04.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3391
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 04.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3391
Date of entry into force
04.10.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 4 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3391]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19/14-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 августдаги 19/14-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни (бундан буён матнда «тартибга солиш қумдони» деб юритилади) жорий этиш ва бекор қилиш, шунингдек мазкур режим доирасида фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — Марказий банкка янги молиявий операциялар, технологиялар ва хизматларни (бундан буён матнда молиявий хизмат деб юритилади) синовдан ўтказиш учун ариза тақдим этган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биргаликда ариза берувчи — Марказий банкка молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун ариза берувчи билан биргаликда мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг назорати остида бўлган ташкилотлар — банклар, микромолия банклари, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари, кредит бюролари, валюта биржалари;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3658, 08.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3658/0713-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиш — янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони» доирасида кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси — «тартибга солиш қумдони» доирасида янги молиявий хизматни синовдан ўтказишга рухсат берилган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддати — Марказий банк ва «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси ўртасидаги ўзаро келишувга кўра «тартибга солиш қумдони»нинг вақтинчалик тартибида (бундан буён матнда вақтинчалик тартиб деб юритилади) белгиланадиган, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатни ўз ичига олган давр.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Тартибга солиш қумдони»нинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматлар бозоридаги рақобатни ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматлар мижозлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш шарти асосида янги молиявий хизматларни жорий этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг оммабоплигини ҳамда мижозларнинг талабларига мувофиқлик ва уларнинг қониққанлик даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказишнинг муваффақиятли натижалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Синовдан ўтказишга рухсат этиладиган молиявий хизматлар қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматнинг республика молиявий хизматлар бозори учун янгилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизмат истеъмол хусусиятларининг мавжуд хизматларга нисбатан яхшиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни кўрсатишга қонунчиликда чекловлар ёки ноаниқликларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун Марказий банкнинг назорати остида бўлган ташкилотлар, шунингдек, умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ назорати молиявий соҳани тартибга солувчи (назорат қилувчи) орган томонидан амалга ошириладиган бошқа юридик шахслар ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур Низом доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти Марказий банкдан бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан тартибга солинувчи юридик шахсларнинг молиявий хизматларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк назоратидаги ташкилотларнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан тартибга солинадиган муайян соҳалардаги молиявий хизматларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек умум эътироф этилган халқаро стандартларга (Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсиялари, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва ҳоказолар) мувофиқ қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмасдан кўрсатиладиган молиявий хизматларни синовдан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи юридик шахс қуйидаги талабларнинг барчасига мувофиқ бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёнида эмаслиги ҳамда банкрот деб топилмаган ва унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик бўйича иш қўзғатилмаган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдорларида, бошқарув органлари аъзоларида иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёхуд олиб ташланмаган судланганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдорлари, бошқарув органлари аъзолари имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ва ҳудуднинг резиденти бўлмаслиги, шундай давлат ва ҳудудда яшамаслиги ёки рўйхатдан ўтмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун аризани тақдим этган кунда Марказий банкнинг назорати остида бўлган ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) нисбатан «тартибга солиш қумдони» доирасида молиявий хизматни синовдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи молиявий операцияларни амалга оширишга доир чекловлар қўлланилмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ариза берувчи ва (ёки) биргаликда ариза берувчининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида «бенефициар мулкдор» тушунчаси белгиланмаган бўлса, бенефициар мулкдор деганда ариза берувчига ва (ёки) биргаликда ариза берувчига ҳақиқатда эгалик қилувчи ёки уни назорат қилувчи жисмоний шахс тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони» доирасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этилаётган янги молиявий хизмат бўйича «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги, унинг муддатини «тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддати доирасида узайтириш, синовдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик тартибни ҳамда «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақида Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг молиявий хизматни синовдан ўтказишга доир фаолиятини инспекция ва алоҳида масалалар юзасидан текширувдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчисига «тартибга солиш қумдони» доирасида амалга ошираётган фаолиятига нисбатан пруденциал нормативлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» доирасида «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг юзага келиши мумкин бўлган тадбиркорлик таваккалчилиги суғурта қилинишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, синовдан ўтказиш натижалари муваффақиятли ёки муваффақиятсизлиги тўғрисида қарор қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёнини ҳар олти ойда кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони»га доир ваколатлари Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш ва бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аризани тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиш таклиф этилаётган молиявий хизмат тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маълумотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказишда ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) ўртасида вазифаларнинг таклиф этилаётган тақсимоти тўғрисидаги маълумотномани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисобот шаклларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 