22.11.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1737-2
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 22.11.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1737-2
Date of entry into force
24.11.2022
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сон «Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. 59-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
2. 64-банддан «ва озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган республикадаги мавжуд санитария қоида ва меъёрлари талабларига асосан мувофиқлик сертификати» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 84-банддаги «санитария-эпидемиология назорати маркази» деган сўзлар «санитария-эпидемиология хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.