Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини хизмат уйлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона органлари ходимлари учун кўп квартирали хизмат уйлари қурилишини ташкил этиш чора-тадбирларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ божхона органлари ходимлари учун ҳудудларда хизмат уйларини қуриш бўйича топшириқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини 2022 — 2025 йилларда кўп квартирали хизмат уйлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Дастур доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кўп квартирали хизмат уйларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти асосида қуриш бўйича буюртмачи ҳисобланади;
қурилиш ишларини амалга оширишда бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади;
кўп квартирали хизмат уйларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, қурилиш-монтаж ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва божхона органларини ривожлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
4. Андижон, Фарғона, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Дастур ижроси доирасида божхона органлари ходимлари учун 2022 — 2025 йилларда кўп квартирали хизмат уйларини қуриш учун ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси иловага мувофиқ қуриладиган хизмат уйларида қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши бўйича белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 ноябрь,
636-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 636-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини 2022 — 2025 йилларда кўп квартирали хизмат уйлари билан таъминлаш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
|
Т/р |
Хизмат уйи қуриладиган ҳудуд |
Хонадон сони* |
Хизмат уйларини қуриш муддати |
Молиялаштириш манбаи |
|
1. |
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри |
70 |
2022 — 2024 йиллар |
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси |
|
2. |
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри |
30 |
2023-2024 йиллар | |
|
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри |
50 |
2023-2024 йиллар | ||
|
3. |
Андижон вилояти Андижон шаҳри |
60 |
2024-2025 йиллар | |
|
4. |
Хоразм вилояти Урганч шаҳри |
16 |
2023-2024 йиллар | |
|
5. |
Тошкент шаҳар М. Улуғбек тумани Дархонтепа кўчаси 7-уй** |
54 |
2024-2025 йиллар | |
|
ЖАМИ |
280 |
|||
* Хизмат уйларининг сони ва уларни қуриш муддатларига ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
** Кўп квартирали хизмат уйлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизимидаги Тошкент вилояти бўйича божхона бошқармасининг собиқ маъмурий биноси ўрнида қурилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 09/22/636/0987-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)