Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ҳузуридаги Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорига мувофиқ паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
параспорт бўйича фаолият юритаётган тренерлар, йўриқчи-услубчиларва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда халқаро илғор тажрибага эга бўлган мутахассислар ва тренерларни таълим жараёнига шартнома асосида жалб этиш;
касбий маълумотга эга бўлмаган спорт-таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пуллик асосда параспорт бўйича қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;
параспорт бўйича спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан билим беришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш;
параспорт бўйича қобилиятли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда улар орасидан халқаро спорт майдонларида муносиб қатнашишни таъминлашга қодир бўлган профессионал спортчиларни тайёрлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳамда самарали ўқитиш дастурлари ва усулларини жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инклюзив таълим тизими учун малакали педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
эшитиш қобилияти паст бўлган карлар спорти, ақли заиф бўлган шахслар ўртасида спорт турлари ҳамда кўзи ожизлар спорт турлари учун тренер ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ижроия қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
4. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда иқтидорли мутахассислар ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларда малакасини ошириш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан биргаликда паралимпия ва нопаралимпия спорт турлари бўйича ўқув адабиётлари, ўқув-методик қўлланмалар, дарсликларни ишлаб чиқсин ва Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Спорт вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти тренерлар, ўқитувчилар, жисмоний тарбия инструкторлари, йўриқчи-методистлар ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича бошқа мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциациясига тақдим этиб борсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаши Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
фаолиятини молиялаштиришда ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларини жалб этиш;
таълим тизимига етакчи хорижий давлатлар таълим муассасалари тажрибасини жорий этиш ва хорижий экспертларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 126-уй манзили бўйича вақтинчалик жойлаштирилсин.
Бунда, Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти келгусида Тошкент шаҳрида барпо қилинаётган «Олимпия шаҳарчаси»да жойлаштирилиши назарда тутилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
11. Белгилаб қўйилсинки, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини сақлаш харажатлари учун зарур маблағлар 2022 йилда республика бюджети маблағлари доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
12. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар нопаралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини зарур телекоммуникация хизматлари билан ва Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 октябрь,
599-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 599-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг
ТУЗИЛМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Директор |
Илмий-методик кенгаш |
||||||||||||||||||||||||
|
Директорнинг ўқув ва илмий-методик ишлар бўйича ўринбосари 1 |
Молия-иқтисодиёт бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот-ресурс маркази 2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув-машғулот жараёнини илмий ахборот билан таъминлаш ҳамда илмий-методика бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт 1 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Халқаро тажрибани ўрганиш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини жорий этиш бўлими 2 |
Девонхона ва архив 1 |
||||||||||||||||||||||||
|
Хўжалик бўлими* 1 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни мониторингини олиб бориш ва сифатини баҳолаш бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис 1 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Кафедралар* |
|||||||||||||||||||||||||
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 20 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари — 13 нафар.
* Институт Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 599-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом паралимпия спорт турлари бўйича раҳбар кадрларни, спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактабларининг паралимпия спорт турлари бўйича йўриқчи-услубчилари ва тренерларини ҳамда шу соҳадаги бошқа мутахассисларни (кейинги ўринларда — паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар), шунингдек, инклюзив таълим тизими учун малакали педагог кадрлар, эшитиш қобилияти паст бўлган карлар спорти, ақли заиф бўлган шахслар ўртасида спорт турлари ҳамда кўзи ожизлар спорт турлари учун тренер ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари Спорт вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация) томонидан тасдиқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислари — Ассоциация томонидан тасдиқланган режа асосида нодавлат таълим ташкилотларининг ходимлари ва жисмоний шахслар эса — улар билан тузилган шартнома асосида Ассоциация ҳузуридаги Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
4. Хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш уларнинг базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
5. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.
6. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёхуд янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Институт ташаббусига кўра шартнома асосида ташкил этилади.
2-боб. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсади ва вазифалари
7. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган модуллари (фанлари) бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориш, уларни илғор педагогик ва ахборот технологиялари, материаллар ва илмий-ўқув адабиётлар билан таъминлаш, ўқитишнинг инновацион усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш, илмий-методик жиҳатдан таъминлаш паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.
8. Қуйидагилар паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг вазифалари ҳисобланади:
паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш;
паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларда мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларнинг педагогик янгиликка интилишни ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана билиш даражасини ошириш, уларни илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш;
паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларнинг ўқув машғулотлари, ўқув-тарбиявий ишларни амалга оширишда илғор таълим технологиялари ва халқаро тажрибадан фойдаланиш, илмий ва ўқув-методик тадқиқотлар олиб бориш ҳамда амалиётга жорий этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш.
