10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон
Date of entry into force
11.11.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, молиявий, солиқ ва статистика ҳисобот турларини қисқартириш, ҳужжатларни сақлаш ва давлат идораларига топшириш амалиётини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда давлат ёки нодавлат архивларига топшириш мажбурияти бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини, шунингдек, солиқ органининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни сақлаш ҳамда давлат ёки нодавлат архивларига топшириш мажбуриятидан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилдан 2026 йил 1 январга қадар айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2023 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ статистик ҳисобот турлари бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур бандга асосан бекор қилинаётган статистик ҳисобот турларида назарда тутилган статистик маълумотларнинг статистика дастурларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари асосида шакллантирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда барча турдаги статистика ҳисоботларининг мақсадга мувофиқлиги, уларни соддалаштириш ва топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия вазирлиги икки ой муддатда тадбиркорлик субъектларига тегишли товар-моддий захиралар ва пул маблағлари ҳамда иш берувчининг ходимлар билан боғлиқ бўлган ички хўжалик операциялари бўйича техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари ёрдамида қатнашчиларни идентификациялашни таъминлаган ҳолда тузилган ҳисоб ҳужжатлари электрон шаклда юритилиши учун зарур шарт-шароитларни яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2023 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиришга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2023 йил 1 январдан бошлаб нодавлат архивларни давлат ва нодавлат архивлари реестрига киритиш ҳамда ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини кўрсатувчи нодавлат архивларнинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби хабардор қилиш тартибини жорий этиш орқали бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзархив» агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳузуридаги «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар «Архив» ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан белгиланган тартибда интеграция қилган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг дастурий таъминот воситасида жамланган ҳужжатларини электрон кўринишда қабул қилиш, сақлаш ҳамда сўровга кўра тақдим этиш амалиётини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 1-бандига асосан давлат архивига топшириш бекор қилинаётган архив ҳужжатларининг давлат солиқ хизмати ва статистика органлари маълумотлари асосида шакллантирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Касимов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 10 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-419-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 ноябрдаги ПҚ-419-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган статистик ҳисобот турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Статистика ҳисоботи номи

Даврийлиги

Маълумотни шакллантириш манбаи

1.

1-биржа шакли — «Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот»

Йиллик

«Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси» АЖ, «Ўзбекистон Республика валюта биржаси» АЖ, «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Тошкент» Республика фонд биржаси» АЖ

2.

1-мш шакли — «Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот»

Йиллик

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3.

1-нҳ шакли — «Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот»

Йиллик

Давлат солиқ қўмитаси

4.

1-темир йўл (умумфойдаланадиган) — «Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот»

Йиллик

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

5.

1-тб шакли — «Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот»

Йиллик

Марказий банк

6.

1-суғурта шакли — «Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот»

Йиллик

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

7.

1-кб (қм) (1-кб шаклига илова) — «Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот»

Йиллик

Қурилиш вазирлиги

8.

4-қувур йўли — «Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот»

Чораклик

«Ўзтрансгаз» АЖ, «Asia Trans Gas» МЧЖ

9.

4-мева-сабзавот — «Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот»

Чораклик

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ва «Ўзагроэкспорт» АЖ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 ноябрдаги ПҚ-419-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Статистика ҳисоботларини вазирлик ва идоралар томонидан юритиладиган, шу жумладан молиявий ва солиқ ҳисоботи бўйича маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали мақбуллаштириш.

1. Малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил ноябрь

Давлат статистика қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишчи гуруҳ томонидан вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларидаги ҳамда ҳисоботларидаги маълумотлар рўйхати, уларни шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш.

2023 йил январь

3. Мавжуд маълумотлардан расмий статистика услубиятига мос келувчи маълумотлар рўйхатини шакллантириш ва уларни тақдим этиш шаклларини белгилаш.

2023 йил май

4. Шакллантирилган рўйхатдаги маълумотларнинг келгуси йил учун Статистика дастури доирасида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилишини ташкил этиш мақсадида уларни интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил июнь

5. Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.

2023 йил сентябрь

2.

Электрон ҳужжатларни сақлаш, архивга топшириш ва улар айланишини рақамлаштириш.

1. Тадбиркорлик субъектлари учун архив ҳужжатларининг тўлиқлигига, уларни ҳисобга олиш ва сақлашга қўйиладиган талабларни соддалаштириш, шу жумладан, муддатларни қайта кўриб чиқиш ва узоқ муддат сақланиши лозим бўлган архив ҳужжатлари турларини қисқартириш.

2022 йил декабрь

«Ўзархив» агентлиги

2. Нодавлат электрон архивлар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган тартиб-таомилларни соддалаштириш юзасидан ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил декабрь

3.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишончномаларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш.

Электрон ишончнома беришда талаб қилинадиган мажбурий реквизитларни камайтириш.

2023 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

4.

Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш.

1. Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномани электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2023 йил январь

Транспорт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги

2. Товар-транспорт юкхатлари айланишига оид ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил апрель

5.

Бир нечта алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартибини соддалаштириш.

Йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушбу ва бошқа туманда (шаҳарда) ишловчиларнинг ҳақиқий сонидан келиб чиқиб автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш механизмини яратиш.

2023 йил март

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

6.

Алимент ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва назорат қилиш тизимини рақамлаштириш.

Алимент ва бошқа мажбуриятларни ягона ахборот тизими орқали ижро этиш ва назорат қилишни таъминлаш.

2023 йил январь

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

7.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси электрон ахборот тизимини ташкилотлар ходимларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш орқали оптималлаштириш.

1. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексининг дастурий таъминотини, ходимларнинг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотларни киритиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш.

2. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини ташкилотларнинг тегишли ахборот тизимлари ва «Электрон архив» тизими билан босқичма-босқич интеграция қилиш.

2023 йил июль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Ўзархив» агентлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 07/22/419/1011-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)