9-бандига мувофиқ вақтинчалик тартиб лойиҳасини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада ариза берувчининг ва биргаликда ариза берувчининг (мавжуд бўлганда) электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада электрон манзили кўрсатилганлиги унинг (уларнинг) аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга масъул бўлган органлардан ва солиқ органларидан «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграцион платформаси орқали ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчининг (мавжуд бўлганда) тегишинча таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини сўраб олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вақтинчалик тартиб лойиҳасида қуйидагилар белгиланиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек тегишли бизнес-жараённинг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказишнинг бошланиш ва тугаш саналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчисига татбиқ этилмайдиган қонунчилик ҳужжатлари нормалари (мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» шартлари, «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига нисбатан жорий этиладиган чекловлар рўйхати, шу жумладан мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган чекловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» жорий этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиб-таомиллари ва мезонларини, шу жумладан мазкур Низом 3-иловасига асосан мақсадли индикаторлар (миқдор ва сифат кўрсаткичлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш бекор қилинганда ёки муваффақиятсиз деб топилганда «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг кейинги ҳаракатлари (мижозларга хизмат кўрсатиш ёки шартномаларни бекор қилиш, маблағларни қайтариш тартиби ва бошқа шартлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминловчи қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақида Марказий банкка ҳисобот тақдим этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» доирасида Марказий банк билан ҳар қандай алоқа боғлаш усуллари, шу жумладан, электрон алоқа воситалари ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни жорий этиш ва қўллаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Тартибга солиш қумдони» доирасида қуйидаги чекловлар ўрнатилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизмат тақдим этилиши мумкин бўлган мижозлар тури (жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) ва сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан амалга ошириладиган операциялар сони ва ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказишни амалга ошириш жойи (ҳудуди);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган тўлов инструментлари ёки тузилган шартномалар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир мижоз томонидан, шу жумладан белгиланган вақт (кун, ҳафта, ой, чорак) давомида амалга ошириладиган операцияларнинг максимал ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказий банк молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун аризани у қабул қилинган кундан эътиборан қирқ иш кунида кўриб чиқиб, «тартибга солиш қумдони» жорий этилиши мақсадга мувофиқ ёки жорий этилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани кўриб чиқиш муддатига ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) томонидан ҳужжатларни қайта ишлашга сарфланган вақт кирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий хизматни синовдан ўтказиш жорий этилганлиги айнан шундай молиявий хизматни жорий этиш бўйича тақдим этилган бошқа аризани рад этиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Аризани кўриб чиқишда Марказий банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) билан ҳамкорлик қилиш, шу жумладан ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчидан (мавжуд бўлганда) мазкур Низом талабларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш борасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан тақдим этилган вақтинчалик тартиб лойиҳасига ва молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисобот шаклига ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритиш (қайта ишлаш), шу жумладан «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари қўлланилиши тўғрисида ўзгартиришлар киритиш. Бунда, ўзгартиришлар лойиҳаси келишиш учун ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) ёзма равишда келишиш муддатини кўрсатган ҳолда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этилаётган молиявий хизмат мазкур низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»ни жорий этмасдан кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи ва (ёки) биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек умум эътироф этилган халқаро стандартларга (Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсиялари, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва ҳоказолар) мувофиқ қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмасликка олиб келиши аниқланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказишда унга хос бўлган таваккалчиликларни бошқариш имконияти мавжуд бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик тартиб лойиҳасига ва молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисобот шаклига ўзгартиришлар киритиш бўйича келишувга эришилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда), у қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма шаклда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тартибга солиш қумдони» ташкил этилиши мақсадга мувофиқ деб қарор қабул қилинганда хабарномага Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан тасдиқланган вақтинчалик тартиб илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тартибга солиш қумдони» ташкил этилиши мақсадга мувофиқ эмас деб қарор қабул қилинганда хабарномада рад этиш асослари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»ни жорий этмасдан кўрсатиш имконияти мавжудлиги сабабли «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш рад этилган тақдирда, ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) мазкур молиявий хизматни кўрсатиш бўйича мавжуд имкониятлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тушунтириш юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш, шу жумладан синовдан ўтказиш муддатини «тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддати доирасида узайтириш тўғрисидаги ариза билан Марказий банкка мурожаат этиши мумкин. Бунда, синов муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза синов муддати тугашидан камида бир ой олдин берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ариза Марказий банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синовдан ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, вақтинчалик тартибга синовдан ўтказишни якунлашнинг янги муддатини ўз ичига олувчи ўзгартириш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Молиявий хизматни синовдан ўтказишни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Марказий банк томонидан молиявий хизматларни синовдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан молиявий хизматни синовдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан Марказий банкка мурожаат этилганда. Бунда, «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси Марказий банкка синовдан ўтказишни бекор қилиш сабаблари ва муддатини, тартибга солиш