3-боб. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган умумий талаблар
9. Қуйидагилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар ҳисобланади:
касблар ва лавозимларга бўлган малака талабларига мувофиқлик;
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати асосий йўналишларининг, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат таълим талабларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга, тингловчиларнинг билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишга, касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълимнинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилганлиги;
давлат таълим талаблари ҳажми ва мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш муддатларига мувофиқлиги.
10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, билим, амалий ва касбий маҳоратнинг мазкур мутахассисларга қўйиладиган талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.
11. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади ҳамда унинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли таълим дастурлари билан белгиланади.
4-боб. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш шакллари
12. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
педагогик қайта тайёрлаш;
касбий қайта тайёрлаш;
махсус ўқув курсларда ўқитиш.
Педагогик қайта тайёрлаш — олий ёки ўрта махсус маълумотга эга педагог бўлмаган мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарликка мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни паралимпия спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш ҳисобланади.
Касбий қайта тайёрлаш — олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотга эга мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган, ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун паралимпия спорт турлари бўйича зарур ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришдан иборат.
Махсус ўқув курсларида ўқитиш — спорт фаолиятини якунлаган ва камида биринчи спорт разрядига эга бўлган спортчиларнинг паралимпия спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари, педагогик фаолиятни юритиш, зарур ва етарли ҳажмда янги билим, малака ва кўникмаларни ўргатиши назарда тутилади.
5-боб. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар малакасини ошириш шакллари
13. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);
илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
хорижда тажриба орттириш;
мустақил ўқиб билим орттириш;
масофавий таълим.
Тўғридан-тўғри малака ошириш — таълим дастурлари ва меҳнат бозорининг таклифлари асосида паралимпия соҳасига оид таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижалари ва мутахассислар тайёрлаш сифатини ҳисобга олган ҳолда, давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган модуллар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш ҳисобланади.
Илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба орттириш — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, марказлар, лабораториялар ва бошқа муассасаларда фаннинг замонавий ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий тадқиқот услубларини ўрганишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижда тажриба орттириш — Ассоциация, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ, шунингдек, таълимни бошқариш органлари билан таълим ва спорт таълими муассасалари ҳамда спорт ташкилотлари тажрибаларини ўрганишни ўз ичига олади.
(13-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Мустақил ўқиб билим орттириш — паралимпия соҳасига оид таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ўқитиладиган модуллар бўйича янги билимлар, малака ва кўникмаларни мустақил ўзлаштиришдан иборат.
Масофавий таълим — онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида амалга ошириладиган таълим тури ҳисобланади.
6-боб. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми
14. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми қуйидаги муддатларда белгиланади:
педагогик қайта тайёрлаш — камида 4 ой (576 соат);
касбий қайта тайёрлаш — камида 4 ой (576 соат);
махсус ўқув курсларда ўқитиш — 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат).
15. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда касбий малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёж тизимида паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар фаолият юритадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар (буюртмачилар) талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.
Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Айрим ҳолларда малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари умумий давом этиш муддати асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда камида 3 ҳафта (144 соат), аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.
16. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламаси энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
17. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
7-боб. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш
18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари 15 — 20 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.
Тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шу жумладан, рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти гуруҳ таркибида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида паралимпия спорт турларида ўқув жараёнини ташкил этишда тингловчилар сони, истисно тариқасида, камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин.
Махсус ўқув курслари учун гуруҳ талаб этилган тингловчилар сони шаклланмаган тақдирда, тингловчилар контингентини ўқитиш қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курслари бўйича гуруҳлар таркибида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Касбий қайта тайёрлаш мумкин бўлган турдош мутахассисликлар рўйхати Ассоциация томонидан белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
20. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Институт директорининг буйруғи билан курслар бошланиши санасидан бошлаб уч кун мобайнида расмийлаштирилади.
21. Қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар Институт директорининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Тингловчилар гуруҳини шакллантиришда, курснинг ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда базавий маълумот, мутахассислик, тоифа ва эгаллаб турган лавозими шунингдек, буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.
22. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин уч кун мобайнида келмаган тингловчилар, сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.
23. Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш, махсус ўқув ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлган тақдирда, уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича навбатдаги курсларда ўқишга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Институт тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ҳолатлари тўғрисида буюртмачи ва Ассоциацияга дарҳол хабар беради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
25. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, семинар, тренинг, кўчма машғулот, маҳорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шаклларда олиб борилади.
26. Кўчма, амалий машғулотлар илғор таълим муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқа ташкилотларда ташкил этилади.
27. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш масъулияти Институтга юкланади.
28. Жорий йилда режага киритилмаган паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар Институт билан тузилган шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.
29. Шартнома асосида паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни ҳамда касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари буюртмачи талаби ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, Институтда ташкил этилади.
30. Институт буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади.
31. Институтда 3 ва 6 ойлик махсус ўқув курслари мурожаат этилган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
32. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган намунавий ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурлар асосида амалга оширилади ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.
33. Намунавий ўқув режаси ва дастурлар спорт, фан, техника, технологиялар ҳамда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилади.
34. Институт ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим хизматларини кўрсатиш ва ҳомийлардан тушган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси (базавий лавозим маоши) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
8-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилари
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ассоциация томонидан тасдиқланган режага киритилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
36. Ишдан ажралган ҳолда Институтда қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборилган тингловчилар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан қопланади.
37. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра курсдан четлаштирилади:
ўз хоҳишига кўра;
касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;
малака ошириш курсида 18 академик соатдан, қайта тайёрлашда 36 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини сабабсиз қолдиргани учун;
шартнома асосида ўқиётган тингловчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
вафот этганлиги сабабли.
38. Тингловчилар малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсидан четлатилганда, сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига маълум қилинади.
39. Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган тингловчи малака ошириш курсида бир йил мобайнида такроран ўқийди. Малака ошириш курсида такроран ўқиш тингловчининг ўз ҳисобидан шартнома асосида амалга оширилади ва бунда буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил бериш тартибида малака оширишга қайта юборилади.
Малака ошириш курсига қайта юборилган мутахассислар ўқиш якунлари бўйича якуний аттестациядан такроран ўтмаган бўлса, шартнома бўйича тўланган тўлов маблағлари қайтарилмайди.
Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақдирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан ҳамда бўш турган педагог лавозимини эгаллаш танлови даврининг тугаган муддатидан қатъи назар, меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Улар ўз фаолиятини бошқа таълим муассасаларида (амалда фаолият юритаётган таълим муассасаларидан ташқари) давом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий малакасини мустақил равишда ошириши мумкин.
9-боб. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ва уни бошқариш
40. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ассоциация;
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
буюртмачи;
тизимида паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ассоциация:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда унинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан бирга мувофиқлаштиради;
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
кейинги календарь йил учун малака ошириш курслари бўйича тақдим этилган буюртмалар асосида режа ва жадвалларни тасдиқлайди;
Институт томонидан буюртма ва режалар бажарилиши юзасидан умумий назоратни амалга оширади;
ҳар йили 15 ноябрга қадар буюртмачиларнинг буюртманомалари асосида ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва таълим йўналишлари режаси ва рўйхатини шакллантиради, шунингдек, 5 декабрга қадар йиллик режа ва рўйхатни тасдиқлайди;
махсус ўқув курсларида ўқитиш бўйича мурожаатларни қабул қилади, ўрганиб чиқади, контингентни шакллантиради ҳамда курсларни ташкил этиш муддатини белгилайди;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режаси ва дастурларини тасдиқлайди;
Институт ходимлари ҳамда педагоглар таркибининг хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш чораларини кўради.
42. Буюртмачи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
навбатдаги календарь йилга паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар ҳақида маълумотларни уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатган ҳолда Ассоциацияга тақдим этади;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
тасдиқланган режа ва жадвал асосида паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни белгиланган муддатда Институтга ўқишга етиб боришларини таъминлайди.
43. Тизимида паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар:
ҳар йили 15 ноябрга қадар буюртмачиларнинг буюртманомалари асосида ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва таълим йўналишлари режаси ва рўйхатини шакллантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шакллантирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини Ассоциацияга тақдим этиб боради.
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
10-боб. Қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
44. Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг Институт томонидан аттестациядан ўтказилади. Аттестация якуний онлайн тест синовлари, битирув малакавий иш ҳимояси ва суҳбатдан иборат бўлади.
45. Аттестация комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат таркибда Институт томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Аттестация комиссияси таркибига Институт, Ассоциация, олий таълим муассасалари, олий спорт маҳорати мактаблари, спорт федерация (ассоциация)лари вакиллари жалб қилиниши мумкин.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
47. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
48. Якуний онлайн тест қайта тайёрлаш ўқув режасидаги барча модуллар бўйича саволларни қамраб олган ҳолда тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади.
Якуний онлайн тест асосида тингловчининг билим даражаси 80 дақиқа давомида 80 та тест саволлари асосида 80 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади. Онлайн тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол экранда акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Институтнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга компьютерларнинг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.
