15.10.2022 йилдаги 604-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.10.2022 йилдаги 604-сон
Date of entry into force
15.10.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш жараёнларида ахборот тизимлари кенг қўлланилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизга олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнлари тубдан ислоҳ қилиниб, божхона операцияларини рақамлаштириш орқали инсон омилини қисқартиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, олиб кириладиган товарларни божхона расмийлаштирувида нарх маълумотлари бюллетенидан фойдаланиш, уни янгилаш муддатларининг узоқлиги, иқтисодиёт тармоқларининг бу борадаги етарлича ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги, бюллетендаги айрим нархларнинг жуда юқори белгиланганлиги божхона расмийлаштируви жараёнида улар бўйича тўловларнинг юқорилиги кўплаб муаммолар келтириб чиқармоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона қийматини назоратдан ўтказиш жараёнларида божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик ҳисоблаб чиқадиган ахборот тизимларини жорий этиш ва божхона органлари томонидан хавфни бошқариш ахборот тизимида айрим товарларнинг индикатив нархларини белгилаш орқали соддалаштириш, бу борада бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни қисқартириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик ҳисоблаб чиқадиган ахборот тизимини жорий этиш йўли билан нарх маълумотлар бюллетенини шакллантиришни тўлиқ бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона қийматини аниқлаш жараёнларида хавфни бошқариш ахборот тизимида айрим товарларнинг индикатив нархларини белгилаш орқали назорат қилиш механизмини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 15 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
604-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 604-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32 — 34-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 114-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«114. Божхона органлари электрон божхона расмийлаштирувини амалга оширишда олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини назорат қилиш мақсадида хавфни бошқариш ҳамда божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик ҳисоблаб чиқадиган ахборот тизимлари, шунингдек, бошқа ахборот тизимларидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тизимлар томонидан автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) энг кўп импорт қилинган товарлар бўйича уларнинг энг қуйи нархлари, шу жумладан асосий таркибини ташкил этувчи хом ашё нархидан паст бўлмаган индикатив нархлар шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати хавфни бошқариш ахборот тизими орқали назорат қилинишида индикатив нархлардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Индикатив нархлардан товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланишга йўл қўйилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/604/0929-сон)