қумдони доирасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш тартибини ўз ичига олган хабарномани юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан молиявий хизматни синовдан ўтказишни бошлаш вақтинчалик тартибда белгиланган санадан эътиборан олти ойдан ортиқ муддатга кечикканда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан вақтинчалик тартиб шартлари мунтазам равишда (синовдан ўтказиш муддати давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларда нотўғри кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги факти аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчисидан Марказий банк томонидан берилган лицензия чақириб олинганда, унинг амал қилиши тугатилганда, бекор қилинганда ёки «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси Марказий банк томонидан юритиладиган тегишли реестрдан чиқарилганда ёки у банкрот бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Марказий банк «тартибга солиш қумдони» амал қилиши бекор қилинганлиги тўғрисида, бундай қарор қабул қилинганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда у қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига хабарнома юборади. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси хабарномада кўрсатилган вақтдан бошлаб молиявий хизматни синовдан ўтказишни тугатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси «тартибга солиш қумдони» бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани олган кундан эътиборан беш иш куни ичида, мижозларни «тартибга солиш қумдони» доирасидаги фаолият тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим. Бунда, «тартибга солиш қумдони» бекор қилиниши мазкур режим доирасида тузилган шартномалар бўйича томонларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди. Марказий банк «тартибга солиш қумдони» доирасида фаолият кўрсатган ташкилотларнинг «тартибга солиш қумдони» доирасида тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлари бажарилгунига қадар мазкур ташкилотлар устидан назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиладиган молиявий хизматни вақтинчалик тартибда назарда тутилган шартларда кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш муддатини узайтириш ёки синовдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан Марказий банкка мурожаат этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик тартиб шартларини ўзгартириш бўйича асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда Марказий банкка мурожаат этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» доирасида Марказий банк томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга шикоят қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик тартиб шартларига риоя этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк вакилларига инспекция ва алоҳида масалалар юзасидан текширув ўтказишга, шу жумладан синовдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ахборотларни олиш учун «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг ахборот тизимидан фойдаланишга тўсқинлик қилмасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни молиявий хизмат синовдан ўтказиш режимида тақдим этилаётганлиги, шунингдек мазкур хизматдан фойдаланишдаги эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисида хабардор қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар билан «тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврга шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозга унинг розилигисиз, шу жумладан «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг хатоси сабабли кўрсатилган молиявий хизматлар натижасида етказилган зарарни сўзсиз қоплаб беришга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Тартибга солиш қумдони»нинг амал қилишини якунлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш якунланганидан сўнг, «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси вақтинчалик тартибда белгиланган муддатда Марказий банкка қуйидагиларни ўз ичига олувчи молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» жорий этилишининг самарадорлиги ва натижадорлиги, шу жумладан вақтинчалик тартибда белгиланган мақсадли индикаторларга эришилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиш давомида «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси дуч келган муаммолар тавсифини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар томонидан янги молиявий хизматга бўлган талабнинг баҳоланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларнинг янги молиявий хизмат тақдим этилиши билан боғлиқ шикоятлари тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиш давомида аниқланган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказилган молиявий хизматни кейинчалик кўрсатишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган қонунчилик нормалари рўйхатини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Марказий банк молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш натижаси бўйича молиявий хизматни кўрсатишда унга хос бўлган таваккалчиликларни бошқариш имконияти мавжуд бўлганда, шунингдек «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан мақсадли индикаторларга (миқдор ва сифат кўрсаткичларига) эришилган тақдирда синовдан ўтказишни муваффақиятли деб, акс ҳолда муваффақиятсиз деб топади. Бунда, тегишли қарор молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказий банк молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиққан кундан эътиборан уч иш куни ичида «тартибга солиш қумдони» иштирокчисини уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Синовдан ўтказиш натижалари муваффақиятли деб топилган тақдирда, Марказий банк синовдан ўтказилган молиявий хизматни чекловларсиз амал қилишини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича чораларни кўради ёки молиявий хизматни жорий қилишга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Синовдан ўтказиш муваффақиятсиз деб топилган тақдирда, хабарномада «тартибга солиш қумдони» амал қилиши тугатилганлиги кўрсатилиши лозим. Бунда, Марказий банк «тартибга солиш қумдони» доирасида фаолият кўрсатган ташкилотларнинг «тартибга солиш қумдони» доирасида тузилган шартномалари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. «Тартибга солиш қумдони»нинг шаффофлиги ва оммавийлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. «Тартибга солиш қумдони» амал қилишининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида, Марказий банк ўзининг веб-сайтида «тартибга солиш қумдон»лари рўйхатини жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. «Тартибга солиш қумдон»лари рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг номи ва веб-сайти (мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик тартиб имзоланган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиш бошланадиган ва тугатиладиган сана, шу жумладан синовдан ўтказиш муддати узайтирилганда у тугатиладиган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказишнинг жорий ҳолати (амалга оширилмоқда, тугатилган, бекор қилинган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синовдан ўтказиш натижалари (муваффақиятли, муваффақиятсиз).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур Низомнинг 27-бандида кўрсатилган маълумотлар Марказий банк томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида «тартибга солиш қумдон»лари рўйхатига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкига

