12.10.2022 йилдаги ПҚ-392-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.10.2022 йилдаги ПҚ-392-сон
Date of entry into force
13.10.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат ишлаб чиқаришида хом ашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимини янада соддалаштириш, саноат корхоналарининг хом ашё таъминотини яхшилаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2025 йил 1 январга қадар 1-иловага мувофиқ хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига 2-иловага мувофиқ технологик асбоб-ускуналар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асбоб-ускуналар (қурилмалар, механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар) сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада (контрактда) уларни монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа шу каби хизматлар қиймати алоҳида кўрсатилмаган ҳолларда норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини ушбу хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур турдаги шартномалар (контрактлар) бўйича монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома объекти қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартибини бекор қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд талабларидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилган, бироқ ишлаб чиқарилганига уч йилдан кўп бўлган айрим технологик асбоб-ускуналар рўйхатини фақат божхона божидан озод қилиш шарти билан тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида ўрнатилган тартибда олиш шарти билан, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган маҳсулотларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхатини (импорт қилувчининг кафолат хати асосида) тасдиқлаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 12 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-392-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-392-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январга қадар импорт божхона божи ноль ставкада қўлланиладиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Хом ашё ва ярим тайёр маҳсулот номи

ТИФ ТН коди

1.

Ҳимояланган тупроқ учун ўсимликлар, томир отган қаламчалар ва ёш ўсимликлар, кактуслардан ташқари

0602 90 700 0

2.

Ҳимояланган тупроқ учун ўсимликлар, гул ёки ғунчали гуллайдиган ўсимликлар, кактуслардан ташқари

0602 90 910 0

3.

Ҳимояланган тупроқ учун бошқа ўсимликлар

0602 90 990 0

4.

Шакарни рафинадлаш ёки ажратиб олиш натижасида олинган меласса

1703

5.

Қайта ишланмаган ёки дағал бўлакланган мармар ва травертин ёки оҳактошли туф

2515 11 000 0

6.

Бошқа ранг берувчи моддалар; 3203, 3204 ёки 3205-товар позицияларидаги препаратлардан фарқланувчи, ушбу гуруҳнинг 3-изоҳида кўрсатилган препаратлар; кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ бўлган, люминофорлар сифатида ишлатиладиган ноорганик маҳсулотлар: титан диоксиди асосида тайёрланган бошқа пигментлар ва препаратлар

3206 19 000 0

7.

Концентрацияланган ёки концентрацияланмаган, қаттиқ ёки қаттиқ бўлмаган бошқа сиёҳлар

3215 90 000 0

8.

Бирламчи шаклдаги этилен полимерлари

3901

9.

Бирламчи шакллардаги пропилен ва бошқа олефинларнинг полимерлари

3902

10.

Пластмассадан қилинган бошқа катушкалар, шпулкалар, бобиналар ва шунга ўхшаш буюмлар

3923 40 900 0

11.

Юклама индекси 121 дан юқори бўлган, автобуслар ёки юк ташиш учун белгиланган моторли транспорт воситалари учун янги пневматик резина шиналар ва покришкалар

4011 20 900 0

12.

Ҳаво кемаларида фойдаланиш учун янги пневматик резина шиналар ва покришкалар

4011 30 000 0

13.

Қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналари учун янги пневматик резина шиналар ва покришкалар (9.00-16, 6.50-16 ва 260/95-16 ўлчамли турларидан ташқари)

4011 70 000 0

14.

Комплекс синтетик иплардан газламалар, шу жумладан, 5404-товар позициясидаги материаллардан тайёрланадиган газламалар

5407 20 190 0,

5407 20 900 0,

5407 30 000 0,

5407 43 000 0,

5407 44 000 0,

5407 51 000 0,

5407 53 000 0,

5407 54 000 0,

5407 71 000 0,

5407 81 000 0,

5407 91 000 0

15.

Сунъий комплекс иплардан газламалар, шу жумладан, 5405-товар позициясидаги материаллардан тайёрланадиган газламалар

5408 10 000 0,

5408 21 000 0,

5408 22 100 0,

5408 32 000 0,

5408 33 000 0

16.

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% ёки ундан ортиқ бўлган синтетик толалардан газламалар

5512 11 000 0,

5512 19 100 0,

5512 91 000 0

17.

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% дан кам, асосан ёки фақат пахта толалари билан аралаштирилган, юза зичлиги 170 г/м² дан ортиқ бўлмаган синтетик толалардан газламалар

5513 11 900 0,

5513 12 000 0,

5513 13 000 0,

5513 19 000 0,

5513 23 100 0,

5513 23 900 0,

5513 31 000 0

18.

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% дан кам, асосан ёки фақат пахта толалари билан аралаштирилган, юза зичлиги 170 г/м² дан ортиқ бўлган синтетик толалардан газламалар

5514 12 000 0,

5514 19 100 0,

5514 19 900 0,

5514 23 000 0,

5514 30 500 0,

5514 43 000 0

19.

Синтетик толалардан бошқа газламалар

5515 11 300 0,

5515 12 300 0,

5515 13 190 0,

5515 19 900 0

20.

Сунъий толалардан газламалар

5516 12 000 0,

5516 21 000 0,

5516 24 000 0

21.

Полиуретан қопламали ёки дублирланган, шимдирилган, 5902-товар позициясидаги материаллардан ташқари тўқимачилик материаллари

5903 20 100 0,

5903 20 900 0

22.

Заргарлик соҳасида ишлатиладиган плиталар, листлар, плёнкалар, ленталар, тасмалар ва бошқа текис шакллар

3919 10 800 0,

3921 90 900 0

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 06/24/104/0551-сон — 22-позиция 2024 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-392-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилаётган технологик асбоб-ускуналар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

ТИФ ТН кодлари

ТИФ ТН бўйича номи

1.

8426120000

Ғилдиракли, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар ва портал юк орткичлар

2.

8426200000

Минора кранлари

3.

8428208001

Тўқимачилик толаларини транспортировка қилиш учун пневматик кўтаргичлар ва конвейрлар

4.

8428208009

Бошқа пневматик кўтаргич ва конвейерлар

5.

8428320000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа ковшли элеватор ва конвейерлар

6.

8428330000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа тасмали элеватор ва конвейерлар

7.

8428392000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа роликли конвейерлар

8.

8428399009

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа элеваторлар ва конвейерлар

9.

8472300000

Почта жўнатмаларини саралаш, тахлаш ёки конвертларга жойлаш ёки ўраб боғлаш учун машиналар, почта жўнатмаларини очиш, ёпиш ёки муҳрлаш учун машиналар ҳамда почта маркаларини ёпиштириш ёки ҳисобдан чиқариш учун машиналар

10.

8478100000

Тамаки таёқчалари (стиклари)ни ишлаб чиқариш учун ускуна

11.

8501630000

Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВА дан 750 кВА гача)

12.

8501640000

Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 750 кВА дан юқори)

13.

8515190000

Юқори ҳароратли пайвандлаш учун бошқа машина ва аппаратлар

14.

8704109000

Йўлсиз шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган, электромеханик трансмиссияга эга (дизель ва электр двигателлари ўрнатилган) юк кўтариш қуввати 50 тоннадан юқори бўлган юк машинаси (автомобиль-самосвал)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 07/22/392/0910-сон; 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон; 25.07.2024 й., 06/24/104/0551-сон)