49. Якуний онлайн тест қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун белгиланган умумий 80 баллдан камида 44,8 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва унга битирув малакавий ишни ҳимоя қилишга рухсат берилади.
Махсус ўқув курслари тингловчилари битирув малакавий ишни ҳимоя қилади. Битирув малакавий иши жами 50 балл билан баҳоланади, умумий баллдан камида 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчилари битирув малака ҳимоясидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва унга якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришга рухсат берилади.
50. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун битирув малакавий ишининг ҳимояси умумий 20 балл билан баҳоланади.
Махсус ўқув курслари тингловчилари учун якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар ва тингловчининг спортда эришган натижалари ҳамда касбий билими максимал 50 балл билан баҳоланади.
Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) ва ундан юқори балл тўплаган тингловчи курслардан ва якуний аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унга тегишлича мазкур Низомга 1, 2-иловаларида келтирилган давлат намунасидаги диплом берилади.
Курс синовларида 56 балл (56 фоиз)дан кам балл тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади.
11-боб. Малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
51. Тингловчиларнинг малака ошириш курси давомида олган билимларини баҳолаш мақсадида улар Институт томонидан аттестациядан ўтказилади.
52. Аттестация якуний онлайн тест синовлари ва суҳбатдан иборат бўлади.
53. Аттестацияни ўтказиш учун Аттестация комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда Институт томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Аттестация комиссияси таркибига Институт, Ассоциация, олий таълим муассасалари, олий спорт маҳорати мактаблари, спорт федерация (ассоциация)лари вакиллари жалб қилиниши мумкин.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
55. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
56. Аттестация комиссияси ўз қарорини онлайн тест синовлари, тингловчининг якуний суҳбат натижаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
57. Аттестация комиссиясининг қарори малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
58. Якуний онлайн тест малака ошириш ўқув режасидаги ҳар бир модул бўйича саволларни қамраб олган ҳолда тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади.
Якуний онлайн тест асосида тингловчиларнинг билим даражаси 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади. Онлайн тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол экранда акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Институтнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга компьютерларнинг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.
59. Якуний онлайн тест учун белгиланган умумий 50 баллдан камида 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришига рухсат берилади.
60. Якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар, тингловчининг охирги 4 йиллик фаолияти давомида ҳамда унинг ўқувчилари (шогирдлари) томонидан эришилган натижалар, шунингдек, спорт ва таълим соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ва касбий билим даражаси максимал 50 баллик тизимда баҳоланади. Якуний онлайн тест ва аттестация комиссияси суҳбати жами 100 баллик тизимда баҳоланади.
61. Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи курслар ва якуний аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унга мазкур Низомга 3-иловада келтирилган давлат намунасидаги сертификат берилади.
Якуний онлайн тестга ажратилган 50 баллдан 28 балл (56 фоиз)дан ва курс синовларида 56 балл (100 баллнинг 56 фоизи)дан кам балл тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган деб ҳисобланади.
62. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослиги аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг (диплом, сертификат) мавжудлиги талаб этилади.
12-боб. Якунловчи қоида
63. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
| | Қайта тайёрлаш ҳақида | |
| | | |
| Қайта тайёрлаш ҳақидаги давлат намунасидаги диплом А5 форматдаги оқ қоғозда, офсет усулида, беш хил рангдан: диплом муқоваси учун — тўқ яшил ранг, матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк ва қизил ранглардан, фон учун — оч пушти рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади. Варақнинг чап юқори қисмида Паралимпия байроғи тасвири ва давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади: (Ўзбекистон Республикаси паралимпия рамзи тасвири) Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi Qayta tayyorlash haqida DIPLOM QT № 000000 Qayd raqami: ____________ Berilgan joy: ____________ Berilgan sana: 20__ yil «___» _________ QR-kod жойи Дипломнинг ўнг қисмида давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар кўрсатилади: tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi; oʻqish davri; taʻlim muassasasi (tashkilot) nomi; qayta tayorlash kursining nomi va umumiy nomi; taʻlim muassasasi (tashkilot) rahbarining imzosi va familiyasi, ismi, otasining ismi; muhr oʻrni. Диплом: тартиб рақами иккита лотин ҳарфидан «QТ» ва олти рақамли сондан иборат бўлиши; барча матн ва тасвирлар нақшли растрдан иборат оч-пушти ранг фонда акс эттирилиши; такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши; юқори сифатли махсус ҳимояланган офсет қоғозда чоп этилиши; ёруғлик воситасида нақшли растр нусхаси кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқ очиқ ранглардан иборат бўлиши; турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растр тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳимояга эга махсус қоғозлардан тайёрланиши лозим. Дипломнинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади. QR-kod дипломнинг чап қисми ўнг томонига жойлаштирилади. Мазкур диплом босма қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин. | ||
