13.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2240-6
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 13.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2240-6
Date of entry into force
13.10.2022
Ҳужжат 13.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2240-6]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сон «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 25 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) бузилишига доир ишларни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда Кодекс деб юритилади), Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори, мазкур Йўриқнома ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (кейинги ўринларда «E-maʻmuriy ish» тизими деб юритилади) орқали электрон шаклда юритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (кейинги ўринларда электрон шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль қурилма (кейинги ўринларда планшет деб юритилади) ёки компьютер ёрдамида «E-maʻmuriy ish» тизими орқали расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклдаги маъмурий баённома «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» ёки дактилоскопик таққослаш ёхуд мультибиометрик идентификация қилиш дастурлари (кейинги ўринларда идентификация тизимлари деб юритилади) орқали ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаган ҳолда электрон рақамли имзо ёки электрон график имзо ҳамда QR-код (матрица штрихли код) билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, шунингдек алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклида шакллантиришни тақозо этадиган ҳолатларда ҳужжатлар, шу жумладан мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (кейинги ўринларда қоғоз шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) қоғоз шаклида расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Қоидаларнинг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан Кодекснинг 138-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда (пиёдаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари) электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённома (кейинги ўринларда маъмурий баённома деб юритилади) тузилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар пиёдага мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар пиёда ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса ёки унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан ошса ёхуд жойида жарима тўлашга имкони бўлмаганда маъмурий баённома расмийлаштирилади ва унга бу ҳақда ёзиб қўйилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «11-иловасига» деган сўзлар «12-иловасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари, log-файллар ва бошқа ҳужжатлар) электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида «E-maʻmuriy ish» тизимига конвертация қилиш йўли билан тақдим этилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда маъмурий баённома тузилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисга тегишли бўлган шахсга доир маълумотларнинг (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) планшет ёки компьютер орқали электрон шаклдаги маъмурий баённомага тўғри киритилишига ДЙҲХХ ходими масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузар, шунингдек гувоҳлар, холислар ва жабрланувчиларга электрон шаклдаги маъмурий баённомани ўзларининг электрон график имзоси ёки бармоқ изи билан тасдиқлашни таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холис Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки идентификация тизимлари ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаса, уларнинг ёнида маълумотлар базасига киритилмаган чет эл паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ДЙҲХХнинг ходими ушбу ҳужжатларга асосан шахсга доир маълумотларни электрон тизимга қўлда киритади ҳамда унинг тўғри киритилишига шахсан жавоб беради.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Маъмурий ишларни планшет орқали ёки компьютерда расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ишнинг электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаримани ёки зарарни ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали тўлаши мумкинлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жарима ёки зарарни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жарима суммасининг етмиш фоизини тўлаши мумкинлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. ДЙҲХХ ходими томонидан маъмурий иш юритишда планшетдан фойдаланган ҳолда аудио, видеоёзувлардан ҳамда фотосуратлардан, шунингдек, бошқа маълумотлардан (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари ва бошқа махсус ҳужжатлар) иборат ҳужжатлар электрон шаклда қайд этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдириб, маъмурий баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда планшетдан фойдаланган ҳолда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан унга илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли. Бунда, ДЙҲХХ ходими томонидан гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида далолатнома тузилади ҳамда ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро маъмурий баённомани имзолашдан ҳамда бу ҳақда изоҳ бериш ёки тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда маъмурий баённома гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида расмийлаштирилади. Бунда, мазкур талабларга риоя қилинмасдан расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидаги мазмундаги 151-152-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«151. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида берилган хабар юзасидан ДЙҲХХ ходими ҳодиса содир бўлган жойга етиб келганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 201 ва 202-моддаларига мувофиқ тузилган бўлса, ДЙҲХХ ходими ушбу хабарнома нусхасини олиб билдирги асосида ички ишлар органлари навбатчилик қисмига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 201-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослардан исталган биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ДЙҲХХ ходими йўл-транспорт ҳодисасини умумий тартибда расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Йўл-транспорт ҳодисасига доир маъмурий иш материаллари ва маъмурий баённома Кодекснинг 282-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизими орқали тегишли судларга юборилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги мазмундаги 161-162-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«161. