1-ИЛОВА
Т/р | Соҳа номи | Ваколатли орган номи |
1. | Электрон тижорат (муомаласи чекланган ёки тақиқланган товарлар (ишлар, хизматлар) билан савдо-сотиқ қилишдан ташқари) | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги |
2. | Транспорт ва логистика | Транспорт вазирлиги |
3. | Саноат ишлаб чиқариши | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
4. | Қишлоқ хўжалиги | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
5. | Қурилиш | Қурилиш вазирлиги |
2-ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Масъуллар |
|
Тадбирлар |
|
Бажариш муддатлари |
|
1-босқич |
Давлат органлари ва ташкилотлари |
1. Ўз соҳасидаги мажбурий талаблар ўрнатилган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини шакллантиради. 2. Ушбу ҳужжатлардаги мажбурий талабларни уларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги тўғрисидаги маълумотлар билан бирга белгиланган шаклда Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича ишчи гуруҳга (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) киритади. |
3 ой | |||
|
2-босқич |
Ишчи гуруҳ |
1. Ишчи гуруҳ масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, йирик давлат корхоналарининг малакали мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда кичик ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — кичик ишчи гуруҳлар) тузади. |
1 ой | |||
|
Кичик ишчи гуруҳлар |
2. Кичик ишчи гуруҳлар соҳага тегишли мажбурий талабларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблигини танқидий таҳлил қилган ҳолда, уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ва ушбу талабларни қисқартириш тўғрисидаги таклифларни Ишчи гуруҳга киритади. |
4 ой | ||||
|
3-босқич |
Ишчи гуруҳ |
Мажбурий талабларни қисқартириш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқади ва кичик ишчи гуруҳларга уларни амалга ошириш бўйича топшириқ беради. |
1 ой | |||
|
4-босқич |
Кичик ишчи гуруҳлар |
Тегишли соҳага оид мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ишчи гуруҳга киритади. |
1 ой | |||
|
5-босқич |
Ишчи гуруҳ |
Реестрни шакллантириш доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати ҳақида ахборот ҳамда мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. |
1 ой | |||
|
6-босқич |
Давлат органлари ва ташкилотлари |
Қайта кўриб чиқилган ва қисқартирилган мажбурий талаблар асосида соҳалар бўйича мажбурий талаблар реестрини шакллантиради ҳамда Адлия вазирлигига реестрга жойлаштириш учун киритади. |
1 ой | |||
3-ИЛОВА
1. | Ж.А. Ходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари |
2. | Д.С. Касимов | — | Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
3. | Д.А. Ваҳобов | — | Савдо-саноат палатаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
4. | Р.Қ. Давлетов | — | адлия вазири |
5. | Т.А. Ишметов | — | молия вазири |
6. | Ш.Х. Шерматов | — | ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири |
7. | Б.И. Закиров | — | қурилиш вазири |
8. | Ш.Д. Кудбиев | — | Давлат солиқ қўмитаси раиси |
9. | Ш.Ш. Шарахметов | — | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси |
10. | Л.Ш. Кудратов | — | инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
11. | М.М. Убайдуллаев | — | иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари |
12. | Б.К. Юсупалиев | — | Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси |
13. | Лавозими бўйича | — | Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Ишчи гуруҳ котиби |
4-ИЛОВА
|
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочи | |
|
1. |
Тадбиркорлик субъектларига ўзининг телефон ҳамда электрон почта манзили ҳақидаги маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида исталган вақтда бепул ўзгартириш имкониятини яратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил май |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
2. |
Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида давлат хизматлари марказлари томонидан тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни янгидан давлат рўйхатидан ўтказишда уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини шакллантириш ва бериш имкониятини яратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июнь |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
3. |
Давлат органлари ва ташкилотларининг сўровларига асосан божхона юк декларацияси маълумотлари ҳамда экологик экспертиза хулосалари ва уларнинг нусхаларини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этишни йўлга қўйиш, бундан давлат сирлари билан боғлиқ маълумотлар мустасно. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июль |
Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
4. |
Тадбиркорлик субъектларига Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хизматлар кўрсатиш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш (тизимга кириш, ундан фойдаланиш, хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш). |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил февраль |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
5. |
Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни (банклар ва кредит бюроларидан ташқари) ихтиёрий тугатиш бўйича мурожаатларни электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ҳамда юридик шахс тугатишга тайёр ҳолга келганлиги ҳақида ариза берувчига смс-хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил февраль |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
6. |
Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг ихтиёрий тугатиш жараёнига ўтказилганлиги ҳақида коммунал ташкилотларга (электр, газ, сув таъминоти) хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш. |
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. 2. Коммунал ташкилотларнинг ахборот тизимларини Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилиш. |
2023 йил февраль |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Хидоятов), Энергетика вазирлиги (А. Ахмедхаджаев) |
|
7. |
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган хизматлар натижасини смс-хабарномадаги ҳавола орқали олиш ҳамда смс-хабарномада ариза рақамини акс эттириш имкониятини яратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил март |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
8. |
Кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари маркази ҳамда Кадастр агентлигининг davreestr.uz веб-сайти орқали кўрсатишни йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил март |
Кадастр агентлиги (Ф. Пўлатов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
9. |
Аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишда уни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш хизматини композит усулида кўрсатишни йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил май |
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
10. |
Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, Экологик аудиторларнинг реестрини юритишни тартибга солиш асосларини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил август |
Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов) |
|
11. |
Ҳунармандчилик субъектлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида Ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида мурожаат қилиш имкониятини яратиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ҳунармандлар уюшмаси (У. Абдуллаев) |
|
12. |
Барча турдаги малака сертификатларининг муддати тугашидан олдин сертификат эгаларини малака сертификати муддатини узайтириш (малака ошириши) лозимлиги ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июнь |
Малака сертификатини берувчи органлар |
|
13. |
Автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини ўз ичига олган умумий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш орқали автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил январь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев) |
|
14. |
Шарбат маҳсулотларини йўқ қилиш усуллари ва шартларини ўз ичига олган умумий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон орқали шарбат маҳсулотларини йўқ қилиш усуллари ва шартларини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил январь |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) |
|
15. |
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этиладиган ёпиқ муз қопламали майдонларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш орқали лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича талабларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгилаш тартибини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил январь |
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (З. Бозоров), Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров) |
|
17. |
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган, санитария қоидалари ҳамда нормаларига мувофиқ бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки улардан озиқ-овқат эҳтиёжларидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш усуллари ва шартларини электрон тарзда келишиш тартибини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил февраль |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев) |
|
18. |
Ёғ-мой маҳсулотларини қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш) шарт-шароитларини белгилаган тартибда электрон тарзда келишиш тартибини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил февраль |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров) |
|
19. |
Алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш усуллари ва шартларини келишиш тартиб-таомилларини электрон тарзда амалга ошириш тартибини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил февраль |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров) |