул ходимига декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилганда мазкур Низомнинг 11-бандида қайд этилган талаблар бўйича транзит декларациясидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва унга илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги учун жавобгарлик транзит декларациясини тўлдирган ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти масъул ходимига тақдим этган декларацияловчи шахсда қолади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Товар ва транспорт воситаларининг кузатув ҳужжатлари «E-Tranzit» ААТга «Е-архив» интерактив хизмати орқали илова қилинади. Бунда «E-Tranzit» ААТнинг тегишли майдонига «Е-архив» интерактив хизмати орқали ҳужжатларга берилган махсус рақам қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Декларант ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси кабинетидаги «Е-архив» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон архивни шакллантириб, унга ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаган божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклларини жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон архивга жойлаштирилган ҳужжатларга автоматик тарзда махсус рақам берилади ва бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Товар ва транспорт воситаларининг кузатув ҳужжатлари «E-Tranzit» ААТга «Е-архив» интерактив хизмати орқали илова қилинганда, ушбу ҳужжатларни божхона ва бошқа расмийлаштирув жараёнларида давлат назорат органларига қайтадан тақдим этиш талаб этилмайди, сифатсиз (хира, бўялган, тушунарсиз ва ҳоказо) ҳужжатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Декларацияловчи шахс транзит декларациясидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва унга илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади, декларацияни тўлдириш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Декларант тақдим этилган ҳужжатлардаги (транзит декларацияси бундан мустасно) маълумотларнинг тўғрилиги ва амалда олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларига ўзаро мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Транзит декларациясини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Транзит декларациясини расмийлаштиришнинг биринчи босқичи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Транзит декларацияси қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси билан бирга жўнатувчи божхона органига тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) автотранспорт воситасида ташилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати тўғрисида Конвенцияга (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) мувофиқ автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзит ўтиши учун ваколатли органнинг рухсатномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенция (Женева, 1956 йил 19 май) талабларига мувофиқ товар-транспорт юкхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилиши билан боғлиқ тақиқ ва чекловларга риоя этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар бундай ҳужжатлар мавжуд бўлганда олиб ўтишга йўл қўйилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) темир йўл транспортида халқаро ташувларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро темир йўл юк йўналишлари тўғрисидаги битимга (1951 йил 1 ноябрь) мувофиқ ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибига доир топшириш қайдномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракатланишида тақиқлар ва чекловларга риоя қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар бундай ҳаракатланиш ушбу ҳужжатлар мавжудлигида рухсат берилган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳаво транспортида халқаро ташиш чоғида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк қайдномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авиа юк хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракатланишида тақиқлар ва чекловларга риоя қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар бундай ҳаракатланиш ушбу ҳужжатлар мавжудлигида рухсат берилган тақдирда.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Транзит декларацияси божхона органига тақдим қилиниб, «E-Tranzit» ААТда ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимида рўйхатга олингандан сўнг тизим орқали автоматик тарзда идентификация коди берилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транзит декларацияси рўйхатга олинганлиги тўғрисида декларацияловчи шахсга электрон тарзда маълумот юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Товар ва транспорт воситалари жўнатувчи божхона органига етиб келгандан сўнг ташувчи товар ва транспорт воситаларининг кузатув ҳужжатлари билан бирга идентификация кодини божхона органига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган идентификация коди асосида транзит декларацияси божхона органи томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда декларацияловчи шахсга электрон хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Товар ва транспорт воситаларини божхона транзити божхона режимига расмийлаштиришда тўланиши лозим бўлган барча турдаги тўловлар ва йиғимларни тўлаш транзит декларацияси расмийлаштирилгунга қадар ёки божхона ҳудудида амалга оширилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/210/0286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур тўловлар ва йиғимлар транзит декларацияси божхона органларида рўйхатдан ўтган кунда амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси ёки базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади ҳамда шу мақсадда очилган банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилган тўлов ва йиғимлар беш иш куни мобайнида автоматик тарзда давлат назорати органларининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/210/0286-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жўнатувчи божхона постида фаолият олиб борувчи давлат назорати органлари тўланиши лозим бўлган тегишли тўловлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланганлигини тегишлилиги бўйича назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жўнатувчи божхона органида фаолият олиб борувчи давлат назорат органлари ўзига юклатилган вазифаларидан келиб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда транзит декларациясидаги маълумотлар билан танишиб, ўзининг муносабат белгисини қайд этгандан сўнг транзит операциялари бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транзит операциялари бошланганлиги ҳақида декларант ёки декларацияловчи шахсга электрон хабарнома юборилади. Бунда жўнатувчи божхона постида транзит декларацияси расмийлаштирилганлиги ва товарни етказиб бериш муддати билан боғлиқ маълумотлар хабарномада акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Транзит декларациясини расмийлаштиришнинг иккинчи босқичи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташувчи томонидан товар ва транспорт воситаси белгиланган манзилга етказиб берилгандан ҳамда чегара божхона постида ҳисобланган йиғимлар тўлангандан сўнг божхона органи ахборот тизимида товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги ҳамда йиғимлар тўланганлиги тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/522/0748-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ахборот тизимида товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги факти тасдиқлангандан сўнг божхона транзити божхона режими якунланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида товарнинг кузатув ҳужжатларига божхона органлари томонидан белги қўйилиши кўзда тутилган ҳолларда мазкур Низомнинг 21-банди талаблари бажарилгандан сўнг ташувчи кузатув ҳужжатларини товарлар келиб тушадиган божхона органига белги қўйиш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг товар келиб тушадиган божхона органи тегишли белгини қўяди ва ташувчига қайтариб беради.