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ҲАҚИДАГИ ДИПЛОМНИНГ ШАКЛИ
Diplomning muqovasi
Diplomning muqovasi

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
| | Махсус ўқув курси ҳақида | |
| | | |
| Махсус ўқув курси ҳақидаги давлат намунасидаги диплом А5 форматдаги оқ қоғозда, офсет усулида, беш хил рангдан: диплом муқоваси учун — тўқ кўк ранг, матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк ва қизил ранглардан, фон учун — оч пушти рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади. Варақнинг чап юқори қисмида Паралимпия байроғи тасвири ва давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади: (Ўзбекистон Республикаси паралимпия рамзи тасвири) Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi Maxsus oʻquv kursi haqida DIPLOM MK № 000000 Qayd raqami: ____________ Berilgan joy: ____________ Berilgan sana: 20__ yil «___» _________ QR-kod жойи Дипломнинг ўнг қисмида давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар кўрсатилади: tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi; oʻqish davri; taʻlim muassasasi (tashkilot) nomi; maxsus oʻquv kursining nomi va umumiy soati; taʻlim muassasasi (tashkilot) rahbarining imzosi va familiyasi, ismi, otasining ismi; muhr oʻrni. Диплом: тартиб рақами иккита лотин ҳарфидан «QТ» ва олти рақамли сондан иборат бўлиши; барча матн ва тасвирлар нақшли растрдан иборат оч-пушти ранг фонда акс эттирилиши; такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши; юқори сифатли махсус ҳимояланган офсет қоғозда чоп этилиши; ёруғлик воситасида нақшли растр нусхаси кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқ очиқ ранглардан иборат бўлиши; турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растр тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳимояга эга махсус қоғозлардан тайёрланиши лозим. Дипломнинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади. QR-kod дипломнинг чап қисми ўнг томонига жойлаштирилади. Мазкур диплом босма қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин. | ||
МАХСУС ЎҚУВ КУРСИ ҲАҚИДАГИ ДИПЛОМНИНГ ШАКЛИ
Diplomning muqovasi
Diplomning muqovasi

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
| | Малака ошириш ҳақида | |
| | | |
| Малака ошириш курсларини тугатганлик тўғрисидаги SERTIFIKAT А5 форматдаги оқ қоғозда, офсет усулида, беш хил рангдан: сертификат муқоваси учун — тўқ кўк ранг, матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк ва қизил ранглардан, фон учун — оч пушти рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади. Варақнинг чап юқори қисмида Паралимпия байроғи тасвири ва давлат тилида лотин ёзуви билан қуйидагилар жойлаштирилади: (Ўзбекистон Республикаси паралимпия рамзи тасвири) Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi Malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT MO № 000000 Qayd raqami: ____________ Berilgan joy: ____________ Berilgan sana: 20__ yil «___» _________ Amal qilish muddati: 20__ yil «___» _________ gacha (QR-kod жойи) Сертификатнинг ўнг қисмида давлат тилида лотин ёзувида қуйидагилар жойлаштирилади: tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi; oʻqish davri; malaka oshirish kursining nomi va umumiy nomi; taʻlim muassasasi (tashkilot) rahbarining imzosi va familiyasi, ismi, otasining ismi; muhr oʻrni. Сертификат: тартиб рақами иккита лотин ҳарфидан «MO» ва олти рақамли сондан иборат бўлиши; барча матн ва тасвирлар нақшли растрдан иборат оч-пушти ранг фонда жойлаштирилиши; такрорланмайдиган рақамлардан, олтита ҳимояга эга ва кетма-кет ўзгарувчи рақамлардан иборат бўлиши; юқори сифатли махсус ҳимояланган офсет қоғозда чоп этилиши; ёруғлик воситасида нусха кўчирилишини мураккаблаштириш учун бўёқнинг очиқ рангларидан иборат бўлиши; турли рангларни ҳосил қилиш учун турли рангдаги растр тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳимояга эга махсус қоғоздан тайёрланиши лозим. Сертификатнинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади. QR-kod сертификат чап қисмининг ўнг томонига жойлаштирилади. Мазкур сертификат қоғоз ёки электрон шаклда берилиши мумкин. | ||
* Ўқув курслари такрорланмас бўлган тақдирда, амал қилиш муддати « — » чизиқча белгиси билан амал қилиш муддатини қўймаслик тавсия этилади.
МАЛАКА ОШИРИШ ҲАҚИДАГИ СЕРТИФИКАТНИНГ ШАКЛИ
Sertifikatning muqovasi
Sertifikatning muqovasi

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/599/0924-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)