Ариза

Сиздан _____________________________________________________________

(ариза берувчининг тўлиқ номи ва юридик манзили, СТИР)

________________________________________________________________________________________га

ва ______________________________________________________________________________________га

(биргаликда ариза берувчининг тўлиқ номи ва юридик манзили, СТИР)

__________________________________________________________________________________________

(режалаштирилган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи)

__________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________ синовдан

ўтказишга рухсат беришингизни сўраймиз.

Ушбу ариза ва ҳужжатлар билан боғлиқ қўшимча маълумот олиш учун боғланиладиган шахс:

(ФИО, лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили)

Ариза берувчининг раҳбари имзоси

Биргаликда ариза берувчи мавжуд бўлганда унинг раҳбари имзоси

«___» _____________20__ й.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

«Тартибга солиш қумдони»ни ташкил этиш учун маълумотнома шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ариза берувчи тўғрисида маълумот

1. Ташкилотнинг тўлиқ номи

2. Ташкилотнинг юридик манзили

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

4. Ташкилотнинг веб-сайти

5. Таъсисчилар тўғрисида маълумот

6. Ижро этувчи орган таркиби (раҳбар, бош бухгалтер Ф.И.О.)

7. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим

8. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим раҳбари Ф.И.О.

9. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича боғланиладиган шахснинг Ф.И.О.

10. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича боғланиладиган шахснинг телефон рақами

11. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича боғланиладиган шахснинг электрон манзили

Биргаликда ариза берувчи тўғрисида маълумот

1. Ташкилотнинг тўлиқ номи

2. Ташкилотнинг юридик манзили

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

4. Ташкилотнинг веб-сайти

5. Таъсисчилар тўғрисида маълумот

6. Ижро этувчи орган таркиби (раҳбар, бош бухгалтер Ф.И.О.)

7. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим

8. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим раҳбари Ф.И.О.

Синовдан ўтказиш таклиф этилаётган молиявий хизмат тўғрисида маълумот

1. Молиявий хизмат тавсифи

молиявий хизматнинг батафсил тавсифи

2. «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш зарурати, шу жумладан молиявий хизматни синовдан ўтказишга асос бўлган мезон

«тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш заруратига кўрсатма, шунингдек молиявий хизматнинг синовдан ўтказишга асос бўлган мезони. Синовдан ўтказишга рухсат этиладиган молиявий хизматлар мезонлари мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган.

