25.08.2021 йилдаги ЎРҚ-711-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.08.2021 йилдаги ЎРҚ-711-сон
Date of entry into force
26.08.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 1863-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда қўлланилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 2021-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2021-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмининг санкциясидаги «беш» деган сўз «етти» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор» деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлишдаги кўп миқдор — тегишли давлат органи томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги атама билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кучли таъсир қилувчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлишдаги ёки таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузишдаги кўп миқдор — тегишли давлат органи томонидан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банди «доир ишлар» деган сўзлардан кейин «шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар тўғрисидаги ишлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-бандидаги «шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандидаги «1852» рақами чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-бандидаги «186-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар «1852-моддасида, 186-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номининг ўзбекча матнидаги «захираларини» деган сўз «ресурсларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 74-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «лимитларини бузиш, шунингдек» деган сўзлар «лимитларини бузиш, сувларнинг ҳамда сув объектларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, шунингдек» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 791-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«791-модда. Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ҳамда тайёрлашнинг, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишнинг белгиланган тартибини ҳамда шартларини бузиш, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қуйидаги мазмундаги 861-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«861-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддаларни ва қурилиш материалларини бир жойга тўплашда, ушбу моддалар ва материалларни, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик, махсус техник қурилмаларни қўлламасдан битумни эритиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи «бошқа дориларни» деган сўзлардан кейин «шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 111-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 133-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, бундан жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 134-модданинг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, бундан йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 1651-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модданинг биринчи қисми таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда қўлланилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 261-модданинг биринчи қисмидаги «80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86» деган сўзлар «791, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 861» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳудудий инспекцияларининг бош инспекторлари ва инспекторлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 1, 3-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова) 79-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қарздорнинг номи ва манзили, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддаси биринчи қисмининнг 4-банди «иш жойи» деган сўзлардан кейин «қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома — содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — ўн иккинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 15-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суғурта полиси бланкасининг намунаси, уни тайёрлаш тартиби, махсус давлат белгисининг шакли ва уни транспорт воситасига жойлаштириш тартиби, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома бланкасининг намунаси ҳамда уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 19-модданинг иккинчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилган вақтдан эътиборан уч иш куни ичида мазкур хабарномани ушбу Қонун 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурталовчига тақдим этиши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қуйидаги мазмундаги 201 ва 202-моддалар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«201-модда. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун асослар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади. Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёхуд йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисасида иштирокчи бўлган ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси иккита транспорт воситаси (шу жумладан тиркамали транспорт воситалари) тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат ушбу транспорт воситаларига шикаст етказилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома (бундан ишончнома талаб этилмайдиган ҳоллар мустасно), йўл варақаси (қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда) мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари, шунингдек транспорт воситаларининг шикастланган қисмлари тавсифлари ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тузилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ёхуд суғурталовчи томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган тақдирда (айбдорлик видеоёзувлар ёхуд кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари асосида яққол намоён бўлганда) суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижаларини (айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган ҳолларда) ўша куннинг ўзида ички ишлар органларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани кўриб чиқиш чоғида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланиши ва бошқа тарафнинг айбини тасдиқловчи материаллар ёки видеоёзувлар ёхуд ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари бўлмаганда суғурталовчининг йиғилган ҳужжатларни ички ишлар органларига юбориши суғурталовчи суғурта товонини тўлашни асоссиз рад этган деб баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202-модда. Транспорт воситалари эгаларининг ва суғурталовчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш чоғидаги ҳаракатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган ҳодиса содир бўлганидан кейин ҳайдовчилар томонидан дарҳол жойнинг ўзида ва икки нусхада тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳайдовчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилган суғурталовчиларга қуйидаги материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда уч иш куни ичида юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек суғурта полисининг кўчирма нусхалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарноманинг кўчирма нусхаси суғурталовчига ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, суғурталовчининг дастурий таъминоти (мобиль иловаси) орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини текширувдан ўтказиш қиймати суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарар таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситалари эгалари йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган транспорт воситаларини кўрикдан ва (ёки) мустақил экспертизадан ўтказиш учун сўров олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида суғурталовчининг сўровига кўра тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларининг эгалари транспорт воситаларини суғурталовчининг ёзма розилигисиз ёки суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёхуд уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қиладиган кунга қадар таъмирлашга ёки утилизация қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёки уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини кўздан кечириш, мустақил экспертизани ҳамда ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини белгилаш учун баҳолашни ташкил этиш ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган муддатда, суғурталовчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилганда жабрланувчининг транспорт воситасига етказилган зарар ушбу Қонун 22-моддасининг учинчи қисмида белгиланган суғурта товони миқдоридан ошмаслиги керак. Бунда етказилган зарар миқдори йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарнома суғурталовчига тақдим этилганидан сўнг ошган тақдирда, суғурталовчи суғурта суммасининг фақат ушбу Қонун 22-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлмаган қисмини суғурта товони сифатида тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан кейин тўрт соат ичида мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиш чораларини кўрмаган бўлса ёки йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани суғурталовчига узрли сабабларсиз ўз вақтида тақдим этмаган бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар; № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова) 174-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказишни»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 178-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 272-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3) ишда иштирок этувчи шахслар, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек солиқ тўловчи қарздор юридик шахснинг идентификация рақами»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 447-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижро варақасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ижро варақасини берган суднинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ижро варақасининг қайси иш бўйича берилганлиги ва унинг рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати қабул қилинган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари; жисмоний шахслар учун — қарздор жисмоний шахснинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи, шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), юридик шахслар учун эса — солиқ тўловчи идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) суд ҳужжатининг қарор қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) суд ҳужжати кучга кирган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ижро варақаси берилган сана ва уни ижрога топшириш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати асосида берилган ижро варақаси судья томонидан имзоланади ва суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 145-модда биринчи қисмининг 3-банди «яшаш жойи» деган сўзлардан кейин «жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 196-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 337-модда биринчи қисмининг 4-банди «яшаш жойи» деган сўзлардан кейин «қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова) 279-моддаси биринчи қисмининг 4-банди «яшаш жойи» деган сўзлардан кейин «қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 384-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) тўғрисидаги қонун лойиҳасининг экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошисидаги «замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 9-модданинг учинчи қисмидаги «Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ҳамда бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари» деган сўзлар «Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 13-модданинг бешинчи хатбошисидаги «Ҳисоб палатасининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича» деган сўзлар «Ҳисоб палатаси зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 17-модданинг иккинчи қисмидаги «бюджет ҳамда смета-штат интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар ҳақидаги» деган сўзлар «бюджет ва смета-штат интизомининг, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 20-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20-модда. Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасидаги функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб палатаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳасининг шакллантирилишини уларнинг кўрсаткичлари асослилигини аниқлаш мақсадида, уларнинг даромадларини прогноз қилиш ҳамда харажатларни режалаштириш, қарз сиёсати ва бюджетлараро муносабатлар сифатига баҳо бериш мақсадида ўрганишни ва таҳлил қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулоса беради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 23-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги «замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 24-модданинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошисидаги «ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан» деган сўзлар «ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида» деган сўзлар «белгиланган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 35-модданинг биринчи қисмидаги «Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари параметрлари шакллантирилишини таҳлил қилиш» деган сўзлар «Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлили» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 8-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси — Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 9-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«141) давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси — Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси — Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар (шикоятлар) юзасидан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 11-модда қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга ҳужжатларнинг дубликатлари, кўчирма нусхалари, нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестридан кўчирмалар берилганлиги учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 12-модданинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13-модда. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда давлат божини тўлашдан озод қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID-картаси (биометрик паспорти), Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (яшаш учун рухсатномаси), Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати ўрнига тегишинча шундай ID-карта, биометрик паспорт берилганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 14-модда қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«91) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар уларнинг йўқолган ҳужжатларини ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, яроқсиз ҳолга келган, муайян фактни тасдиқлайдиган ҳужжатларини тиклаш чоғида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, дубликатлари ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотномалар талаб қилиб олинганда».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 1-моддасининг 2-банди, 3-моддасининг 1 — 10 ва 12-бандлари, 6-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 25 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-711-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)