19.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3403
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг буйруғи, 19.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3403
Date of entry into force
19.12.2022
Ҳужжат 19.12.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3403]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор А. ОРТИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 29 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326-сон

Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 31 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Ф. ПУЛАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 29 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 29 ноябрдаги 326-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, уч ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини (бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда сақловчи — бўш турган давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари (бундан буён матнда объект деб юритилади) — вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, шу жумладан умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир нотурар жой доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмаётган объектлар (бундан мавсумий ишлар амалга ошириладиган объектлар мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий соҳа объектлари — давлат мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал ва олий таълим муассасалари, кинотеатрлари, клублари, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва кинолаштириш объектлари (бундан ушбу соҳадаги вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг маъмурий бинолари мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳудудий бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизими (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизими бўш турган объектлар модули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-auksion» электрон савдо платформаси (бундан буён матнда электрон онлайн-аукцион деб юритилади) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириши ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектларни вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш мазкур Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Объектни ижарага бериш ёки савдога чиқариш учун тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда жойларга чиққан ҳолда хатлов ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатлов давомида аниқланган объектнинг номи, майдони, манзили, балансда сақловчиси, геолокацияси, ҳолати ва фотосуратлари объект аниқланган кундан бошлаб бир иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижарага берувчи объект ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритган кундан бошлаб уч иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Огоҳлантириш хатида балансда сақловчи томонидан объектдан уч ой муддат ичида самарали фойдаланилиши ҳамда бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, шунингдек ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Объект ахборот тизимига киритилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида балансда сақловчи томонидан ундан самарали фойдаланилаётганлиги ҳақида маълумот тақдим этилмаган бўлса, мазкур муддат ўтган кундан бошлаб икки иш куни ичида ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимлари томонидан объект жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилади ҳамда қуйидагилар ўрганилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг жойлашган жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослиги (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳолати (фойдаланишга яроқлилиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда сақловчиси (мулкдори);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг кадастр ҳужжатларига мувофиқ умумий ер майдони ҳамда бино-иншоотлар эгаллаган майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг бўш турган муддати (объектнинг бўш турганлиги биринчи марта аниқланган кундан бошлаб ҳисобланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори мавжудлиги, шунингдек объектни қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига, шу жумладан тармоқ жадвалига киритилганлиги;

объектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектга нисбатан тақиқнинг (чекловнинг) мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объект бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш воситасида ахборот тизими орқали олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Объектни ўрганиш жараёнида балансда сақловчи объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларини ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимларига тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Объектни ўрганиш натижасига кўра, ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномада объект ҳақидаги барча маълумотлар кўрсатилган ҳолда унинг ихтисослигидан келиб чиқиб объектни ижарага бериш ёки сотиш зарурлиги тўғрисида хулоса назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Объектни ижарага бериш зарурлиги тўғрисида хулоса чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори мавжудлиги, шунингдек объектни қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига, шу жумладан тармоқ жадвалига киритилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда сақловчи томонидан объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар тақдим этилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган объектни ижарага бериш тўғрисида хулоса чиқариш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида хулоса қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ижарага берувчи далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ўрганиш натижаларини, шу жумладан объектни сотиш ёки ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда бу ҳақда шу куннинг ўзида балансда сақловчига хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Объектни ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ижарага берувчи объектни ижарага бериш учун ахборот тизимига киритилган кундан бошлаб икки иш куни ичида объектнинг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ҳамда ижарага бериш муддатини белгилаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижарага берувчи томонидан объектни ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Объект сотиш учун ахборот тизимига киритилганда, сотувчи томонидан уни сотишдан олдин тайёрлаш ва савдога чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидагилар томонидан қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 5 000 квадрат метрдан ортиқ ва стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Объектни электрон онлайн-аукцион савдоларида ижарага бериш ва сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Ижарага берувчи

Объектларни аниқлаш мақсадида жойларга чиққан ҳолда хатлов ўтказади.

Доимий

2-босқич

Ижарага берувчи

Хатлов давомида аниқланган объектнинг номи, майдони, манзили, балансда сақловчиси, геолокацияси, ҳолати ва фотосуратларини ахборот тизимига киритади.

1 иш куни

3-босқич

Ижарага берувчи

Объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборади.

3 иш куни

4-босқич

Ижарага берувчи ва сотувчи

Объект ахборот тизимига киритилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида балансда сақловчи томонидан ундан самарали фойдаланилаётганлиги ҳақида маълумот тақдим этилмаган бўлса, объектни жойига чиққан ҳолда кўздан кечиради, у ҳақидаги маълумотлар ўрганади ҳамда натижасига кўра далолатнома расмийлаштиради.

2 иш куни

5-босқич

Балансда сақловчи

Объектдан келгусида фойдаланишга эҳтиёжи мавжудлиги, шу жумладан камида 5 йиллик демографик ўсиш даражасини инобатга олган ҳолда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларини ижарага берувчи ва сотувчининг масъул ходимларига тақдим этади.

заруратга кўра

6-босқич

Ижарага берувчи

Ўрганиш натижаларини, шу жумладан объектни сотиш ёки ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабарнома юборади.

1 иш куни

7-босқич

Ижарага берувчи

Объектнинг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ҳамда ижарага бериш муддатини белгилаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.

2 иш куни

8-босқич

Сотувчи

Объект сотиш учун ахборот тизимига киритилганда, уни сотишдан олдин тайёрлаш ва савдога чиқаришни Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади.

белгиланган муддатда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2022 й., 10/22/3403/1098-сон; 09.07.2024 й., 10/24/3403-1/0485-сон; 24.03.2025 й., 10/25/3403-2/0265-сон; 21.07.2025 й., 10/25/3403-3/0637-сон)