3. Молиявий хизматга мижозлар томонидан бўлган талаб ва уни жорий этишдан кутилаётган ижобий ижтимоий ва иқтисодий самаралар тавсифи

миқдорий кўрсаткичларни (мавжуд бўлганда) кўрсатган ҳолда, молиявий хизматни кўрсатишдан кўриладиган ижобий самаранинг тавсифи

4. Ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчининг (мавжуд бўлганда) синовдан ўтказишни бошлашга техник тайёргарлиги, молиявий хизматни кўрсатишда фойдаланилиши мўлжалланаётган технология тавсифи

техник тайёргарлик ва фойдаланиладиган технология тавсифи

5. Шунга ўхшаш молиявий хизматларни кўрсатишнинг жаҳон тажрибаси тавсифи ёки бундай тажриба мавжуд эмаслигига кўрсатма

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида шунга ўхшаш молиявий хизматларни кўрсатиш тажрибаси тавсифи ёки бундай тажриба мавжуд эмаслигига кўрсатма

6. Молиявий хизматни кўрсатиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликлар, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар таҳлили

таваккалчилик тавсифи;

7. Кўрсатилган таваккалчиликларни минималлаштиришга йўналтирилган чоралар тавсифи

8. Мижозларнинг молиявий операциялари бўйича ахборотлар ва уларнинг шахсий маълумотлари махфийлигини таъминлаш тавсифи

9. Молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этмасдан кўрсатишга тўсқинлик қилувчи қонунчилик ҳужжатлари қоидалари ва бошқа ҳолатлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи, моддалари, бандлари

10. Молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этмасдан кўрсатишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар

Мавжуд бўлганда кўрсатилади

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари бўйича муваффақиятлилигини баҳолаш учун мақсадли индикаторлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий индикаторлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жисмоний шахс ҳисобланган мижозлар сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритувчи жисмоний шахслар сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Юридик шахс ҳисобланган мижозлар сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фаол мижозлар (ўтган ой давомида хизматдан камида бир маротаба фойдаланган мижозлар) улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идентификациядан ўтган мижозлар улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мижозларнинг қониққанлик даражаси (анкета/сўров натижалари бўйича қисман танловда қониққанлик индекси асосида).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молиявий хизматнинг истеъмол хусусиятлари яхшиланиши натижасида унинг шаклланган нархи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ички назорат хизмати томонидан шубҳали деб топилган операциялар улуши (операциялар сони бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ички назорат хизмати томонидан шубҳали деб топилган операциялар улуши (операциялар ҳажми бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тўловлар ва пул ўтказмалари доирасидаги лойиҳалар учун индикаторлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Технологиядан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Умумий мижозлар базаси кесимида ва фаол мижозлар орасида бир тўлов инструментидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар ўртача миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Умумий мижозлар базаси кесимида ва фаол мижозлар орасида бир тўлов инструментидан (бир ой ичида) фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар ўртача сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мижозларга тақдим этилган тўлов инструментлари сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тўловчи учун операциянинг ўртача нархи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қабул қилувчи учун операциянинг ўртача нархи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Операциялар ҳажмининг ўртача ойлик ўсиш суръати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тўлов амалга ошириш бўйича операциялар ҳажмининг нақд пул ечиш бўйича операциялар ҳажмига нисбати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мижозлар томонидан баҳслашилган операциялар улуши (операциялар сони бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мижозлар томонидан баҳслашилган операциялар улуши (операциялар ҳажми бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мижозларга қоплаб берилган баҳслашилган операциялар улуши (операциялар сони бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мижозларга қоплаб берилган баҳслашилган операциялар улуши (операциялар ҳажми бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Кредитлаш соҳасидаги лойиҳалар учун индикаторлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Берилган кредитларнинг (қарзларнинг) умумий ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Берилган кредитларнинг (қарзларнинг) умумий сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Берилиши маъқулланган кредитларнинг (қарзларнинг) ўртача миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кредит (қарз) олиш учун маъқулланган аризалар улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тўловлар бўйича кечикишларга йўл қўйган мижозлар улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Берилган кредитлар (қарзлар) бўйича қарздорликларнинг ўртача миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Берилган кредитлар (қарзлар) бўйича қарздорликларнинг умумий ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кредит (қарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг ўртача вақти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан белгиланган бошқа индикаторлар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 10/22/3391/0892-сон; 09.08.2025 й., 10/25/3658/0713-сон)