19.04.1999 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.1999 йилдаги 180-сон
Date of entry into force
19.04.1999
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган ва махсус комендатура ҳисобидан чиқарилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви марказлари жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Махсус комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 47-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 549-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 апрелдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар* тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* — кейинги ўринларда матн бўйича «махсус комиссиялар»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. МАХСУС КОМИССИЯЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ, УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тегишли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштиришда ва уларнинг ижтимоий-маиший таъминотида ёрдам кўрсатиш жараёнида қатнашишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузурида жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этилади. Махсус комиссиялар мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчиликка мувофиқ иш кўради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Истисно тариқасида Махсус комиссиялар туман марказидан анча олисда жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида ҳам тузилиши мумкин. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида Махсус комиссиялар тузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Махсус комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, меҳнат биржалари, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, касаба уюшмалари, ёшлар ва бошқа жамоат бирлашмалари ҳамда меҳнат жамоалари вакилларидан раис (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳокимликлар ҳокими ўринбосари), раис ўринбосари, масъул котиб (Ички ишлар вазирлигининг жойлардаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар билан ишлаш бўлинмаларининг бошлиғи) ва комиссия аъзоларидан камида олти кишидан иборат таркибда тузилади. Махсус комиссия таркибига номзодлар тегишли давлат органлари раҳбарлари ва жамоат бирлашмалари томонидан тажрибали тарбиячилар, педагоглар, ҳуқуқшунослар, жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан кўрсатилади ҳамда уларнинг тақдимномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимлиги мажлисида 2 йил муддатга тасдиқланади. Махсус комиссиялар таркибига ички ишлар органлари, прокуратура, суд, шунингдек адвокатура ходимлари ҳам кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Заруриятга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлари тегишли Махсус комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Махсус комиссиялар ўзларининг бутун фаолиятида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимликлар олдида масъулдирлар ва уларга ҳисобот берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлари вақти-вақти билан, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўз мажлисларида Махсус комиссиялар ҳисоботларини эшитади. Махсус комиссиялар аъзолари уларнинг номзодини кўрсатган органлар, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларига ўз иши тўғрисида мунтазам равишда ахборот берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Махсус комиссиялар ўз ваколатларига тегишли барча масалалар бўйича меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, турли жамоат бирлашмалари, жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти, ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар иши бўйича комиссиялар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Махсус комиссиялар аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида, ушбу Низомга асосланиб, асосий иш вақтидан бўш пайтда бажарадилар, ўз асосий ишидан чалғиш билан боғлиқ топшириқларни бажариш холларида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади ва уларнинг сарф-харажатлари қонунда белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Махсус комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга жойлаштириш, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жазони ижро этиш муассасалари, жамоат бирлашмаларининг, жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларга ижтимоий-маиший жиҳатдан зарур ёрдам кўрсатиш бўйича корхоналар маъмурияти билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказлари ишини бевосита ташкил этиш ва уларнинг фаолияти устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу шахсларни ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш; уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишининг олдини олиш; тегишли давлат органлари томонидан илгари судланган шахсларнинг шикоятлари, аризалари ва хатлари ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этилган, шунингдек, жазони ўташ жойларидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган шахслар билан тарбиявий ишларнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан назорат ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Махсус комиссиялар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида давлат органлари маъмуриятидан, жамоат бирлашмаларидан ўз зиммаларига юкланган вазифаларни ҳал этишда кўмаклашишни, комиссиянинг иши учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни қабул қилиш, уларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурият бўлганда ички ишлар, прокуратура ва суд органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маъмуриятидан жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни тавсифловчи маълумотлар тақдим этилишини сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мажлисларида меҳнат, ижтимоий таъминот органлари, корхоналар, ижтимоий мослашув марказлари раҳбарларининг жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш, уларнинг ахлоқини тузатиш ва қайта тарбиялаш бўйича ишлар тўғрисидаги ахборотларини эшитиш, ушбу фаолиятдаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахслар Махсус комиссиялар қарорларини бажармаган тақдирда тегишли давлат органлари олдига уларга нисбатан интизомий жазо бериш тўғрисидаги, жамоат бирлашмалари олдига эса жамоат таъсири кўрсатиш чора-тадбирларини қўллаш тўғрисидаги масалани қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини камситган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирларни қўллаш тўғрисида тегишли давлат органларига тақдимномалар билан кириш. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмуриятлари Махсус комиссияларнинг тақдимномаси бўйича ишга жойлаштирилган шахслар ишдан бўшаганлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. МАХСУС КОМИССИЯЛАР ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Махсус комиссия ўз ишини комиссия мажлисида тасдиқланган режа асосида ташкил этади. Махсус комиссия мажлислари раис томонидан, у бўлмаганда раис ўринбосари томонидан заруриятга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта чақирилади. Комиссия аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлган тақдирда мажлис ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия мажлисида барча масалалар оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади, овозлар тенг бўлганда эса раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади. Комиссиянинг қарори мажлис баённомасига киритилади. Баённома комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Махсус комиссия раиси, у бўлмаганда раис ўринбосари комиссия ишини ташкил этади, комиссия мажлислари мунтазам чақирилишини таъминлайди, кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар доирасини аниқлайди, комиссия фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш учун тайёрлайди, комиссия аъзоларига топшириқлар беради ва уларнинг бажарилишини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Махсус комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар унинг мажлисида тақсимланади. Махсус комиссия аъзоларига уларнинг иш ихтисосига мувофиқ қуйидаги аниқ функционал вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший ва ишга жойлашишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари судланган шахслар томонидан қайта ва такроран ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида иш усулларини такомиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органлари, жамоат бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ушбу масалага тааллуқли қонунчилик бажарилишини назорат қилиш ва улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказларига ажратиладиган пул маблағларининг сарфланишини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Махсус комиссия мажлисига кўриб чиқиладиган масалалар хусусиятига боғлиқ равишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш, меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат муассасалари, меҳнат жамоалари раҳбарлари, шунингдек жамоат бирлашмалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссиянинг меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхоналар ва муассасалар, жамоат бирлашмалари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, таклифлари ва тавсиялари бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уларнинг раҳбарлари комиссиянинг қарорлари, таклифлари ва тавсияларига рози бўлмаганлари тақдирда масала кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликларга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган муассасалар, шунингдек корхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари ва бошқалар икки ҳафта муддатда Махсус комиссияга унинг қарорлари, таклифлари ва тавсиялари бажаришга қабул қилинганлиги тўғрисида маълум қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Махсус комиссиялар қарорлари устидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларга шикоят қилиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. МАХСУС КОМИССИЯЛАР ИШИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Махсус комиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Махсус комиссияларга техник хизмат кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар аппаратлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия фаолияти билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 47-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 549-модда)