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Божхона транзити божхона режими якунланган пайтдан эътиборан транзит декларациясидаги божхона ҳудудида турган товар «вақтинча сақлаш» божхона режимида турган товар мақомини олади, бундан «божхона омбори» божхона режимида божхона назорати остида турган вақтда бир божхона омборидан бошқасига божхона назорати остида етказиб берилган товарлар мустасно. Бунда «вақтинча сақлаш» божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар товарлар «божхона омбори» божхона режимида турган вақтда бир божхона омборидан бошқасига етказиб берилган бўлса, товарларни «божхона омбори» божхона режимига расмийлаштириш учун такроран божхона юк декларацияси тақдим этилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча сақлаш» мақомида турган товарларни белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштиришга масъул шахснинг маълумотлари декларант ёки унинг номидан иш кўрувчи ваколатли шахс томонидан Божхона қўмитасининг «Божхона ва юк операциялари» ахборот тизимида тасдиқланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Транзит декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Транзит декларациясида кўрсатилган маълумотларга декларант томонидан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши, топширилган транзит декларацияси эса қайтариб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транзит декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ва (ёки) уни қайтариб олиш транзит декларацияси божхона органи томонидан қабул қилингунига қадар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Транзит декларацияси қабул қилинганидан сўнг уни ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва (ёки) бекор қилиш декларант божхона органига мурожаат этганидан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Божхона расмийлаштируви тугалланганидан кейин транзит декларацияси божхона органи томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан уч йил ичида транзит декларациясига божхона органининг талаби билан ёки божхона органи декларант томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, унинг аризасига кўра ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Декларантнинг мурожаатига асосан транзит декларациясига божхона органлари томонидан ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда транзит декларациясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Транзит декларациясини тўлдириш, божхона органларига тақдим этиш, расмийлаштириш, ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни бекор қилиш ва қайтариб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона хизмати органлари томонидан транзит декларациясида қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларини ҳисоблашга ёки тақиқ, чекловлар қўлланилишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан транзит декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳолатларда декларант ва декларацияловчи шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Декларантнинг номидан у ишонч билдирган шахс божхона органларига божхона расмийлаштируви учун ҳужжатларнинг электрон шаклларини тақдим этиши, транзит декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш бўйича мурожаат этиши мумкин. Бунда у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган декларантнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Чегара божхона постларида ветеринария ва фитосанитария органларининг назорат тартиботларини хавфни бошқариш тамойили асосида ташкил этишда ветеринария, фитосанитария ва божхона органлари ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Иштирокчилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Декларацияловчи шахс
Транзит декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлайди, электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва «E-tranzit» ААТ орқали божхона органларига юборади.
1. Товар ва транспорт воситаларининг кузатув ҳужжатлари билан бирга идентификация кодни божхона органига тақдим этади.
Божхона ҳудудига кириб келаётганда — товарлар ва транспорт воситалари жўнатувчи божхона органига келгандан сўнг.
Ички ҳудудда — тайёр бўлишга кўра.
2. Тегишли божхона тўловлари ва йиғимларни тўлайди.
Транзит декларацияси расмийлаштирилгунга қадар ёки божхона ҳудудида
Давлат назорати органлари
Тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда транзит декларациясидаги маълумотлар билан танишиб, ўзининг муносабат белгисини қайд этади.
Чегара божхона постида — уч соат ичида Ички ҳудудда — бир иш кунида
«E-Tranzit» ААТ
Ваколатли органларнинг муносабат белгилари қайд этилгандан сўнг транзит операциялари бошланганлиги ҳақида декларант ёки декларацияловчи шахсга электрон хабарнома юборади.
Реал вақт режимида
2-босқич
Божхона органи ахборот тизими
Ташувчи томонидан товар ва транспорт воситаси белгиланган манзилга етказиб берилгандан ҳамда чегара божхона постида ҳисобланган йиғимлар тўлангандан сўнг божхона органи ахборот тизимида товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги ҳамда йиғимлар тўланганлиги тасдиқланади ҳамда божхона транзити божхона режими якунланади.
Реал вақт режимида
Ташувчи
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида товарнинг кузатув ҳужжатларига божхона органлари томонидан белги қўйилиши кўзда тутилган ҳолларда мазкур Низомнинг 21-банди талаблари бажарилгандан сўнг ташувчи товарлар келиб тушадиган божхона органига белги қўйиш учун тақдим этади.
Иш вақтида уч соат ичида
Товарлар келиб тушадиган божхона органи
Кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг товар келиб тушадиган божхона органи тегишли белгини қўяди ва ташувчига қайтариб беради.
30 дақиқа ичида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш схемасида белгиланган муддатларни истисно этадиган ҳолатлар Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сонли қарорига асосан 2-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 4 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)