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи ДЙҲХХ мансабдор шахси тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини Кодекснинг 3133-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатиш мақсадида жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани ишни ДЙҲХХ мансабдор шахси томонидан кўриб чиқиш вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ мансабдор шахси аризани қабул қилиш чоғида жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига, агар суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«22. Қоғоз шаклдаги маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши юзасидан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларнинг бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланади. Қоғоз шаклдаги маъмурий баённома, жарима квитанцияси, талон, вақтинчалик рухсатномага ёзувлар аниқ ҳолда кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш, воситалар ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойда кўриб чиқилади. Кодекснинг 113-моддасининг бешинчи қисмида, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 31-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ишни ҳуқуқбузар яшайдиган жойдаги Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссияларига кўриб чиқиш учун юборади;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Ваколати доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқувчи органларга маъмурий ишлар бир иш кун ичида «E-maʻmuriy ish» тизими орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий иш бўйича ҳужжатларнинг кирими ва чиқими ҳужжатларни ҳисобга олиш китобига қайд этилади. Ҳужжатларни ҳисобга олиш китобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий баённомани расмийлаштирган мансабдор шахс Кодексга асосан мазкур маъмурий ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган тақдирда, ишни олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва бу ҳақда фуқарони хабардор этади ёки қарор нусхаси у чиқарилган пайтдан бошлаб уч кун ичида почта хизмати орқали фуқаронинг яшаш манзилига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали олиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган ва судга мурожаат қилган тақдирда, ваколатли орган маъмурий иш ҳужжатларини «E-maʻmuriy ish» тизими орқали тегишли судга юборилишини таъминлайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Бунда, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131 ва 136-моддалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган тақдирда транспорт воситасини ушлаган ДЙҲХХ ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий баённомани расмийлаштиради, мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани тузади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси баённомага бириктилади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради ва бу ҳақда ДЙҲХХ сафдаги Йўл-патрул хизмати бўлим-бўлинмалари шахсий таркиби эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар жарима майдончасида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан рухсат берилади. Агарда маъмурий иш бўйича ҳужжатлар ваколати доирасида кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс)га юборилган тақдирда, вақтинчалик ушлаб турилган транспорт воситасини қўйиб юбориш уларнинг рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради, имзолайди ва муҳри билан тасдиқлайди ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситасини жарима майдончасига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ДЙҲХХ ходими қарори (қўйишда — баённома, чиқаришда — рухсатномаси) асосида «E-maʻmuriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима майдонига қўйилаётган ҳамда чиқарилаётган автомототранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар жарима майдонининг масъул ходими томонидан ejarima.uz веб-сайтига киритилиши шарт. Бунда, жарима майдонининг масъул ходими автомототранспорт воситасини жарима майдонига қўйишда ejarima.uz веб-сайти орқали ўз шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда унинг давлат рақамини киритганда, автомототранспорт воситасининг асосий реквизитлари автоматик равишда тўлдирилади, автомототранспорт воситасининг ҳолати ва бошқа тегишли реквизитлари эса қўшимча тарзда киритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 39-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алкоголдан, гиёҳванд моддадан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслик, ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган тезликни ошириш, темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидасини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, авария ҳолатини келтириб чиқариш, одам ташиш қоидаларини бузиш, транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно) ёки транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланиш, юк ташиш, шатакка олиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришнинг топширилиши қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 44-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«44. ДЙҲХХ мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан «E-maʻmuriy ish» тизими орқали мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқаради.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«47. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, «SMS» хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади. Ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилаётган жойда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни чоп этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қарор қоғозда чоп этилиб, ҳуқуқбузарга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар жарима тўловларини тўлаганидан сўнг тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, «SMS» хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар қарорнинг ижро қилинганлиги ҳақидаги тўлов варақаси (квитанция)ни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«50. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади ва ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. 51-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар Кодекснинг 36-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«56. Дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. IV бобнинг номидаги «келтириш» деган сўз «билдириш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«58. Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Шунингдек, маъмурий иш юзасидан жабрланувчи ва унинг қонуний вакили ҳамда адвокатлар белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига шикоят берилиши мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ДЙҲХХ мансабдор шахси қарори устидан — қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«73. Ҳуқуқбузар жаримани Кодексда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш мақсадида ижро ҳужжатлари «E-maʻmuriy ish» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ушбу қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. 74-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. 1 ва 11-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 12 ва 13-иловалар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. 7-илованинг матнидаги «шахсий паспортингиз» деган сўзлар «шахсий паспортингиз ёки идентификация ID-картангиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. 8-илованинг матнидаги «транспорт воситаларини тўхташ жойи номи» деган сўзлар «Жарима майдончасининг номи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. 9-илованинг матнидаги «транспорт воситаси тўхташ жойига» деган сўзлар «жарима майдончасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. 13 ва 15-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА

3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
12-ИЛОВА

4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
13-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон)